7-маззу. Рақобатлашувчи инвестиция лойиҳаларини баҳолаш 1. Рақобатлашувчи инвестициялар ҳақида тушунча Инвестициялар мақбуллигини асослашда қўлланиладиган кўрсаткичлар бизни зиддиятли хулосаларга олиб келади.Барча мезонларга кўра инвестицияларнинг юқори даромадли бўлиши камдан-кам учрайдиган ҳолдир. Бунинг устига битта инвестиция лойиҳаснинг ўзи бир кўрсаткич (масалан -ИРР) бўйича ўзаро фарқ қилувчи бир неча миқдорларга эга бўлиши мумкин. Шу сабаб бу мавзуда таҳлилий маълумотлар зиддиятли бўлган ҳолатларда (айниқса рақобатлашувчи инвестициялар шароитида) қандай қилиб инвестицион қарорлар қабул қилиш тўрисида фикр юритамиз.
Инвестиция Лойиҳалари ўртасида рақобат икки сабабга кўра юзага келади:
Биринчидан, ноиқтисодий ҳарактердаги сабабларга кўра икки лойиҳа бир-бирини инкор етади.
Иккинчидан, бюджетнинг чекланганлиги сабабли ҳам инвестициялар ўзаро рақобатлашувчи бўлиши мумкин.
2. Муқобил инвестициялар. Инвестициялар битта натижага эришишнинг бир нечта муқобил вариантлари мавжуд бўлган ҳолда ёки қандайдир чекланган ресурснинг (пул маблағларидан ташқари) битта манбасини ишлатганларида ўзаро инкор этувчи ёки муқобил бўлиши мумкин.
Масалан: «Узсаноатқурилишбанк» ўз филиалларининг компъютер техникаси билан таъминлаш вазифасини ҳал етаётганида, унга турли фирмалар ўзаро муқобил бўлган бир нечта инвестиция лойиҳаларини таклиф қилишган. Тошкент универмаги учун унинг биносини турли фирмаларга ижарага бериш тўрисидаги таклиф ҳам ўзаро инкор қилувчи лойиҳаларга мисол бўлади. Ресурслар чекланганлиги билан боғлиқ кўпгина иқтисодий масалалар сингари муқобил инвестиция лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси ҳам чекланган вақт давомида рўй беради, яъни шу вақт давомида ресурсларнинг этишмовчилиги муаммосини ҳам хал этиш керак. Масалан: ишлаб чиқариш корхонаси олдида ёки бир цехдаги ускуналарни янгилаш ёки янги цех қуриш лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси шу давр ичида бирданига икки лойиҳани молиялаштириш имконияти йўқлиги туфайли юзага келади. Қуйидаги мисолда муқобил инвестициялардан бирини танлаш жараёнида рўй берадиган муаммоларни кўриб чиқамиз.
3. Инвестиция лойиҳаларининг амал қилиш муддатларидаги фарқлар. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда дисконтлаш ставкасини танлашдан ташқари Лойиҳаларни амал қилиш муддати хам таъсир кўрсатади. Масалан: транспорт фирмаси ишлатилган ва яна уч-турт йил хизмат қилиши мумкин бўлган ёки 8-10 йил хизмат қиладиган янги автомобилларни сотиб олиши мумкин.
Инвестиция ресурслари чексиз қайта инвестицияланган шароитда Лойиҳаларини НПВга кўра тафсифлаш шароитида бундай зарурат юзага келади. Буни тушуниш учун транспорт фирмаси бўйича мисолга қайтамиз. Маълумки, фирма тўрт йил хизмат қиладиган ёки тўққиз йил хизмат қиладиган янги автомобилларни сотиб олиши мумкин. НПВга кўра Лойиҳаларни оддий танлаб олиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, Лойиҳаларнинг амал қилиш муддати турлича (тўрт йилдан сўнг фирма ески машиналарни ҳисобдан чиқариб, бошқаларини сотиб олади деб кўзда тутилган). Бунинг устига бу муддатлар каррали эмас. Шу сабаб ҳисоб-китобларни таққослашни таъминлаш учун бу икки Лойиҳани бир хил хизмат даврга келтириб олишимиз керак. Чунки, айнан шу муддат инвестицияланган активлар икки Лойиҳа бўйича тэнг хизмат муддатини ўтаб бўлади. Кўриниб турибдики, бу ҳисоб-китоблар узоққа чўзилади. Шу сабаб, бу муаммони ечиш учун соддалаштиришнинг қулай воситаси еквивалентли аннуитетдан фойдаланиш керак. Бу усул баъзида НПВни йиллик ҳисоблаш деб ҳам айтилади.(21-формула):
ЕА=АНПВ
АНПВ( инглизча- аннуализед нет пресент валуе)
Бундай соддалаштиришда таққосланаётган лойиҳаларда калтислик даражаси бир хил бўлгандагина юл куйилади.
ЕА ни топиш усули НПВни ҳисоблаш ҳисоблаш усулига мувофиқ эмас. У НПВни максималлашган инвестиция лойиҳасини танлашни осонлаштиради холос.
Еквивалент аннуитет – даражали, яъни унификация қилинган аннуитет бўлиб, баҳоланаётган лойиҳа билан бир хил давомийликка ва бу лойиҳадаги НПВ билан бир хил жорий қийматга эга. Бундай аннуитетни ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишга эга: ( 22-формула):
ЕА =НПВ / ПВА1н,к
Бу формулада ПМТ – ЕА, ПВА – НПВ , билан алмаштирилган.
4. Харажатларга кўра самарадорликни баҳолаш усули. Амалиётда пул тушумларини таъминламайдиган лойиҳаларни баҳолашга дуч келишимиз мумкин. Масалан, хизмат биносини ёритиш учун кундузги ёритиш лампаларидан ёки бошқа турдаги ёритиш воситаларидан бирини танлаш вазифаси турганда шундай ҳолат юзага келади. Бунда фирма маълум бир вақт давомида кам харажат талаб етадиган ёритиш Лойиҳасини танлайди.
Агар биз турли хизмат даврларига эга лойиҳаларга дуч келсак, ҳамда баҳоланаётган фаолиятни давом еттириш учун қайта молиялаш кўзда тутилса, юқорида кўриб чиқилган еквивалент аннуитетни аниқлаш усулидан фойдаланилади. Бунда еквивалент аннуитет – ЕАС-йиллик еквивалент харажатлар деб аталади.
5. Ускуналарни таъмирлаш ёки алмаштириш ҳақидаги қарорларни асослаш. Бир-бирини сиқиб чиқарадиган инвестиция лойиҳаларидан бирини танлашдаги муҳим ҳолат, мавжуд асбоб-ускунани ремонт қилиш керакми ёки уни янгилаш керакми дэган саволга жавоб топишдир. Агар фирма асбоб-ускуналарни ремонт қилса бу янги сотиб олишдан кўра кам пул чиқимини таъминлайди, лекин шуни унутмаслик керакки, ески асбоб-ускуналарнинг яроқлилик муддати янгилариникидан кам бўлади. Бундай ҳолда авваламбор ремонт қилишга мўлжалланган асбоб-ускуналар қанақа харажатларни талаб қилишини аниқлаб олиш керак. Бу харажатларга ремонт сарфлари билан бирга ески ускуналарни сотишдан келиши мумкин бўлган бой берилган фойда, яъни ликвидация қиймати хам киритилади. Таҳлилни еквивалент аннуитет ёки йиллик еквивалент харажатларни таққослаш асосида олиб бориш мумкин.