Бир фазали бир тактли тўғрилаш схемаси. Бир фазали ярим даврли тўғрилаш схемаси 9.4−расмда келтирилган. VD1 диод анодида мусбат потенциал бўлганида ток VD1 диод, Rю юклама орқали оқиб ўтиб трансформатор иккиламчи чўлғамига туташади. Агар Uкир=U1m·sint бўлса, юкламадаги ток ярим синусоидал шаклда бўлади, юкламадаги кучланиш шакли ҳам шундай шаклда бўлади. Бу тўғриланган ток битта даврда юкламадан оқиб ўтадиган тўғриланган токнинг ўртача қиймати бўлган ўзгармас ташкил этувчига эга бўлади. - Бир фазали бир тактли тўғрилаш схемаси ва вақт диаграммалари
- Уч фазали бир тактли тўғрилаш схемаси. У иккиламчи чўлғами юлдуз схемада уланган уч фазали трансформатор ва трансформатор иккиламчи чўлғамлари фазаларига биттада уланган учта диодлардан иборат. Трансформатор иккиламчи чўлғамлари охирги учлари нолинчи нуқтага, бош учлари эса диодлар анодларга уланади. Барча вентиллар катодлари умумий нуқтага уланади ва тўғрилагич чиқишида мусбат қутбни ташкил қилади
- Уч фазали бир тактли
- тўғрилаш схемаси
- Уч фазали бир тактли тўғрилаш
- схемаси вақт диаграммалари
- Кўприксимон тўғрилаш схемаси. Схемада ярим давр мобайнида тўғриланган ток VD1 диод, Rю юклама, VD3 диод орқали трансформаторнинг иккиламчи чўлғамига оқиб ўтади (9.8−расм). Тескари қутбда ток VD2 диод, Rю юклама, VD4 диод орқали трансформаторнинг иккиламчи чўлғамига оқиб ўтади. Яъни, ток юклама ва трансформатор иккиламчи чўлғами орқали бутун давр мобайнида оқиб ўтади.
- Кўприксимон тўғрилаш схемаси ва унинг вақт диаграммалари
- Кучланиш ёки ток стабилизаторлари деб таъминот кучланиши, тармоқ частотаси, атроф-муҳит температураси ва бошқалар ўзгарганда юкламадаги ток ва кучланишни қиймат бўйича ўзгармас ушлаб турувчи қурилмага айтилади.
- Ишлаш принципига кўра, стабилизаторлар параметрик, узлуксиз ростловчи компенсацион ва импульсли стабилизаторларга ажратилади.
- Параметрик стабилизаторларда стабиллаш ночизиқли элементлар ҳусусиятларидан фойдаланиб амалга оширилади. Уларда кўпинча тескари алоқа мавжуд бўлади.
- Узлуксиз ростловчи компенсацион стабилизаторларда стабиллаш тескари алоқа занжири орқали чиқиш кучланиши ёки токи ўзгаришининг ростловчи элементга таъсири ҳисобига амалга оширилади.
- Узлуксиз ростловчи компенсацион стабилизаторлар берк автоматик ростлаш тизими бўлиб, уларда ток ростловчи элементдан узлуксиз ёки узлукли бўлиб оқиб ўтади.
- Ростлаш услуби бўйича узлуксиз ростловчи компенсацион стабилизаторлар кетма-кет ва паралелл турларга бўлинади.
- Стабиллаш аниқлиги бўйича стабилизаторлар 4 синфга бўлинади:
- Кичик стабиллаш. Кучланиш ва токнинг руҳсат этиладиган ўзгариши 5 % дан юқори.
- Ўрта стабиллаш. Кучланиш ва токнинг руҳсат этиладиган ўзгариши 1-5 % гача.
- Юқори стабиллаш. Кучланиш ва токнинг рухсат этиладиган ўзгариши 0,1-1 % гача.
- Ўта юқори (прецизион) стабиллаш. Кучланиш ва токнинг рухсат этиладиган ўзгариши 0,1 % дан кичик.
- Стабилизаторлар чиқиш кучланишининг ностабиллиги бўйича, стабиллаш принципи бўйича, стабиллаш диапазони бўйича, ҳарорат бўйича коэффициент орқали баҳоланади.
- Киришдаги ностабиллик қуйидагича аниқланади:
- Чиқишдаги ностабиллик қуйидагича аниқланади:
- N2(чиқ) =DUЧИҚ/ UЧИҚ
- Юкламадаги токнинг ностабиллиги қуйидагича аниқланади:
- NIю =DIЮ/ IЮ
- Агар стабилизатор транзисторлардан йиғилган бўлса, у фильтрдан кейин, юкламадан олдинга қўйилади (9.10-расм). Бу ерда Т-тўғрилагич, Ф-фильтр, Ст-стабилизатор, Ю-юклама ва ТА-тескари алоқа.
- Стабилизаторларнинг фильтрдан
- кейин қўйилиши
- Агар стабилизатор тиристорларда йиғилган бўлса, фильтрдан олдин қўйилади (9.11-расм).
- Стабилизаторларни фильтрдан
- олдинга қўйилиши
- Агар стабиллаш ўзгарувчан ток томонида бўлса, у ҳолда стабилизаторлар тўғрилагичдан олдинга қўйилади (9.12-расм).
- Стабилизаторларни тўғрилагичдан
- олдинга қўйилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |