7-Мавзу: шахснинг билиш жараёнлари: сезги, диқҚАТ, идрок, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл


Тасаввур бу ижодий жараѐннинг асосий қисми ҳисобланади



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#83525
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60
Bog'liq
Маъруза матни

 
Тасаввур бу ижодий жараѐннинг асосий қисми ҳисобланади 
ўп одамлар тасаввур ѐрқинлиги даражаси билан фарқ қиладилар. 
Агар биз бунга тегишли шкала бор деб фараз қилсак, бир қутбда 
тасаввур ѐрқинлиги жуда юқори бўлган одамлар бўлади ва бошқа 
қутбда - тасаввур ѐрқинлиги жуда хира одамлар. Одатда, тасаввур 
ривожланишининг юқори даражаси ижодий меҳнат қиладиган одамларда 
кузатилади - ѐзувчилар, рассомлар, мусиқачилар ва олимлар.
Одамлар ўртасидаги муҳим фарқлар хаѐл доминант тури табиати билан 
боғлиқ бўлади. Эшитиш, кўриш моторика тасвирлаштириш тасаввури кучли 
К 


34 
бўлган инсонларда кўп учрайди. Бироқ, тасаввурнинг барча турлари 
ривожланган одамлар ҳам бор. Бу одамлар аралаш тур деб аталмиш турига 
боғлиқ бўлиши мумкин. Тасаввур бир турига мансуб жуда кўп инсоннинг 
индивидуал психологик хусусиятларини акс эттиради. Мисол учун, одамлар 
эшитув ѐки моторика туридан бўлса, улар вазиятни жуда чуқурлаштиришади, 
ѐки рақибни тасаввур қилишади. Таъкидлаш лозимки, инсон ривожланган 
тасаввур билан дунѐга келмайди. Инсон тасаввури онтогенез давомида 
ривожланади ва биринчи ўринда аввал йиғилган тасаввурларнинг заҳирасини 
талаб қилади ва кейинчалик улар образлар яратиш учун ашѐ бўлади. 
Эслатиб ўтиш жоизки, инсон ривожланган тасавур билан туғилмайди. 
Тасавурнинг ривожланиши биричи навбатда инсон онтогенези жараѐни 
ѐрдамида амалга оширилади ва ўй хаѐл намойиши йиғиндиси талаб этилади 
ва шу билан бирга тасавур образларини яратиш учун муҳим омил 
ҳисобланади. Тасаввур кишининг ҳар томонлама ривожланиши билан зич 
боғлиқ бўлиб, у ўқув ва тарбия жараѐнида, тасаввур, хотира, ирода ва 
ҳиссиѐт билан ривожланади. 
Тасаввур ривожланиш динамикасини ифодаловчи, аниқ бир ѐш 
чегарасини аниқлаш жуда қийиндир. Тасавурнинг ўта эрта ривожланишига 
мисоллар мавжуд. Масалан Моцарт мусиқа тўқишни тўрт ѐшида бошлаган. 
Репин ва Серов олти ѐшиданоқ яхши чизар эдилар. Шу билан бирга кеч 
тасаввур ривожланиши, келажакдаги ривожланишнинг паст даражада 
бўлишига таъсир этмайди. Тарихга назар соладиган бўлсак, буюк инсонлар, 
масалан Энштейн, тасаввур ривожланиши билан ажралмаган, ва аксинча 
уларни гений деб атаганлар. 
Инсон тасаввурнинг ривожланиш этапини аниқлаш жуда қийин бўлса 
ҳам, унинг шаклланишининг муайян қонуниятлари мавжуд. Шундай қилиб,
тасаввурнинг биринчи белгилари идрок жараѐнига боғлиқдир. Мисол учун, 
бир ярим ѐшда болалар энг оддий ҳикоя ѐки эртакни ҳам эшита олишмайди, 
улар бошқа бирор нарсага чалғишади ѐки ухлаб қолишади, бироқ ўз 
бошидан кечирган ҳикояларни роҳат билан тинглашади. Бу ҳодиса аниқ 
тасаввур ва идрок бир бири билан боғлиқ эканлигини кўрсатади 
Бола ўз бошидан кечирган воқеалар ҳақида диққат билан эшитади,
чунки унинг тушунчасида бу воқеалар мавжуд. Идрок ва тасаввур ўртасидаги 
боғлиқлик кейинги қадамда ҳам сақланиб қолади. Бола ўйнаѐтган вақтида 
аввал олинган таассуротларни бошқатдан ишлаб чиқаради, кўринишини 
ўзгартиради. Оддий стул самолѐт бортига айланади, коробка - автомашинага. 
Айтиб ўтиш керакки, боланинг тасаввури илк образлари унинг хатти-
ҳаракатига боғлиқ бўлади. Бола орзу қилмайди, ўша фаолият - ўйинлигига 


35 
қарамай у образни бошқатдан ишлаб чиқаради ва ўз фаолиятида ўша образни 
мужассам этади, . 
Бола тасаввури ривожланишининг асосий босқичи боланинг нутқи 
ривожланиш даври билан боғлиқ. Нутқ болага нафақат муайян образлар 
балки, янада хаѐлий нарсаларни ва тушунчаларни тасаввур қилиш 
имкониятини беради. Бундан ташқари, нутқ болага оддий тасаввурий 
фаолиятдан нутқий фаолиятга ўтиш имконини беради.
Ўз навбатида нутқнинг ривожланиши билан бир қаторда боланинг 
амалий тажрибаси ва эътибори ўсиб боради. Бунинг натижасида бола 
эндиликда предмет қисмларини алоҳида предмет сифатида қабул қилади ва 
эслаб қолади. Бироқ, синтез реал ҳаѐтдаги ноаниқликлар билан содир бўлади. 
Етарлича ҳаѐтий тажрибага ва танқидий қарашга эга эмаслиги натижасида, 
бола образларни реал ҳаѐтдагидай тасаввур қила олмайди. Бу босқичнинг 
эътиборга мойиллик жиҳати шундаки, бу пайтда боланинг тасаввурида ўзи 
билмаган ҳолда ҳаѐлий образларнинг пайдо бўлишидир. Кўп ҳолларда бу 
образлар вазиятга боғлиқ равишда яралади. 
Тасаввурнинг кейинги ривожланиш босқичи унинг актив кўринишлари 
билан боғлиқ. Бу босқичда тасаввур жараѐни ихтиѐрий равишда амалга 
оширилади. Тасаввурнинг актив кўринишлари пайдо бўлиши катта 
ѐшлиларнинг ташаббуси билан юзага келади. Масалан, катта одам боладан 
бирор иш қилишни сўраганда (дарахт чизишни, кубикчалардан уйча ясашни 
ва х.к.), у тасаввур жараѐнини активлаштиради. Катта одамнинг илтимосини 
бажариш учун бола аввал тасаввурида маълум бир образ яратиши керак 
бўлади. Бунда тасаввур жараѐни ихтиѐрий ҳисобланади чунки, бола бу 
жараѐнни бошқаришга уринади. 
Кейинчалик бола ихтиѐрий тасаввурни катталарнинг иштирокисиз 
амалга ошира бошлайди. Тасаввурнинг ривожланиши боланинг ўйинларида 
акс эта бошлайди. Улар маълум бир мақсад ва маънога эга бўлади. 
Эндиликда атрофдаги предметлар нафақат шунчаки предмет балки боланинг 
тасаввурларини амалга ошириш учун объектга айланади. Бола 4-5ѐшдан 
бошлаб ўз фикрига кўра чизиш, қуриш ва нарсаларни жойини ўзгартириш 
амалларини бажаради. 
Тасаввурнинг ривожидаги бошқа бир муҳим босқич мактаб ѐшида содир 
бўлади. Мактаб дарсликларини ўрганишга бўлган эҳтиѐж боланинг тасаввур 
жараѐнини активлаштиришини шарт қилиб қўяди. Мактабдаги билимларни 
ўзлаштириш учун бола ўзининг тасаввурини максимал даражада ишга солади 
бу эса унда тасаввурий образларнинг қайта ишлаш жараѐнининг ўсишига 
олиб келади.


36 
Мактаб йилларидаги тасаввурларни тез авж билан ривожланишининг 
яна бошқа бир сабаби, ўқиш давомида бола жадаллик билан янги, турли хил 
объектлар ҳақида ва ҳақиқий оламдаги ҳодисалар ҳақида тушунчалар хосил 
қила бошлайди. Бу тушунчалар тасаввур учун зарурдир ва мактаб 
ўқувчисини ижодий ғайрат билан рағбатлантириб туради. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish