Дунёвий давлат тушунчаси. Дунёвий давлат – бу, дин давлатдан ажратилган давлат. Бинобарин, дин дунёвий давлат ишига, сиёсатига аралашмайди. Айни пайтда, давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди. Уларнинг давлат қонунларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди.
Дунёвий давлат – бу, ўз фуқаролари учун виждон эркинлигини эълон қиладиган давлат. Бундай давлатнинг фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенг бўладилар. Фуқароларнинг динга қандай муносабатда бўлишига қараб, улар ҳуқуқларининг бирон бир тарзда чекланишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, ҳар бир фуқарога диний эътиқодини рўкач қилиб, давлат қонунида унга нисбатан белгилаб қўйилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортишига ҳам йўл қўйилмайди.
Дунёвий давлат – бу, бирор динга имтиёз берилмаслигини, барча диний ташкилотларнинг қонун олдида тенглигини эълон қилган ва уни амалда ҳам таъминлайдиган давлатдир.
Дунёвий давлат диннинг давтлатга, амалдаги қонунларига қарши тарғиботига йўл қўймайди, диний қарама-қаршиликлар, тоқатсизликларнинг юзага келишига рухсат бермайди.
Дунёвий давлат – бу, ўз таълим тизимини диндан ажратган, ўқув дастурлари диний фанлардан ҳоли бўлган ҳамда таълим мазмунига дин сингдирилмайдиган давлатдир.
Айни пайтда, дунёвий давлат – ўз фуқароларига қонунларда белгиланган тартибда диний таълим олишни ҳам кафотлатлайдиган давлатдир. Дунёвий давлатда диний ташкилотларнинг фаолияти давлат ҳисобидан маблағ билан таъминлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, дунёвий давлатда дин давлатдан ажратилса-да, жамиятдан ажратилмайди. Бинобарин, давлат Конституциясида ва қонунлари асосида унинг амал қилиш тартиблари белгилаб берилади.
Ўзбекистонда давлат ва дин муносабати. Ўзбекистон – дунёвий давлат. Демак, дунёвий давлатда амал қиладиган давлат ва дин муносабати тамойиллари Ўзбекистонда ҳам амал қилади.
Айни пайтда, Республикамизда давлат ва дин муносабати масаласида ўзига хос жиҳатлар ҳам мавжуд.
Ўзбекистонда маънавий ҳаётнинг асосини фан ёки дин, фалсафа ёки илоҳиёт ташкил этадими, деган муаммо бугунги кунда ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга молик. Бу муаммони тўғри ҳал этиш Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти учун фавқулодда муҳимдир.
Ўзбекистон Конституциясининг умумий руҳи ва республика раҳбариятининг фикрларига кўра маънавиятнинг асоси фан бўлиб қолиши керак. Динга эса жамиятнинг маънавий-аҳлоқий жиҳатдан покланишининг бир воситаси сифатида қараш тўғри бўлади.
Шундай қилинганда, биринчидан, виждон эркинлиги тўғрисидаги Конституцион Қонун амалга ошиши учун кафолат юзага келади;
Do'stlaringiz bilan baham: |