9 мавзу: тафаккур режа



Download 40,33 Kb.
bet1/11
Sana09.07.2022
Hajmi40,33 Kb.
#763764
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5260582077077656957


9 - МАВЗУ: ТАФАККУР


Режа:

  1. Тафаккур ҳақида тушунча

  2. Тафаккурнинг нерв-физиологик асоси

  3. Тафаккур операциялари

  4. Тафаккур шакллари

Таянч иборалар:абстракциялаш, абстракт- мантиқий тафаккур, гипотеза, дедукция, классификация, мантиқий тафаккур, танқидии тафаккур, хулоса чиқариш.


Тафаккур ҳақида тушунча

Тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. Тафаккур орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс эттириб бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларни онгимизда акс эттирамиз. Умуман олганда ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ўртасида кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар мавжуд. Ана шу ички боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. Демак, тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади.


Айнан тафакур орқали биз моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиш имконига эга бўламиз. Шу боис дунёни билишда бевосита сезиш, идрок, тасаввур ва бавосита тафаккур муҳим роль ўйнайди.


Тафаккурнинг нерв-физиологик асоси

Тафаккур фаолияти муайян мақсадга қаратилган алоҳида онгли жараён тариқасида содир бўлади. Бош миянинг бирор участкасидаги фаолият эмас, балки бутун бош мия пўстининг фаолияти мана шу жараённинг физиологик асосидир. Тафаккур фаолияти учун аввало анализаторларнинг миядаги учлари ўртасида вужудга келадиган мураккаб боғланишлар муҳим аҳамиятга эгадир. Анализаторларнинг бош мия пўстидаги участкалари бир-биридан кескин ажралган ҳолда эмас, балки бир-бирига туташиб, бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетганлиги сабабли мазкур боғланишларнинг вужудга келиши юқорида айтиб ўтилганидек, тафаккурнинг махсус нерв-физиологик механизмларидир. Бунда иккинчи сигналлар тизимининг боғланишлари биринчи сигнал тизимидаги боғланишларга таянади.


И.П.Павлов иккинчи сигнал тизимининг иши ҳамиша биринчи сигнал тизими билан ўзаро ўтказиш жараёнида ҳозир бўлади, деб таъкидлаган. Иккинчи сигнал тизими асосида биринчи сигнал билан ўзаро таъсир қилиш жараёнида дастлаб умуминсоний эмпиризмни ва ниҳоят одамнинг ўз теварагидаги оламни ва унинг ўзини билиш учун олий қурол бўлган олий тафаккур воқъе бўлади. Тафаккурнинг муайян бир нарсага қаратилиши учун нерв-физиологик асос бўлган ориентировка рефлекси тафаккур жараёнларида катта роль ўйнайди. Академик И.П.Павлов таъкидлаганидек, “аввало умуминсоний эмпиризмни ниҳоят, атроф оламни ва инсоннинг ўзини ҳам билиш учун олий қурол бўлган фанни ҳам яратувчи махсус инсоний олий тафаккур зарурдир”.



Download 40,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish