Қазиб олиш тизимлари ва кон ишлари режими
– қазиб олиш тизимлари
ва кон ишлари режимининг карьер борти ва поғоналар турғунлигига таъсири
қуйидаги бир қанча омилларга боғлиқ: Кон ишларини олиб бориш йўналиши
(планда ва вертикал бўйлаб), юзалари янгиланмаган ҳолатдаги қияликнинг
турғунлик вақти, тоғ жинсларини майдалаш усули, қопловчи тоғ жинслари
агармаларини жойлаштириш ва ер ости лаҳимларининг таъсири.
Кон ишларини олиб бориш йўналиши (планда ва вертикал бўйлаб)
массивда қатлам-қатлам, тектоник бузилишли, катта дарзликли ва кичик қатлам
кўринишидаги заифлашган юзалар мавжуд бўлганда лаҳим турғунлигига катта
таъсир кўрсатади. Бундай аниқланган шароитларда юзаларда сурилмалар ёки
қияликларда емирилишлар ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолат карьер борти
бўйлаб тарқалган заифлашиш юзаларини йўналтириш вазиятида юзага келади
Карьер борти турғунлигига таъсир этувчи
техноген (кон-техник) омиллар
Навоий давлат кончилик институти
Jiyanov Abdunor Bobokulovich
|
Геомеханика
3
ёки уларнинг қазиш томонига тушишидан 20 марта кам бўлмаган йўналишдан
кўп бўлади. Қияликлар турғунлигининг ортиши кон ишларининг силжиш
фронти йўналишини ўзгартиришга имкон бериши мумкин.
Карьер бортларининг хизмат қилиш муддати ортганда поғоналар
юзаларини янгиламасдан қияликларнинг узоқ вақт туриши турғунликнинг
салбий омилларини келтириб чиқаради. Турли агентлар таъсирида кон
лаҳимлари қияликлари ва борт устида жойлашган тоғ жинслари ўз
турғунлигини йўқотиш жараёнига дуч келади. Шининг натижасида тоғ жинси
мустаҳкамлиги камаяди. Қияликлар турғунлигига тоғ жинсларининг реологик
хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатади. Узоқ статик юкламалар таъсири остида
уларнинг мустаҳкамлиги камаяди.
Тоғ жинсларини юмшатиш усуллари – бурғилаш портлатиш ишларини
олиб боришда карьер борти ва қияликлар турғунлигининг энг муҳим омилидир.
Портлаш энергияси аниқланган ҳажмдаги тоғ жинсини узиш, уларни майдалаш
ва кўчиришга сарфланади. Портлашнинг сейсмик таъсири портлатиладиган
блок чегарасида тарқалади ҳамда тоғ жинслари массиви марказий (чегаравий)
ҳудудидаги карьер борти ва поғона қияликларига таъсир кўрсатади.
Портлаш таъсири остида тоғ жинслари массивида қуйидаги зоналар
шаклланади: майдаланиш (бутунлай юмшатилиш), ажралиш
(кўчириш), кичик
дарзлик (сўнган деформация) ва энг кичик дарзлик (тебраниш). Майдаланиш
зонаси тоғ жинсларининг бутунлай юмшаб турли ўлчамдаги алоҳида бўлакларга
ажралиши орқали ифодаланади. Бу зоналарнинг параметрлари портлатилаётган
блокнинг ўлчамлари ва унга жойлаштириладиган портлатиш скважиналарининг
орасидаги масофага боғлиқ. Кейинги зона массивдаги блок чегарасидан
ташқарида бўлади.
Ажралиш зонаси поғоналар қирра (бровка) ларида массив бутунлигининг
дарзлик (закол) шаклда жадал равишда бузилишидан бошланади. Бунда алоҳида
блоклар деярли бир-биридан силжиб кетади. Бу ерда массивнинг мустаҳкамлиги
бир неча ўн баробар камайиб кетади. Бундай зоналарнинг ўлчамлари бир неча
метрдан бошланиб, бир неча ўнлаб ва ундан юқори масофа чегарасида
тарқалади.
Закол зоналари тоғ жинслари блокларининг аҳамиятга эга бўлмаган кичик
дарзланиши орқали шаклланувчи (кенглиги 0,02÷0,03 м) сўнувчи деформация
зоналарига ёнма-ён бўлади. Бунинг натижасида тоғ жинсининг илашиши 20÷50
% га, ишқаланиш кучи эса заифлашиш юзаси бўйича сезиларли даражада
камаяди. Зоналар кенглиги бир неча ўн метрга етиши мумкин.
Тебранишлар зонаси портлаш жойидан 65÷80 м масофага жадал равишдв
сингган энг кичик дарзликлар ва эгилувчан тебранишларнинг ривожланиши
орқали таснифланади. Энг кичик дарзликлар массивни заифлаштиради,
эгилувчан тебранишлар эса алоҳида шароитларда портлатиладиган блок
юқориси ва остида жойлашган поғоналар қияликлари турғунлигига қарши
таъсир кўрсатиши мумкин.
Юқорда келтирилган ўлчамлар кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Улардан
асосийлари бир вақтда портлатиладиган портловчи модда сони, массивнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |