А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева



Download 1,52 Mb.
bet41/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Синетик метод
Синетика - (турли элементларни бирлаштируви)
Бу метод ижодкорлик фаолиятини стимумлаштириш учун алоҳида шароит, муҳит яратади, кутилмаганда янги аналогларнинг ва ассоциациянинг туғилиши ёки яратилишига сабаб бўлади.
Синетик метод иштирокчилари муаммо билан таништиралади ва жамоа бўлиб ижодий ечим топиш механизми тушунтирилади. Унинг ечими бўйича ўқув ташкил этилади. У ни кўпинча «операция механизми» деб ҳам аталади. Унга тўғридан-тўғри, шахсий ва символик аналоглар киради. Интуиция: тассавур этиш, ассоциатив фикрлаш, оригинал методларни қўллаш ва ўйинли элементлар тушунутирилади. Ўқитилади ва уларда фикрларни уйғотишга муҳит туғдирилади.
Синетик метод қўллашда аввалдан муаммони аниқ (ижодий топшириқ) беришдан чекинишга тўғри келади. Чунки бундай ҳолда масаланинг ечими бироз нейтралланиши кузатилади.
Шу сабабали муаммонинг айрим белгилари таҳлил этилиб, асосий муаммо ечими томон борилади. Яъни муаммони қайта шакллантириб, қидириш, излаш, муаммонинг ечимига киритилади.
Муаммони ҳамкорлик асосида қайта шакллантириш яхши натижалар беради.
Яъни ечим учун танланаётган муаммо ва ғоя ижодий гуруҳ раҳбарининг шахсий сифати ва касбий маҳоратига боғлиқ. Раҳбар саволни усталик билан кетма-кет бера олиши, репликалар қилиши, аниқликлар ва тушунчалар бериб бориши керак.
Қисқа қилиб айтганда, унинг вазифаси - иштирокчиларнинг фаол қатнашиши, ўйлашларига, уларни кузгата олишга ижодий, қулай шароит яратиш.
Умуман олганда эвристик методлар ва усуллар нима? Нима берилган? Нимани излаб топиш керак? Шу изланишда нима маълум? Ўқув-билув даврида иштирокчилар берилган топшириқ, масала, муаммо ечим топа олдими, топилган аналоглардан қаерда фойдаланиш мумкин? - деган саволларга жавоб ола билишлари керак.
Эвристик таълимни ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали сифат ва самарадорликни оширишда нималарга эришиш мумкин.

  • Эвристика асосидаги таълим ўқувчи шахсига йўналтирилган, ўқувчининг ўзини шахсан изланиши, ўрганиши, ўйлантиришига асосланган, унда қидириш орқали онгли ўзлаштиришга олиб келади.

  • Ўқувчини ижодий фикрлашга, муаммоларни топиш орқали интеллектуал салоҳиятини оширишга олиб келади.

  • Ўқув фанидаги тайёр маълумотларни олиб қолмай, уни индивидуал ишлаш орқали ўқув материали (маҳсулоти)ни олиш ва ўз кучига суяниб иш тутишни шакллантиради.

  • Олаётган билимлари, тушунча, малакалари даражаси юқори сифатга эга бўлади. Дастур ва таълим стандартларини тўла ўзлаштириши кафолатланади.

  • Ўқув жараёни шахсан ўзи қатнашиш, ўз кучига ишонч, ўз-ўзини реализация қилиш, ўзини-ўзи ривожлантириш, ўз ўқув фаолиятига танқидий ёндашишга ўргатади.

Илмий изланишга, мустақил фикр юритишга, ўзининг мустақил позициясига эга шахс сифатида шакалланишга олиб келади.

Ахборот технологиялари, компьютер техникаси асосида ўқиш
Компьютер техникасининг таълим жараёнига кириб келиши билан "Инсон компьютер" муаммоси марказий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу муаммо глобал ва серқирра йўналишларда бўлиб, компьютер билан турли хил кўринишдаги алоқа ва муносабатлар асосида инсоннинг билим олиш ва дунёқарашлари шаклланишининг илмий-методологик қарашлари концепциясини яратиш заруриятини туғдирмоқда.
Бу жараённинг тўғри, мақсадли томонга қаратилган йўналиш, имкониятларини топишга тўғри келади.
Ўқув - ахборотни тақдим қилишдек алоҳида ёрдам функцияларини бажариш лозим. Бундай ахборотлар ўқитувчи ва ўқувчига таълимнинг мақсади ва вазифалари ҳамда қадриятлари асосида маданиятимиз, минталитетимиз асосида ташкил этилиши керак.
Бинобарин, ҳар қандай, ҳаттоки вазифали, фақат ўқитишдан иборат бўлган маҳсул, шунингдек, ахборот маълумотнома характеридаги компьютерли ўқитиш дастурларининг ҳам мажбурий равишда педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги текширилиши зарур. У шахсни -ривожлантириш предмети бўлиши ва умуминсоний, миллий қадриятларимиз мезонларининг маънавий жиҳатдан миллий руҳиятимизга мос бўлиши ҳисобга олинмоғи талаб этилади.
Компьютерли дарсларни ташкил этувчи, уни амалга оширувчи шахслар:

  • компьютернинг тузилиши, имконияти, бошқариш малакасини эгаллаши керак. Компьютер саводхонлигини эгаллаши керак.

  • Ю.Таълим мазмунини дастурлаш, лойиҳалаш, модуллаш, алгоритмлаш, дастурлай олиши керак.

  • Н.Компьютерда ўқувчиларни индивидуал ишлай олиш, бошқариш малакасини шакллантириши талаб этилади.

  • 12.Ўқув жараёнида ўқитувчи дастур-компьютер-ўқувчи муносабатлари ўрнатилиши тақозо этилади.

Шунинг учун ҳам интерфаол усулда ташкил этиладиган компьютерли дарслар дидактиканинг сўнгги технологиялари асосида ташкил этилиши талаб этилади.
Бундай дарслар ўқув материалларини ўқувчи томонидан шахсий хатти-ҳаракатлари орқали тез, соз ўзлаштиришларига кафолат ҳисобланади.
Агар ахборот технологияси компьютер асосидаги дарслар махсус илгаритдан тайёрланган дастур, лойиҳалар, модуллар билан таъмин этилса, ўқув-билув жараёни самарали кечади.
Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш асосида олиб бориш назорат этиш, олинаётган натижаларни коррекция қилиш, уни бошқариш, керакли маълумотларни тўплаб бориш имконини яратади.
Ахборот технологияси, компьютерлар ёрдамида таълим мазмунини алгоритмлаш, уни модулларга ажратиш, кетма-кетлигини ишлаб чиқиш, дастурлаб олиш пировард ўқув мақсадига эришиш йўлларини илгаритдан режалаштириш имконини беради. Ахборот технологияси, компьютерлар ёрдамидаги дарсларнинг сифат кўрсаткичлари қуйидаги асосий факторлар билан аниқланади:

  • ўқув дастурининг сифатли шакллантирилганлиги;

  • компьютер техникасининг сифати ва унинг имкониятлари;

  • шахснинг компьютер имкониятларини ўзлаштириб олиш малакаларининг шаклланиши.

Шунинг учун ҳам ахборот технологияси компьютер ёрдамидаги дарслар
дастурланган лойиҳаланган ҳолларда амалга ошириш учун қулай вазият яратади.
Зарур билимларни мустақил эгаллашни, уларни турли муаммоларни ечишда амалда маҳорат билан қўллашни:

  • ахборотлар билан саводли ишлашни (маълум масалани тадқиқ қилиш учун зарур фактларни йигишни) билиш, уларни таҳлил қилиш, муаммолар ечиш гипотезаларни таклиф қилиш, зарур умумлашмалар қилиш, қонуниятларни аниқлаш, янги муаммоларни ечиш ва аниқлаш;

  • олинган билим қаерда ва қандай қўлланиши мумкинлигини аниқ аниқлаш (қўллаш соҳасини аниқлаш);

  • мустақил танқидий фикрлаш, реал дунёда пайдо бўлаётган қийинчиликларни кўра билиш ва уларни бартараф этишнинг рационал йўлларини излаш.

  • Ижодий фикрлаш, янги ғоялар яратиш қобилиятига эга бўлиш;

  • Ўзининг маънавияти, интеллект ва маданий салоҳияти устида мустақил ишлай олиш.

Бундай дарсларнинг самарали кечишида шахснинг маълум сифатларга эга бўлиши талаб этилади.
Лойиҳалаштирилган, дастурлаштирилган ахборот технологиялари, компьютерли дарсларнинг қулайлиги шундаки, унда ўқувчининг ўқув материалларини ўзлаштириб олаётганлигини доимий кетма-кет кузатишга, назорат олиб боришга, керак ҳолларда тузатишлар киритиб боришга имконият яратилади.
Шунинг учун ҳам ахборот технологиялари, компьютер асосидаги дарсларда қизиқиш, ўзини-ўзи бошқариш, янги билимларни ўзлаштириб боришга интилиш дарс охиригача сақланиб қолади. Бундай дарсларда ўқувчининг билим олиш мотивацияси ошиб боради.
Ахборот технологиялари, компьютерлашган дарсларнинг ўзига хосликлари мавжуд ва қуйидагилардан иборат:
- ўқув материллари алоҳида-алоҳида бўлакларга (блокларга) бўлинади;
- ўқув жараёни ҳам кетма-кет олиб борилади. Ўқув материали маълум
бўлакларда фикр юритиб ўзлаштиришга мослаштирилади.
- Ўқувчининг ўзлаштиришдаги ҳар бир ҳаракати назоратга олиниб
мониторинги йўлга қўйилади.

  • Ўқув - вазифани бажариб бўлиши билан ўқувчини ўзлаштириши учун навбатдаги вазифа бериб борилади. Шу тарика босқичма-босқич ўзлаштиришга муҳит яратиб борилади.

  • Вазифаларни бажаришда ўқувчи нотўғри жавоб қилса, унга ўша заҳотиёқ ёрдам кўрсатилади.

  • Бундай таҳлил этилган дарсларда ҳар бир ўқувчи алоҳида-алоҳида мустақил иш юритади, шу асосда ҳар бир ўқувчи ўз имконияти даражасида ўқув материали ва мазмунини ўз имконияти даражасида ўзлаштириш имкониятига эга бўлади;

  • Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, берилган мавзу материали мазмуни, бажариладиган натижалар ўқувчига ҳам, ўқитувчига ҳам аён бўлади.

  • Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки ўқитувчи ўқув жараённинг ташкилотчиси, раҳбарлик қилади, ёрдам беради, маслаҳатчига айланади. Ўқувчи эса якка тартибда, мустақил ишлайди, натижада у ўзи олган натижасидан маънавий, руҳий озуқа олади. Ижодкорлик, яратувчанлик, ўз кучига ишонч пайдо бўлади. Бу эса таълимнинг сифатли, самарали кечишини кафолатлайди.

Маълумки ҳозирда мамлакатимизда мактаб таълимини компьютерлаш
жараёни жадаллик билан олиб борилмокда. Хукуматимиз томонидан қабул
қилинган «2004-2009 йилларда мактаб таълимининг ривожлантириш Давлат
умуммиллий дастури»га кўра 2010 йилга бориб мамлакатимиздаги барча
умумтаълим мактаблари, ҳаттоки шаҳар ва туман марказларидан узоқда
жойлашган олис қишлоқ мактаблари ҳам тўлалигича замонавий техникалар
билан жиҳозланган компьютер синф хоналарига эга бўладилар. Бу улкан
тадбирлардан кўзланган асосий мақсад мактабларимизни компьютерлаштириш орқали таълим тизимини ахборотлаштириш ва таълим сифати ва самарадорлигини оширишдан иборат.
Таълим муассасаларининг замонавий компьютер техникалари билан жиҳозлаш ва таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масаласи энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Ҳар бир фан ўқитувчисидан ушбу техника ва технологиялардан бохабар бўлиш, улардан таълим жараёнида унумли ва мақсадли фойдалана олиш кўникма ва малакаларга эга бўлиш талаб этилади. Бу йўналишда ҳам муайян ишлар олиб борилмокда. Халқ таълими вазирлиги буйруғи асосида тадбирлар ишлаб чиқилган ва ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, шунингдек, тегишли ўқув материаллари ва дастурлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда қуйидаги босқичларга эътиборни қаратиш керак:

  • Таълим олувчиларга ўқув материалларини тақдим этиш ва тушунтириш босқичи;

  • Компьютер билан ўзаро мулоқот жараёнида ўқув материалларини ўзлаштириш босқичи;

  • Ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни такрорлаш ҳамда мустаҳкамлаш босқичи;

  • Эришилган ютуқ ва натижаларни ўзини-ўзи текшириш орқали, назорат қилиш босқичи;

  • Оралик ва якуний назорат босқичи;

  • Ўзини-ўзи, шунингдек, оралиқ ва якуний назорат босқичлари натижа ва хулосаларига кўра ўқув материалларининг тақсимланиши, таснифланишини, тизимга солинишини коррекциялаш, тузатишлар киритиш босқичи.

Ахборот технологияларини қўллаш бўйича яратилаётган ўқув режа ва дастурларни яратиш, тузиш, юқорида келтирилган босқич-йўналишларни алоҳида-алоҳида модуллаштириш, лойиҳа сифатида киритиш яхши натижаларга олиб келади.


Масофавий таълим
Дунё таълими тизимига масофавий таълим таълимнинг алоҳида шакли сифатида жадаллик билан кириб келмокда, интерфаол таълим сифатида жорий этилмоқда.
Масофавий таълим ахборот технологиялари, телекоммуникациялар асосида кечадиган педагогик жараёндир.
Масофавий таълим ўқув ресурс марказлари, интернет, почта алоқалари орқали амалга оширилади. Масофавий таълим асосан виртуал слайдлар орқали берилади, агар ўқувчи пара орқали виртуал синфга кирса жараёнга қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish