7-мавзу. Қурилиш материалларини саралаш учун технологик ускуналар. Р е ж а



Download 24,37 Kb.
bet5/5
Sana06.04.2022
Hajmi24,37 Kb.
#532269
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5359842653938651618

Рейкали саралагичлар. Қуйқа идишдаги қобиқгача берилади. Йирик заррачалари қобиқнинг тубида чўкиб қолади, майда заррачалари эса ариқчалар орқали сув билан қуйилади. Идишда чўкиб қолган йирик заррачаларни қиргичлар билан юк туширгичларга туширилади, ажратилади ва саралагичдан чиқариб ташланади. Рейкали саралагичларни иш унумдорлиги 1,55 дан 50 кг/с гача тебраниб туради.
Идишли саралагичлар қуйидагича тузилган: Рейкали саралагични устига ўрнатилган цилиндрик идишдан иборат. Идишнинг қобиғида вертикал валдан ташкил топган аралаштиргич жойлашган, унга сузгичлар билан крестовинага маҳкамланган. Қуйқа идишга таъминлагич орқали берилади, қайсики тубида ўлчамли тешикларга эга.
Йирик фракциялар идишда чўкиб қолади ва рейкали саралагичга юк туширувчи тешиклар орқали ўтади. Тарелка саралагич идишидаги кукунларни тақсимлаш учун мўлжалланган. Рейкали саралагичнинг ишлаши юқорида келтирилган. Саралагичлар диаметри 2400 ва 3600 мм идишларга эга ва иш унумдорлиги 4,4 ва 7,6 кг/с га тенг. Қиргичли рамаларни юриш сони 1 минутда 0,2 – 0,5 га тенг. Электродвигателнинг қуввати эса 6,2 ва 12,8 кВт га тенг.
Дражли саралагичлар қуйидагича тузилган: Идишдан, қиргичли занжирдан ва йирик фракцияларни узатиш учун ариқчадан иборат. Майда фракция остона орқали қуйилади. Занжир, электродвигатель, редуктор ва тасмали узатгич орқали ҳаракатга келади. Қуйқа кирувчи патрубок орқали берилади, майда заррачалар остона орқали қуйилади, йирик заррачалари идишда чўкиб қолади ва қиргичлар орқали идишнинг қия қисмига кўтарилади. Бу ерда заррачалар вақти-вақти билан ажратилади ва юк туширувчи ариқчалар орқали саралагичдан чиқарилади. Дражли саралагичнинг иш унумдорлиги 8,3 кг/с га, қуввати 1,7 кВт га ва занжирнинг тезлиги эса 0,17 м/с га тенг.
Саралаш ва ювиш учун машиналар танлаш. Саралаш учун танланган элаклар ва бошқа аппаратларнинг турлари ва ўлчамлари талаб қилинаётган иш унумдорлиги, саралаш материалига қўйилган сифат ва натижавий маҳсулотнинг фракциялари сонига қараб танланади. Иккита турли тебратувчи элакларда майдаланган материал йириклиги бўйича бир неча навларга бўлинади: маркази силжиган ёки инерцион. Материалдан тўрт хил ёки ундан кўпроқ навини олиш учун бир ёки иккита турли элакларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади, учта турли элакларни ишлатиш жуда қийин бўлади.
Маркази силжиган элаклар, ўлчами 50-60 мм бўлган материалларни яхши саралайди, инерцион элаклар эса кўпроқ майда, ўлчамлари 40-50 мм бўлганларини. Тебратувчи элаклар, цемент заводларида ҳўл қоришмаларни элаш учун қўлланилади. Қум ва тошларни ювиш учун дражли қум ювгичлар ва парракли тош ювгичлар ишлатилади. Камерали, спиралли ва конуссимон саралагичларда, қумларни саралаш ва гидравлик ювиш амалга оширилади.
Гидравлик саралагичлар материалларни ҳўл равишда майдалаб (кукунлаб), талаб қилинаётган майдаликдаги кукун заррачаларини олишда қўлланилади. Гидромеханик саралагичлар материалларни ювишда ва уларни бойитишда ишлатилади.
Назорат учун саволлар:

1. Саралаш вазифалари нималардан иборат?


2. Саралаш усуллари қандай амалга оширилади?
3. Механик саралаш усулига таъриф беринг?


Адабиётлар:

1. Сатторов З.М. Қурилиш индустриясининг механик ускуна ва машиналари. Ўқув кўлланма. – Т.: 2019. – 294 б.


2. Ильин А., Булгаков С., Богданов В. «Технологические комплексы и механическое оборудование предприятий строительной индустрии». – М.: Проспект Науки, 2010. – 336 с.
Download 24,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish