Иккита электроддан иборат бўлган ва электродлардан бирининг потенциали аниқланиши керак бўлган, иккинчи электроднинг потенциали эса нолга тенг деб олинган гальваник элементнинг ЭЮК си электроднинг стандарт потенциали ҳисобланади. Потенциали нолга тенг деб олинган электрод сифатида стандарт шароитлардаги нормал водород электроди хизмат қилади. Электрод потенциалларининг абсолют қийматлари номаълум.

Водород электродининг стандарт потенциали ҳар қандай ҳароратларда нолга тенг деб қабул қилинган.
Электродларнинг стандарт потенциали водород электроди ва аниқланаётган электроддан тузилган гальваник элементнинг ЭЮК га тенг. Бундай гальваник элемент уланганда ўрганилаётган электродда оксидланиш ёки қайтарилиш кузатилиши мумкин. Шунга боғлиқ равишда электроднинг потенциали мусбат ёки манфий бўлади. Стандарт потенциаллар ёки кучланишлар қатори шу йўл билан келтириб чиқарилган. Бу қаторда водород электроди мусбат ва манфий электродларнинг орасида жойлашган. Вант–Гоффнинг изотерма тенгламасидан фойдаланиб электродларнинг потенциалини ва гальваник элементларнинг ЭЮК ни ҳисоблаб топиш мумкин:

бу ерда
Ka -активлик билан ифодаланган мувозанат константаси;