8. 1-амалий машғулот мавзу: Ишлаб чиқаришда номувофиқ маҳсулотни бошқариш



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana31.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#520725
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-амалий машғулот

6 Иш мазмуни 
6.1 Номувофиқ маҳсулот тавсифи 
6.1.1 Номувофиқ маҳсулот қуйидаги жараёнларда аниқланган бўлиши мумкин: 
-кириш назорати; 
-ишлаб чиқариш жараёнлари; 
-якунийни назорат; 
-синаш ва ўлчаш натижалари;
-ва бошқа жараёнлар натижасида. 
6.1.2 Кириш назорати 
Кириш назорати жараёнида аниқланган номувофиқ маҳсулот: хом-ашё, мате-риллар, 
бутловчи қисмлар ва маҳсулотлар ташқи кўриниши бузилган; химояловчи ўрами 
шикастланган; тўлалигига путур етказилган; физик-механик ва кимёвий хусусиятлари 
ўзгарган ва бошқалар текшириш (кўз билан ва бошқа техник воситалар ёрдамида) натижасида 
меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган маҳсулот. Бундай ҳолатларда сифат 
назорати бўйича масъул ходим, харид жараёни масъулига хабар беради, маҳсулот 
номувофиқлиги бўйича 2 ва 3 -иловалар баённома тўлдирилади ва тегишли қарор чиқариш 
учун сифат назорати бўлими раҳбарига топширилади. 
6.1.3 Ишлаб чиқариш жараёнлари назорати 
Ишлаб чиқариш жараёнида аниқланган номувофиқ маҳсулот тузатиш ёки қайта ишлаш 
ёки йўқ қилишга топширилади. Ишлаб чиқариш жараёнида номувофиқ маҳсулот аниқланган 
ҳолатда сифат назорати масъул ходими (ёки ишлаб чиқариш ишчиси) номувофиқ маҳсулот 
бўйича баённомани тўлдиради ва тегишли масъул ходимлар билан биргаликда номувофиқ 
маҳсулотни тузатиш ёки қайта ишлаш, йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни 1 илова ва 
етказувчи томонида бўлган бўлса 2 ва 3 -иловалар баённома тўлдириш асосида ўтказади. 
Номувофиқ маҳсулот бўйича баённомани сифат назорати бўлимига қарор қабул қилиш учун 
топширади. 
6.1.4 Истеъмолчидаги назорат 
Номувофиқ маҳсулот истеъмолчига етказилгандан сўнг ҳам аниқланиши мумкин. Бундай 
ҳолатларда Сотув бўйича масъул ходим аниқланган муаммо юзасидан сифат назорати бўйича 
масъулга истеъмолчидан олинган эътироз ёки таклифни беради ва у 1-илова асосан тузатувчи 
ва олдини олувчи чора-тадбирлар олиб боради ва сифат назорати бўлими раҳбари қарорига 
тақдим этади.
6.2 Номувофиқ маҳсулотни белгилаш (идентификатлаш). 
6.2.1 Кириш назоратидан ўтмаган хом-ашё ва материал/қисмлар қизил ранг билан 
белгиланиб мувофиқ маҳсулотлардан ажратилиши лозим. Сифат назорати бўйича масъул 
ходим кириш назорати жараёнида аниқланган номувофиқ маҳсулотларни белгилаш, сақлаш 
ва бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўради.
6.2.2 Ишлаб-чиқаришда аниқланган номувофиқ маҳсулот ёки ярим тайёр маҳси-лот 
белгиланган ва сифатли маҳсулотдан қизил ранг ажратилган ҳолда бўлиши лозим. Номувофиқ 
маҳсулот ёки ярим тайёр маҳсулот алоҳида жойда сақланиши шарт. Цех/ишлаб чиқариш 
жараёни раҳбари номувофиқ маҳсулотни ёки ярим тайёр маҳсулотни ажратиш, белгилаш ва 
сақлаш жойларини аниқлайди. 
6.2.3. Номувофиқ(нуқсон) маҳсулот ёки ярим тайёр маҳсулот сифатли маҳсулотдан 
ажратилгандан сўнг ишлаб чиқариш бригадири ёки масъул ходим томонидан 24 соат ичида 
изоляторга топшириши шарт.
6.2.6 Маҳсулотни белгилаш. 
-сифатли маҳсулот яшил ранг билан белгилади; 
-шубҳали маҳсулот сариқ ранг билан белгилади; 


-номувофиқ (нуқсон) маҳсулот қизил ранг билан белгилади. 
6.3 Номувофиқ маҳсулот ёки материаллар бўйича қарорлар қабул қилиш. 
6.3.1 Номувофиқ маҳсулот «Номувофиқ маҳсулот баённомалари» қарорлари асосида йўқ 
қилинади. Сифат назорати бўйича масъул ходим, кириш назорати, ишлаб чиқариш 
жараёнлари, ўлчаш ва синашлар натижалари асосида номувофиқ маҳсулот ўз фикринни ёзади 
ва Сифат назорати раҳбари у бўйича қарор қабул қилади ва тасдиқлайди, шунингдек тегишли 
жараёнлар масъул ходимларини (ишлаб чиқариш, харид ва бошқаларни) хабардор қилади. 
6.3.2 Тайёр маҳсулотни якуний текшириш жараёнида аниқланган номувофиқликларни 
тўғрлаш, қайта ишлаш ёки йўқ қилиш хақидаги қарорни сифат назорати бўлими раҳбари
текширув натижалари асосида қарор қабул қилади.
Ҳар қандай (тузатиш икки мартадан ортиқ бўлмаслиги ва рақамланиши лозим) тузатилган 
маҳсулот қайта текширувдан ўтказилади ва қониқарли натижага эга бўлса кейинги жараёнга 
ўтказилади. Қониқарсиз натижа олинган ҳолатда (тузатишни ёки истеъмолчи билан келишиш 
иложи йўқ бўлса) сифат назорати бўлим раҳбари томонидан бундай маҳсулотни йўқ қилиш 
тўғрисида қарор қабул килинади ва ушбу қарор жараён раҳбарлари томонидан тасдиқланади. 
Номувофиқ маҳсулот аниқланган ҳолатларда 1-иловага асосан “Номувофиқ маҳсулот бўйича 
баённома” тўлдирилади ва барча тўлдирилган баённомалар «Номувофиқ маҳсулот бўйича
баённомаларни рўйхатга олиш журнали»га (4-илова) қайд этилади.
6.4 Яроқсиз номувофиқ(нуқсон) маҳсулотни йўқ қилиш 
Номувофиқ маҳсулот бўйича баённома (1-илова) га асосланиб, яроқсиз деб топилган 
номувофиқ(нуқсон, изолятордаги) маҳсулотни ишлаб чиқаришда бартараф этиш. 
Номувофиқ(нуқсон, изолятордаги) ишлаб чиқаришга яроқсиз деб топилган маҳсулотни 48 
соат ичида Сифат назорати масъуллари томонидан “Номувофиқ маҳсулот бўйича баённома” 
(1-илова) тўлдирилиши лозим. Маҳсулотларни нуқсон изоляторига жойлаштирилган сўнг 
кейинги кундан кечиктирмаган ҳолда Сифат бўлими мухандислари ҳар бир қабул қилиган 
қарор бўйича (нуқсон) номувофиқликни бартараф этади. 
Номувофиқ(нуқсон, изолятордаги) ишлаб чиқаришга яроқсиз деб топилган маҳсулотларга 
нисбатан қуйидаги қарорларни қабул қилиш мумкин:
-ҳисобдан чиқариш (ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш тўғрисида) (номувофиқ 
маҳсулотларни хисобдан чиқариш тўғриси баённома (5-илова); 
-етказувчига қайтариш баённомаси олқали қайтариш (2-илова); 
-қайта ишловсиз фойдаланиш (кейинги ишлаб чиқариш жараённига ўтказиш); 
-ишлов бериш/тиклаш 2 мартада ортиқ бўлмаган ҳолда рақамлаб, қайта теширувдан 
ўтказиб, кейинги жараёнга ўтказиш;
-иккиламчи маҳсулот сифатида фойдаланиш. 
6.4.1 Яроқсиз маҳсулотни ҳисобдан чиқариш. 
Ишлаб чиқаришга яроқсиз нуқсон маҳсулотни ҳисобдан чиқариш корхонада тузилган 
комиссия қарори асосида “Ишлаб чиқаришга яроқсиз нуқсон маҳсулотни ҳисобдан чиқариш 
тўғриси баённома” (5-илова)га мувофиқ олиб борилади. 
6.5 Номувофиқ маҳсулот бўйича қабул қилинган қарорлар бажарилишининг назорати. 
6.5.1 Сифат назорати бўлими ва ишлаб чиқариш жараёни раҳбарлари томони-дан 
номувофиқ маҳсулотдан фойдаланишни ёки уни истеъмолчига етказиб беришни олдини олиш 
чоралари назорат қилинади ва таъминланади. 
6.5.2 Сифат назорати бўлими ва ишлаб чиқариш цехи/жараёни раҳбарлари номувофиқ 
маҳсулотга нисбатан тузатувчи ва олдини олувчи чоралар қўлланишини аниқлайди ва чора-
тадбирлар 1-иловага мувофиқ ўтказилади. Бажарилганлиги хақида маълумотлар 
аниқлангандан сўнг тасдиқланади. 
6.5.3 Сифат назорати бўлими ва ишлаб чиқариш цехи/жараёни раҳбарлари номувофиқ 
маҳсулотни бошқариш натижалари хақидаги маълумотларни юқори раҳбариятнинг сифат 
менежменти тизими фаолиятини даврий таҳлили учун тақдим этади.



Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish