8-мавзу. ЎЗбекистонда виждон эркинлиги режа



Download 34,59 Kb.
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi34,59 Kb.
#26302
1   2   3   4   5   6   7
Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир дини тарғиб қилиш демакдир.
Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.
Кейинчалик бундай қарашлари эскирди, хусусан ҳозирги вақтда келиб, жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига, аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда «миссионерлик» ва айниқса, «прозелитизим» салбий бир ҳолатга айланиб қолди.
Бугунки кунда Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, маҳаллий христиан диний ташкилотларининг «мисионерлик» харакатлари тўғридан-тўғри маҳаллий-туб аҳолини «евангелизация» қилишга, яъни ўз динига оғдиришга қаратилгани намоён бўлади.
Ўша даврдаги евангеллаштиршни бугунги кунда ҳудудимизда татбиқ этиш тўғри бўлармикан ва шартмикан? бугунги кунда мавжуд маълумотларга кўра, республикамиз фуқароларнинг 99 фоизи ўзини қайсидир бир диний йўналишига тегишлигини маълум қилган, шундан 90 фоизига яқини мусулмонлар, 7-8 фоизини православлар ва бошқа дин вакиллари ташкил этадилар. Мазкур фуқарорларнинг деярли ҳаммаси якка худоликка ишонадилар. Гарчи шундай экан, уларни яна қанақанги якка худолик, «ҳақиқий» динга етаклаш мумкин.
Христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган:
1.Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушуриш.
2.Халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиққишига олиб келиш.
3.Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини «Янги христианлар» билан тўлдириш.
Бу мақсадларга эришиш учун улар ҳеч нимани аямайдилар ва доимо ўз услуб ва методларини такомиллаштириб борадилар, жумладан мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритаётган баъзи христиан диний ташкилотлари қуйидаги усулларидан ўзларининг миссионерлик харакатларида фойдаланадилар:
-хайрия ёрдамини кўрсатиш, бунга биринчи навбатда моддий ёрдам киради, тиббий ёрдам, дори-дармон топиб бериш ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш ҳам хайрия ёрдами ҳисобланади. Бундай ҳаракатлари билан улар ўзлари ҳақида ижобий хулоса ёки баҳога эга бўладилар. Ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўладилар:
-бепул христианликни тарғиб қилувчи маҳаллий тилда чоп этилган, жуда сифатли рангли ишланган китоб ва журналларни тарқатиш.
-христианликга чақирувчи видео-аудио кассеталарни тарқатиш;
-тиббий, таълим-тарбия соҳасига махсус кадрларни юбориш (тиббий хизматчи, ўқитувчи-мураббий);
-миссионерлик руҳидаги кутубхона, инглиз тили ва компьютер ўргатиш хоналарини ташкил этиш;
-ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни хорижий сафарларга юбориш ва иш билан таъминлаш.
Миссионерлик ҳаракатида яна бир ҳолатини алоҳида ажратиш лозим. Бу маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиш ва билан мақсадли иш олиб бориш. Жумладан, ёшлар билан ишлашнинг турли миссиялари мавжуд бўлиб, улардан бири болалар учун христиан лагерларини ташкил қилиш. «Халқаро христиан лагерлари» ассоциациясининг бугунги кунда 200 га яқин лагерлари мавжуд. Ўзбекистонда ҳам уларнинг борлиги 90-йилларда кузатилган. Нукусда «Эмануэль» ташкилоти лагер ташкил қилган учун ёпилган.
(Қозоғистонда «Нива» лагери («Жатва» черковига оид) да охирги 5 йил ичида 3000 та бола дам олган. Уларнинг 80 % эътиқод қилмайдиганлар оиласидан бўлган. Лагер дастурига кўра, лагер мавсуми тугашига бориб (15 кун ичида), дам олувчиларнинг ярми Исо Масиҳни тан олган).
Миссионерликнинг бизнинг республикага хос бўлган хусусиятлардан бири-бу христиан диний ташкилотларида ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда диний ибодатлар олиб боришга ҳаракат қилишдир.
Иккинчиси-бу маҳаллий миллат вакиллари орасида ўзбек ва бошқа маҳаллий тиллардаги диний адабиётларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш: «У мураббийдир», «Худо тайин қилган қурбонлик», «Исо Масиҳнинг шогирдлари «Худо» сўзи ўрнида «Аллоҳ» сўзини ишлатилари мумкинми?», «Худо муқаддас учликда бирлашган», «Шахсан менга Худо мурожаат қиляпти», «У сизни севади» ва х.з.
Мазкур кўриинишдаги миссионерлик ҳаракатини энг кўп олиб борадиганлар, ҳозирги кунда, бу «Иегов шоҳидлари» диний ташкилоти вакилларидир. Уларнинг вакилларини жамоат жойларида, хиёбон ва маҳаллаларда очиқдан-очиқ миссионерлик руҳидаги адабиётларини тарқатишларини кузатиш мумкин.
Миссионерлик билан фаол шуғулланувчи «Иегов шоҳидлари» сектасида таъсир этиш механизмлари аниқ ва лўнда қилиб ишланган. Бу йўналиш 19-асрнинг 70-йилларида АҚШда вужудга келган. Бугунги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларида 100 га яқин бўлинмаларига эга. Бу ташкилот қатъий марказлашган бўлиб, унинг бошқарувчи раиси чекланмаган ҳокимиятга эга. Юқоридан пастга кўрсатмалар ва адабиётлар, пастдан юқорига ҳисоботлар юбориб турилади. «Иегов шоҳидлари» ўзининг матбуот органига эга. «Посбон минора», «Уйғон». Бу журналлар жаҳон халқларининг 160 дан зиёд тилида нашр қилиниб, дунёнинг турли бурчакларида тарқатилади.
Уларнинг тарқатаётган адабиётлари дидли, рангли ва чиройли манзаралар билан тасвирланган. «Жалб этувчилар»нинг овоз оҳанглари тинчлантирувчи ва меҳрли садо этади. Мутахассисларнинг айтишича, «Иегов шоҳидлари» сектаси аъзолари жалб этишнинг 86 хил усулидан фойдаланар эканлар.
Улар кўпинча қуйидаги турдаги кишиларни ўз таъсир доираларига олишга уринадилар.
-биринчи ва тўртинчи курс талабалари;
-кексалар, айниқса, эндигина нафақага чиққанлар ва ёлғиз қариялар;
-ўз ўрнини топишга интилаётган ўсмирлар;
-кучли стрессни (касаллик, яқин одамининг вафоти, ажралиш ва х.к.) бошидан кечираётганлар;
-қочоқлар, беморлар ва ишсизлар.
Яна бир миссионерлик ҳаракати билан шуғулланаётган диний ташкилот «Тўлиқ инжил христиан черкови»дир. Улар баъзи ибодат уйларида ўзбек тилида ибодатларни олиб бормоқдалар, модий ёрдам кўрсатиш орқали ўз динларига даъват қилишга ҳаракат қилмоқдалар.
Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси бу
Download 34,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish