Сегментлаш мезонлари(белгилари)
Белги – бозорда берилган сегментни белгилаш усули. Турли муаллифлар томонидан таклиф этилаѐтган ва туристик фаолият амалиѐтида
фойдаланилаѐтган бозорни сегментлаш белгилари, кўп жиҳатдан ниҳоят даражада ўзаро ўхшашдирлар. Шу ерда қайд этиб ўтиш керакки, сегментлашга бўлган бирор бир универсал ѐндашув мавжуд эмас. Шу сабабли белгиланган бозорда талаб ва таклифнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда бир неча белгилар асосида (бир вақтнинг ўзида бир ѐки бир неча) сегментлаш вариантларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Туризмда сегментлашнинг асосий белгилари:
географик;
демографик;
ижтимоий-иқтисодий;
психографик;
хулқий (ҳатти-ҳаракат, яшаш тарзи).
Бозорни географик белгилар бўйича сегментлаѐтганда истеъмолчиларнинг у ѐки бу ҳудудда яшашлари билан белгиланадиган бир хил ѐки ўхшаш афзалликларини кўзда тутмоқ лозим бўлади. Географик сегмент сифатида қандайдир тарихий, сиѐсий, миллий ѐки диний бирликка эга бўлган бутун бир мамлакат, мамлакат гуруҳлари кўриб чиқилиши мумкин.
Демографик белгилар (истеъмолчиларнинг жинслари, ѐши, оилаларидаги аъзолар сони) етарлича қўлланилаѐтган белгилар қаторига киради. Бу уларга берилган тавсифларнинг ҳаммабоплиги, уларнинг вақт жиҳатдан барқарорлиги ҳамда улар ва талаб ўртасида яқин ўзаро алоқанинг мавжудлиги билан шартланади.
Шундай қилиб, ѐш белгилари бўйича туристик бозорнинг турлича туристик маҳсулот таклиф этилиши лозим бўлган қуйидаги сегментларини белгилаб олиш мумкин:
ўзлари ҳамда ота-оналари билан саѐҳат қилувчи болалар (14 ѐшгача);
ѐшлар (15-24 ѐш);
асосан, оилалари (болалари) билан саѐҳатга чиқувчи, нисбатан ѐш, иқтисодий фаол кишилар (25-44 ѐш);
асосан, фарзандларисиз саѐҳат қилувчи ўрта ѐшдаги иқтисодий фаол кишилар (45-60 ѐш);
"учинчи ѐш" гуруҳига кирувчи туристлар (60 ѐш ва ундан юқори).
Биринчи сегмент болалар туризмига тааллуқли. Болаларнинг туристик ҳатти-ҳаракатлари (хулқ-атвори), асосан, ота-она ва бошқа катта ѐшдаги кишилар қарорларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, болалар туристик хизматларнинг баҳоланиши нуқтаи назаридан алоҳида гуруҳни ташкил этишадики, уларга нисбатан имтиѐзли нархлар ѐки текин хизматлар (масалан, жойлашиш, кўнгил ѐзиш) тақдим этилади.
Туризм бозорининг муҳим сегменти - ѐшлар, шинамлик даражаси пастроқ бўлган жойлашиш, транспорт воситаларида арзон саѐҳат қилиш, кечки дам олиш (барлар, дискотекалар, дискуссия клублари, қизиқишлар бўйича учрашувлар, лотореялар, конкурслар ва бошқалар) кабиларни афзал кўрадилар. Ёшларнинг мулоқот ва ўрганишга бўлган интилишлари ҳамда бўш вақтларининг кўплиги (масалан, таътиллар) туфайли бу сегментга юқори даражадаги туристик фаоллик хос бўлади.
25-44 ѐшлар атрофидаги истеъмолчилар сегментига оилавий туризмнинг устунлиги хос. Бунинг натижасида болалар ўйин майдончалари, болалар бассейнлари ва бошқалардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга тўғри келади. Бу айниқса курорт жойларга хос.
45-60 ѐшли истеъмолчилар сегментига асосан иқтисодий фаол инсонлар хос. Уларнинг туристик ҳатти-ҳаракатларига болаларининг истак- хоҳишлари, эҳтиѐжлари ва қизиқишлари таъсир ўтказмайди. Ушбу ѐшдаги туристлар шинамлик ва қулайликка, ўзларининг профессионал қизиқишларига мос келувчи жойлар билан танишиш ҳамда мазмунли саѐҳат дастурларига юқори талаблар қўядилар.
Ушбу сегментларга нисбатан туристик хизматларни лойиҳалаштириш жараѐнида, ўрта ѐшлилар иқтисодий фаол гуруҳ эканлигини инобатга олиб, иш олиб бориш лозим. Яъни, уларнинг туристик саѐҳатни амалга ошириш истаклари ўз муҳитларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган эҳтиѐждан келиб чиқади. Меҳнат таътиллари ва мактаб таътилларининг бир даврга тўғри келиши истеъмолчиларнинг мазкур сегментини туризмнинг мавсумийлигига асосий сабаб бўлди.
Шунинг билан бирга кўпчилик мамлакатларда таътилни икки қисмга бўлиш умумий тенденцияга айландики, бу йил давомида саѐҳатни икки марта: бири ѐзда, иккинчиси қишда амалга ошириш имконини беради. Бундан ташқари, туристик саѐҳатларни нафақат таътиллар давомида, балки байрам кунларида ҳам амалга ошириш мумкин бўладики, улар (байрам) дам олиш кунлари билан биргаликда туристик саѐҳатни амалга ошириш учун зарур бўлган "бўш вақт блокини" ҳосил қиладилар. Бундай қисқа саѐҳатлар (масалан, "қишдан-ѐзга" тамойили бўйича)нинг сони йил сайин ортиб бормоқда.
Бундай турдаги "блиц саѐҳатлар" иштирокчилари учун саѐҳат масофаси тўсқинлик қила олмайди. Саѐҳатнинг асосий мақсади – муҳитни, таассуротларни бирданига ўзгартириш, иложи борича кўпроқ нарсани кўришдир. Бундай гуруҳлар учун қабул қилиш лойиҳаси 2-4 кун ичида бошқа дунѐ (олам)ни билиш шиори остида ишлаб чиқарилиши зарур. У туристларгаэнг кўп (максимал) даражада ахборот олиш имконини берувчи, ниҳоятда жадал суръатли бўлиши керак.
Дастур ичига, шунингдек (ѐки тур нархи ҳисобидан ѐки қўшимча ҳақ эвазига), кечки тадбирлар ҳам киритилиши лозим. Бундай дастур туристларда 2-4 кунлик саѐҳатни эмас, балки бир ой давомида давом этган саѐҳат (улар шунчалик кўп нарсани билишди ва кўришди) таассуротини қолдириши керак.
"Учинчи ѐш" туризми нафақат шинамлик талаб этади, балки хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан юқори даражали эътибор билдирилишини, малакали тиббий ѐрдам олиш имкониятини, ресторанларда парҳез овқатларнинг ҳам бўлишини, тинч жойларда жойлашган меҳмонхоналарда ўрнашиш имкониятлари бўлишини ҳам талаб этадилар.
"Учинчи ѐш" гуруҳига кирувчи туристлар туризмининг ўзига хос томони шундаки, унда яққол даражада намоѐн бўладиган мавсумийлик мавжуд эмас ва аксинча, бундай туристлар дам олиш саѐҳатларига чиқаѐтганда туристик мавсумнинг чўққисидан (июл, август) қочишга ҳаракат қилишадики, чунки бу йилнинг энг иссиқ вақтига тўғри келади (мавсум чўққисида меҳмонхоналарда одам кўп бўлади, қарияларга эса одам кам бўлиши кўпроқ ѐқади).
Улар мулойим иқлимни "бахмал мавсумни" афзал кўрадилар. Шунингдек, "Учинчи ѐш" гуруҳига кирувчи туристлар туристик саѐҳат вақтини танлашда таътил даври билан чегараланиш муаммоси учрамайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |