Талабаларнинг ўқув тадқиқот ишлари ва уларни амалга ошириш шакллари
Талабалар ўқув тадқиқот ишларига ўқув режага киритилган курс ишлари, битирув малакавий ишлари киради. Уларнинг бажарилиши мутахассислик кафедралари режасигакиритилган бўлиб, мавзулар рўйхати аввалдан тузилади ва талабаларга илмий раҳбар билан биргаликда буйруқ асосида бириктирилади.
Ўқув тадқиқот ишлари мавзуларини истиқболли танлаш, долзарблигига эътибор қаратиш ҳамда талабаларни муайян илмий гуруҳга бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу орқали амалиёт ўташ ва диплом ишини бажаришда кейинги курсларда худди шу мавзу бўйича талаба ишини давом эттириш имконига эришилади ҳамда таълимнинг якунловчи босқичларининг юқори сифати таъминланади.
Ўқув тадқиқот ишлари натижалари ҳисобот шаклида расмийлаштирилади ҳамда кафедра томонидан ташкил этилган комиссия олдида ҳимоя қилинади. Ҳисоботда вазифанинг берилиши, вазифанинг назарий ёки хулоса қисми, олинган натижалари ва уларнинг муҳокамаси баён этилиши лозим. Якунда фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади. Талабаларнинг ўқув тадқиқот ишлари ўқув ишларининг барча шаклларига, яъни семинар, амалий машғулотлари, амалиёт, курс иши, диплом иши ва лойиҳалари мустақил ишларига киритилади.
Курс ва диплом ишлари ёки лойиҳаларни бажаришда талабаларга ҳақиқий, реал илмий ва ишлаб чиқариш муаммолари устида ишлаш бўйича индивидуал вазифалар берилади, мазкур муаммолар кафедра, лаборатория, илмий тадқиқот йўналишлари, талабалик конструктор бюролари, мавзулари билан боғлиқ бўлади. Бир ёки бир неча турдош мутахассисликдаги таркибида иккитадан 5тагача талаба бўлган гуруҳлар томонидан комплекс илмий мавзуларни ишлаш тавсия этилади.
Ижтимоий ва фундаментал фанларни ўрганиш жараёнида талабалар илмий рефератларни тайёрлайдилар, улар билан семинар машғулотларида маъруза қиладилар. Энг яхши рефератлар нашр этилишга ва танловларга тавсия этилади.
Битирувчи кафедраларда мунтазам тарзда махсус талаба семинарлари ўтказилади, бу семинарларда талабаларда илмий хабар, реферат, маъруза қилиш ҳамда илмий баҳсда фаол иштирок этиш, ўз тадқиқотлари натижалари ҳақида маъруза қилиш ва ҳимоялаш, илмий ишланмаларнинг бажариш назоратини олиб бориш кўникмалари пайдо бўлади. Семинарларда рефератлар ва адабий манба обзорлари, тадқиқот режа ва методикаси, бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлар тингланади. Семинарлар жадвалга мувофиқ кафедра мудири раҳбарлиги остида ўтказилади.
Амалиёт ўташда талабаларгақуйидаги каби индивидуал вазифалар берилади:
1.Тадқиқотни янги методларини жорий этиш;
2.Ўқув тадқиқот ишнинг мавзули режаси (ишнинг мавзуси, мақсади, бажарилиш босқич ва муддати, тавсия этилган адабиёт, ижрочи ва раҳбарлар);
3.Амалиёт ўташ даврида курс ва диплом ишларида бажариладиган индивидуал илмий вазифалар. Кафедраларда талабаларнинг якунланган илмий ишларинг картотекаси юритилади. Ишланмалар натижалари ҳисобот шаклида расмийлаштирилади ва кафедрада ҳимоя қилинади. Энг яхши ишлар илмий конференцияларда илмий оммага тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |