8-мавзу: тарбия турлари ва вазифалари режа



Download 201,93 Kb.
bet1/17
Sana05.04.2022
Hajmi201,93 Kb.
#529677
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
8-мавзу маъруза


8-МАВЗУ: ТАРБИЯ ТУРЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Режа:

  1. Маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни ва илмий дунёқараш.

  2. Тарбия турлари ва мазмуни.

  3. Тарбия турларини шакллантириш методлари ва воситалари.



Таянч иборалар!
Тарбия турлари, вазифалари, маънавий-ахлоқий тарбия, ватанпарварлик тарбияси, экологик тарбия, ақлий тарбия, жисмоний тарбия, меҳнат тарбияси, иқтисодий тарбия, ҳуқуқий тарбия ватанпарварлик тарбияси, экологик тарбия, эстетик тарбия.


1. Маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни ва илмий дунёқараш. Жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. Ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади.
Маънавият шахс, давлат ва жамиятнинг куч-қудрати, тараққиёти, имкониятлари ва истиқболларини белгилайдиган ички руҳий омилдир.

Маънавият (арабча “маънолар мажмуи”) моҳиятига кўра ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир ўтказувчи фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввур, тушунча ва ғоялар мажмуи ҳисобланади

Маънавиятли инсон билимли, маълум касб-ҳунар соҳиби, ўз Ватанининг содиқ фуқаросидир. Ўз давлати қонунларини биладиган ва уларга амал қиладиган, юрти билан ғурурлана оладиган инсон. Ўз Ватани бойликларини сақлайдиган, уни янада бойитадиган, гўзалликларидан баҳраманд бўладиган шахс. У ҳар қандай зарарли иллатларга қараши курашадиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асрайдиган инсондир.


Ахлоқ эса шахснинг хатти-ҳаракатлари, юриш-туриши, турмуш тарзи, ҳаёт кечириш тамойиллари, қоидалари, ижтимоий муносабатлар мазмунини ифодалайди. У ижтимоий ҳодиса сифатида жамият маънавий-руҳий ҳаётида ўзига хос ўрин тутади.

Ахлоқ (лотинча “хулқ-атвор”) ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатлар ва шахс хатти-ҳаракатини тартибга соладиган қонун-қоидалар мажмуи

Ахлоқ маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс камолотининг юқори босқичи саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий камолотга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади.


Маънавий-ахлоқий тарбия ва унга қўйиладиган талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлоқий талабларга мос ахлоқий хислатларни шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва тизимли таъсир этишдир.
Маънавий-ахлоқий тарбия моҳиятига кўра инсон онгининг жамият билан алоқадорлиги, жамият олдида бурчли эканлиги, ўз хулқ-атворини жамият тараққиёти даражасига боғлиқлигини тушуниши, жамият томонидан тан олинган ахлоқий меъёр, идеал ҳамда талабларни бажаришда масъулиятни ҳис этиши, маънавий-ахлоқий билимларнинг эътиқодга айланиши ва бу эътиқодларнинг тизимлилиги, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ҳис-туйғу ва хислатларни шакллантириш, ўқувчилар томонидан маънавий-ахлоқий хулқ-атвор жамият аъзоларига бўлган ҳурмат-эътиборни намоён этувчи мезонлардан эканлигининг англаб етилиши, маънавий-ахлоқий одатларнинг шаклланиши ва бошқалардан иборат.
Маънавий-ахлоқий тарбия тизимида маънавий-ахлоқий ҳис-туйғулар инсон томонидан, унинг ҳовеа-ҳодисалар, кишилар ҳамда ўз хулқига нисбатан ҳис-туйғуларни уйғотишга рағбат пайдо қилувчи тарбиявий ишлар тизимли ташкил этилгандагина самарали кечади. Мазкур тизимда хулқ-атворни шакллантиришга оид тарбиявий ишлар акс этади. Шунга кўра маънавий-ахлоқий хулқ-одобга доир хислатларни шакллантиришга ундовчи рағбат билан ҳосил бўладиган фаолият энг асосий бўлиб ҳисобланади.
Ўқувчида маънавий-ахлоқий хислатларни шакллантиришга нисбатан эҳтиёж бўлиши шарт. Шу боис маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида уюштирилувчи тадбирлар хулқ-одобга доир хатти-ҳаракатлар занжиридан иборат бўлади. Маънавий-ахлоқий хатти-ҳаракатлар ўқувчи томонидан ахлоқий меъёр ва тамойиллар моҳиятини ўрганиш, уларни англаш негизида ташкил этилади.
Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этишда ўқувчилар хатти-ҳаракатларида кўзга ташланадиган салбий одатлар – жамоа жойларида қаттиқ гапириш, қўпол сўзларни ишлатиш, ҳиссиётга берилиш, ўйламай гапириш, ишонли бўлмаган ҳамда далиллар билан тасдиқланмаган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр юритиш, бошқаларнинг суҳбатини бўлиш, қўлини силкитиб гапириш кабиларни бартараф этишга эътибор қаратиш зарур.




  1. Download 201,93 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish