η = , (1.5)
бунда: у-оқим, мм; х-атмосфера ёғини, мм.
Кўпинча оқим коеффициенти бирдан кичик бўлади. Тоғли ҳудудларда оқим коеффициенти 0,5 дан 0,9 гача ўзгаради. Оқим модули катталиги ер юзи ва ер ости сувларининг оқимидан ташкил топади. Ер ости суви оқими модулининг катталиги ер ости ва ер усти сувлари миқдорининг бир неча фоизини ташкил этади. Ер ости сувлари оқимининг миқдорини турли усуллар билан аниқлаш мумкин. Бу услублардан бири 2 та гидрометрик створда сувнинг сарфини ўлчаш усулидир. Гидрометрик створлар сувнинг дарё ўзанида маълум масофада ўрнатилади. Шу оралиқда, ўлчаш пайтида, дарёга қўшиладиган сув ёки дарёдан чиққан сувлар оқими ва шу даврда атмосфера ёғини ҳам бўлмаслиги керак.
Шу ўлчамлар натижасида грунтларнинг сув билан таъминланиши (м3/с) қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
Qерости = к Q1 – Q2, (1.6)
бунда:Qерости-грунтларнинг таъминланиши; Q1-дарёнинг қуйи қисмидаги сув сарфи;
Q2-створнинг юқори қисмидаги сув сарфи. Бир километр масофада кирим катталиги-Q1 сарф билан Q2-сарфнинг айрими маълум L-гидрометрик оралиғидаги масофага бўлиш билан аниқланади:
Q= (1.7)
Сув йиғувчи майдонни аниқлаб, ер ости суви оқимининг модулини аниқлаш мумкин:
Мерости= (1.8)
бунда: Qерости -ер ости суви оқими, м3/с; Fерости -ер ости сув йиғувчи майдон, км2; Мерости-ер ости оқим модули л (с·км2).
Табиатда сувнинг айланиши. Маълумки, ер шарида сув атмосфера, ер юзи ва ер остида учрайди.
Атмосферада сув пастки қатлам-тропосферада турли ҳолатда учрайди: буғ, томчи-сув ва қаттиқ ҳолатда. Ер юзасидаги сув, яъни океан, денгиз, кўл, дарёларда сув суюқ ва қаттиқ-қор, муз ҳолатида учрайди. Ер қаърида сув буғ, қаттиқ, суюқ ҳолатларда ва тоғ жинси заррачаларига боғланган (гигроскопик, пардали), минералларнинг кристалл решёткасида кимёвий боғлиқ ҳолатларда учрайди.
Ер юзидаги ва ер остидаги сувлар биргаликда, яна ўсимликлар ва жонзотлар танасидаги сувлар.
Ернинг сув қоплами гидросферани ташкил қилади. Атмосфера ер юзи ва ер ости сувлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва доимий ҳаракатда бўлади. Қуёш энергияси ва тортиш кучи таъсирида табиатда чексиз сув айланиши кузатилади. Океан, денгиз, дарё, кўл, қуруқлик, ўсимликлардан сув буғланиб атмосферага кўтарилади.
Ҳаво массасининг кўчиши жараёнида сув буғлари ер юзидан кўтарилиб, маълум бир шароитда ерга ёмғир ёки қор ҳолатида ёғади. Ерга атмосферадан ёғган ёғинларнинг бир қисми дарёларга, денгиз, океанларга, қисман ўсимликларни таъминлашга, бир қисми эса ерга шимилиб, тоғ жинслари қатламини тўйинтиришга сарф бўлади. Қолган қисми эса қайтадан буғланиб атмосферага кўтарилади. Маълум бир вақтдан кейин ерга шимилган сувлар яна қайта ер юзига булоқлар бўлиб чиқади.
Булоқ сувлари ҳам дарё ва денгизларга қўшилиб буғланишга сарфланади. Демак, табиатда сув айланишида атмосфера ёғинлари, ер усти ва ер ости сувлари иштирок этади. Табиатда сув айланиши йер қаърининг юқори қисмида ер ости сувлари ресурсларининг пайдо бўлишига таъсир этади. Табиатда қуёш иссиқлиги таъсирида сувнинг айланиши катта, кичик ва ички айланишларга бўлинади. Океан, денгиз сатҳидан кўтарилган сув буғлари қуруқликка ёғин бўлиб ёғади ва унинг бир қисми яна океан ва денгизларга йер усти ва йер ости оқими бўлиб қўшилади.
Бу ҳолат катта сув айланиши дейилади (1-расм). Кичик сув айланишда океан ва денгизлардан буғланган сувлар яна шу жойга, яъни океан ва денгизларга ёғади. Ички сув айланишда материкдан дарёлар ва кўллар, ўсимликлар ва ер юзидан буғланган сувлар, яна шу материкка ёғин бўлиб ёғади.
Бу сувлар ер юзида сув оқимига ва буғланишга сарфланади. Бу жараён қайта-қайта такрорланиб туради. Ер шарининг айрим регионида дарё ҳавзаларида табиатда сув айланишининг миқдорий кўриниши сув баланси дейилади. Шу тариқа табиатда сувнинг айланма ҳаракатини қуйидаги тенгликдагидек тасаввур қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |