чиқиш мумкин. (3.4) бу ерда: -сувнинг зичлиги, г/см3; -материалнинг қаттиқ фазасини зичлиги (ўртача қийматлар 2,70-глина учун, 2.68-суглинок учун ва 2,65 г/см3 учун). Амалда грунта ҳар доим қандайдир миқдорда газсимон фаза қолади. Берилган шароитдаги зичлаштирувчи юкни (юк қиймати, унинг таъсирини давомийлиги, қуйилиш сони, қўйилиш тартиби) таъсирида газсимон фазани қолдиқ ҳажми грунтни таркибига ва уни зичлаштириш вақтидаги намлигига боғлиғ бўлади. Натижада зичлаштиришда грунтнинг скелетини зичлиги унинг намлигига ва юкнинг таъсир шароитини функцияси бўлади. - Амалда талаб қилинган зичликни белгилаш учун эмперик усулдан фойдаланилади:
(3.5) бу ерда: - грунт скелетини талаб қилинган зичлиги, г/см3; - стандарт усул билан грунтларда тадқиқот ўтказиб аниқланадиган максимал зичлик, г/см3; - талаб қилинган зичлаштириш коэффициенти, узоқ муддат ишлаган ва зичликни ўзгариш жараёни стабиллашган йўл пойини амалда тадқиқ қилиб аниқланади.Максимал зичликни аниқлаш учун грунтларни тадқиқотини ҳар хил стандарт вариантлари амалда қўлланади. Уни асосан ЎзРСТ 786-97 (Грунтлар максимал зичлигини лабораторияда аниқлаш)га асосан аниқланади. Бу усулнинг асосини XX асрнинг 30-йилларида проф. Н.Н. Иванов ва тех. фан. ном. М.Я. Телегин ишлаб чиққанлар (7.8-расм). Грунтларнинг қулай намлиги ва максимал оғирлиги ДОРНИИ (7.8-расм) асбобида [2] аниқланади. Асбобнинг металл цилиндрига грунт 3 қават қилиб солиниб, 0,3 м баландликдан тушувчи оғирлиги 2.5 кг бўлган юк билан зичланади. Юкларнинг баландликдан тушиш сони қум ва супеслар учун 75, суглинок ва гиллар учун 120 белгиланади. Хар бир грунт бир неча марта хар хил намликда юк билан зичланиб, грунтнинг зичлангандан кейинги хажмий оғирлиги хамда намлиги аниқланади. Натижада грунтларнинг скелети ъажмий оьирлиги ва намлиги щзаро боглиқлик графигига чизилади. - Грунтнинг максимал хажмий оьирлиги қилиб унинг скелети хажмий оғирлигининг энг катта қиймати олинади, унга тўғри келувчи намлик қулай намлик деб қабул қилинади. Келтирилган чизмада қулай намлик 16,5 %, максимал хажмий оғирлик 1850 кг/м3 га тенг.
- Узоқ хорижда грунтларнинг қулай намлигини аниқлаш учун кўпроқ “ПРОКТОР” усулидан фойдаланилади. Бу усул “ДОРНИИ” усулидан қисман фарқ қилади. У оғир зичлаштирувчи машиналарнинг ишини моделлаштиради. Асбобда грунт оғирлиги 4 кг бўлган юк билан зичлаштирилади.
- Тажрибалар зичлаштириш коэффициентини ошиши грунтнинг мустахкамлик тавсифларини ошишини ва деформацияни камайишини кўрсатади. Шунингдек, музлашдан кўпчишни бир хил эмаслиги, ҳарорат градиенти таъсирида грунтларда намликни кўчиши, пленкани қалинлиги ва бош. камаяди. Шунинг учун айрим ҳолларда меърларда келтирилган минимал қийматдан катта зичлаштириш коэффициентига эришиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |