7-Мавзу: шахснинг билиш жараёнлари: сезги, диқҚАТ, идрок, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл


диққатнинг бузилиши 3 турга бўлинади



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#83525
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60
Bog'liq
Маъруза матни

диққатнинг бузилиши 3 турга бўлинади

I Тур. Диққатнинг тарқоқлиги- бошқариб бўлмайдиган ўзгарувчан ва 
кучсиз диққат-эьтибор билан характерланади. Ушбу тип мактабгача бўлган 
болаларда ҳамда ҳолсизлик ва чарчоққа чалинган катталарда ҳам учрайди. 
II Тур. Эьтиборсизлик- бошқа фикрларга диққатнинг қаратилиши ва 
интенсивлиги мураккаблашган ўзгарувчан диққат билан характерланади. 
Ушбу типга миясига бир фикр ўрнашиб қолган шахслар мансуб. 
III Тур. Паришонхотирлик-Диққатнинг жамланганлиги ва қийинчилик 
билан алмашиши сезиларли даражада мураккаблиги билан тавсифланади. 
Диққатнинг бузилиш 
кўринишлари 
Чалғиш 
Фикри 
тарқоқлик 
Ҳаракатсизлик 
(Инертлик) 
Диққат 
кўламниинг 
торайиши 
ҳаддан ташқари 
ҳаракатчанлик 


21 
Ушбу типга нерв тизими кучсиз ва эьтиборсизлиги вақти-вақти билан ѐки 
доимий намоѐн бўлувчилар киради. Бундай ҳолат маьлум муддат ҳолдан 
тойган ва паришонхотир бўлиб қолган соғлом одамларда ҳам то ўз ҳолати 
тиклангунига қадар содир бўлиши мумкин. Клиник кўриниши кўпинча кекса 
ѐшдаги мия атеросклерозига учраган шахсларда мияда кислороднинг 
камайиши натижасида учрайди. Диққатсизликнинг бундай тури «Кексаликка 
хос бўлган диққатсизлик » деб ҳам аталади. Диққатнинг бузилиши ҳам 
касаллик аломати деб аталиши мумкин. Касалликка олиб борувчи турли 
психик ѐки соматик бузилишлар натижасида диққатнинг бузилишини ҳам 
касалликни аломати хисобланади.
 
Хотиранинг психик жараён сифатида ўрганилиши 
“Агар сен олдинги хотираларингни эслаш қобилиятини йўқотсанг сен 
учун ҳаѐт тугайди” Жамес Мc.Гаугх.Психолог сифатида шуни таъкидлаш 
лозимки, Хотира бу – доимий ва ўзгарувчан ҳамда сақланган маълумотларни 
ўрганишдир. Хотира устидаги изланишлар унинг қандай ишлашини 
тушунишимизга ѐрдам беради. Масалан 92 ѐшли қария инсульт билан 
касаллангандан сўнг у олдингидек ҳаракатлана оларди. У оилавий 
альбомларни кўрганда қариндошларини эслай олади, аммо, кундалик янги 
суҳбатларни ва ҳатто ҳафтанинг қайси куни эканлигини эслай олмайди. У 
ҳар сафар янгиликларни эшитганда таъсирланади ва поччасининг ўлимини 
тез-тез эслайди. Бунинг акси ўлароқ Хотира Олимпиадасида медаллар 
совриндори 
рус 
журналисти 
Шерешевский 
бошқа 
журналистлар 
интервьюларни қайд қилса, у шунчаки тингларди. Балки биз 7 ѐки 9 тагача 
бўлган рақамларни такрорлай олармиз аммо Шерешевский 70 тагача бўлган 
рақамларни 3 сония ичида такрорлай олади. Бундан ташқари, у рақамларни 
орқадан олдинига ҳам осонлик билан айтиб бера олади. Ҳатто у юзлаб 
рўйхатлар орасидан 15 йил олдинги рўйхатни ҳам аниқ айтиб бера олган. У 
шундай бошлаган: “Биз стол атрофида ўтирган эдик, сиз курсида кулранг 
кастюм кийган ҳолда ўтирган эдингиз ва менга мана бундай ҳолатда 
қараѐтган эдингиз”.  
Ажабланарли ҳолат шундай эмасми? Сиз ҳам имкониятларингизни 
синаб кўришингиз мумкин. Атрофда турли товушлар, қўшиқлар, юзлар, 
кўринишлар, турли жойлар, турли таъм ва ҳидлар мавжуд. Тасаввур қилинг, 
сиз 2500 та юзлар ва жойларни ҳар бирига 10 сониядан вақт ажратиб 
кўрдингиз. Кейинроқ эса олдингисига ўхшамаган бошқа 280 та юзлар ва 
жойларга эътибор беринг. Ральф Хабернинг ахборотига кўра сиз 90% 
олдингиларини эслаб қоласиз. Кейинги тажриба тасаввур қилинг, сиз олдин
 
шакли аниқ бўлмаган, ҳар томонларга чизилган расмни кўрдингиз, сўнгра 
шакли аниқ бўлган тўлиқ расмни кўрдингиз. 
Давид Митчеллнинг тадқиқотларига кўра тўлиқ объектларни кўриш ва 
эслаб қолиш ноаниқларига нисбатан осон ва тез. Хотира тадқиқотчилари 1 
асрдан кўпроқ вақтдан буѐн қуйидаги саволларга жавоб изламоқда: Қандай 


22 
қилиб биз хотира ютуқларига эришишимиз мумкин? Нима учун биз, ҳатто, 
бир дақиқа олдин учрашган инсонимизнинг исмини унутиб қўямиз? 
Хотиралар мияда қандай сақланади? Нима учун айрим нарсаларни тез 
унутамиз аммо аламли, исталмаган ҳодисаларни унутишимиз қийин? Қандай 
қилиб бир ҳодиса икки шахснинг хотирасида турлича қолади? Хотирамиз 
имкониятларини қандай ўстиришимиз мумкин?  
Инсонларни ўрганиш ва ахборотни қабул қилиш бўйича 3 турга ажратсак 
бўлади. Булар: эшитиш, кўриш ва ҳаракат хотиралар. Булар мияга кираѐтган 
хабарнинг турига боғлиқ. 
Кўриш: бунда яққол тасаввурлар ҳосил қилинади. Бунда сўз тасаввурдаги 
манзаралар тимсолида хотирага жойлашади. Доктор Медина фикрича: барча 
сезги органлари ичида энг муҳими айнан ахборот қабул қилиш бўйича 
мавжуд сезгидир.
Визуал хотира чексиз. Тадқиқотлардан бирида иштирокчиларга 10000 
та расм берилган ва сўнг бошқа расмлар билан аралаштирилган расмларни 
бериб уларни ажратиш топширилган. 99% аниқликда расмлар тўғри 
ажратилган. Ва ҳатто 3 ойдан сўнг ҳам шу натижа такрорланган. 10% 
ўқиганда, 20% эшитганда, 30% ўқиб эшитганда, 50% эшитиб кўрганларда, 
70% суҳбатлашганда, 90% бажараѐтганда эслаб қолинган. Теваракдаги 
маълумотларни ҳиссиѐтларимиз орқали қабул қиламиз. Ўрганиш ва хотирада 
сақлашнинг турли усуллари мавжуд. Ҳар бир одамда маълум усулларнинг 
мажмуи мужассам бўлиб турлича усулларда турлича ўрганиш мумкин.  
Маълум бўлишича, инсон мияси ҳар қандай маълумотни сақлаб 
қолади. Агар шу маълумот бирор сабаб билан одамга керак бўлмаса, ѐки 
ўзгармаса, у онгдан табиий тарзда йўқолади. Лекин ҳар доим ҳам бизнинг 
профессионал фаолиятимиз манфаатларига мос маълумотларни эсда сақлаш 
жуда зарур ва шунинг учун ҳам кўпчилик атайлаб хотира тарбияси билан 
шуғулланади. 
Шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайтсак, кўпгина 
адабиѐтларда хотира тушунчаси қуйидагича таърифланади. «Индвиднинг ўз 
тажрибасида эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга 
тушириши хотира деб аталади».


23 
Шахснинг 
йўналиши 
унинг 
қизиқишида 
ифодаланади. 
Кишининг 
қизиқиши хотирага аниқ ва кучли таъсир 
кўрсатади, яъни яхши эсда олиб қолишни 
таъминлайди. Биз кўпинча у ѐки бу нарса 
ҳақидаги ҳодисаларни ѐмонларини эсда 
қолдирамиз. Бу хотиранинг ѐмонлигини 
эмас, балки уларга қизиқиш йўқлигини 
кўрсатади. Масалан, ўқувчилар ҳамма 
фанларни бир хил ўзлаштира олмайдилар. 
Бу уларнинг ҳар хил хотирага эга 
эканликлари 
билан 
эмас, 
балки 
ўқитилаѐтган фанга қизиқишнинг ҳар 
хиллиги билан тушунтирилади. Эсда олиб 
қолишга кишининг эмоционал муносабати 
ҳам катта таъсир кўрсатади. Киши учун 
яққол 
ҳаяжонли 
реакция 
вужудга 
келтирувчи нарсалар онгда чуқур из 
қолдириб, пухта ва узоқ ѐдда сақланади. Биз 
бир нарсадан таъсирлансак, ўша узоқ вақт 
эсда сақланади. Самарали хотира кишининг 
ирода сифатларига ҳам боғлиқдир. Кучсиз, 
иродасиз кишилар ҳар доим юзаки ѐмон 
хотирлайдилар. 
Аксинча, 
иродали, 
материални 
ўзлаштиришга 
астойдил 
киришадиган кишилар пухта ва чуқур эслаб қоладилар. Самарали хотира 
кишининг умумий маданиятига, унинг ақлий савиясига, билимига, уқувига 
фикрлаш қобилиятига, кўникма ва одатларига ҳам боғлиқдир. Шундай 
қилиб, хотиранинг табиати ва унинг самаралилиги шахснинг хусусиятлари 
билан боғлиқдир. Шахс ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифалари асосида 
ўзининг хотирлаш жараѐнини онгли равишда тартибга солади ва бошқаради.
Хотира соҳасида қуйидаги асосий жараѐнлар: эсда олиб қолиш, эсда 
сақлаш, эсга тушириш ва унутиш бир-биридан фарқ қилинади. Бу жараѐнлар 
фаолиятда таркиб топади ва белгиланади. Маълум материални эсда олиб 
қолиш ҳаѐт фаолияти давомида индивидуал, яъни шахсий тажрибани тўплаш 
билан боғлиқдир. Тўпланган тажрибадан кейинги фаолиятда фойдаланиш 
қайта эсга туширишни талаб қилади. Маълум материалнинг фаолиятда 
қатнашмай қолиши ѐддан чиқаришга олиб келади.

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish