8.1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу: Ишлаб чиқаришда номувофиқ маҳсулотни бошқариш
Аннотация:
Ушбу амалий машғулотда
номувофиқ маҳсулотни бошқаришга қўйилган
талаб ва унни ҳужжатлаштириш бўйича
тушунчаларини талабаларга етказиш
лозимлиги кўриб
чиқилган.
Калит сўзлар:
ISO 9000
,
ISO 9001, нуқсон, номувофиқ маҳсулот, тузатиш, тузатувчи чора,
олдини олувчи чора
ва бошқалар.
ISO 9001:2015, 8.7 Номувофиқ натижаларни бошқариш
8.7.1 Ташкилот талабларга мувофиқ бўлмаган жараён натижалари, уларнинг кутилмаган
қўлланилиши ёки етказиб берилишини олдини олиши учун белгилаши ва бошқаришни
таъминлаши лозим.
Ташкилот номувофиқлик тавсифидан ва унинг маҳсулот ва хизмат кўрсатиш талабларига
мувофиқлигига таъсиридан келиб чиққан ҳолда тегишли чораларни кўриши лозим. Булар
шунингдек номувофиқ маҳсулот ва хизмат кўрсатишларга нисбатан, етказиб берилгандан
кейин, ёки унга хизмат кўрсатилгандан кейин ҳам қўлланилиши лозим.
Ташкилот қуйидаги бир ёки бир нечта чорани номувофиқ чиқиш натижаларига нисбатан
қўллаши мумкин:
a) тузатишни бажариш;
b) алоҳида жойга ажратиш, ушлаш, қайтариш ёки маҳсулот етказиш ва хизмат
кўрсатишни тўхтатиш;
c) истеъмолчига хабар бериш;
d) четга чиқишга руҳсат олиш асосида мувофиқликка рухсат олиш.
Агарда номувофиқ натижалари тузатилган бўлса, бундай ҳолатда уни талабларга
мувофиқлиги верификация қилиниши лозим.
ISO 9001:2015, 8.7.2 Ташкилот
ҳужжатлаштирилган маълумотларни сақлаши лозим,
қайсики
:
a) номувофиқликни баённомаси;
b) бажарилган чоралар баённомаси;
c) четга чиқишга олинган рухсатлар баённомаси;
d) номувофиқликка нисбатан кўрилган чораларда қарор қабул қилган масъул шахс/ёки
ташкилотни кўрсатиш.
IATF 16949:2016, 8.7.1.1 Оғишларга истеъмолчи рухсати
Агарда маҳсулот ёки ишлаб чиқариш жараёнлари маъқулланганликдан фарқ қилса,
ташкилот оғишга ёки маҳсулотни кейинги ишлов бериш учун четланишларга рухсат олиши
лозим.
Ташкилот истеъмолчидан номувофиқ маҳсулотга ишлов бериш ва «уни қандай бўлса
фойдаланиш» учун кейинчалик ишлов бериш олдидан рухсат олиши лозим. Агарда
компонентлар ишлаб чиқаришда қайтада фойдаланил-са, истеъмолчи қайси оғиш ёки четга
чиқиш такрор фойдаланишга руҳсат этилганлигидан аниқ хабардор қилиниши лозим.
Ташкилот қайси оғиш ёки четга чиқиш руҳсатларни тугалланиш санасини ёки рухсат
этилган сони бўйича ёзувларни яроқли ҳолда сақланиши лозим. Ташкилот шунингдек
дастлабки маҳсулотга ёки (актуал) яроқлик тавсифига ва рухсат этилган муддат тугагандан
кейинга талабга мувофиқликни таъминлаши лозим. Четга чиқилганлик билан юкланган
материалларнинг ҳар бир контейнерлари мувофиқ белгиланиши (бу харид маҳсулотига тенг
даражада қўлланиши) лозим. Ташкилот истеъмолчига тақдим этилгунга қадар, етказувчидан
тушган барча сўровларни келишган бўлиши лозим.
IATF 16949:2016, 8.7.1.2 Номувофиқ маҳсулотни бошқариш –истеъмолчи ўрнатган
жараён.
Ташкилот истеъмолчи ўрнатган барча қабул қилинган номувофиқ маҳсулотни бошқариш
воситаларига амал қилиши лозим.
IATF 16949:2016, 8.7.1.3 Шубҳали (гумон) маҳсулотларни бошқариш.
Ташкилот даражаси шубҳали (гумон) маҳсулотни номувофиқ маҳсулот даражасидан
қараши ёки белгиланмаган маҳсулотни бошқариш ва даража-ланишини таъминлаши лозим.
Ташкилот шубҳали (гумон) маҳсулот ва номувофиқ маҳсулотни ажратиш (изоляцияси) бўйича
барча мувофиқ ишлаб чиқариш ходимларини ўқитилганлигини таъминлаши лозим.
IATF 16949:2016, 8.7.1.4 Маҳсулотга ишлов беришни бошқариш.
Ташкилот маҳсулотга ишлов бериш бўйича қарор қабул қилишга қадар хавфларни
баҳолаши учун хавфларни баҳолаш (қайсики FMEA) методини қўллаши лозим. Агарда буни
истеъмолчи талаб этган бўлса маҳсулотни ишлов берилгунга қадар истеъмолчидан
маъқулланганлик олиш лозим.
Ташкилот чиқиш тавсифига мувофиқликни текшириш учун ишлов беришни бошқариш
режаси билан ҳужжатлаштирилган тасдиқлаш жараённи ёки шундай маълумотларни бошқа
ҳужжатлаштирилганлиги бўлиши лозим
Мувофиқ ходимлар ишлов бериш ёки қайта йиғиш бўйича йўриқномалар-дан фойдалаш
ва уларга қулай киришга эга бўлиши лозим, қайта назорат ва кузатувчанликка қуйилган
талабларни ичига олган ҳолда.
Ташкилот ишлов берилган маҳсулотларни жойлашуви бўйича маълумот ҳужжатларини,
уни сони, туриш жойи, санаси ва қўлланилган кузатувчанлик-ларни ичига олган ҳолда
сақлашни таъминлаши лозим.
IATF 16949:2016, 8.7.1.5 Таъмирланган маҳсулотни бошқариш.
Ташкилот маҳсулотни таъмирлаш бўйича қарори чиқаришдан аввал таъмирлаш
жараёнида хавфларни баҳолаш учун хавфларни таҳлиллаш (қайсики FMEA) методини
қўллаши лозим. Ташкилот маҳсулотни таъмир-лашни бошлашдан аввал истеъмолчидан
мақулланганлик олиши лозим.
Ташкилот бошқариш режаси ёки бошқа ҳужжатлаштирилган маълумот-ларга мувофиқ
таъмирлашда тасдиқлаш жараёни ҳужжатлаштирилган бўлиши лозим.
Мувофиқ ходимлар таъмирлаш ёки қайта йиғиш бўйича йўриқномалар-дан фойдалаш ва
уларга қулай киришга эга бўлишлари лозим, қайта назорат ва кузатувчанликка қуйилган
талабларни ичига олган ҳолда.
Ташкилот четга чиқишига (нуқсонга) нисбатан маҳсулотни таъмирлашда истеъмолчидан
расмий рухсат олиши лозим.
Ташкилот таъмирлашда йўқ қилинган (утилизация) маҳсулотлар бўйича маълумот
ҳужжатларини, уни сони, йўқ қилиш жойи, санаси ва қўлланилган кузатувчанликларни ичига
олган ҳолда сақлашни таъминлаши лозим.
IATF 16949:2016, 8.7.1.6 Истеъмолчини хабардор қилиш
Ташкилот номувофиқ маҳсулот жўнатилган ҳолатда тезлик билан истеъмолчи(лар)ни
хабардор қилиши лозим. Дастлабки алоқада тўла бўлган ҳолат бўйича ҳужжатлаштирилган
маълумотлар тақдим этилиши лозим.
IATF 16949:2016, 8.7.1.7 Номувофиқ маҳсулотни йўқ (утилизация) қилиш.
Ташкилот ишлов бериш ёки таъмирлашга яроқсиз маҳсулотни йўқ қилиш бўйича
ҳужжатлаштирилган жараёни бўлиши лозим. Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотга
нисбатан йўқ қилиш чорасини кўрмасдан олдин, ташкилот йўқ қилиши керак бўлган маҳсулот
етказиш оқимида олиб ташланганлигини текшириши лозим.
Ташкилот аввалдан истеъмолчидан маъқулланганлик олмасдан номувофиқ маҳсулотни
хизмат кўрсатиш ёки бошқалар фойдаланишига бермаслиги лозим.
Юқоридаги талаблар жорий этишда ишчи стандартларни яратишни бошқариш ҳужжатини
ишлаб чиқиш лозим бўлади, бу ҳар бир ташкилот учун ўзга хос бўлиши мумкин:
Ts 23677708-04:2020 ташкилот стандарти
Do'stlaringiz bilan baham: |