7-маъруза матни Маъруза режаси


Талабаларнинг тадқиқий ишларини 2 босқичга ажратиш мақсадга мувофиқ



Download 37 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi37 Kb.
#163261
1   2   3
Bog'liq
2 5222245529706039339

Талабаларнинг тадқиқий ишларини 2 босқичга ажратиш мақсадга мувофиқ:
1.Умумтаълим фанларини ўрганишда кичик курс талабалари билан ишлаш;
2.Битирувчи, ихтисослашган кафедраларда катта курс талабалари билан ишлаш.
1-босқичда, яъни 1-,2-курс талабалари билан иш олиб борилганда уларни илмий тадқиқотнинг асоси ва унсурлари билан таништириш, фундаментал фанларни чуқур ўрганиш бўйича мустақил иш кўникмаларини ривожлантириш, танланган мутахассисликка ҳурмат ҳиссини тарбиялаш назарда тутилади. Бунда талабалар ОТИнинг шакллари қуйидагилардан иборат бўлади:
1.Ўрганилаётган курсларнинг алоҳида мавзуларидан реферат тайёрлаш;
2.Маълум мавзу бўйича библиография тузиш;
3.Ўқув методик қўлланма, жадвал, моделларни тайёрлашда иштирок этиш;
4. Кафедра вазифалари асосида чизма, схема, плакатларни тайёрлаш;
Маъруза учун мавзу бўйича иллюстрация материалларини тайёрлашда иштирок этиш. Ижтимоий фанлар бўйича ҳар бир курсда 1 тадан реферат ёзиш мақсадга мувофиқ.
2-босқичда талабалар бевосита тадқиқот ишларига жалб этиладилар, уларга муайян назарий, экспериментал ёки конструктор ишланмалари берилади. Одатда, бу тадқиқотлар битирувчи ёки ихтисос кафедраларида амалий, лаборатория, курс ёки диплом ишларини бажаришда ҳамда ишлаб чиқариш амалиётини ўташда олиб борилади. Бу босқичда талабалар методологик масалалар бўйича илмий хабар ва рефератлар тайёрлайдилар, кейин мазкур реферат ва илмий хабарлар кафедра мажлисларида эшитилади ва муҳокама қилинади.
Ҳар иккала босқичдаги мажбурий унсур бу ўқишдан ташқари пайтда талаба илмий тўгараклардаги фаолиятларида. Талабаларнинг энг яхши ишлари талаба илмий конференция, танловларга тавсия этилиши лозим. Талабалар ЎТИ барча мутахассислик ўқув режаларига ўқитувчиларнинг ишчи режалари ҳамда талабалар машғулот жадвалига аудитория машғулотларининг умумий соати ҳажми доирасида киритилади.
Талабаларнинг илмий тадқиқий иши тизимини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг асосий мақсади илмий техник прогресс, иқтисодий тафаккур ва маданий ривожланишнинг энг янги ютуқлари асосида олий касбий таълимга эга мутахассисларни илмий тайёргарлиги даражасини ошириш ҳамда ОТМ, мамлакатннг бошқа муассаса ва ташклотларини педагогик ва илмий кадрларни тўлдириш ва кейинги таълим олиш учун истеъдодларни аниқлашдир.
Олий таълим муассасаларида талабалар илмий-тадқиқий фаолиятини ташкил этишдан асосий мақсад талабаларнинг илмий-тадқиқий кобилиятларини ривожлантириш уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш ва иқтидорли талабаларни катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил тадқиқотчи-изланувчиликка тайёрлаб боришдан иборатдир. Талабалар илмий-тадқиқий фаолиятини ташкил этиш хамда ёш илмий-педагог кадрлар тайёрлаш борасида университетнинг асосий вазифаларига куйидагилар киради:
- илмий-тадқикот фаолияти билан шуғулланишга хоҳиши ва
қобилияти бўлган иқтидорли талабаларни 1-босқичдан бошлаб аниқлаш, кафедралар ва факультетлар қошида талабаларнинг илмий-тадқиқий қобилиятларини ривожлаитириш ва рўёбга чикариш имконини берувчи ўкув-илмий лабораториялар, турли илмий тўгараклар ташкил этиш;
- иқтидорли талабаларни малакали мутахассисларга бириктириш ва КИХИ институти билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали уларнинг илмий-тадқиқий фаолиятини “устоз-шогирд” йўналишида ташкил этилишини таъминлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш.
Талабалар илмий-тадқиқий фаолиятини қуйидаги тарзда тизимли ташкил этиш кўзда тутилади:
факультетларда 1-босқичдан бошлаб иқтидорли талабалар саралаб олинади ва уларнинг тўлиқ рўйхати ҳамда фаолияти натижалари тўпланган йиғма жилдлари шакллантирилади;
иқтидорли талабаларни катта илмий ходим-изланувчилик ва мустақил изланувчиликка тайёрлаб бориш мақсадида 7-8 кишилик кичик гуруҳлар ташкил этилиб, КИХИларга бириктирилади ва уларнинг илмий-тадқиқий фаолиятини “устоз-шогирд” йўналишида ташкил этилиши таъминланади;
факультетларда иқтидорли талабаларнинг кейинчалик БМИ, МД мавзуларига асос бўладиган мавзулари банки шакллантирилади;
кафедралар қошида ва КИХИ институти тизимида турли йўналишлар бўйича илмий тўгараклар ташкил этилади ва улар фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижавийлиги таъминланади;
иқтидорли талабаларнинг мунтазам ишлайдиган илмий семинарлари ташкил этилади ва ушбу семинарларда илмий мақолалар ёзиш, таҳрир санъати ва илмий-тадқиқот ишини олиб боришга ўргатиш юзасидан малакали мутахассисларнинг маърузалари, катта илмий ходимлар ҳамда мустақил тадқиқотчи-изланувчиларнинг ўз мавзулари бўйича тақдимотларини ўтказишлари йўлга қўйилади;
факультетлар ва ОТМ миқёсида фан олимпиадалари, талабалар илмий-тадқиқот ишлари танловлари ҳамда илмий анжуманлари ташкил этилади;
3.2.7.Университетда иқтидорли талабалар илмий-тадқиқий фаолияти натижаларини университет, республика ва хорижий миқёсдаги конференциялар, танловларда намоён қилиш учун шарт-шароит яратилади.
2. Талабаларнинг илмий тадқиқий ишини ташкил қилишнинг Йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “ОТМда талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий Низом” да белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Бўлажак кадрлар тайёрлаш” тизимида иқтидорли талабаларни фаол илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш ва илмий тадқиқот ишларини комплекс тарзда ривожлантиришнинг комплекс дастури” қабул қилинган ва ушбу ҳаракат дастури асосида университет иқтидорли талабаларининг фаолиятини қуйидаги 6 йўналишда ташкил этиш белгиланган:
1. Илмий-тадқиқот йўналиши – салоҳиятли ўқитувчилар раҳбарлигида иқтидорли талабаларни илмий мақолалар ёзишга жалб қилиш орқали катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчиликка тайёрлаш;
2. Таълим йўналиши – талабаларни фан олимпиадалари, турли танловларда ўз иқтидорини намоён қилишга жалб этиш;
3. Амалий таржима йўналиши - талабаларни халқаро конференциялар, симпозиумларда синхрон таржима қилиш ҳамда бадиий асарларни хорижий тилларга таржима қилиш йўналишида ўз иқтидорини намоён қилишга жалб этиш;
4. Ўқув-услубий ва амалий лойиҳаларда қатнашиш йўналиши – талабаларни таржима луғатлари, кўп тилли сўзлашгичлар, электрон дарсликлар ва қўлланмалар тузиш ишларига жалб қилиш;
4. Ижод йўналиши – ижодкор талабаларни аниқлаш, уларга ижод намуналарини матбуот саҳифаларида ва тўплам шаклида чоп эттиришга кўмак бериш;

6. Билимдонлик йўналиши – талабаларнинг умумий интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида факультетларда “Заковат” гуруҳларини ҳамда улар негизида университетнинг сараланган жамоасини ташкил этиш, шунингдек, индивидуал тарзда республика “Билимдон” телекўрсатувида ўз иқтидорини намоён қилишга жалб этиш.



Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish