7-mavzu. Turistik bozorni sigmentlash reja


Туристларни таснифлаш тажрибаси



Download 104,19 Kb.
bet5/13
Sana21.04.2022
Hajmi104,19 Kb.
#569065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-mavzu. Turistik bozorni sigmentlash (1)

Туристларни таснифлаш тажрибаси


Туристларни туристик маҳсулот истеъмолчилари сифатида алоҳида категорияларга бўлиш мумкин. Бундай бўлиш типологияни акс эттиради. Типология – тизим объектларини тури еки умумий модели асосида бир- биридан ажратиш ва гуруҳлашдир. Ўтказилган тадқиқот турларига қараб турли хил турист таснифларини келтириш мумкин.
Туристларни туристик маҳсулот истеъмолчилари сифатида тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:

  • «Тежамкор» харидорлар. Улар нарх, сифат ва хизматлар ассортиментига нисбатан ўта сезгир бўлишади;

  • «Шахсийлашган(персонифицированный)» харидорлар. Улар учун тур(tour) ѐки хизмат нархи эмас, балки туристик маҳсулот тури(шакли) ва хизматлар сифати ҳал қилувчи роль ўйнайди;

  • «Андишали» харидорлар. Улар кенг ассортиментли улгуржи тур(tour)ларга паст нарх тўлашга ишқибоз бўлишади;

  • «Апатияли» харидорлар. Улар учун туризм хизматларининг юқори сифати муҳим бўлиб, нарх ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Туристик маҳсулотга бўлган талаблари асосида туристлар қуйидагича таснифланди:

  • Туристик эҳтиѐжларга эга бўлган ҳамда саѐҳат қилишни истовчи кишилар;

  • Юқори тўлов қобилиятига эга бўлган, туристик хизмат кўрсатиш юқори даражали бўлган элитар ва энг обруйли тур(tour) ҳамда ўзига хос такрорланмас саѐҳатларга талаби бўлган кишилар (шинамлик, хизмат кўрсатувчи кишиларнинг диққат эътиборлари, индивидуал таржимон-гид билан ҳамда шахсий автотранспорт билан таъминланганлик ва шу кабилар);

  • Харидорлик хулқига эга бўлган кишилар. Табиий, руҳий, ижтимоий ва бошқа сабаблар оқибатида харид истаклари рекламанинг кучли таъсири остида бўлган шахслар.

Дам олиш тарзига қараб олмон тадқиқотчиси Г.ГАН туристларнинг беш турини аниқлаб берган.

  • S – ( олмонча SCHEIN, SAND, SEE - нур, қумли пляж, денгиз ) – таътил давомида денгиз курортларида пассив дам олиш, тинчлик ва шинамликни афзал кўради, ғала-ғовурлардан қочади, бироқ, ѐқимли шахслар билан алоқа қилишни хуш кўради.

  • F – (олмонча FERNE und FLIRT ORIENTIERTER ERLEBNIS URLAUBER

  • узоқ масофаларга саѐҳат қилиш ва ишқий саргузаштларни афзал кўрувчи таътилчи) – бундай шахслар кишилар-воқеалар-таассуротларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз алмашиниши ишқибози бўлишади, ўз татилларини нимадир юз бераѐтган жойларда ўтказишади, жамоа-таассурот-роҳатланиш шаклларининг ўзгариб туришини хушлашади.

  • W 1 – ( олмонча WALD und WANDERORIENTIERT – ўрмон ва пиѐда походлар ) – таътил давомида об-ҳаводан қатъи назар тоза ҳавода фаол дам олади, пиѐда походларга чиқади ва ҳоказолар. Дам олиш давомида ўзининг жисмоний ҳолатини яхшилаб олишга ҳаракат қилади, бироқ, спорт билан жиддий шуғулланмайди.

  • W 2 – ишқибоз эмас, балки спортсмен. Узоқ давом этувчи ҳаддан зиѐд зўриқиш ва кучланишларга бардош бера олади. Тур(tour)ни танлаш жараѐнида ўз хоббиси билан шуғулланиш имкониятлари мавжудлиги билан

қизиқади. Ландшафт, маданият ва тарих унинг учун иккинчи даражали аҳамиятга эга. (ишқибоз учувчи, альпинист ва бошқалар).

  • А – (олмонча ABENTENER – саргузашт) – саргузаштлар ишқибози, саѐҳат қилишдан бош мақсади: хафв-хатар, таваккал, янги ҳиссиѐтлар ва ўз кучини кутилмаган ҳолатларда синаб кўриш бўлади.

  • В – (олмонча BILDUNG und BESICHTIGUNG – маърифат ва кўнгил ѐзиш)

  • қизиқувчан шахслар. Улар учга бўлинишади:

а) Ўзлари ташриф буюрган жойлари коллекциясини йиғувчилар («экспертлар»);
б) Табиат ва маданиятнинг ашаддий ишқибозлари;
в) Маданият, тарих, санъат каби соҳаларда ўз билимларини чуқурлаштирувчилар («мутахассислар»).
Саѐҳат қилиш учун мотивлар турлича бўлганлиги учун туристлар ҳам турлича бўлишади. Ҳар бир турист тури ўзига хос манзилгоҳни талаб этади ва ўзига хос махсус таъсир кўрсатиб боради.
Бизнес саѐҳати ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин: савдо ярмаркаларида қатнашиш; турли йиғинларни ўтказиш; шунингдек, саѐҳатчининг мутахассислигининг маълум томонларини ривожлантирувчи ѐки соғломлаштирувчи курслар.
Бўш вақт мобайнидаги саѐҳат эса, ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин: туристга янги спорт билан шуғулланишни ўргатиш; янги ҳунарни ўргатиш; офтобда тобланиш ва бошқалар.
Туристларни уларнинг саѐҳатга чиқишга бўлган туртки-мотивлар, сабаблар жиҳатидан ҳамда туристларнинг ўз саѐҳат ва дам олиш фаолиятлари билан манзилларга кўрсатадиган таъсирлари жиҳатларидан ҳам бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Бундай таснифларни қуйидаги параграфларда келтирилган жадваллар асосида англаб олиш осонроқ бўлади.

Download 104,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish