7-мавзу. Ўзбекистонда 2001 – 2010 йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар



Download 37,38 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2022
Hajmi37,38 Kb.
#309455
1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу

Биринчидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрири суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш муносабати билан маъмурий қонунчилик, жиноий-ҳуқуқий сиёсатда юз берган катта миқёсдаги принципиал ўзгаришларни ўзида тизимли ва кенг кўламли тарзда акс эттириши лозимлиги билан белгиланади. Бунда авваламбор, айрим қонунбузарлик ҳолатларини жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказишни назарда тутиш зарур.
Иккинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш, янада демократлаштириш лозим.
Учинчидан, Кодекс билан тартибга солинадиган соҳада қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш кабилар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Кодекснинг янги таҳрирда қабул қилиниши бугунги кунда ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган маъмурий жавобгарликка оид қонунчиликнинг унификациялашувини ҳам таъминлашга хизмат қилади.
Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат асосларини такомиллаштиришда давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан, прокуратура фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилиш ва қонун устуворлигини таьминлаш бўйича адлия органларининг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий механизмларни ўрнатадиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим ўрин тутади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аксарият хорижий давлатларда адлия вазирлиги қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳаларини назорат қилади, ҳукумат ва бошқа давлат тузилмаларига юқори сифатли юридик ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни бажаради. Масалан, Германия Федерал адлия вазирлиги мамлакат парламенти (Бундестаг ва Бундесрат)га қонун лойиҳала-рини тайёрлашга кўмаклашади, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятларини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради. Японияда адлия вазирлиги миллий қонунларни ва ҳукумат томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тизимининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Бир сўз билан айтганда, хорижий давлатларда адлия органлари давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан, прокуратура фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилиш ва қонун устуворлигини таьминлаш бўйича ҳам фаолият олиб боради.
Дарҳақиқат, ривожланган демократик давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, адлия органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги соҳаси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона давлат сиёсатини ўтказишдаги ролини кучайтириш учун уларга зарур бўлган тегишли ваколатларнинг берилиши мамлакатимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизмини яратиш имконини беради ҳамда ушбу органлар фаолиятида қонунийлик ва қонун устуворлигини таьминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқ. Мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёнида одамларимиз ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб, ён-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётганини кўриш мумкин. Бироқ шундай бўлса-да, юртбошимиз таъбири билан айтганда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда. Зеро, юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” ҳуқуқий ҳаётимизни тубдан яхшилашга хизмат қиладиган давлат ва жамият аҳамиятига молик ҳуқуқий ҳужжат сифатида хизмат қилиб келмоқда. Бироқ бугунги сиёсий-ҳуқуқий воқеликни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда ҳуқуқий таьлим ва маьрифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган мақсадли кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш зарур. Ўз навбатида ушбу дастурнинг амалга оширилиши аҳолининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини, фуқароларда қонунга итоаткорлик туйғусининг янада ортишини таьминлаш билан бирга фуқароларимизнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаш-тириш жараёнининг фаол иштирокчисига айлантиришга, жамиятимизнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини тўлиқ таъминланишига хизмат қилади.
Ушбу ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш бугун барча суд, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва бошқа идоралар ҳамда нодавлат ташкилатлари олдига улкан вазифаларни юклайди.
Хулоса қилиб айтганда суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш мамлакатимиз олдига қўйган асосий мақсад демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини янада тўлароқ таъминланишига, одил судловни адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширишга хизмат қилади.

1 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010йил 12 ноябр /И.Каримов. -Тошкент: «Ўзбекистон», 2010.- 18 бет

2 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. –Т.: Ўзбекистон, 2005. -174-222.


Download 37,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish