7 – Маъруза: Суғориш тизимларида сув ўлчаш Режа


ТУПРОҚЛАРНИ САНОАТ ЭРОЗИЯСИ ВА РЕКУЛЪТИВАЦИЯСИ



Download 187,62 Kb.
bet38/39
Sana21.02.2022
Hajmi187,62 Kb.
#73036
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
dexqonchilik ma'ruza umumiy

ТУПРОҚЛАРНИ САНОАТ ЭРОЗИЯСИ ВА РЕКУЛЪТИВАЦИЯСИ

Инсоннинг саноат фаолиятида бузилган еулар мелиоратив тадбирларни тақозо этади. Тупроқ ва ландшафтларда энг фаол бузилишни фойдали қазилмаларни самарадорлиги юқори бўлган очиқ усулда қазиш ишлари келтириб чиқаради. Маълумки, тоғ саноатида 75% да ортиқ махсулотлар очиқ усулда олинади. Бунда ҳудуднинг ўсимлик ва турпоқ қопламлари гидрологик ва гидрокимёвий режимлари бузилади. Оғир металлар, ва заҳарли бирикмаларга бой ёткизиқлар сув манбаларни ифлослантиради ва шу билан ҳудуднинг бошқа жойларини кўшимча бузади. Тоғ кон ишлаб чиқаршида ер юзасига дамбадам ўсимликларни ўсишига, кам яроқли бўлган грунтлар ёки ҳатто заҳарли жинслар чиқариб ташланади. Чиқариб ташланган жинсларга албатта юқори нордон муҳит хос бўлади ва ҳам кимёвий, ҳам физикавий муҳит хоссалари бўйича жуда юкори фарқланади. Шунинг учун очиб ташланган грунт-жинсларнинг мелиорацияси оҳаклаш. Минерал ўғитлар солиш ва илдиз тарқалган қатламларини гомогенезациялашни назарда тутади. Фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб чиқариш, шунингдек ландшафтнинг бузилишига олиб келади, оқибатда вақт ўтиши билан чўкиш ҳодисалари авж олади, ҳудуднинг гидрологик режими ва рельефи ўзгаради. Шахталарнинг йўлдоши терриконлар ҳисобланади, қайсини ювилиши ва чангланишлари атроф-муҳит тупроқлари ва сувлари хоссаларини ёмонлаштиради. Минерал хом-ашёларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ва электростанциясининг қаттиқ чиқиндилари майдонларни бузади ва фойдасиз эгаллайди.


Тупроқ қатламлари сифатини бузилиши нефт қазиб олишда ҳам содир бўлади. Тупроқнинг ифлосланиши ерларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашиши ҳам нефт ва нефт сувларидан ҳам содир бўлади, шунингдек ифлослангирувчи нарсалар бурғулаш эритмалари, ҳамда нефт жойлари билан боғлик газ оқимлари ҳам бўлиб, уларни углеводородлар, сероводородлар, углерод оксидлари, олтингугурт, азотлар билан бойитиб тупроқ ҳавосини ўзгартиришлари мумкин. Чуқур қатламлар орасидаги сувлар эриган тузлар билан тўйиниб, тупроқларни шу жойларида шўрланишни содир этади.
Тупроқни ишлаб чиқаришга бевосита алоқадор бўлмаган йўқолишлари йўл қурилишларида, электр линиялари ўтказишда саноат ва фуқаро курилишларида ҳам кузатилади.
Рекультивация бузилган ландшафтларни мақбуллаштириш ва тиклаш тадбирлари тизимлари, тоғ-кон ишларида бузилган ерларнинг рекультивация ишлари услубий тарзда яхшироқ ишлаб чиқилган. Уни уч этапда ўтказиш тавсия этилади:
1.Тайёргарлик қилиш этапи. Бу этапда бузилган ерларда тадқиқот ишлари ва кузатишлар ўтказилади. Рекультивацкянинг йўналишлари аникланади, техник-иқтисодий асослаш хужжатлари ва рекультивация лойиҳалари тузилади.
2.Тоғ-тёхникавий рекультивация этапи. Регионал шароитлардан келиб чикиб, иккинчи этап ўз ичига кимёвий мелиорациялашни олишлари мумкин. Тоғ-техникавий рекультивацияни фойдали қазилмаларни ишлаб чиқаришни олиб борувчи корхоналар бажаради.
3.Биологик рекультивация. Бу этапдаги ишлар тоғ-техникавий рекультивация жараёнида тайёрланган ерларнинг унумдорлигини тиклашга, оширишга ва уларни тўла қонли ўрмон ёки кишлоқ хўжалик ерларига айлантиришга қаратилган.
Биологик рекультивациянинг йўналиши ва услублари районнинг географик ўрни, уни иқлимий, физикавий ва хўжалик-иқтисодий алоҳида хоссаларига боғлиқ равишда фарқланади. Рекультивацияланган ерларни ўзлаштиришнинг энг арзон, кам ҳаражат тури, бу шу майдонларни дарахтзорлаштириш, ўрмонлаштириш ҳисобланади. Чиқинди, отвалларнинг юқори қатламлари хоссаларини яхшилаш учун, уларда органик моддалар ва азотни тўплаш учун дарахтлар экилишидан олдин кўп йиллик ўтлар, беда экиб кейинчалик ҳайдаб ташлаш керак. Дарахтлар кўчатларидан экилиб, чуқурча ёки ариқчалари заҳарли бўлмаган жинслар ёки тупроқлар билан тўлдирилади. Унумдор тупроқлар ва заҳарсиз токсик жинслар тарқалган ҳудудларда қишлоқ хўжалик рекультивацияси ўтказилади. Уни бир канча боскичда ўтказилади: оҳаклаш, 60 см чуқурликгача юмшатиш, ўғитлар солиш, ўт-дуккаклиларни қўшиб экиш. Шундан кейин 40-50% ни кўп йиллик ўтлар ташкил қилган махсус алмашлаб экиш киритилади. Бундай алмашлаб экишдан кейин рекультивацияланган ерларни зонал дала ёки ем-хашак алмашлаб экишлари ишғол қилишлари мумкин.



Download 187,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish