Фильтрлар. Турли ўзгарувчан токни тўғрилаш схемаларини ўрганишда маълум бўлдики, тўғриланган кучланишнинг оний қиймати ўзгармас эмас, балки Фурье қатори орқали аниқланади. У ўзгармас ташкил этувчидан ва ўзгарувчан гармоникалар йиғиндисидан иборат бўлади. Ўзгарувчан гармоникаларнинг ƒп=mƒт частотали биринчи гармоникаси энг катта қийматига эга бўлади. У ҳолда биз тўғриланган кучланишнинг пульсация коэффициентини аниқлаймиз: - Пульсация коэффициентини ток учун ҳам аниқлаш мумкин: KпI =I~/I0. Актив юкламада Kпи=KпI, комплекс юкламада эса Kпи≠KпI, бўлади. Кўпинча юклама таъминот кучланиши пульсация коэффициентини тўғрилагич чиқишидаги пульсация коэффициентидан кичик бўлишини талаб қилади. Бунда пульсацияни камайтириш учун тўғрилагич чиқишига силлиқловчи фильтр қўйилади.
- Лекин шундай занжирлар борки, уларда ҳалақитлар фақат амплитуда орқали эмас, кучланиш ички гармоникалари орқали ҳам пайдо бўлиши мумкин, турли частотали тебранишларга турлича сезгирликка эга бўлади. Инсон 20 Гц...20 кГц частоталар диапазонидаги товушларни эшита олади, сигналлар қувватлари бир хил бўлганида 600 дан 2000 Гц ўрта частоталардаги товушлар қаттиқроқ эшитилади.
- Фильтрларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- 1) кучланишнинг ўзгармас ташкил этувчиси минимал бўлиши керак;
- 2) Rю юклама қаршилиги кескин ўзгарганида юкламадаги токнинг шаклини ўзгармаслиги (фильтрнинг реактив элементлари кучланиш ва токнинг кескин ўзгаришига тўсқинлик қилиши ҳисобига);
- 3) ўтиш жараёнларида токнинг кескин ўзгариши ва ортиқча кучланиш бўлмаслиги;
- 4) юқори ишончлилик;
- 5) фильтрнинг ўз тебранишларининг частотаси тўғриланган кучланиш ва ток ўзгарувчан ташкил этувчилари частотасидан кичик бўлиши.
- Фильтрларнинг C, L, LC (Г-симон), СLC (П-симон), кўп звеноли LC ва RC, резонансли, транзисторли ва микросхемали турдаги схемалари мавжуд.
- Реактив элементларда силлиқловчи фильтрларни қуриш услублари қуйидагича: юклама занжирга кетма-кет равишда токнинг ўзгаришларига катта қаршиликка, токнинг ўзгармас ташкил этувчисига кичик қаршиликка эга бўлган элемент уланади (масалан, ўзгарувчан реактив ғалтак, паралелл резонанс контур), юкламага паралелл равишда эса токнинг ўзгаришларига кичик қаршиликка, токнинг ўзгармас ташкил этувчисига катта қаршиликка эга бўлган элемент қўйилади (масалан, конденсатор, кетма-кет резонансли контур). Бу фильтрларнинг ишлаш принциплари реактив элементларнинг электр энергиясини йиғиш ва ўзгариш қобилиятларига мослангандир.
- Индуктивли фильтр юкламага кетма-кет уланган L дросселдан иборат (9.14−расм). Дросселнинг силлиқлаш хусусияти тўғриланган кучланишнинг ўзгарувчан ташкил этувчисининг ўзгаришларига тўсқинлик қилувчи ундаги ўзиндукция ЭЮКларини вужудга келишига асослангандир.
- Сиғимли фильтрнинг афзалликлари оддийлиги ва кичик қувват йўқотишлари ҳисобланади.
- Сиғимли фильтри қуйидаги камчиликларга эга:
- 1) сиғимли фильтр тўғрилагич диодларига қўйиладиган тескари кучланишни ортишига олиб келади;
- 2) юклама токи катта бўлганида фильтрга катта сиғим керак бўлади, акс ҳолда юкламадаги кучланиш конденсаторнинг тез зарядсизланишидан келиб чиқадиган юклама токининг ортиши билан кескин камайиб кетади:
- 3) кўп фазали тўғрилаш схемаларида бундай фильтр қўйилса, кесиш бурчаги кескин камайиб кетади ва фазани ўтказиб юборилиши мумкин, яъни тўғрилагич диодларидан бири токни ўтказмайди;
- 4) конденсаторнинг зарядланиш токи катта ва тўғрилагич орқали оқиб ўтади, бунда диод токи кесиш бурчаги кучли камаяди;
- 5) тўғрилагич диодлари орқали фақат тўғрилагич кичик ички қаршилиги орқали чегараланадиган катта ток амплитудаси ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |