РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ
РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ
Мавзу: “Оила - узлуксиз маънавий тарбия асоси”
УЗЛУКСИЗ МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ
КОНЦЕПЦИЯСИ
Шавкат Мирзиёев
Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас.
Фарзанд тарбияси
Бола тарбияси ўта мураккаб ва маъсулиятли, аниқ натижали иш. Бу эса ҳар бир ота-онадан ўз устида мунтазам ишлашни, болалар тарбиясига оид барча маълумотлардан бахобар бўлиб боришни талаб этади. Фарзанд тарбияси ўз-ўзидан бўлиб кетаверадиган иш эмас. У ўз ичига педагогик, маънавий-ахлоқий, тиббиёт, этика, психология каби соҳаларга оид билимларни қамраб оладиган мураккаб жараёндир. Ҳозирги глобаллашув даврида ёш ота-онанинг бу билимларни билиши боланинг келажаги қандай бўлишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Абдулла Авлоний
Ҳаётимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, Абдулла Авлоний бобомизнинг доно фикрларини такрор ва такрор айтишга тўғри келади: таълим-тарбия – биз учун ҳаёт-мамот масаласидир.
Биз тарбия ҳақида буюк алломаларимиз айтган юзлаб дурдона фикрларни биламиз. “Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак?”, деган саволга буюк бобомиз Абу Али ибн Сино бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ, она қорнидан бошлабоқ бошлаш лозим, деб жавоб берган. Чунки боланинг маънавиятига ҳам айнан шу пайтдан асос солинади.
Абу Али ибн Сино
Концепциянинг мақсади
Узлуксиз маънавий тарбия Концепциясининг мақсади – ёш авлодда мустақил, бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ва фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантиришдан иборат.
Концепция олдида турган вазифалар:
1. Маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш.
2. Тарбиянинг ҳомиладорлик давридан бошланадиган, тадрижийлик ва узлуксизлик тамойилларига асосланган методикасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш.
3. Узлуксиз тарбия тизимида миллий ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланиш.
Вазифалар
6. Маънавий тарбиянинг тадрижий ривожланиш ва узлуксизлик тамойилларига асосланиши.
4. Тарбияланувчилар билан бирга тарбиячиларнинг ҳам билими ва малакасини мунтазам ошириб бориш.
5. Оила, таълим муассасалари ва маҳалла, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш.
Узлуксиз маънавий тарбия субъектлари:
I босқич
II босқич
Бола 3 ёшгача бўлган давр
Келин-куёв шунигдек, ҳомиладорик даври
Биринчи даврда – ҳудудлардаги оилавий поликлиникаларда, маҳаллалардаги ҳомиладор аёллар билан олиб бориладиган ижтимоий-педагогик, маънавий-маърифий, тиббий, психологик ёрдам ишлари тизимли ташкил қилинади. Ёш ота-оналар бола парвариши ва тарбиясига тайёрланади.
Оилаларда узлуксиз маънавий тарбия тизими ўз ичига икки даврни қамраб олади:
Иккинчи даврда – бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр орасида амалга ошириладиган тарбиявий ишлар методикаси ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ қилинади.
Билим берилади
Биринчидан
Малака оширилади
Учинчидан
Кўникма ҳосил қилинади
Иккинчидан
Компетенциялар билан бойитилади
Тўртинчидан
Келин-куёв, ҳомиладор она ва 3 ёшгача бўлган
болаларни тарбиялаш тизими орқали уларга:
3. Узлуксиз маънавий тарбия амалиётида тўпланган ижобий тажрибани оммалаштириш мақсадида “Ёш ота-она китоби” ва бошқа методик қўлланмалар асосида мультимедиали тақдимотлар сериясини яратиш ва ота-оналарга тарқатиш механизмини йўлга қўйиш лозим.
1. Бола тарбиясида миллий тарбия методлари ва замонавий педагогларнинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланилиши лозим.
2. Маҳаллалардаги “Ота-оналар университетлари”да ота-оналар учун фарзандларда ёшига мос ижтимоий сифатларни тарбиялаш бўйича тренинглар ўтказилиши зарур.
Оилада ота-оналарнинг фарзанд тарбиялаш методларига
оид билимларини мунтазам ошириб бориш юзасидан вазифалар:
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий қадриятларимизга зид бўлган турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш, ҳудудлар бўйича оилаларда соғлом тарбиявий муҳитни яратиш ва ота-оналарга тарбия усулларини ўргатишга қаратилган мақсадли ва манзилли ишларни давом эттиришимиз лозим.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |