7-mavzu. Turistik bozorni sigmentlash reja



Download 104,19 Kb.
bet3/13
Sana21.04.2022
Hajmi104,19 Kb.
#569065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-mavzu. Turistik bozorni sigmentlash (1)

Ижтимоий-иқтисодий белгилар – истеъмолчилар сегментларини ижтимоий ва профессионал мансублик, маълумотнинг умумийлиги ҳамда даромадлар даражасига қараб ажратиш (белгилаш)ни кўзда тутади. Шундай қилиб, иқтисодий фаол ва фаол бўлмаган одамларнинг туристик хулқ-атвори (ҳатти-ҳаракатлари)да катта фарқ мавжуд.
Профессионал мансублик бўйича сегментлаш туристларни мутахассисликларга боғлиқ ҳолда кўплаб сегментларга белгилаш (ажратиш)ни кўзда тутади. Бу профессионал тарзда ихтисослашган туризмни (масалан, банк ходимлари учун, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари учун, саноатнинг турли ходимлари учун турлар) ташкил этишда муҳим ўрин эгаллайди.
Туристик хулқ-атворга (оила, оила бошлиғи, оила бирор аъзосининг) даромадлар даражасининг аҳамияти (кучли) таъсир этади. Истеъмолчилар даромади даражаларининг стандарт таснифи мавжуд эмас. Бироқ шуни ҳам
инобатга олиш керакки, туристик талаб борган сайин ўртача ѐки нисбатан паст даражадаги даромадларнинг ҳам туризмга жалб этилиб боришлари ҳисобига кенгайиб бораяпти, чунки муҳитни ўзгартириш, саѐҳат қилишга боғлиқ бўлган эҳтиѐж – энг асосий эҳтиѐжлардан бирига айланиб бормоқда.
Психографик сегментлаш истеъмолчиларни тавсифлашнинг бутун бир мажмуини бирлаштиради. Умуман олганда у "ҳаѐт тарзи" тушунчаси билан акс эттирилади. Бу шахснинг қизиқишлари, ҳатти-ҳаракатлари, фикр- мулоҳазалари (дунѐ қарашлари, ғоялари) бошқа инсонлар билан бўлган муносабатлари ва шу каби моделларни акс эттиради.
Хулқ-атвор, ҳатти-ҳаракат белгилари психографик белгилар билан боғланган бўлиб, кўпгина ҳолларда мазкур белгилар асосида келиб чиқади. Бундай белгилардан фойдаланиш асосида истеъмолчиларнинг турли ҳатти- ҳаракатлари: сафар мотивлари, кўзлаѐтган манфаатлар, фирмага нисбатан боғланиб қолганлик, туристик маҳсулотни харид этишга тайѐрлиги, хизмат кўрсатишга бўлган сезгирлик, мавсумийлик, саѐҳат шакли, фойдаланиладиган транспорт воситалари, саѐҳатнинг давомийлиги ва шу каби турли жиҳатларни ҳисобга олиш ѐтади.
Энг кенг тарқалган туристик бозор мижозларини ундовчи мотивларга саѐҳат маҳсулотлари ва тавсифланиши бўйича сегментлаш киради. Туризм турлари ҳам саѐҳат маҳсулотларига қараб тавсифланади. Шундай жиҳат туристик ташкилот саѐҳатларнинг қуйидаги асосий мақсадларини аниқлаган:

    • бўш вақт, рекреация ва дам олиш;

    • таниш ва қариндошларни зиѐрат қилиш;

    • бизнес ва мутахассислик мақсадларига оид;

    • даволаниш;

    • диний зиѐрат ва бошқалар.

Туризм яққол намоѐн бўлувчи мавсумий тавсифга эга. Бу туристик оқимларни асосий мавсум, мавсумлар оралиғи, ойлар ва фасллар бўйича таҳлил қилишни кўзда тутади.
"Саѐҳатнинг давомийлиги" белгиси бўйича сегментлаш туристик корхоналар учун катта аҳамиятга эга. Жумладан, қисқа турларни амалга оширувчи туристлар катта харажатлар қилишга тайѐр бўлдилар ва тезкор саѐҳат дастурларини талаб қиладилар. Бундай сегментлашга ѐндашувлар катта фарқларга эга бўлиши мумкин. Масалан, швейцариялик тадқиқотчилар сегментни иккига ажратадилар: узоқ (5 кундан ортиқ) ва қисқа турлар.
Жаҳон туристик ташкилоти экспертлари туристларнинг саѐҳат қилиш муддатлари бўйича қуйидаги сегментларга ажратишни маслаҳат берадилар:

    • 1-3 кун;

    • 4-7 кун;

    • 8-28 кун;

    • 29-31 кун;

    • 32-91 кун;

    • 92-365 кун.

Сегментлашнинг ягона белгилари барча нарсани қамраб олувчи бўлиб, улар кенг ва тўлиқ эмасдирлар. Туристик бозорнинг сегментланиши чексизликка интилиш тенденциясига эга. Бу мижоз эҳтиѐжлари таркибининг мураккаблашиши ҳамда дам олиш ва туризмнинг жамият ҳаѐтида ўсиб бораѐтган аҳамияти каби омилларга боғлиқ бўлади.
Кўриб чиқилган белгилар дастлабки бошланғич сегментлаш учун асос яратиб беради. Маркетингнинг вазифаси шундан иборат: аниқ бир корхонага сегментлашнинг шундай комбинациясини танлаб бериш лозимки, бу комбинация бозорнинг сегменти фирманинг мақсади ва имкониятларига максимал даражада мос келиши керак.
Бунда туристик бозор сегментларининг комбинацияланган параметрларини шакллантириш ҳамда турли белгиларнинг йиғиндисидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

  1. Download 104,19 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish