9 мавзу: тафаккур режа



Download 40,33 Kb.
bet6/11
Sana09.07.2022
Hajmi40,33 Kb.
#763764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5260582077077656957

Системалаштириш – тизимга солиш шундан иборатки, бунда айрим нарсалар, фактлар, ҳодиса ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги тутган ўрнига ёки мантиқий тартибда жойлаштирилади. Шу сабабли макон, хронология ва мантиқий белгилар асосида тизимга солиш турларига ажратилади. Мебелнинг хонадаги жойлаштирилиши, дарахтнинг боққа ўтказилиши, маконий тизимга намуна бўла олади. Ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларнинг вақтга қараб тизимга солишнинг намунаси бўла олади. Математикага, фалсафага, мантиққа доир дарсликларда илмий материалларнинг жойлаштирилиши мантиқий тизимга солишнинг намунасидир.
Мактаб таълимида ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу иш бир неча босқичда амалга оширилади. Билимлар дастлаб предметларнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнг яхлит ҳолда ўқувчи онгида тизимлашади. Тизимлаштиришнинг иккинчи босқичида бир-бирига ўхшаш предметларга оид билимлар фикран тартибга солинади. Учинчи босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум тартибга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. Тизимга солишнинг тўртинчи босқичида дарсдан ва мактабдан ташқари машғулотларда эгалланган билимларни тизимлаштириш назарда тутилади.
Демак, инсоннинг билиш фаолиятида мавзулараро, предметлараро билимларни тизимлаштириш юзага келади. Бинобарин билимларнинг тизимга солиниши ақлий ривожланишнинг дастлабки поғонаси ҳисобланади.

Тафаккур шакллари

Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб юритилади. Одамда нутқ тафаккур жараёнида ҳукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади.




Ҳукмлар

Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади.


Ҳукмлар объектив воқеликни акс эттирилишига қараб чин ёки хато бўлади. Нарса ва ҳодисаларда воқеликда ҳақиқатан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар, аломатлар ҳукмларда боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ёки воқеликда бир-биридан ажратилган нарсалар ҳукмларда ажратиб кўрсатилса бу чин ҳукм деб аталади. Масалан, металлар электр токини ўтказувчидир; металлар қиздирилганда кенгаяди, деган чин ҳукмлардир. Чунки электр токини ўтказиш қиздирилганда кенгайиши металларга хос хусусиятдир.
Моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ қилиб кўрсатилса, бундай ҳукм хато ҳукм деб аталади. Масалан, ҳозир ташқарида ёмғир ёғяпти; ер қуёш атрофида айланмайди, деган мисоллар хато ҳукмлар доирасига киради.



Download 40,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish