7-мавзу. Қурилиш материалларини саралаш учун технологик ускуналар.
Р е ж а :
Умумий маълумотлар.
Саралаш вазифаси. Саралаш усуллари ва машинаси таснифи.
Материал зарраларини йириклиги, катталиги бўйича бўлиниши (ажратилиши) жараёни саралаш дейилади.
Агар хом ашё ҳар хил материаллар қоришмасидан таркиб топган бўлса, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бу материални қоришмадан ажратиб олинади. Сараланаётган вақтда материалдан яна бегона қўшимчаларни ҳам олиб ташланади, қайсики маҳсулотни сифатини пасайтирадиган ёки машинани ишчи органларига салбий таъсир этадиган. Саралашдаги бу жараён бойитиш дейилади.
Материалларни саралаш: механик, ҳаволи, гидравлик ва магнитли усуллар билан амалга оширилади.
Механик саралаш элакловчи машиналарда бажарилади. Элакловчи машиналар тўрли, панжарали, колосникли бўлади.
Улар силжийдиган ва силжимайдиганларга бўлинади. Ҳаволи саралаш (сепарация) сепараторларда бажарилади. Гидравлик саралашни ҳар хил классификаторлар ва гидроциклонлар амалга оширади. Магнитли саралашга эса магнитли сепараторлар қўлланилади.
Саралаш усуллари ва машинаси таснифи.
Майдаланган материалларни механик усулда синфларга бўлиниш жараёни элаш дейилади. Саралаш ишлари олиб бориладиган машиналарни эса эловчи машиналар дейилади. Элаш жараёни бир ёки бир неча ишчи юзаларга эга: колосникли, панжарали, тўрли ва валикли. Колосникли ишчи юзалар параллел ҳолда жойлашган алоҳида пўлат пластинкалардан иборат.
Колосниклар юзаси ҳар хил формага эга бўлади. Решеткалар эса текис пўлат юзали ёки тешикли штампланган трубасимон ячейкали бўлади. Текис решеталар текис юзали элашда ишлатилади, трубасимон ячейкалар - барабанли элагичларда ишлатилади.
Панжарали думалоқ, тўғри бурчакли ёки овал тешикли шаклларга эга бўлиши мумкин. Тўғри бурчакли тешиклар баъзида панжаранинг ўқига бурчак остида жойлашган бўлиши ҳам мумкин. Элагичларда йиғма панжараларни ҳам қўллаш мумкин, қайсики алоҳида штампланган текисликлардан тайёрланган бўлади.
Тўрлар ўзаро айқаш, бўйлама ва кўндаланг симлардан тайёрланади, қайсики ўлчами 100 мм гача бўлган квадрат ёки тўғри бурчакли тешиклар ҳосил қилган.
Йирик тўрлардаги симларни сурилишини олдини олиш ва тешикларини ўлчамини доимий сақлаш учун эгилган симлар қўлланилади. Алоҳида стержендан иборат турларни пайвандланади. Элагичнинг 3 хил ишлаш кетма-кетлиги бор. Йиригидан майдасига, майдасидан йиригига ва умумий ҳолда. Йиригидан майдасига элаш вақтида юқориги ишчи юза жуда катта тешикларга эга бўлади, пасткиси эса жуда кичик.
Элагичлар конструкцияси бўйича текис, барабанли, ёйсимон ва валиклиларга бўлинади. Ишчи юзалар жойлашишига кўра горизонтал ва текис эгилган элагичларга ажралади. Текис элагичлар қўзғалмайдиган ва қўзғаладиган ишчи юзаларга эгадир. Қўзғалмас текис элагичлар горизонтал текислигида бурчак остида ўрнатилади, қайсики ишчи юзасидаги материални элашда ишқаланиш бурчагини ошириш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |