9-мавзу. Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш: Ўзбекистон тажрибаси режа



Download 40,61 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi40,61 Kb.
#23966
1   2   3
Диний ақидапарастлик эса диндаги муайян ақида ёки қоидаларни, ўринли ёки ўринсизлигидан қатъи назар, кўр-кўрона қўллаш ва мутлақлаштиришга интилишдир. Ақидапарастлик барча динларда турли мазҳаб ва йўналишлар орасида кескинлик, низо ва тўқнашувлар келтириб чиқаришга сабабчи бўлган. Ақидапараст гуруҳлар ҳақиқатни тушунтириш, ишонтириш каби усуллар орқали тарғиб этишни тан олмайди. Улар ўз ғоялари бидъатли, ғайриинсоний бўлишига қарамасдан, ўта жоҳил ва бошқаларга нибатан муросасиз муносабатда бўладилар. Ўзини шак-шубҳасиз ҳақ деб билиш, ҳақиқатни фақат мен биламан, деган қарашга асосланган манманлик эса зўравонликни юзага келтиради. Яъни, ақидапарастлик экстремизмнинг пайдо бўлишига замин яратади. Экстремизм турли кўринишларда бўлиб, террорчиликни ҳам ҳамз ичига олади. Экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, ўз давлатини барпо қилишга интилади. Бу мақсадга улар ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўравонлик орқали эришишни кўзлайди.
«Терроризм атамаси эса (лотинча. тerror – қўрқув, даҳшат) – маълум ёвуз мақсадлар йўлида, куч ишлатиб, одамларни жисмоний йўқ қилишдан иборат бўлган ғояга асосланган зўравонлик усули. Терроризм сиёсий, мафкуравий ва шахсий жиноий мақсадларда аҳолини қўрқитиш ҳамда давлат, ҳокимият ва бошқарув органларига руҳий тазйиқ ўтказишга қаратилган зўравонликлар содир этишда у ёки бу динни, мазҳабни ўзига ниқоб қилиб олади. Қўрқитиш ва даҳшатга солиш орқали ўз ҳукмини ўтказишга уриниш террорчиликка хосдир. У иқтисодий, сиёсий, диний, ғоявий, ирқий, миллий, группавий, индивидуал шаклларда намоён бўлиши мумкин. Таъқиб, зўравонлик, қўпорувчилик ва қотиллик террорчиликнинг ҳар қандай кўриниши учун умумий хусусият бўлиб, гуманизм, демократия, адолат тамойилларига зиддир. Шунинг учун терроризм қандай “байроқ” остида амалга оширилмасин, моҳиятан инсониятга, тараққиётга, эзгуликка қарши жиноятдир».
Иқтисодий манфаатларни кўзловчи ва моддий бойликларни ўзлаштиришни мақсад қилиб олган террорчилик кенг тарқалган. Унда рақибларини ёки уларнинг яқинларини жисмоний йўқотиш, ўғирлаб кетиш, зўравонлик, тажовуз билан қўрқитиб, ўз ҳукмини ўтказишга уриниш, бойликларини ўзлаштириб олиш йўлларидан фойдаланилади. Кейинги йилларда интеллектуал ва оммавий ахборот соҳаларида террорчилик элементларидан фойдаланилмоқда. Муайян мафкуравий полигонларнинг муттасил тарқатаётган ахборотларидаги ёвуз ва зарарли ғоялар оқими, телеэкранлар орқали доимий намойиш этиладиган жангари фильмлар, болаларга мўлжалланган, бузғунчи ғоялар асосида ишланган ўйинлар, компьютер тармоқлари дастурларини ишдан чиқарадиган “вируслар”ни тарқатиш бунга мисол бўла олади. Ўзларининг ёвуз ниятларига эришиш учун ҳокимиятни қўлга киритишни кўзловчи кучларнинг зўравонлиги ва қўпорувчилиги сиёсий террорга мисол бўлади. Сиёсий терроризм нафақат жиноятчи гуруҳлар, ҳатто баъзи реакцион агрессив руҳдаги расмий сиёсий доиралар ва кучлар томонидан уюштирилиши ва қўлланиши ҳам мумкин.
Экстремизм мазмунига кўра - диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра-ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Дунёвий экстремизмнинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, диний экстремизм барча динлар доирасида ривожланган. Диний экстремистик руҳдаги қарашларни католиклар, протестантлар, провославлар орасида ҳам учратиш мумкин. Бундай ҳолат собиқ шўролардан қолган маконда ҳам кузатилди.1
Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган. Диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади ислом давлатини барпо қилиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўрлик билан эришишни кўзлайдилар.
Бу эса, мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга олиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар.
Маълумки диний экстремизм охир оқибатда диний фундаментализга олиб боради. Бундай ҳолат дунёнинг барча динларида кузатилган. Ҳозирги кунда дунё афкор оммасининг диққат маразида турган ҳаракат ислом фундаментализи бўлиб, бу моҳиятига кўра – Қуръон ва ҳадисларни сўзма-сўз талқин этувчи, илк исломга қайтишга қаратилган ўз ақидаларини кенг тарғиб қилувчи, диний консерватив руҳдаги йўналишга нисбатан ишлатиладиган атама. Аслида «фундаментализм» сўзи 20-аср бошида америкалик протестантларнинг бир гуруҳига берилган ном бўлса-да, охирги пайтларда жаҳон матбуотларида мутаасиб ислом жангариларини фундаменталистлар деб аташ одат тусига кирди. Ислом фундаментализми турли-туман йўналиш ва кайфиятдаги гуруҳларни ўз ичига олади. уларнинг баъзилари сиёсий жабҳада, инқилобий ва ҳатто террористик усуллар билан қонуний ҳокимиятга қарши курашда ўзларини намоён этсалар, бошқалари тарғибот-ташвиқот ишлари, диний таълим, турли жамоат ташкилотлари, мактаб, университет, оммавий ахборот воситаларига кириб бориш, айниқса, фойдаланиш осон бўлган аудио-видео кассеталарни тарқатиш билан шуғулланади. Ислом фундаментализми учун умумий бўлган ғоялар - гўёки динсиз ёки «соф исломдан чекинган» давлат раҳбарларини жисмонан йўқ қилиш, ва ниҳоят, уларнинг таъбири билан айтганда, исломда «ширк» (бутпарастлик)ка барҳам беришдир.
Диний экстремизм тарафдорларининг хусусиятларидан бири бошқаларга нисбатан ўта радикал кайфиятда бўлишдир. Ҳозирги кунда радикализмнинг ўнг, сўл ва мўътадил кўринишлари мавжуд бўлиб, ўнг радикализм ҳаётни зудлик билан қайта қуриш, бунда эскини бутунлай йўқотиш, фақат янгига таяниш лозим деб ҳисобласа, сўл радикализм жамият тараққиётида эскига, олдинги даврларга қайтиш, янгиликлардан кўра ақидаларга таяниш зарур деган қарашни илгари суради. Мўътадил радикализм кўпроқ реформистик ғоялар тарафдори бўлганидан, жамият ҳаётида пишиб етилган муаммоларни ҳал қилишда ишни пайсалга солмаслик лозим деган тамойилга таянади. Афсуски, радикализм кўпроқ мўътадил ҳолда эмас, балки ўнг ва сўл шаклларда учрайди.
Фундаменталистларнинг таъбирига кўра, диний қонунларга асосланмаган ҳар қандай жамият, ғайритабиийгина эмас, балки Оллохга қарши қилинган жиноят ҳамдир. Бу ҳам "ҳокимийлик" тамойиллари билан асосланади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу (ёки унга ўхшаш бошқа бир) атама исломда кенг тарқалмаган. Бирор-бир мусулмон муаллифи тарафидан унинг қўлланиши эса, ҳеч бўлмаганда, унинг ислом фундаментализми назарий асосларига хайрихохлиги, мойиллигини англатади. ҳаттоки "Мусулмон биродарлар" ҳам бу тушунчага бир хил муносабатда бўлмайдилар.
"Ҳокимийлик"нинг мохияти шундан иборатки, Оллоҳ томонидан яратилганлардан ҳеч ким ўз қонунларини жорий қилиши, ўрнатиши мумкин эмас. Чунки уларни фақатгина Оллоҳнинг ўзи жорий қилади, ўрнатади. Бошқачароқ қилиб айтганда, одамлар қонун чиқарувчи эмас, балки ижро ҳокимиятигагина эгадирлар. "Ҳокимийлик"ни эътироф этиш бир қатор оқибатларни келтириб чиқаради. Бу тамойил теократиядан ташқари, сиёсий ҳокимиятнинг ҳар қандай шаклини, диктатурани ҳам, демократияни хдм бирдай инкор этади. Мамлакат ҳукумати худди халқи каби қонун чиқариш ҳокимиятидан маҳрумдирлар. қонун тизими уларгача жорий қилиб бўлинган ва у абадийдир. Шариатдан бошқа ҳар қандай қонун кучга эга эмас. Уларга бўйсуниш эса - гунохдир. Юқоридагалардан маълум бўладики, шароитга звд бўлган қонунлар ва ҳодисаларни жорий этувчи ҳукумат Оллоҳга хос бўлган сифат - "хуқуқни" ўзлаштириб олган ҳисобланади. Демак, улар "ғайридин" бўлиб, мусулмонларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Ушбу ғоя ўзининг кўринишларида кўплаб исломий (бунда ноқонунийликни ёдда тутиш керак) ташкилотлар фаолиятининг асосини ташкил этади. У ёки бу кўринишдаги теократик бошқарув шаклини ўрнатиш; шариат қонунларига асосланган ҳуқуқий тизимни киритиш; давлат қурилишининг дунёвий шаклларини фаол равшцда рад этиш талаблари ҳам шундан келиб чиқади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, илмий ва публицистик адабиётда "фундаментализм", "қайта яралиш" деб номланаётган оқимларни исломда "ас-Салафийя" тушунчаси билан изохлайдилар.
Салафий (арабча - аждодлар) деганда ислом тарихининг турли даврларида илк мусулмонлик жамияти турмуш тарзи ва эътиқоди, "тақводор ота-ббоболар" ("ас-салаф ас-салиҳин") ҳаётидан намуна олишга чақирувчи уламолар тушунилади. Улар исломнинг илк давридан кейин киритилган барча янгиликларни бидъа, йўл қўйиш мумкин бўлмаган ҳолат сифатида баҳолаганлар. Бунга қуръонни рамзий-мажозий талқин қилиш усулларидан террорни кенг қўлловчилар ҳисобланмиш "Ислом демократлари", "Экстремистлар" каби уч ғоявий йўналиши фарқланади.
Экстремизм тарфдорлари кескин чораларга мойил, мақсадга эришиш усуллари, жумладан, зўравонлик усулини белгиловчи мазмуни ва ҳажмига кўра жуда асосланган бўлиб, уларни кенг миқёсда амалга оширишга кодир махсус "жанговар" гурухларнинг мавжудлиги билан ифодаланади. Аслида трансформациялашув учун бир қанча истиқболлари бўлган ҳар қандай диний-экстремистик гуруҳ (ташкилот) ҳам террорчилик ташкилоти деб тасвифланавермайди.
Террор – лотин тилидан олинган бўлиб, қўрқув, даҳшат деган маънони англатади. Терроризм – аҳолини қўрқитиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига тазйиқ ўтказиш орқали жиноий, сиёсий, мафкуравий ва шахсий мақсадларни кўзлаш жараёнидир.
Терроризм оламида 3 та асосий кўриниш бор:

  1. Террорчилик ҳаракатларининг жангарилик йўли (қурол ишлатиш йўли).

  2. Жиноий йўли.

  3. Ижтимоий-сиёсий йўллар билан амалга оширишдир.

Терроризм сўзи биринчи марта 1793-94 йилларда Франция инқилоби даврида истифога киритилган эди. Ҳозирги маъносидан фарқ қилган ҳолда у пайтда ушбу атама кўпроқ ижобий маъно касб этган. Террор тизими ёки режими республиканинг таъсирчан воситаси бўлиб, ҳукуматнинг инқилобга қарши даҳшат солишга қаратилган саъй-ҳаракатларини жамлашга йўналтирилган эди.
XIX асрнинг иккинчи ярми бошида индустриал ривожланиш билан боғлиқ улкан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юз берди. Бу даврда янги мафкуравий оқимлар пайдо бўлди. Улар таъсирида терроризмнинг янги даври вужудга келиб, бунга инқилобий ақидалар ва давлатга қарши қаратилган мафкура асос қилиб олинди.
Террорчилар Ўзбекистон халқининг ҳам тинчлигини бузди. 1999 йилнинг 16 февраль куни соат 10-55да Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси биноси пойида ва шаҳарнинг беш жойида кучли портлашлар юз берди. Бу қўпорувчилик хуружлари ўнлаб бегуноҳ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлди, лекин бу маъшум воқеалар мамлакатимиз ҳаётини издан чиқара олмади, халқимиз қалбига ваҳима ва саросима сололмади. Вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 16 февраль воқеаларини содир этган бир гуруҳ кимсалар қўлга олиниб тегишли жазога ҳукм этилдилар. Лекин террорчилар ўзларининг ёвуз ниятларини амалга ошириш мақсадида яна 1999 йилнинг августида Қирғизистон республикасининг Боткент вилоятида пайдо бўлиб, республикамизнинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг чегара туманларида қуролли ҳужумлар уюштирдилар. Қуролли кучларимиз ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг тезкор ҳаракатлари туфайли тинчлигимизни бузишга интилган ёвуз террорчилар гуруҳи яксон қилинди.
Терроризм хавфсизликка ва ижтимоий–сиёсий барқарорликка доим таҳдид солади. Унга қарши кураш олиб боришда сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий ва қолаверса махсус чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
Бу курашнинг муҳим элементи – бу терроризмнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлардир. Бу масала мамлакатимиз учун ҳам катта аҳамият касб этади. Чунки, Ўзбекистон аҳолиси терроризмни бошдан кечирди.
2000 йил июль ойининг охирларида бир гуруҳ террорчилар Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманига суқилиб кирди. Жангарилар Ўзбекистонга Тожикистон ҳудуди орқали кириб, баланд тоғларга жойлашиб қўпорувчилик ҳаракатларга тайёргарлик кўрдилар ва Сариосиёда содир бўлган хунрезликларга сабабчи бўлдилар. Улар Ўзбекистон ислом ҳаракати (ЎИҲ) деб атаган жиноий, террорчилик ташкилотига мансуб бўлган шахслар бўлиб, миллий келиб чиқиши бўйича ўзбек, тожик, афғон, чечен ва бошқалардир.
Терроризм – сўнгги йилларда сиёсий, мафкуравий ва шахсий жиноий мақсадларда аҳолини қўрқитиш ҳамда давлат, ҳокимият ва бошқарув органларига руҳий тазйиқ ўтказишга қаратилган зўравонликнинг ҳаддан ташқари кучайиб кетишининг хавфли ижтимоий-сиёсий ҳодисасига айланди.
Террорчилик ҳаракатлари, яъни одамларни гаровга олиш, давлат ва жамоат арбоблари, диний ёки бошқа гуруҳлар ҳамда хорижий давлатлар ва ташкилотлар вакилларининг ҳаётига таҳдид солиш, йирик объектларни эгаллаб олиш, портлатиш, одамларнинг соғлиғига, ҳаёти ва мулкига таҳдид солиш каби ҳаракатлар мамлакат тинчлигига путур етказади.
Мамлакатимиз ҳудудида ўндан ортиқ номдаги диний-сиёсий экстремистик оқимлар ва ҳаракатлар ноқонуний равишда фаолият кўрсатиб келдилар. Масалан, уларнинг «Ҳизбут-таҳрир», «Акромийлар», «Таблиғ», «Узун соқол», «Ваҳҳобийлар», «Ислом лашкарлари», «Адолат уюшмаси», «Тавба», «Нур» каби норасмий ташкилотлари мавжуд.
Ҳанбалия мазҳаби негизида XVIII асрда Марказий Арабистонда ваҳҳобийлик оқими пайдо бўлган. Бу Араб мамлакатлари ва Яқин Шарқда туғилган исломпараст фундаментализм билан биргаликда диний экстремистик ҳаракат-ваҳҳобийлик ниҳоятда кучли ривожланди. Бу ҳаракатни Афғонистондаги «Ал-Қоида» ташкилоти моддий молиявий томондан қўллаб-қувватлайди. Бу оқимнинг йўлбошчиси Абд-ал Ваҳҳоб 1703 йилда Арабистонда қози оиласида туғилган. У диний таълим олган бўлиб, Оллоҳдан ўзга маъбуднинг йўқлиги, унинг ягоналигини тарғиб қилди. Ваҳҳоб авлиёлар, муқаддас руҳлар, мозорларга сиғинишни, зоҳидликни турли табақаларга бўлинишни қоралайди. Ваҳҳобийлик оқими ғайри-динларга қарши кураш олиб боради. Абд-ал Ваҳҳоб ўз мақсади йўлида Англия разведкаси билан ҳамкорлик қилади. Ваҳҳобийлик таълимоти ўша даврда Марказий Арабистон учун қўл келди.
Амир Муҳаммад ибн Сауд Абд-ал Ваҳҳоб билан бирлашиб, унинг таълимотидан Арабистонни бирлаштириш мақсадида фойдаланди. Шундан кейин Ваҳҳобийлар таълимоти кенг тарқалиб кетди.
XX асрнинг охирги йилларида бу оқимнинг манфур ғоялари ва тарғиботчилари бизнинг мамлакатимизга ҳам кириб келди.
«Ваҳҳобий»лик диний экстремистик оқимининг таъсири остида вужудга келган террорчилар гуруҳи 1999 йил 16 февралида Тошкент шаҳридаги қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширдилар.
Ваҳҳобийлар Ўзбекистонда ислом давлатини қуриш учун жиҳод эълон қилиб, қуролли куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашни асосий мақсад қилиб олган эдилар. Лекин ёвуз кучларнинг ёвуз ниятлари амалга ошмади.
Террорчи оқимларнинг яна бири бу Акромийлар оқимидир. Акромийлар – ислом экстремистик оқими 1950 йилларда республикамизнинг Фарғона водийсида вужудга келган. Оқим номи унинг ташкилотчиси бўлган «Мулло Акром» номи билан боғлиқ. Акромийларнинг ғояси Оллоҳни тан олиш, пайғамбарларни, ота-онани, ҳар қандай давлат бошқарувини рад этган ҳолда, оқим сардорига итоат қилишдир.
1990 йилларда наманганлик Тоҳир Йўлдошев томонидан «Ислом лашкарлари» номли норасмий ташкилотга асос солинган. Ташкилот ўта реакцион ва террорчилик хусусиятига эга бўлиб, улар давлат ва жамиятни исломлаштириш каби ғаразли мақсадларни амалга ошириш учун мудҳиш жиноятларни содир этганлар.
«Узун соқол» диний-экстермистик оқими асосан Тошкент шаҳри, вилояти ва Қозоғистоннинг Чимкент вилояти худудидаги аҳоли орасида фаолият кўрсатган. Улар одамларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш асосида жамиятни исломлаштиришни маъқул деб ҳисоблайдилар.
3. Айни кунларда терроризм иллатига қарши жаҳон ҳамжамияти курашиб келмоқда, қирқдан ортиқ давлатлар «Аксилтеррор» халқаро коалицияга тинчлик, осойишталик ва бунёдкорлик йўлидан бораётган халқлар - огоҳлик ва ҳавфсизликнинг нақадар муҳим эканлигини чуқур англаб, терроризмга қарши курашга киришган тараққийпарвар кучларни қўллаб-қувватламоқда.
Ҳар бир фуқаро ўз тинчлиги ва Ватани учун огоҳ бўлмоғи лозим. Зеро, Фитрат айтганидек, «аввал Ватан, кейин жон», демакдир.
Ҳар бир инсон шубҳасизки, ўз уйининг тинчлиги ва саодати йўлида тинмай ҳаракат қилади. Ана шу муқаддас туйғуни энди Ватанни сақлашга сафабар қилишимиз лозимдир.
Ушбу ўринда мамлакатимизда йўлга қўйилган маҳалла, аҳолининг ўз-ўзини бошқариш органларининг ролини кучайтириш керак, деб ўйлаймиз.
Ҳозирги кунда терроризм ва диний экстремизм хавфидан ҳеч қайси давлат, жумладан, энг ривожланган давлатлар ҳам кафолатланмаган. Сўнгги пайтда дунёнинг турли мамлакатларида, хусусан, Франция, Туркия, Бельгияда юз берган воқеаларни кузатар эканмиз, кескинлик ва хавф-хатарларнинг тобора ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган кураш, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдидларнинг кучайиб бораётгани бу турдаги жиноятларга қарши курашиш, жиноят содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, терроризм ва диний экстремизм кўринишидаги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш нақадар долзарб эканлиги маълум бўлади.
Жаҳон саҳнасида юз бераётган террорчилик ҳаракатлари, жумладан, Ироқ ва Сурияда фаолият юритаётган “Ироқ ва Левант ислом давлати” гуруҳи 2014 йилнинг 29 июнида ўзлари назоратлари остидаги ҳудудда “Ислом халифалиги” тузилганлигини эълон қилган ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) ислом динидан ниқоб сифатида фойдаланиб, сиёсий ва бошқа мақсадларда турли оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этди. Айнан ИШИД терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ бир қанча жиноятлар содир этаётган диний экстремистик, террористик жиноий уюшмадир. Террорчи ва диний экстремистик гуруҳлардан ташкил топган мазкур жиноий ташкилот ўз ғояларига эргашмаган инсонларни оммавий равишда ўлдириб, аҳоли пунктларида ҳамда жамоат жойларида жангарилар томонидан ўз жонига қасд қилиш йўли билан ўзини портлатиб, тинчлик ва хавфсизликка, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши ўта оғир жиноятларни содир этмоқдалар. Биргина 2013 йилда ИШИД Ироқ ҳудудида 10 мингдан зиёд террорчилик ҳаракатларини содир этиб, худкуш террорчилар эса 80 га яқин портлатишни амалга оширган[3]
Терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишни самарали ташкил этиш ушбу турдаги жиноятларнинг моҳияти, келиб чиқиши, таркиби ва кўринишлари, ривожланиш қонуниятлари ва тарихий келажаги ҳақида чуқур илмий асосланган билимга эга бўлишни тақозо қилади.
90-йилларнинг бошларида Ўзбекистон Республикасида “Ҳизб ат-таҳрир”, “Акромийлар”, “Таблиғ”, “Узун соқоллилар”, “Ваҳҳобийлар”, “Адолат уюшмаси”, “Ислом лашкарлари”, “Тавба”, “Нурчилар”, шунингдек, бошқа динларни ўзига ниқоб қилиб олган миссионерлар “Авлиё Ота Муннинг қўшилган черкови”, “Сатанистлар”, “Иегова шоҳидлари” каби турли номлар билан аталган ўндан ортиқ диний-сиёсий экстремистик оқимлар ва ҳаракатлар ғайриқонуний фаолият кўрсатишга уринган эди.
Жумладан, 1991 йил декабридаги Наманган воқеалари, 1999 мартда Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳамда бошқа шаҳарларда амалга оширилган террористик актларни мисол қилиб келтириш мумкин. 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида 16 нафар бегуноҳ шахс ҳалок бўлган, 130 нафар шахс турли даражадаги тан жароҳати олган, 700 млн. сўмдан ортиқ миқдорда моддий зарар етказилган[4], 50 дан зиёд маъмурий ва уй-жой бинолари зарарланган[5].
2004 йил 29 мартда Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилоятининг Ромитан туманида, 2004 йил 30 мартда Тошкент вилояти Қибрай туманида, 2004 йил 1 апрелда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида, 2004 йил 30 июлда Тошкент шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида 38 нафар бегуноҳ шахс ҳалок бўлган[6]. 2005 йил 13 майда Андижонда содир этилган террорчилик оқибатида 169 киши ҳалок бўлган, қуролли ҳужум давомида террорчилар 305 дона қурол-аслаҳани, шу жумладан 205 та автомат ва 100 та тўппонча, 231 та граната ва қуролларни қўлга киритган[7], шунингдек, улар жазони ижро этиш муассасаларидан қарийб 600 нафар маҳбусни чиқариб юборган[8]. Олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари, самарали ташкил этилган тергов жараёнлари натижаси ўлароқ диний экстремистик ҳаракатларнинг фаолиятига ўз вақтида барҳам берилди. 
Бугунги кунда инсоният тинчлиги ва хавфсизлигига, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган бир неча ўта оғир жиноятлар содир этаётган ИШИД 2013 йили Суриядаги фуқаролар уруши даврида диний экстремистик ғояларга асосланган террорчи ташкилот сифатида намоён бўлди. Унинг бош қароргоҳи Суриянинг Раққа шаҳрида, Ироқдаги маркази эса Бақуба шаҳрида жойлашган. 2013 йилнинг апрелида “Ироқ ислом давлати” ва “ал-Қоида”нинг Сурия ҳудудларида фаолият юритаётган “Жабҳа ан-Нусра” гуруҳлари бирлашиши натижасида “Ироқ ва Шом ислом давлати” ташкилоти тузилди[9]. Бугунги кунга келиб эса мазкур диний экстремистик ва террористик ташкилот энг ашаддий террорчи жиноий ташкилот бўлиб, унинг таркибида 100 мингга яқин жангари мавжуд. Уларнинг аксарияти диний саводи етарли бўлмаган ҳамда диний экстремистик ғояларга хайриҳоҳ хорижий фуқаролардан иборат.
Терроризм – террор билан амалга ошириладиган сиёсий ҳаракат бўлиб, бир неча асрлар олдин шаклланган, географик жиҳатдан барча минтақа ва мамлакатларда учраши мумкин бўлган мураккаб ҳодиса ҳисобланади. У халқаро муносабатларни чигаллаштириш, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни бузиш, давлатларнинг хавфсизлигига раҳна солиш, уруш ва қуролли тўқнашувлар келтириб чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш ёки қасос олиш мақсадида жисмоний ёки юридик шахсларни бирор бир фаолиятини амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбурлаш учун қилмиш кўринишида ёки уни амалга ошириш билан қўрқитиш тарзида ошкора содир этиладиган, шахсга ёки мулкка хавф туғдирадиган ҳаракатдир[10].
Жиноят кодексининг 155-моддасида “терроризм - халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек, террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият; вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органлари томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказиш”[11] эканлиги мустаҳкамланган. 
“Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида “терроризм” тушунчасига сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар[12]деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида терроризм билан боғлиқ жиноятлар сифатида 155-модда (терроризм), 1551-модда (тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик), 1552-модда (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш), 156-модда (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 157-модда (давлатга хоинлик қилиш), 158-модда (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш), 159-модда (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-модда (қўпорувчилик), 242-модда (жиноий уюшма ташкил қилиш), 245- модда (шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш) да кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишлар; Айрим олимлар терроризм билан боғлиқ жиноятларни юридик тавсифлашда терроризм элементларини етарлича кучли даражада акс эттирадиган қуйидаги уч гуруҳ турдаги: 
а) 155-модда (терроризм); 156-модда (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш); ва 157-модда (давлатга хоинлик қилиш); б) 158-модда (Ўзбекистон Республикасининг Президентига тажовуз қилиш); 159-модда (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш); ва 161-модда (қўпорувчилик); в) 97-модданинг 2 қисми “е”, “ж”, “к”, “м” ва “п” бандлари (қасддан одам ўлдириш), 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)да кўрсатилган жиноятларни ажратиш мумкин деб ҳисоблайдилар[13]. Терроризм ва диний экстремизм кўринишидаги жиноятларнинг объекти инсоният тинчлиги ва хавфсизлиги, жамоат тартиби, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нормал фаолияти, уларнинг ҳаёти ва соғлиги, инсон ва фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги ҳисобланади.
Жиноятчи шахси ҳақида қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин:
1. Мазкур турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг ёш нисбатида 18-30 ёшлилар 13 %ни, 30-40 ёшлилар 59 %ни, 40-55 ёшлилар 25 %ни, 55 ёшдан ошганлар 3 %ни ташкил этади;
2. Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар умумий жиноятларнинг 4,7 %ни ташкил этади;
3. Жиноят содир этганларнинг кундалик машғулоти бўйича нисбатида талабалар 1 %ни, деҳқонлар 3 %ни, зиёлилар 5 %ни, ҳунармандлар 7 %ни, ишчилар 20 %ни, ишсизлар 64 %ни ташкил этади;
4. Жиноят содир этган шахсларнинг маълумоти бўйича нисбатида ўрта-махсус маълумотга эга шахслар 19 %ни, ўрта маълумотга эга шахслар 75 %ни, олий маълумотга эга шахслар 6 %ни ташкил этади;
5. Жиноят содир этган шахсларнинг тахминан 12 % ини муқаддам ушбу турдаги жинояти учун судланган шахслар ташкил этади.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

Download 40,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish