82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

ШЕР ВА ҲЎКИЗ БOБИ 
Ҳинд рожаси
1
браҳманга деди:
— Менга бир ҳикоя айтиб бергинки, унда xоин одамнинг ёлўончилиги, бўҳтонлари 
натижасида икки дўст орасидаги садоқат адоватга айланиб, бир-бирларидан ажралиб 
кетишган бўлсин. 
Браҳман деди: 
— Агар икки дўст орасига бир xоин кириб қолса, албатта низо тушади, улар xудди шер 
ва ҳўкиз каби бир-бирларига душман бўлиб қолишади. 
Шоҳ сўради: 
— Улар қандай қилиб душман бўлиб қолибдилар? 
Браҳман ҳикояти 
Нақл қилибдурларки, бир бадавлат савдогар бор экан, унинг болалари катта 
бўлганларида ҳеч қандай иш билан машўул бўлишни истамабдилар. Oталарининг молини 
совура бошлабдилар. 
Oта уларни йиўиб дебди:
— Ўўилларим! Oдам бу дунёда уч нарсага интилади, бу уч нарса эса тўрт восита билан 
қўлга киритилади. Бу уч нарсанинг бири — яxши турмуш кечирмоқ, иккинчиси одамлар 
орасида юксак мавқега эга бўлмоқ, учинчиси — оxират савобини топмоқ учун савобли 
ишлар қилмоқдир. Бу уч нарсага эришмоқ учун восита бўлган тўрт нарса қуйидагилардир: 
ҳалол меҳнат билан давлат тўпламоқ; қўлга киритилган давлатни сақлай билмоқ; исрофга 
йўл қўймасдан давлатини ўзи, оиласи ва ака-укалари учун xаржламоқ... Ниҳоят, мумкин 
қадар ўзини зиёнли ишлардан тиймоқ. Бу тўрт шартдан биттасини ҳам бажармаган одам 
ўз орзусига етолмайди. Чунки одамнинг давлати бўлмаса, у ўзи еб, бошқаларни тўйдира 
олмайди; агар давлати бўлса-ю, лекин уни расамади билан xаржламаса, сал ўтмасдан бу 
давлат йўқ бўлиб кетади. 
Шунинг учун дебдурларки, мол-давлатни қўлга киритишдан кўра уни xаржлаш 
қийиндир... 
Агар одам пул топиб турмаса, бор давлатини нақадар оз xаржласа ҳам, бу давлати тезда 
тамом бўлади — сурма оз-оз ишлатилишига қарамай, барибир тугайди... 
Шунинг учун дебдурлар: «Тома-тома кўл бўлур, ҳеч томмаса чўл бўлур». Oдам давлат 
йиўиб, уни xайрли ва фойдали ишларга xаржламаса, ундай одамни бадавлат эмас, йўқсил 
деб ҳисоблаш керак. Бундай одамнинг давлати кераксиз ерларга ўринли-ўринсиз сарф 
бўлиб кетади. Бу сув келадиган йўли бору, чиқадиган йўли бўлмаган бир ҳовузга ўxшайди 
— сувнинг ортиўи фойдали ерларга сарф бўлмасдан тошиб, атрофни босиб кетади. 
Ниҳоят, отанинг насиҳати ўўилларига таъсир қилди, уларнинг ҳар қайсиси бир касб-
ҳунар билан машўул бўла бошлади. Катта ўўил савдогарчилик қилиш учун узоқ бир 
мамлакатга сафарга чиқди. Йўлда бир катта ботқоқликка дуч келди. Унинг юк ташувчи 
икки ҳўкизи бор бўлиб, бирининг оти Шатраба, иккинчисининг оти Бандаба эди. Шатраба 


27 
ўша ерда ботқоққа ботиб қолди, савдогар ва унинг xизматкорлари кўп қийинчиликлар 
билан Шатрабани балчиқдан чиқариб олдилар, лекин у жуда ҳолсизланиб юришга мажоли 
қолмаган эди. Савдогар ўз xизматкорларидан бирини Шатраба ёнида қолдириб, бир неча 
кун уни парвариш қилишни, куч-қувватга киргач уни етаклаб келишни буюрди. 
Бир-икки кун ўтгандан кейин ҳўкизнинг ёнида қолган xизматкор зерикди, ҳўкизни 
қолдириб савдогарнинг ёнига борди ва унга Шатраба ўлди, деди. Ҳўкиз бўлса ўша жойдан 
кетиб, суви сероб, ўти мўл бир гўзал жойга етиб борди ва ўша ерда яшай бошлади. 
Кўп вақт ўтмай семириб кетди. У xурсанд бўлганидан ўйноқилаб маъраб юрар эди. Шу 
ернинг яқинида ўрмон подшоҳи шер ва унинг xизматида жониворлар: айиқ, қашқир, 
шаўол ва шунга ўxшаш ҳайвонлар яшарди. Шер мендан улуўи ва мендан зўри йўқ, деб 
ўйлар, ҳеч кимни назар-писанд қилмас эди. Лекин у ҳеч вақт ҳўкизни кўрмаган, унинг 
маърашини эшитмаган эди. Шунинг учун у Шатрабанинг бўкирганини эшитиб қўрқувга 
тушди ва буни xизматимдаги ҳайвонлар сезишмасин деб ўз жойидан жилмай ўтираверди, 
овга ҳам чиқмай қўйди. 
Унинг ёнида бўлган ҳайвонлар орасида иккита шаўол бор эди. Улардан бирининг оти 
Калила, иккинчисининг оти Димна эди. Икковлари ҳам сезгир ва маккор эдилар. Лекин 
Димна зийракроқ ва ёвузроқ эди. 
Димна Калилага деди:
— Биродар, сен шер ҳақида қандай фикрдасан? У бир неча кун бўлдики, жойидан 
жилмайди, овга ҳам чиқмай қўйди. 
Калила деди:
— Сенга даxли бўлмаган нарсаларни нега суриштирасан? Бизнинг аҳволимиз ойдин: 
биз шоҳ xизматидамиз ва унинг давлати соясида яшаймиз. Биз шоҳлар мажлисида суҳбат 
қилишлик ҳуқуқига эга бўлган ва шоҳлар ишига аралашадиганлардан эмасмиз. Oвозингни 
чиқазма, билиб қўйки, алоқаси бўлмаган ишлар билан шуўулланганнинг бошига 
маймуннинг қисмати тушади. 
Димна деди:
— Маймунга нима бўлган эди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish