9-мавзу. Ғарбий Европада Уйғониш даври. XIV-XVI асрлар Европада илмий билимлар ривожида янги давр



Download 52,24 Kb.
bet2/7
Sana10.04.2022
Hajmi52,24 Kb.
#541617
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5260384560121647972

Европа уйғониш маданиятининг хусусиятлари. Санъат Уйғониш даврида маънавий фаолиятнинг асосий турига айланади. Рассом шахси идеал инсоннинг тимсоли эди. Бунга сабаби уйғониш даври санъати моддий оламни англаш ва тасвирлашга ҳаракат қилиш хусусмиятига эга эканлигидир. Рангтасвирда гўзалликни, ранг-барангликни етказиш учун кўпроқ имкониятлар кўпроқ бўлган;
Иккинчи хусусияти фан ва санъатнинг ўзаро алоқадорлиги. Уйғониш даврида кишиларнинг билимга чанқоқликлиги борлиқни бадиий англашга интилиши фан соҳаси билан бевосита боғлиқлигини юзага келтирди. Бу боғлиқлик перспектива орқали оптика ва физика соҳалари билан, анатомия ва математика мутаносиблик билан боғлиқ. Леонардо санъатни асосий фан деб ҳисоблаган, чунки у ҳаётнинг аниқ ва бенуқсон тасвирини ярата олди. Уйғониш даври рассомлари тўғри чизиқли перспективани, ҳажмни тасвирлаш, мураккаб кўп фигурали композицияларни яратдилар;
Учинчидан. Уйғониш даври ижодкорларининг универсаллиги, кўп қирралилиги ва ижодий истеъдоди. Улар беқиёс ижодкорлар эди. Масалан, Леонардо да Винчи (1452-1519) рассом, ҳайкалтарош, меъмор, ёзувчи, мусиқачи, ҳарбий муҳандис (танк, парашют), ихтирочи, математик, анатом, ботаник табиатшуносликнинг барча соҳаларини ўрганган, XIX-асрнинг кўплаб кашфиётларини олдиндан кўра билаган; Микеланжело (1475-1564) ҳайкалтарош, меъмор, рассом, шоир (бизнинг давримизга қадар 200 дан ортиқ шеърлари сақланиб қолган) ва ҳ.к. Улар Уйғониш даври маданиятига хос бўлган қадриятлар ақл, уйғунлик, куч (Уйғониш даврининг учта асосий тамойили) ифодалаган;
Тўртинчидан, дунёвийлик (секуляризм – таълимот унга биноан ҳукумат ва бошқа ҳуқуқ норсмаларини яратувчилар ҳар қандай дин туридан алоҳида фаолият оолиб бориши лозим) инжил мавзулари билан бир қаторда портрет рассомчилиги, маиший тасвир, нафақат ибодатхоналар, балки аристократларнинг виллаларида ҳам тасвирлар билан безатилди;
Бешинчидан, уйғунлик (антик анъана), Ўрта Аср маданиятидан фарқли равишда, Уйғониш санъати гўзаллик ва уйғунлик ғоясини яна қайта тиклади;
Амалга оширилган ўзгаришлар ўтмишни қайта жонлантириш (регенерация)нинг маданий шакли, бадиий маданиятда янгиланиш ғояси орқали тарихни янгидан бошлашга ҳаракат эди. Қўлга киритилган ютуқлар қанчалик залворли, бўлмасин, бу зиддиятли давр эди. Маданиятнинг юксалиши тақдирлар фожиаси билан бирга борди, эркин жамият тўғрисидаги орзулар фақат ҳаёлий бўлиб қолди, зеро, ижтимоий муносабатлардаги мавжуд муаммолар урушлар, фитналар билан ҳал қилинар эди.
Уйғониш даври тарихида Рим папаси Aлександр III бошчилигидаги Борджиа оиласи томонидан содир этилган разилликлар, қотилликлар ва маънавий бузуқликлар даврнинг салбий тимсоли сифатида тарихда қолган. Мутафаккир Макиавелли уларнинг (яъни бузқлик ва қотиллик) сабабларини тушунтиришга асос топа олди.
Фан ва технка кашфиётлари. Уйғониш даврида фан ва техника ривожланишида катта ютуқларга эришилди ва улар янги давр учун асос вазифасини бажарди. Фанда амалга оширилган иҳтироларнинг диққатга сазавор ютуқлари жуда кўп бўлди. Бу даврда телескоп, микроскоп, симоб барометри ихтиро қилинди, соат механизми такомиллаштирилди. Иоганн Гуттенберг матбаа машинасини яратди, унинг аҳамияти қадимги даврда ғилдирак ёки ёзув кашф этилиши билан тенглаштириш мумкин.
Биринчи телескоп нусҳалари Галилей, Кеплер, Ньютон томонидан ихтиро қилинди. Галилей телескопи битта қавариқ ва битта ботиқ линзалардан иборат бўлиб, узоқдаги объектнинг тўғридан-тўғри тасвирини олиш имконини берди.
Биринчи мураккаб микроскоплар XVI-аср охирида ишлаб чиқарилди. Голланд олими Антониа Ван Леувенгук унинг ёрдамида микроорганизмлар дунёсини кашф этиши ва ўрганиши ускунанинг шон-шухратини таъминлади. Баъзи микроскоплар моддаларни 300 марта катталаштиришга имкон берган .
Симоб барометрининг ихтироси атмосфера босими назариясининг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, у франсуз табиатшуноси Блез Паскал томонидан эмпирик тарзда тасдиқланган. Янги ўлчов бирлиги - симоб устунининг миллиметри пайдо бўлди ва 1644 йилда Э. Торричелли атмосфера босимини ўлчаш мумкин бўлган қурилма - симоб барометрини ихтиро қилди.
Шаҳарлар қурилишида янгиликлар жуда кўп жорий қилинди. Янги меъморчилик ғоялари антиқа дизайнларга асосланган, замонавий меъморлар томонидан қайта талқин қилинган ва такомиллаштирилган. Ушбу ғоялар янада илғор қурилиш технологиялари ёрдамида тошда гавдалантирилган. Парижда машҳур Нотр-Дам собори барпо этилди, Лувр ва янги шаҳар ҳокимияти қурилиши бошланди.
Ҳарбий техниканинг ривожланишида XVI асрнинг биринчи ярмида мушкетлар (тепикли қуроллар, ёнувчи пилик билан жиҳозланган), тўппонча ихтиро қилинди. Шу билан бирга (юқорида таъкидланганидек) янги турдаги қуролларга бўлган талабнинг ортиши металлургиянинг жадал ривожланишига олиб келди, бу эса темир, мис ва қалай рудаларини ишлаб чиқаришни кўпайишига олиб келди. Металлургия ва кон саноати жадал ривожлана бошлади. Кончиликда ишлатиладиган машиналар яратилди ва такомиллаштирилди.
Уйғониш даврининг халқаро аҳамиятга эга ходисаларидан бири бу буюк географик кашфиётлардир. Бу кашфиётлар Европаликлар томонидан амалга оширилди. XV-аср охирларидан (Шарқ мамлакатларига узлуксиз денгиз йўли ғояси биринчи марта Европада пайдо бўлганида) XVII-асрнинг ўрталаригача (бу мамлакатларга баъзи денгиз йўллари аллақачон очиқ бўлган, лекин бу давргача амалий аҳамиятга ега бўлмаган) жасур денгизчилар томонидан амалга оширилди. Унинг буюк географик кашфиётлар деб аталишининг сабаби шу даврга қадар унчалик шиддат билан амалга оширилмаганлиги ва Европа ва бутун дунё тараққиётига таъсирининг бу даврдаги каби ктта таъсирга эга бўлмаганлигидир. ХХ асрнинг охирида Aмерика кашф етилишининг 500 йиллиги нишонланиши арафасида ва Ҳиндистонга денгиз йўли очилиши муносабати билан кескин баҳс-мунозара юзага келди. Хусусан, Лотин Aмерикаси, Осиё ва Aфриканинг бир қатор мамлакатлар арбоблари ва олимлари “зулмнинг бошланишини нишонлаш”дан бош тортдилар ва “кашфиёт” атамасини рад етиб, уни “маданиятлар учрашуви” ёки бир маданиятни бошқаси билан “яшириш” юз берганлиги ғояси билан алмаштиришни таклиф этдилар.
Шундай қилиб, XIV- XVI асрларда кўпчилик Европа мамлакатларида фан ва техникада муҳим ўзгаришлар рўй берди, бу ўзгаришлар Ўрта асрлардан янги даврга ўтишни тайёрлади. Энг аввало, европаликларнинг вайрон қилинган антик маданиятнинг деярли унутилган меросига қизиқиши қайта тикланди. Бу тарихий даврнинг машҳур олимлар ва муҳандислари - Леонардо да Винчи, Николай Коперник ва Галилей Галилей кабилар етишиб чиқди. Уларнинг меҳнати билан математика, астрономия, механика каби фанлар жадал ривожланди. Фан ва амалиёт уйғунлигига асосланган экспериментал усулни ишлаб чиқиш давом этди. Бу даврда қилинган кашфиётлар ва ихтиролар инсониятнинг кейинги тарихига катта таъсир кўрсатди.

2-савол. Ренессанс даврининг йирик намояндалари ижодида Уйғониш даври қадриятларининг акс эттирилиши.


Уйғониш даврида табиат фалсафанинг асосий тадқиқот соҳасига айланди. XV асрнинг охири - XVI асрнинг бошларида бу жараён жадал тус олди. Ўрта асрларда табиатга илоҳий кучга қарам соҳа сифатидаги қараш ўз аҳамиятини йўқотди. Бир қарашда антик тафаккурга хос космосентризмга қайтиш юз бераётгандек кўринади, лекин, табиатни англаш, инсонни тушунишда Уйғониш даври фалсафаси ўзига хос хусусиятга эга. Бу ўзига хослик, биринчи навбатда, табиатнинг пантеистик талқин қилинишида намоён бўлди. Юнон тилидан таржима қилинган “пантеизм”, “барча худо” деган маънони англатади. Бунда Худога муносабатда унинг транссендентал (акл-идрок тажрибадан олдин мавжуд эканлиги, тажриба учун шароит яратиши тўғрисидаги таълимот) мазмуни ўзгарди, гўёки у табиат билан қўшилиб кетди ва иккинчиси илоҳийлаштирилиб, антик даврга хос бўлмаган хусусият олди.

Download 52,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish