6 мавзу. Рақобатлашувчи инвестиция лойиҳаларини баҳолаш


Ускуналарни таъмирлаш ёки алмаштириш ҳақидаги



Download 31,82 Kb.
bet4/6
Sana13.04.2022
Hajmi31,82 Kb.
#549058
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 мавзу. Рақобатлашувчи инвестиция лойиҳаларини баҳолаш

6.5. Ускуналарни таъмирлаш ёки алмаштириш ҳақидаги
қарорларни асослаш

Бир-бирини сиқиб чиқарадиган инвестиция лойиҳаларидан бирини танлашдаги муҳим ҳолат, мавжуд асбоб-ускунани ремонт қилиш керакми ёки уни янгилаш керакми деган саволга жавоб топишдир. Агар фирма асбоб-ускуналарни ремонт қилса бу янги сотиб олишдан кўра кам пул чиқимини таъминлайди, лекин шуни унутмаслик керакки, эски асбоб-ускуналарнинг яроқлилик муддати янгилариникидан кам бўлади. Бундай ҳолда авваламбор ремонт қилишга мўлжалланган асбоб-ускуналар қанақа харажатларни талаб қилишини аниқлаб олиш керак. Бу харажатларга ремонт сарфлари билан бирга эски ускуналарни сотишдан келиши мумкин бўлган бой берилган фойда, яъни ликвидация қиймати хам киритилади. Таҳлилни эквивалент аннуитет ёки йиллик эквивалент харажатларни таққослаш асосида олиб бориш мумкин.


Мисол. Фараз қилайлик, сизда эски «Жигули» автомобили мавжуд. Сиз уни 5 млн. сўмга сотиб юбориб, 10 млн. сўмга 10 йил хизмат қиладиган ва жиддий ремонт талаб қилмайдиган янги автомобил сотиб олишингиз мумкин. Ёки ўша эски автомобилни 2 млн. сўмга капитал ремонт қилиб, 5 йил фойдаланишингиз мумкин. Ҳар икки ҳолда ҳам фойдаланилган автомобилни металлаломга топширишингизга тўғри келади (бунда ликвидация қиймати 0 га тенг бўлади).
Юқоридагилардан келиб чикиб, эски автомобилдан фойдаланиш билан боғлиқ вариантнинг қиймати – 7 млн.сўм, яъни бой берилган фойда – 5 млн.сўм, ремонт харажатлари – 2 млн сўм. Дисконтлаш коэффициентини 10% деб олсак, қуйидаги йўл билан ремонт қилинадиган автомобилнинг 5 йиллик хизмат қилиш муддати учун йиллик эквивалент харажатларини ҳисоблашимиз мумкин:
ЕА=7,0/3,791=1,847 млн. сўм
Янги автомобил учун мос кўрсаткич:
ЕА=10/6,145=1,627 млн. сўм
Бу ҳолда, бизнинг таҳлил пул тушумларига эмас, балки қилинган харажатларга асосланган. Шу туфайли, биз учун энг қулай инвестиция лойиҳа бу энг кам йиллик эквивалент харажатни таъминлайдиган вариантдир. Кўриниб турибдики, юқоридаги мисолда янги автомобил сотиб олиш, эскисини таъмирлашдан маъқулрокдир.
Шу йўл билан инвестициялаштиришда вариантларнинг кўплигига қарамасдан NPV дан фойдаланиш - аналитик ва инвесторлар учун лойиҳаларнинг маъқулини танлаш учун ишончли асос яратади. Ҳаттоки, фирмага катта даромад келтирадиган, лекин бир-бирини сиқиб чиқарадиган вариантлардан бирини танлаб олишда ҳам бу кўрсаткич муҳим аҳамиятга эга. Тўғри, буларнинг барчаси агар фирма бюджет танқислигига учрамаган ва шунинг учун инвестиция лойиҳаларини инвестицияларни чеклаш шароитларида танлаши керак бўлмаган ҳолдагина амал қилади.



Download 31,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish