7-Мавзу. Транспорт воситалари деталларни пайвандлаш ва эритиб қоплаш йўли билан тиклашнинг моҳияти ва ундаги жараёнлар Режа


Алюмин деталларни пайвандлашнинг ўзига хослиги



Download 53,67 Kb.
bet4/5
Sana15.04.2022
Hajmi53,67 Kb.
#555464
1   2   3   4   5
Bog'liq
ish qobilyati bbb

4. Алюмин деталларни пайвандлашнинг ўзига хослиги.
Автомобилнинг кўп мураккаб конструкциясига эга бўлган деталлари алюминий қотишмаларидан тайёрланади. Бу деталларнинг пайвандлаш билан йўқотиладиган нуқсонлари асосан ёриқ, ўйиқ, синиқ ва бошқа шу сингари механик шикастланишлардир.
Алюминий қотишмаларини пайвандлашнинг ўзига хослиги шундаки алюминмий жуда химик жиҳатдан актив бўлиб, интенсив оксидланади. Оксиднинг эриш tоС 2050оС бўлиб, бу металлнинг эриш хароратидан 3 баровар юқоридир. Оксиднинг солиштирма оғирлиги алюминийникидан юқори, шунинг учун у эриган металлда чўкиб қолади ва металл мустаҳкамлигини камайтиради. Кислород ва алюминийнинг химик жиҳатдан яқинлиги, уларни ажратиш ва тоза алюминийни олишга жиддий тўсқинлик қилади. Шунинг учун оксидни эриган металл зонасидан чиқариб юбориш мақсадида физик эритувчи флюслардан (АФ-4А) фойдаланилади. Бу флюслар оксид билан катта бўлмаган солиштирма оғирликка эга аралашма ҳосил қилиб металл ваннаси устига шлак кўринишида қалқиб чиқади.
Ички кучланишларни камайтириш учун пайвандлашдан олдин детал 250-300оС га қизитилиши ва пайвандлангандан кейин секин совитилиши керак. Алюминий қотишмаларини пайвандлашда асосан ацетелин– кислород ва аргон пайвандлаш қўлланилади. Шунингдек электр ёй пайвандлашдан ҳам фойдаланилади.
Электр сифатида 6-8мм диаметрли 5-6% кремнийга эга бўлган алюминий қотишмалари қўлланилади.
Электр ёй пайвандлашни ўзгармас токда тескари полярликда 03А – 2 электрод билан бажариш керак. Детал қалинлиги 4ммдан кам бўлса электрёй пайвандлаш усулидан фойдаланиш мумкин эмас.


5.Деталларни эритиб қоплаш усулларии.
Флюсда автоматик электрёйида эритиб қоплаш усулида электроднинг икки асосий ҳаракати - унинг эриш худудига узатилиши ва пайвандлаш чоки бўйича ҳаракати механизациялаштирилган. Шунингдек цилиндрик деталларнинг ўз ўқи атрофида айланиши ҳам механизмлар ёрдамида амалга оширилади.
Автоматик эритиб қоплашда электр ёйи эриган флюс тагида ёнади (4-расм). Электроднинг, асосий металнинг ва флюснинг эришида ажралиб чиқадиган газлар пайвандлаш ваннаси устида ва эриган флюс қопламаси тагида ортиқча босим ҳосил қилади, бу эса атроф муҳитдаги газларнинг (асосан О2 ва Н2 ) эриган металл ҳосил бўлган хкдудга киришига тўсқинлик қилади.
Бу усулда эритиб қоплаш юқори сифатли иш юзасини олишга имконият яратади. Юқорида кўрсатилган афзалликлардан ташқари флюс қоплами металлнинг секин аста совушини таъминлайди, бу эса ўз навбатида эриган металлда пайдо бўлган газ ва шлак аралашмаларининг тўлиқ чиқиб кетишига имконият яратади.

Расм-7.3.. Флюс остида автоматик қоплаш схемаси: 1-электрод; 2-эритилган флюс; 3-эритилган металл; 4-асосий металл: 5-эритиб қопланган қатлам; 6-шлак пўстлоғи; 7-флюс.
Иссиқлик тежамли фойдаланилади, чунки ҳамма энергия метални эритиш учун сарфланиб, нурланишга умуман кетмайди. Усулнинг юқори иш унумдорлиги ҳам, унинг асосий афзалликларидан биридир. Иш унумдорлиги вақт бирлигида эритиб қопланадаган металл миқдори билан характерланиб, қуйидаги формуладан фойдаланиб топилади:
Gm =KH *Z1 ,
бу ерда КН –эритиб қоплаш коэффициенти. Иссиқлик энергиясидан тежамли фойдаланиш ҳисобига бу коэффициент кўрилаётган усул учун қўлда эритиб қоплашга нисбатан 1,5 марта юқоридир ва 14-16 г/А соатга тенгдир. Пайвандлаш токига боцлиқ ҳолда усулнинг иш унумдорлиги 1,5-10 кг/соат атрофида бўлади. Эритиб қопланган металлнинг қалинлиги юза бўйича текис бўлади, бу эса механик ишловда олиниши керак бўлган металл қалинлигини камайтиришга имкон яратади. Қоплама қалинлиги жараён тартибига қараб 0,5 дан 5мм гача ва ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Автотаъмирлаш корхоналарида бу усулдан фойдаланилганда оз углеродли пўлатдан тайёрланган деталлар учун св-08,св-08ГС, ўрта углеродли ва кам легирланган пўлатлар учун пружина сими (2-синф) НП-65, Ни-80,Ни-30ХГСА ва бошқалар қўлланилади.
Механизациялаштирилган эритиб қоплашда 2 турдаги флюсдан фойдаланиш мумкин: эритилган ва керамик.
Дастлабки материалларни (марганец рудаси,кварц қуми, дала шпати ва бошқалар) электр печида эритилиб сувга қуйиш натижасида майдаланган (3-3.5мм) флюс олинади. Эритилган флюслар яхши ҳимоялаш хусусиятларига эга, лекин таркибида легирловчи моддалар йўқ.
Керамик флюслар, эритилган флюслардан фарқли ўлароқ ўз таркибида ферроқотишмаларга ҳам эгадир. Шунинг учун ҳам улар легирлаш хусусиятига эга. Эритиб қопланган металлнинг химик, механик хусусиятларини керак бўлган оралиқда олиш учун қуйидаги легирлаш усуллари қўлланилади: электрод сим орқали, флюс орқали ва қўшма усул. Сим орқали легирланганда эритиб қоплашни юқориуглеродли ёки легирланган сим билан эритилган флюс ҳимоясида амалга оширилади.
Эритилган металлни флюс орқали легирлашда эритиб қоплашни кам углеродли пўлат (арзон) сим св.08 ёрдамида легирланган керамик флюс ҳимоясида ва иштирокида амалга оширилади. Бу усулдан фойдаланилганда қоплама таркиби бир хил бўлмайди, шу сабабдан кўп қўлланилмайди. Автотаъмирлаш корхоналарида қопламаларни қўшма усул, яъни бир вақтнинг ўзида сим ва флюс орқали легирлаш кенг қўлланилади. Эритиб қоплаш тартиби қуйидаги параметрлар билан аниқланади: электрод диаметри; ёй кучланиши; пайвандлаш токининг кучи; эритиб қоплаш тезлиги; симни узатиш тезлиги; электроднинг чиқиши, қоплаш қадами, электроднинг чўққидан силжиши.
Одатда электрод сими диаметри de=1.6-2.5 мм; U=25-35В ; Z=110de+10de2А, U=25-35В ; V=12-45 м/соат, сим узатиш тезлиги 75-18м/соат, электроднинг чиқиши -10-25мм , қоплаш қадами-3-6мм.

Download 53,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish