8-мавзу: тарбия турлари ва вазифалари режа


Тарбия турлари ва мазмуни



Download 201,93 Kb.
bet2/17
Sana05.04.2022
Hajmi201,93 Kb.
#529677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
8-мавзу маъруза

Тарбия турлари ва мазмуни.

Шахс дунёқарашини шакллантиришда маънавий-ахлоқий тарбиянинг роли. Шахс дунёқарашининг шаклланишида маънавий-ахлоқий тарбия ҳам муҳим ўринга эга бўлиб, уни самарали ташкил этиш ўқувчида маънавий-ахлоқий онгни шакллантиришга ёрдам беради.

Ахлоқий тарбия муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонларини ўқувчилар онгига сингдириш уларда ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ҳамда ахлоқий маданиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади

Ахлоқий тарбиянинг асоси ахлоқ ва ахлоқий меъёрлардир. Ахлоқ (лотинча “moralis” - хулқ-атвор) ижтимоий муносабатларни, шахс хатти-ҳаракатини тартибга солувчи, жамият томонидан тан олиниб, риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари йиғиндиси. Ахлоқий меъёрлар тўғрисидаги билимлар ўқувчилар онгига таълим-тарбия жараёнида сингдириб борилади. Ахлоқий тарбиянинг натижаси ўқувчиларда ахлоқий онг ва фаолият кўникмалари, ахлоқий маданият шаклланишида кўринади.





Ахлоқий онг – ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонлари, шунингдек, миллий истиқлол ғоясининг ўқувчилар онгида акс этиши

Ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ҳамда ахлоқий маданият таълим-тарбия жараёнида йўлга қўйилаётган ахлоқий, ижтимоий-ғоявий, иқтисодий, ҳуқуқий, эстетик ва экологик мавзулардаги суҳбат, баҳс-мунозара, дебатлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, илм-фан, маданият, ишлаб чиқариш ҳамда спорт соҳаларида юксак даражадаги муваффақиятларни қўлга кириш билан Ўзбекистон Республикаси номини жаҳонга машҳур қилаётган, унинг обрў-эътиборининг ошишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган шахслар ҳаёти ва фаолият тўғрисидаги маълумотлардан самарали фойдаланиш, ватанпарварлик намуналарини кўрсатган, халқ қаҳрамонлари намунасида шакллантирилади.


Ахлоқий тарбия ўқувчиларда дунёқарашни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уни самарали ташкил этишда онг, ҳис-туйғу ҳамда хулқ-атвор бирлигига эришиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, улар бирлигида маълум камчиликларнинг юзага келиши ҳам ўқувчиларнинг комил шахс бўлиб камол топишларига салбий таъсир кўрсатади.
Таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этишда қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:


Юксак маънавий комиллик, юрт озодлиги, ободлиги ва халқ фаровонли йўлида фидокорона меҳнат қилиш, ўзига ва атрофдагиларга нисбатан талабчан бўлиш, ўзида иродавий сифатларни тарбиялай олиш, интилувчанлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, ижодкорлик ҳамда мустақил фикрлаш лаёқатига эга бўлиш каби хислатларни мустақил ЎзР ҳаётида устувор бўлган тамойиллар сифатида эътироф этиш мумкин.


Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда миллий истиқлол ғояси ва мафкураси асослари таянч омиллар саналади.
Ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида ахлоқий мазмундаги суҳбат, маъруза, баҳс-мунозара, конференция, семинар ҳамда дебатлардан фойдаланиш ўзининг ижобий натижаларини беради.



Download 201,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish