Сирт ҳодисалари термодинамикаси,Биринчи ва иккинчи тур фазавий ўтишлар.
7 мавзу :
Асосий саволлар:
7.1. Сирт ҳодисалари.Сирт таранглик кучи,сирт таранглик коэффициенти
7.2. Биринчи тур фазавий ўтишлар.
7.3. Иккинчи тур фазавий ўтишларЭренфест тенгламалари
7.4. Ландау ва Янг-Ли назариялари.
Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар.
Сирт ҳодисалари,сирт қатлами,сирт фаза,фазаларнинг ўзаро таъсир энергияси,сирт ўзгариши,бир копонентали икки фазали система,кимёвий потенциал,фазалар мувозанати,.Гиббснинг фазалар қоидаси,эркин энергия,Лаплас формуласи,Лаплас босими,Клайперон-Клаузиус тенгламаси,1-тур фазавий ўтишлар.
7.1 асосий савол:Сирт ҳодисалари, Сирт таранглик кучи, сирт таранглик коэффициенти
7.1. асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Талабаларга сирт ҳодисалари ва сирт таранглик кучи ва коэффициенти,Клайперон-Клаузиус тенгламаларини ҳамда уларнинг мазмунини тушунтириш.
Талабалар учун идентив ўқув мақсадлари :
1 Сирт ҳодисалари,сирт таранглиги,сирт таранглик кучи ва коэффициенти ифодаларини ҳамда мазмунини тушунтираолади.
2. Биринчи тур фазавий ўтишлар,Клайперон-Клаузиус тенгламаси формулаларини ёзаолади,мазмунини тўлиқ таҳлил этади, формулаларни чиқазиш методларини ўзлаштирган ва тушунтиради.
7.1. асосий саволнинг баёни:
Сирт ҳодисалар термодинамикаси Гиббс томонидан ишлаб чиқилган. Гиббс сирт қатламини янги «сирт фаза» деб қабул қилади.
Ўтган параграфларда (мавзуларда) Фазалар мувозанатини ўрганишда сиртда мавжуд бўлган иккита факторни:
1) иккита фазанинг ўзаро таъсир энергиясини,
2) фазаларни чегараловчи сирт яқинида модданинг ҳолати модда ичидаги ҳолатидан фарқ қилишлигини ҳисобга олмадик.
Ҳисобга олинмаган бу иккала фактор таъсири, фазаларни чегараловчи сиртнинг кўпайиши билан янада ошади. Шунинг учун чегаравий сиртни яна бир фаза деб ҳисоблаган ҳолда мувозанат шартларини чиқарамиз.
Агар сирт ўзгариши изотермик-изохорик жараён остида содир бўлса, у ҳолда сиртни ўзгартиришдаги иш эркин энергиянинг камайиши ҳисобига бажарилади,
дан
келиб чиқади. Бу ерда бирлик сиртга тўғри келган эркин энергия бўлиб, сирт таранглиги дейилади. Сиртдаги эркин энергия ,бу ерда — чегаравий сиртнинг юзаси.
Агар сирт фазасини ҳисобга олган ҳолда, бир компонентли икки фазали (сув-буғ) системаси учун мувозанат шартини ёзсак, у ҳолда қуйидаги ифодани оламиз:
, аммо
Мувозанат ҳолатда эркин энергия минимум бўлишидан , изотермик жараёнда
бўлади. Система берк бўлганлиги учун ; бўлади, натижада
- чегаравий сиртнинг эгрилигини аниқлайди. Агар чегаравий сирт сфера кўринишида бўлса, у ҳолда
Агар сирт ихтиёрий бўлса,
Бу ерда - чегаравий сиртнинг асосий эгрилик радиуслари.Бу формулалар Лаплас формуласи, - Лаплас босими дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |