7-мавзу. Ташиш жараёнини таъминлашнинг юк-транспорт технологиялари
Режа:
Ташиш жараёнини такомиллаштирувчи босқичлар
Мультимодал сервис самарадорлигини ошириб берувчи асосий йўналишлар
Мультимодал тизимларни ривожлантириш ва бошқарувни такомиллаштир
Меҳнатни белгилаб берувчи чуқурлаштирилган жараённинг тарихий жиҳатдан қарашларда ишлаб чиқаришнинг ҳам мамлакат ичида ва ҳам халқаро миқёсда ихтисослиги, бир жойга тўпланиши ва кооперациясини кенгайтириш билан ифодаланиб, юкларни ташиш ҳажмини ташқи ва халқаро бозорларда оширишдан иборат. Транспортларга юклашга тайёрлаб қўйилган товарлар массасини ошириш уларни айрибошлаш ишларини тезлаштиришни тахминлаб беради. Ташиш жараёнини такомиллаштирувчи биринчи босқичда поездларни тезлаштирилган муносабатларидан фойдаланишдан иборат. Тайёр маҳсулотларни ташиш ҳажми ўсиб боришига қараб юк бирликларини унификациялаш масаласи илгари сурилди, шунга биноан кейинги босқичда юкларни сақланган ҳолда етказиб бериш самарадорлиги ва яратилган йириклаштирилган юк жойлари – контейнер ва трейлерларни сақланишини таъминлаб бериш.
Контейнер ва пакетларда ташиш – ортиқча юкланмайдиган технологияли хар хил турдаги транспорт турларининг ўзаро боғлиқлиқ бўлган технологияларнинг асоси ҳисобланади (интер ва мультимодал тизимлар).
Аралаш муносабатларда контейнерлардан фойдаланилиб, маҳаллий ва транзит ташишлар учун қўлланилиши хусусияти, белгиланиши (универсал, рефрижераторли ва махсус) ҳамда конструктив (яхлит, ажратилган ва эгилувчи)лиги бўйича ажратилади.
Транзит ташишлар учун асосан юк кўтариш қобилияти 5, 10 ва 20 т бўлган контейнер (автомобиль-темир йўл алоқалари)да, шунингдек 20, 30, 40 т (темир йўл-денгиз алоқалари)лардан фойдаланилади.
Контейнерларда ташиш технологияларнинг камчиликларидан бири транспорт воситаларининг юк кўтариш қобилияти ва унинг сиғимидан фойдаланиш, контейнерларни харид қилиш ва сарфлаш, таъмирлаш ва сақлаш ҳажми бир мунча камаяди, шунингдек контейнерларни эгаларига қайтариш ва шу кабиларни бажариш талаб этилади. Юқорида келтириб ўтилган камчиликларга қарамай контейнерлардан фойдаланиш транспорт воситаларини маълум бир даражада тежаш имконини беради ва халқаро амалиётда қўлланиладиган кенг кўламдаги тараққий этган усулларидан бири ҳисобланади [5].
Трейлер ва контрейлерларда ташиш – бу темир йўл вагонларини тележка-оғир юк ташувчи (трейлер)ларда автомобиль транспорти билан катта бўлмаган масофада (10-15 км гача) жойлаштириш тизими бўлиб, аралаш қатновларда автотранспортнинг ёрдамчи вазифасини таъминлаб беради.
Интермодал технологиянинг энг кўп тарқалганларидан бири тиркама, яримтиркама ёки темир йўл платформасида ечиладиган кузовлардан фойдаланувчи темир йўл-автомобиль ташиш контрейлерларидир. Соҳанинг мақбул қўлланилиш ҳолатлари автотранспорт ёрдамида ташишнинг маълум даражадаги масофаси (50 км гача) ва ташиш ҳажми аниқланади.
Трейлерларда ташиш аввалги юк 20 йил охири 50 йил ўрталарида ривожлана бошлади. АҚШда трейлерлардан фойдаланиш 1926 йилда, Францияда эса – 1934 йилда, ФРГ да 1954 йилларда бошланди.
АҚШда трейлерлар аввал автомобиллар орқали етказиб келинган. Темир йўл бўйлаб трейлерларни ташиш 1930 йил охирларидабажарила бошланди, кенг кўламда ривожланиб бориши эса 1950 йил охирларида.
Трейлерларда ташиш учун қиммат бўлган юклаш ускуна-жиҳозларини ўрнатиш талаб этилмайди, фойдаланиш ҳаражатлари унчалик катта эмас. АҚШда олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра трейлерлардан фойдаланиш ортиш-туширишнинг солиштирма ҳаражатларини ёпиқ вагон, ўртача юк кўтариш қобилиятига эга автомобил ва контейнерларига қараганда қисман 13 карра қисқарганлигини исботлаб берди, шунингдек контейнерлар билан қийслаганда ушбу ишларни механизациялаштиришда сарфланадиган молия маблағларини икки карра камайтириш имконини берди.
Шу билан бирга жахон савдосини кенгайтириш шартларида трейлерларда ташишда денгиз кемаларининг юк кўтариш қобилияти самара бермаганлиги сабабли 1950 йил охирларидан 1960 йилларга келиб контейнерларда ташиш кескинлашиб борди, XX асрда транспорт саноатини оммавий равишда реконструкция қилиш ва қайта тузиш ишлари бошланишига туртки бўлган «контейнер инқилоби» юзага келди. Гарчи Англия, АҚШ ва Германияда контейнерларни узлуксиз равишда қўллаш 1920 йилда бошланган бўлса ҳам контейнерларда ташишнинг кенг кўламдаги ривожланишига унга бўлган талаб кам бўлганлиги, ҳамда ташиш усулларини амалга оширишда бошланғич сарф-ҳаражатларни қоплаш учун етарли даражада маблағлар бўлмаганлиги сабабли эриша олмади.
Контейнерларда ташиш самарадорлиги амалиётда ўз исботини топди. Катта маблағларга эга бўлган йирик фирмалар, транспортларни техник жиҳатдан қуроллантиришни, юкларни юқори даражада етказиб беришни таъминлайдиган ташикилий ечимларни излай бошладилар. Натижада АҚШ да 1980 йилда қимматбаҳо юкларни контейнерлаштириш 80 % ни ташкил этди.
Бундай кўламдаги контейнерларда ташиш ҳолатлари ушбу ташиш усулларини кенгайтиришда катта миқдордаги сармояларни сарфлаш билан боғлиқ. Масалан, капиталистик мамлакатларда контейнерлаштириш билан боғлиқ бўлган молиявий сармоялар олдинги юз йилликнинг 80 йилларида 30 млрд.долларни ташкил этди.
1950 йил бошига келиб автомобил транспортининг ривожланишида афзал томонларидан бири ташишнинг умумий ҳажмида темир йўл транспортининг улушини камайишига олиб келди. Шунга биноан темир йўл компаниялари узоқ масофаларда автомобил транспорти билан рақобатлашувчи самара берувчи усулларни излай бошладилар, бу эса интеграцияланган автомобил-темир йўл тизимини транспорт-технологик жиҳатларини яратилишига олиб келди, аввал трейлер, сўнгра контейнер.
Мультимодал сервис самарадорлигини ошириб берувчи асосий йўналишларидан бири:
• маршрутизации контейнер поездларини йўналтиришга асосланган рационал даражадаги хизмат кўрсатиш, автойўл марказларини яратиш, портларни ихтисослаштириш ва ҳисобига уларнинг сонини камайтириш;
• гарчи АҚШда контейнер саноати хизмати дунё бўйича энг юқори ҳақ тўланадиган бўлса ҳам меҳнатдаги тўхталишларни камайтириш.
Ғарбий Европа мамлакатларида интер- ва мультимодал тизимлар асосан 1960 йиллар ўртасида Англия, Франция, ФРГда ривожлана бошлади.
Инглиз Freigt & Liner контейнер тизими жуда ҳам машхур. У 1956 йилда ишга туширилган ва ҳозирги кунга келиб ўз ичига 50 та ихтисослаштирилган пунктларни боғловчи 100 та йўналишларни олган бўлиб, йирик юкларни сиғдирувчи контейнерлар, омборхона майдонлари, ортиш-тушириш ишларини механизациялаштирилган воситалар, тортув парклари, яримтиркамалар, автомобиль шассилари, контейнерларни тез маҳкамловчи ускуна-жиҳозлар билан таъминланган. Сирасини айтганда тизим ҳар хил турдаги транспортлар ва бикр ташиш йўналиши юқори даражада ташкиллаштирилганлиги ўзаро боғлиқ ҳолда белгиланади, бу эса ўз навбатида уни яратиш мақсадини амалга ошириш имконини беради: жўнатувчидан истеъмолчигача юкларни зудлик билан етказиб беришни таъминлаш, ҳаракат таркиби ва ускуналарнинг туриб қолишини пасайишига эришиш ва темир йўл транспортининг рақобатбардошлигини яратиш.
Ҳозирги кунда Францияда иккита трейлер тизимлари TOFC, - Kengourou ва МС-22 тури бўйича ишлайди. Kengourou тизими махсус темир йўл платформаларидан фойдаланади, унинг поли чуқурлаштирилган бўлиб, уларга трейлерлар ғилдираги туширилади. МС-22 тизими суюқ юкларни ва трейлер-цистерналарни ташиш учун мўлжалланган.
Энергетик кризисгача 1970 йилларда интермодал (мультимодал) темир йўл-автомобил тизимига мқбул томонлари кўпгина мутахассислар томонидан исботланган: халқаро ҳайъат кенгаши СЕМГ, Ekonomic Comission for Europe, European Committee ва шу кабилар тасдиқланган, бироқ нефть кризиси ФРГ, Франция, ҳамда Брюссель ҳукумати Kengourou ва Hickle Pack тизимларининг соаҳасидаги фаолиятини кенгайтириш учун аниқ бир чораларни ишлаб чиқишга ва уларнинг моддий базасини мустаҳкамлашга ундади.
Охирги ўн йил ичида интермодал ташишлар бўйича Америка Road Railer модели дунёга тарқалди. Ушбу тизим махсус ихтисослаштирилган ҳаракат таркибини комбинацияланган ҳолда ўз ичига олган бўлиб, американинг Wabash фирмаси томонидан ишлаб чиқилган. Road Railer интермодал ташишларни катта ҳудудларда ташкил қилиш учун мос келади, бунда мингга яқин портал кранлари билан жиҳозланган юзтача терминаллар бўлиши талаб этилади. Интермодал ташишлар талабини қондириш учун бундай ускуна-жиҳозлар ҳамма жойларда ҳам бўлмаган вақтларда ҳудди шу фирма томонидан соддалаштирилган Chassis Railer модели ишлаб чиқилган бўлиб, 40-фут контейнерлар учун оддий рамадан ташкил топган ва қайта ишлашда махсус ускуна-жиҳозларни талаб этмайдиган терминал ва портлар орасидаги алоқалар учун мўлжалланган.
Мультимодал ташишларда «тор жойлар»ни ривожлантиришда ташкилий омиллар – ташишларни бошқариш ҳисобга олинади, кўпинча юксиз воситаларни йириклаштириш, ихтисослаштирилган ускуналар алмашинуви ва ижара, шунингдек техник – ускуналарнинг стандартлаштирилиши етарли бўлмаганлиги ва унга техник хизмат кўрсатиш, автомобил шассиларининг камомади, ихтисослаштирилган платформалар, контейнер ва контрейлер пунктларини жиҳозлаш учун ортиқча юклаш ускуна-жиҳозлари.
Контейнерларда ташиш ҳажмини ўсиши биринчи навбатда ташқи савдо ҳажмининг ўсиши билан белгиланади, шунинг учун контейнерларни транспортларга юклашда денгиз транспортлари ўзига қулай бўлган вазифаларида иштирок этади, унинг контейнерларни дунё бўйлаб ташиш улуши 80 % гача боради.
Контейнер терминалларидаги қимматбаҳо ускуналарни фойдаланишга топширишда, махсус ихтисослаштирилган кемаларни линяиларда қўллаш, эксплуатация сарф-ҳаражатлари, бунда универсал кемаларни 3-4 маротаба таркиби бўйича оширади, катта фойдаларни олишда кемасозлик компаниялари ташиш жараёнларини бошқаришни такомиллаштирувчи шакл ва йўлларини излашга мажбур қилади, бунда юкларни олиб бориш ва портлар орқали ҳужжатларни олиб боришни тезлаштириш.
Бу кема эгаларига барча транспорт тармоқлари бўйлаб контейнерларни боришини назорат қилишлари учун қулайлик яратди, биринчи навбатда аралаш транспорт операция-стивидорлар ишини, экспедиция, автомобил ва темир йўлларда ташишни назорат қилиш. Шунга асосланган ҳолда денгиз транспортини қуруқликдага – автомобиль ва темир йўл турлари билан интеграцияловчи мультимодал тизимларни шакллантириш ишлари бошланди.
Нидерландияда йирик кема Neillod group команияси 1987 йилда маҳаллий темир йўл компанияси билан келишувлар олиб борди, натижада мавжуд бўлган авиация, автотранспорт, омборхона ва транспорт-экспедиция хўжалик ишлари қаторига темир йўлларда ташишларни бажарувчи компания қўшилди.
Данияда машхур онабошиси бўлган Marsk Lain компаниси ҳисобланган RP Muller компаниси биринчи йирик кема қатновидаги компаниялардан бирига айланиб, йирик интер- ва мультимодал ташишларни бошлаб, Копенгагендан Парижгача, 1987 йилдан бошлаб Испаниянинг олтита йирик портлари орқали авто ва темир йўл орқали ер усти ташиш ишларини амалга оширди.
Йўл давомида юкни жўнатувчидан қабул қилувчигача бўлган вақт давомида назорат қилишни юкларни сақланган ҳолда етказиб беришга жавобгарликни кема қатновини йўлга қўйган компаниялар ўз зиммасига олиб, барча бериладиган шикофтларни хал этиш ва контейнерлар йўқолган вақтларда ёки транспорт воситалари сувга тушиб чўкиб кетганда муаммоларни баратараф этди, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳолатларини енгиллаштирди, транспорт-экспедиция ишларини бажарувчи ходимлар ишини қисқартирди, юкларни ташиш тарифларини камайтирди, транспорт хизмат бозорида рақобатбардошликни оширди.
Мижозларга бундай хизмат кўрсатиш шакли жуда қулай, яъни кўп сонли воситачиларнинг хизматлари учун тўловлар бир мунча камайди, транспорт-экспедиция вазифалари амалга оширилди, юкларни бир транспорт туридан иккинчисига юклаш бўйича ҳаражатлар, агрегациялашдаги тўхаталишлар, суғурта, омборхона ишлари, хар хил турдаги транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилди.
Биринчи мультимодал денгиз/темир йўл тизими контейнерларни етказиб бериш бўйича Канадада 1972 йилда ишга туширилди. Шундай тизимлар бўйлаб ташиш турлари бўйича ажратилади: лэндбридж, минибридж ва микробридж.
Бунда агар лэндбридж ва микробридж бўлса, американлик мутахассисларнинг фикрига кўра фақатгина контейнерларни етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан қуйла, минибриджда эса ташиладиган юкнинг тури бўйича универсал тизим ҳисобланади.
Минибридж (mini bridge – кичик кўприк) типи бўйича ташиш денгиз бўйлаб портга кларни етказишдан иборат, у ердан юклар қуруқликда қатнайдиган транспортлар ёрдамида соҳилга қарама-қарши бўлган йўл бўйлаб истеъмолчига етказиб берилади. Ушбу тизим асосида контейнерлар Ғарбий Европа мамлакатларидан АҚШнинг шарқий соҳилларидаги портларига, сўнгра тинч океани соҳиллари портларигача ёки Мексика кўрфазигача темир йўллар бўйлаб етказиб берилади. Шундай тарзда контейнерлар Узоқ Шарқ мамлакатларидан АҚШнинг ғарбий соҳилларига ва ушбу мамлакатдан узоқроқ Атлантик океанининг соҳил бўйларига кемаларга ортган ҳолда етказиб берилади. Ҳудди шунингдек юклар орқага йўналиш бўйлаб қатнайдилар. Ҳар қандай вазиятларда иккала йўналишдаги маршрутлар Шимолий-Американинг бутун қитъаини айланиб чиқади, бироқ кемаларга ортмай қатнайдилар. Сирасини айтганда минибридж тизими контейнерларни қитъанинг қарама-қарши бўлган томонидан иқтисодий зонага етказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |