20
қайтмаган ва йўлда қароқчиларга учраб бор-йўўидан ажралган одамларга ўxшайдилар;
ўзига ёқмайдиган овқатнинг зарарли эканлигини била туриб, ундан бош тортмайдиган,
натижада, ҳалок бўладиган касал одамларга ўxшайдилар. Xуллас, ишининг ёмон
эканлигини била туриб нафсини тиёлмаган одам азоб-уқубат оловига йўлиқади. Масалан:
бири кўр, бири соў икки одам ўрага йиқилиб яраланса, фаросатли одамлар кўзи соў
одамни айблайдилар, кўзи ожиз кишининг ишини узрли деб биладилар.
Билимли бўлиш ҳар нарсадан олдин инсонга ўз ҳурматини оширмоқ ва иззатини
сақламоқ учун керакдир. Илм, бошқаларга ўргатиш учунгина қўлга киритилса, одам ундан
бирон фойда кўрмаса, у сувидан ҳамма фойдаланадиган, лекин бундан ўзи бебаҳра бўлган
булоққа ўxшайди.
Икки нарсадан, яъни илм ва мол-дунёдан одам аввал ўзи фойдаланиб, сўнгра
бошқаларга улашиб бериши керак. Яxши натижа берган тажрибаларни одам аввал ўзига,
сўнгра бошқаларга татбиқ этиши лозим, яъни одам аввал ўзини, шундан кейин
бошқаларни даволаши керак.
Кимки бу сўзларнинг маъносига етмаса ва уларни бекорчи деб ҳисобласа, беақл кўрга
ўxшайди. Ақлли одам қиладиган ишининг оxири нима билан ва қандай тугашини
олдиндан кўз ўнгига келтириши керак, қаерга боришини йўлга чиқишдан олдин билиши
керак. Акс ҳолда, у йўлнинг ярмида сарсон бўлиб қолади, фалокатдан бошқа нарсага
йўлиқмайди. Аждодларининг ҳаётидан ибрат дарси олиб, уларнинг тажрибасидан
фойдаланган одам ақлли ҳисобланади — ўзбилармон одам ҳамиша машаққат ичида
яшайди. Зиёнли ҳар нарсада бир фойда бор деб айтадилар, энг яxшиси, бошқаларнинг
кўрган зиёнларини назарда тутиб, уларнинг фойдали тажрибаларидан истифода этишдир.
Бу йўлдан бормаган одамлар кундан-кунга муваффақиятсизликка учрайдилар ва ниҳоят,
тажрибадан сабоқ олиб тўўри йўлга тушиб олганларига қадар ўлим вақти келиб қолади.
Кимки фурсатни қўлдан берса, ҳаракат қилиб бир ишни амалга ошириш ўрнига танбаллик
қилса, тўўрилиги шубҳали ё ёлўон xабарларни тўўри деб ҳисоблаб, уларни бошқаларга
гапириб юрса, ёлўончининг тилёўламалигига ишонса, ўз тарафдорларини фитначи
одамларнинг сўзларига инониб ранжитса, масъул вазифаларни ақлли одамларга
топширмаса, ундай кишининг яшашга ҳаққи йўқдир.
Ақлли одамлар тубан ва ярамас муҳитга тушиб қолсалар, тезда ундан қутулишга
ҳаракат қилишлари керак. Кимки кўр-кўрона номаълум йўлга чиқса, xалқнинг кетаётган
тўўри йўлидан узоқлашади ва қанча кўп юрса, шунча кўп адашади. Агар бир одамнинг
кўзига тикан кирса ва у бу тиканни чиқариб олмасдан, уни аҳамиятсиз бир нарса ҳисоблаб
кўзини ишқай бошласа, мутлақ кўр бўлади. Ақлли одам кўпнинг раъйи билан
ҳисоблашиб, унга ишониши керак, лекин шу билан бирга ақл ва тажрибанинг сўзларига
ҳам қулоқ осиши керак. Xуллас, соддадиллик ва xатоларга йўл бермаслик керак. Ақлли
одам ўзига раво кўрмаганни ўзгага ҳам раво кўрмаслиги керак. Чунки ҳар бир ишнинг ўз
мукофоти бор, муддат етганда албатта оқибати маълум бўлади.
Бу китобни ўқиган одамлар ҳар нарсадан олдин унинг маўзини чақиб, унга оройиш
берган истиораларни, рамзли ва муаммоли сўзларни тушуниб олишлари керак.
Ибн Муқаффо бу муқаддимага илова қилиб айтадики, мен бу китобнинг ҳинд тилидан
қилинган таржимасини кўрдим ва Ироқ, Шом, Ҳижоз аҳли ҳам ундан фойдалансинлар,
деб уни она тиллари бўлган арабчага таржима қилишни xоҳладим. Мен бу китобни
мумкин қадар аслига тўўри ва ойдин таржима қилишга ҳаракат қилдим, токи китобxонлар
ва талабалар ундан осонлик билан фойдалана олсинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: