11.2.-жадвал.
Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг бажарилиш даражаси (ЯИМга нисбатан %да)
Кўрсатичлар
|
2000
|
2001
|
2002
|
2003
|
2004
|
2005
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
Дефицит (-)
Профицит (+)
|
-1,0
|
-1,0
|
-0,8
|
-0,4
|
-0,4
|
0.1
|
0.5
|
1.1
|
1.5
|
0.2
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги
таъминлаб туриш, устивор тармоқларни инвестициялаш, таълим соҳасини жадал ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадларига қаратилиб келинмоқда.
9.4. Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида унинг хусусиятлари.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган фискал сиёсатни янада такомиллаштириш, солиқлар ва бюджет харажатларидан иқтисодиётни барқарор ўстиришни рағбатлантиришнинг амалий воситалари сифатида фойдаланиш борасида чора-тадбирлар белгиланаётганда бугун жаҳон иқтисодиётида юзага келган ва мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўштказаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ҳисобга олиш зарур бўлади.
Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб қувватлаш борасида 2009 йилда қуйидаги фискал чоралар кўрилмоқда:
-корхоналарнинг бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, коммунал хўжалиги олдидаги қарзлари бўйича пеняларни ҳисобдан ўчириш;
-ортиқча тўланган қўшимча қиймат солиғи суммасини корхоналарга қайтариш муддатини 10 кунга, яъни 30 кундан 20 кунгача қисқартириш;
- “тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвеститсия иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча турдаги солиқ ва тўловлардан – қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш”;
-ўз вақтида валюта тушумлари келиб тушмаганлиги учун жарима чоралари
ҳисобланадиган муддатни 30 кундан 60 кунгача узайтириш.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ юкини янада камайтириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг2008 йилда 10 фоиздан 8 фоизга, 2009 йилдан бошлаб эса 7 фоизга туширилиши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг камайтирилиши ва айни пайтда уни ҳисоблаш тартибларининг такомиллаштирилиши тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни изчил ривожлантириш учун кучли рағбатлантирувчи омиллар яратди
Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар, нодавлат хўжалик юритувчи субъектларни оладиган дивидендларининг инвеститсияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтириладиган қисми 5 йил муддатга солиқдан озод этилди.
Мамлакатимиз ишлаб чиқариш корхоналари учун кенг кўламли рағбатлантириш тизими назарда тутилган. “Жумладан, улар учун 2012 йилнинг 1 январигача қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда:
гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган микрофирма ва кичик корхоналар учун бўшаган маблағларни ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизатсия қилишга мақсадли равишда йўналтириш шарти билан ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга қисқартириш;
тайёр ноозиқ-овқат товарларнинг муайян турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни фойда ва мулк солиқларидан, микрофирма ва кичик корхоналарни ягона солиқ тўловидан озод қилиш”1
Инқирозга қарши дастур доирасида давлат бюджети ва мақсадли нобюджет давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Ички талабни рағбатлантириш мақсадларида бюджет ташкилотлари ишчиларининг ойлик иш хақиларини, пенсия, степендияларни нафақаларни ошириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатни барқарор ривожлантиришга қаратилган бу чора тадбирлар комплексни амалга оширилиши Ўзбекистон иқтисодиётида иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |