7-мавзу. Ўзбекистонда 2001 – 2010 йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар



Download 37,38 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi37,38 Kb.
#309455
  1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу


7-мавзу. Ўзбекистонда 2001 – 2010 йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар



  1. Судларни ихтисослаштирилиши, жиноий жазоларни либераллаштирилиши, одил судлов сифатини оширишга қаратилган тадбирлар амалга оширилиши.

  2. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг масъулиятини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштирилиши.

  3. Ўлим жазосини бекор қилиш, қамоқда сақлаш санкциясининг прокуратура органларидан судларга берилиши. Бу борадаги ҳуқуқ ва қонунчилик соҳасидаги ўзгаришларнинг аҳамияти.

  4. Истиқлол йилларида халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши.

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижалари:


2001 – 2010 йиллар судларни ихтисослаштириш, жиноий жазоларни либераллаштириш, одил судлов сифатини оширишга қаратилган тадбирлар амалга оширилди. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг масъулиятини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга қаратилган ва бошқа тадбирлар амалга оширилди;


Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг иккинчи босқичи.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг иккинчи босқичида суд ҳокимиятини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, судларни ихтисослаштириш каби муҳим йўналишларда ислоҳотлар давом эттирилди. Айни пайтда судьялик лавозимига номзодларни тақдим этиш, судьяларнинг ваколатини тўхтатиш ва муддатидан олдин тугатиш, уларга нисбатан интизомий иш юритувни қўзғатиш вазифалари Адлия вазирлиги ваколатидан чиқарилгани ҳам бу борада муҳим қадам бўлди.
Бундан ташқари, судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, хусусан, суд тизими учун кадрлар масалалари билан шуғулланиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 майдаги “Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака Комиссиясини тузиш тўғрисида”ги ПФ-2599-сонли Фармони билан тузилган махсус орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юклатилди.
Бундан асосий мақсад судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш, судьяларни лавозимларга тайинлаш масалаларини ҳал этиш чоғида қонунчилик ва ижтимоий адолат кафолатларини, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдан иборат эди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли тузилма – Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш департаменти ташкил этилди. Бу эса судларнинг уларга хос бўлмаган вазифалардан сезиларли даражада халос бўлиши ва бутун диққат-эътиборини ўзларининг асосий бурчи бўлмиш одил судловни амалга ошириш учун қаратиш имконини берди.
2001 йил 29 августда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Унда суд ҳужжатлари, шунингдек қонунда белгиланган ваколатларини амалга ошираётганларида жисмоний ёки юридик шахслар зиммасига пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ўзга шахсларга бериш ёхуд улар фойдасига муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юклаш ҳуқуқи берилган бошқа органларнинг (мансабдор шахсларнинг) ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш эканлиги кўрсатилди.
Судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш вазифаси махсус ваколатли орган – Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига юклатилди.
Мустақилликни қўлга киритгандан сўнг судлар йилдан-йилга ҳокимиятнинг тўлақонли мустақил тармоғи сифатида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Судлар фаолиятига ноқонуний аралашувларни бартараф этиш ҳамда уларнинг фақат қонунга бўйсунишини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги “Ўзбекистон Республикаи суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан умумий юрисдикция судлари ихтисослаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судлари ва фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар ташкил этилиши назарда тутилди. Бу судьялар фаолиятининг сифатини ошириш ҳамда одил судловни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Download 37,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish