7-мавзу. Ташиш жараёнини таъминлашнинг юк-транспорт технологиялари Режа



Download 29,18 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi29,18 Kb.
#189725
1   2   3
Bog'liq
ЗЛТ. №7

Минибридж тизимини қўллашнинг денгиз усуллари билан қиёслаганда етказиб беришдаги афзал томонларидан бири юкларни контейнрларга жойлаштириш 43% бўлганда ташишнинг умумий ҳажми 7 суткагача ва ташиш нархи 1 т гача камайиши билан белгиланади. 1983 йилдан бошлаб темир йўл транспорти билан контейнерда АҚШнинг кўрфази бўйлаб ташишда икки томонлама таркиблардан фойдаланила бошланди, улар оддийларига қараганда 20-25% тежамли.
Минибриджнинг Америка услуби билан бир қаторда кема қатновини йўлга қўйган Англия команиялари ва Шимолий Европа мамлакатлари Ўрта Шарқ мамакатларига Ўртаер денгизи портлари орқали шарқий соҳил портларида ташкиллаштирилган мультимодал контейнер ва трейлерли линиялар самара бермоқда. Ушбу йирик бирликдаги юклар портлардан автомобиллар ёрдамида олиб чиқилади. Ушбу мультимодал тизимлар хилма-хиллиги, бозорни кенг кўламда қамраб олиши, хар хил турдаги ихтисослаштирилган флотларни жалб қилиш, бошқарув ва хизмат кўрсатиш тизими юқори даражада ташкиллаштирилгани билан белгиланади.
Лэндбридж (land bridge – қуруқликдаги кўприк) тизими бўйича ташиш ишлари қуйидаги схема асосида амалга оширилади: контейнерлар ҳар қайси мамлакатдан денгиз бўйлаб бошқа мамлакат портига ташиб келтирилади, бунда улар ер усти транспортларига тушириб юкланадива соҳилга қарама-қарши бўлган йўналишга етказиб берилади, у ердан яна денгиз бўйлаб учинчи мамлакат пунктига юборилади. Лэндбридж тизими асосида контейнерлар Европадан Шимолий-Американинг қитъаси орқали Австралияга, Япония ва Жанубий-Шарқий Осиёдан АҚШнинг шарқий соҳилларига ва кейин Европага, Япония ва Жануби-Шарқий Осиёдан по Транссибир магистрали бўйлаб Россия орқали Англия ва Скандинавия мамлакаталрига боради.
Лэндбриджни қўллаш юкларни етказиш уни ташишдаги узоқ масофа қисқариши ҳисобига вақти маълум даражада тезлашади. Яъни, лэндбридж Япония ва европа мамлакатлари ортидаги денгиз йўли орқали ташишни 7 минг км га қисқартиради.
Микробридж тизими хорижий портдан денгиз йўли бўйлаб белгиланган порт йўналишига юкларни етказиш, у ердан юклар темир йўл ёки автмобил транспортлари билан мамлакатнинг ички пунктларига етказишдан иборат.
Айрим манбааларда мотор-бридж тизми ҳам келтириб ўтилган. Ушбу етказиб бериш варианти юкларни аралаш автомобил-денгиз транспорти орқали ташишда қўлланилади. Бундай ташишнинг моҳияти шундаки, контейнерлар қабул қилувачигача ёки жўнатувчидан келаётганда қайси ташкилот ушбу порт зонасида бўлса ва темир йўл транспортини жалб қилишга эҳтиёж бўлмаган ҳолатларда қўллаш талаб этилади. Мотор-бриджани ташкил қилишда мультимодал тизимли денгиз ташувчи-операторлари автомобил компаниялари билан бирлашади ёки маълум бир портларнинг иқтисодий зоналарида мураккаблигини ҳисобга олувчи саноат ва савдо марказлларидан контейнерларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун шахсий автомобил ташкилотларини ишга туширишади.
«Бридж» тизими бўйича ташиш ишларини умумий ташикллаштириш ҳолати бўлиб, тўғридан-тўғри ташиш ишлари ягона тарифлар бўйича амалга оширилади, юклар ягона автотранспорт (коносамент) ёки бошқа ҳужжатлар асосида ташилади, юкларни «эшикдан эшикгача» етказиб бериш бўйича мажбуриятини олган денгиз ташувчилар мижози сифатида иштирок этаётган денгиз ва қуруқликдаги ташувчилар ўртасида тушган фойдани бўлиш тарифга асосланиб келишиб олинади.
Демак, кўриб чиқилаётган тизимларнинг энг мақбул томонларидан бири юк жўнатувчиларнинг транспорт ҳаражатларини камайтириш, товарларни етказиб бериш муддатини қисқартиришдан иборат бўлиб, етказиб бериш жараёнида юкнинг кириб келган вақтида улар оборотдан чиқарилгади ва шунга биноан ушбу маблағни тўлаш бўйича ҳаражаталар камайиб боради; маълум даражада узоқ масофанинг қисқариши ҳисобига флотнинг етказиб бериш қобилияти ошади ва ушбу аснода денгизда ва қуруқликда қатнайдиган транспорт компанияларидан олинган қўшимча даромадлар ҳам кўпаяди.
Йирик кема-контейнерлар ташувчи ва юк «Боинг» русумидаги самолетларини фойдаланишга топшириш 1970 йил бошидан денгиз ва ҳаво ташишларини комбинацияловчи янги турдаги мультимодал ташишлар тезлашиб кетди. Бундай ташишлар давом этиш муддати юқори бўлган ва кичик фрахтали ҳаражатлар тўлиқ денгизда ташиш орасидаги муросаларни ўзида акс эттиради, бунда етказиб бериш муддати кескинлиги ҳамда таннархининг нисбатан юқорилиги билан фарқланади. Бундан ташқари денгиз/ҳавода ташишларнинг афзал томонлари шундаки, улар тоғлик жой рельефлари билан белгиланган йўналишдаги мамлакатларнинг ички пунктлари портларидан юкларни транспортларга юклаш билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар ва хавф-хатарни олдини олиш ҳамда айрим портлардаги мураккаб божхона ҳужжатларини расмийлаштириш имкониятини беради. Кўриб чиқилаётган вазифалардан таниқли бўлганлари қаторига Япониядан экспорт қилиб ташиш киради.

Download 29,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish