Сиз қандай жамоага раҳбарлик қиласиз? Ҳар бир жамоа ўзига хос. Шунинг учун Сиз кейин пушаймон қилиб юришга тўғри келадиган хатоларга ва ножўя зиддиятларга йўл қўймаслик учун ўзингиз бирга ишлаётган ходимларингизга диққат билан разм солиб юринг.
Қуйидаги саволлар Сиз раҳбарлик қилаётган жамоанинг янада мукаммал тавсифномасини тузишда ёрдам беради: Қўл остингиздаги одамлар ўзаро аҳилми? Уларнинг ҳар бири гуруҳ фаолиятида иштирок этадими? Қўл остингиздагилар ўз вазифаларини тушунадиларми?
Сизнинг фикрингизга қўшилмаган кишилар ўзини эркин тутадими ёки Сиздан қўрқадими? Улар қабул қилинган қарорга ич-ичидан қарши бўлган тақдирда ҳам, рози бўладиларми? Улар фикр ва мулоҳазаларни танқид қилишга қодирми ёки тарафкашликка мойил ва бир-бирини танқид қиладими? Ҳиссиётларни ошкора ифодалайдиларми? Сиз ягона раҳбар ҳисобланасизми ёки раҳбарлик жамоавийми? Гуруҳ топшириқларни бажаришга қаратилганми?
Гуруҳ ичидаги динамика. Тасаввур қилайлик, Сиз бир неча бўлимларга раҳбарлик қиласиз. Гуруҳларнинг самарали ишлашини таъминлаш учун улар ўртасида мусобақа уюштириш мумкин, кўп инсонлар устунлик ва раҳбарлик учун кураш олиб боришни яхши кўрадилар. Баъзан гуруҳ ичидаги мусобақанинг муаммолилиги шундаки, бундай мусобақалар пайтида компаниянинг ўз олдига қўйган мақсади йўқолиб бориб, одамлар ҳам ушбу мақсадга эришишга имкон бермайдиган йўналишларда мусобақалашадилар. Масалан, иккита бўлим бир маҳсулот қисмларини ишлаб чиқарса, аммо улар ўртасида мавжуд бўлган рақобат туфайли битта компания бошқасининг кучига зимдан зарба берса, турган гапки, иккинчиси яхши бўлиб чиқади, бироқ компания умуман ютқазади. Раҳбар учун на айрим ходимларга, на гуруҳларга, на бўлинмаларга ўз яқинлигини кўрсатмаслиги муҳимдир. Ҳатто энг яхши раҳбар ҳам бирор нарсада уларнинг қарашлари мос тушмай қолса ўз қўл остидагилар томонидан маломатга қолиши мумкин.
Жамоа қандай ривожланади? Ҳар бир жамоа тараққиётнинг қонуний босқичларини босиб ўтади. Биринчи босқичда одамлар бир-бирлари билан танишадилар, бир-бирларини кузатадилар, шу жараёнда уларда дастлабки таассуротлар пайдо бўлади. Бу босқични гуруҳ тараққиётининг қарамлик (тобелик) босқичи деб аташ мумкин. Ходимлар ўз атрофида уларни жипслаштириш имкониятига эга раҳбарга боғлиқ бўладилар. Иккинчи масала, ким гуруҳнинг иштирокчиси бўлиб қолади, ким ундан чиқарилади. Сиз биринчи босқичда раҳбар сифатида жамоанинг бошлиғи бўлиб қоласиз, Сизнинг ходимларингиз қўйилган вазифаларни бажаришда айнан Сизнинг буйруғингизни, қандай мақсадни илгари суришингизни, қандай усулларни ишлаб чиқишингизни кутадилар. Сиз ўзингизни жамоа учун намуна, ҳатти-ҳаракат модели сифатида намоён қилишингиз лозим.
Иккинчи босқичда гуруҳ ўзаро зиддиятларни бошидан кечиради. Унинг айрим аъзолари ёки очиқдан-очиқ раҳбарга қарши чиқадилар, ёки унинг қарорларига зимдан қаршилик кўрсатиб, жамоа устидан назорат ўрнатиш учун кураша бошлайдилар.
Учинчи босқичда гуруҳ мустақиликка эришади. Яъни зарур бўлган ҳатти-ҳаракат меъёрлари белгиланиб, кўпчилик ходимлар томонидан қабул қилинган, гуруҳ ҳам самарали ишлайди. Жамоа ривожланишининг бу босқичида Сиз раҳбар сифатида гуруҳнинг ҳар бир аъзоси умумий фаолиятда иштирок этишини, ҳеч ким четда қолмаслигини кузатиб боришингиз зарур.
Тўртинчи босқич - бу ўзаро бир-бирига боғлиқлик бўлиб, одамлар ишни сифатли бажарадилар ва бир-бирларига ғамхўрлик кўрсатадилар, уларда ягона мақсад ва қизиқишлар бўлади.
Бошлиқ сиёсати. Сиз энди одамлар билан суҳбат ўтказишни, уларни ўргатишни, ваколатингизни беришни, вақтни режалаштиришни, оғир руҳий ҳолатдан чиқиш йўлларини, мажлис ўтказиш ва қапоп қабул қилиш усулларини биласиз. Шунингдек, Сиз жинслар ўртасидаги муаммолар, ёш ўртасидаги фарқлар, миллий тафовут нима эканлигини ҳам биласиз. Сиз яна нимани билишингиз шарт? Сиз яна ҳокимият, етакчилик ва таъсир этишни ҳам билишингиз зарур, чунки сиз компаниянгиздаги кундалик ўйинда иштирок этасиз.
Сиз ўз қўл остингиздагилар устидан бевосита ҳукмронликка эгасиз, чунки Сиз уларнинг ҳаётига таъсир қиладиган қарорлар қабул қиласиз:
- Сиз қўл остингиздагилардан ишнинг бажарилишини талаб қиласиз;
- Ҳамкасбларингиз билан ҳамкорлик қилишни истайсиз;
- Сизга бошлиғингиздан маълумотлар ва мустақиллик муҳит керак;
4. Ўз қўл остингиздагиларга Сиз яхши кўрсатмалар берасиз, уларни ишга йўллайсиз ва уларга адолатли муносабатда бўласиз;
- Бошлиғингиз учун талаб қилинган ишнинг бажарилишини таъминлайсиз.
Бошқа одамларнинг таъсир кўрсатиши. Бевосита ва билвосита бошчиликдан ташқари чамаланган (мўлжалланган) бошчилик ҳам бор. Бу шундай бошчиликки, инсон унинг мавжудлигини бошқа одамга тиркаб қўяди. У бевосита ва билвосита бўлиши мумкин. Билвосита чамаланган (мўлжалланган) бошчилик - биз бу одам билан таниш бўлмаган ва у ҳақда бошқалардан эшитган пайтда намоён бўлади. Сиз қўрқадиган одамда тахмин қилинган бевосита бошчилик сизнинг кучингиз ва мавқеингизни анча чегаралаб қўйиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |