1 b
Y= -------------------- (a+I+G+g) - ------------------ Tа
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’
Айтайлик ҳукумат ўз харажатларини қандайдир миқдорга оширди ва бу харажатларни молиялаштириш учун солиқ миқдорини ҳам шунча оширди.
Бунда давлат харажатлари ва автоном солиқлар миқдорларининг бир вақтнинг ўзида бир хил миқдорда ўзгариши натижасида даромадларнинг жами ўзгариши ΔY миқдори қуйидагига тенг бўлади:
1 b
ΔY= -------------------- ΔG - ------------------ ΔTа
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’
Агар давлат харажатлари ва автоном солиқлар бир хил миқдорга кўпайса мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми шу миқдорга тенг ёки ундан камроқ суммага кўпаяди. Буни баланслашган бюжет мультипликатори деб юритилади. Баланслашган бюжет мультипликатори бирга тенг ёки ундан кичикроқ бўлади.
9.3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги.
Ҳукуматнинг бандлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажми, инфляция суръатлари ва тўлов баланси ҳолатини ўзгартиришга йўналтирилган махсус қарорларни қабул қилиши натижасида давлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини мақсадли ўзгартирилиши дис
крет фискал сиёсат дейилади.
Нодискрет фискаль сиёсат – давлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини автоматик ўзгартиришни кўзда тутади. Нодискрет фискаль сиёсат ўрнатилган барқарорлаштиргичларга асосланади. Ривожланган давлатларда ўрнатилган барқарорлаштиргичлари ролини прогрессив солиқ тизими, давлат трансфертлари тизими ва фойдада иштирок этиш тизими ўйнайди. Нодискрет фискаль сиёсат даврий тебранишларни юмшатиш учун ҳукуматнинг бевосита аралашувини талаб этмайди.
G,T T’
T=Ta+tY
Бюджетнинг
даврий G=cont
такчиллиги Бюджетнинг
даврий профицити
G=Ga-γY
Y1 Y0 Y2
11.1.-чизма. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги
Иқтисодиётнинг ўрнатилган барқарорлиги даражаси даврий бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги миқдорларига боғлиқ. Даврий тақчиллик (ортиқчалик) иқтисодий фаоллик пасайиши (ошиши) шароитида солиқ тушумларининг автоматик камайиши (ошиши) ва давлат харажатларининг автоматик ошиши (камайиши) натижасида юзага келадиган давлат бюджети тақчиллиги (ортиқчалиги)дир.
Давлат бюдждети камомадини молиялаштириш усуллари:
1. Пул-кредит эмиссияси;
2. Давлат заёмларини чиқариш;
3. Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш.
Давлат бюджети камомади пул чиқариш орқали қопланганда муомалада пул массасини кўпайтириш инфляцияга олиб келади.
Олиб борилган изчил макроиқтисодий сиёсат натижасида давлат бюджети тақчиллиги пасайтирилди ва 2003, 2004 йилларда ЯИМ га нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди (1992 йилда 12 %). Бу умумэтироф этилган 3 % ли меъёрдан анча паст кўрсаткичдир.
Бюджет тақчиллиги асосан ноинфляцион усуллар билан, яъни давлат облигациялари чиқариш ҳамда хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига молиялаштирилмоқда. Республикамизда ўтказилаётган солиқ-бюджет сиёсати макроиқтисодий барқарорликни
Do'stlaringiz bilan baham: |