6-Мавзу. Осиё мамлакатлари машҳур музейлари. Америка қитъасидаги музейлар. Гиза шах,ридаги пирамидалар комплекси



Download 316,23 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana29.05.2022
Hajmi316,23 Kb.
#617680
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-мавзу

КОХИРАДАГИ МИСР МУЗЕЙИ.
1850 йилда Лувр музейи асистенти, француз 
археологи Огюст Мариет белгили ёзувларни сотиб олиш максадида келади. У бу ерга бир 
неча кун колиш учун келган эди, лекин уни Қохира Цитадели ва пирамидалар мафтун 
этди. Саккарада эса у Сфинкснинг тошдан ясалган бошиникуриб колади ва бирданига 
Страбоннинг “География” асаридаги ушбу жумлалар эсига тушади: “Мемфисда Серапис 
храми булиб, чулнинг Ўртасида кум буронлари натижасида бутун-бутун тог уюмлари 
хосил булган, уларнинг орасида биз факат сфинкснигина куришимиз мумкин, яна бир 
ярми куринган шаклда, колганлари умуман кум остида колиб кетган”. 
Шундай килиб Огюст Магиет сфинксларни кидиришга тушади. Бир неча ойлар 
давомида у огир машаккат ва купчилик махаллий ахоли ёрдамида 30 метр кум остида 
колиб кетган 141 та сфинксдан иборат хиёбонни топишга муваффак булади. Бу хиёбон 
Серапеумга - ер ости илохий букалар хайкалларига туташиб кетади, кабрларга ёткизилган 
ва тулик кора ва кизил гранитдан ишланган бу хайкалларнинг хар бири 65 тоннадан 
келади. Хайкаллар аллакачон емирилиб булган, лекин букалар сиртидаги ёзувлар яъни 
улар качон тугилган, хаёти давомида нима килган, качон улган, нимага муносиб булган 
каби маълумотлар сакланиб колган. Ушбу ёзувлар нафакат дин тарихини балки кадимги 
маданият билан боглик цивилизация бешиги деб номланувчи кадимги Миср давлати 
тарихини урганишда катта ахамиятга эгадир. 
Бундан 2500 йил аввал Нил вохасига борган буюк юнон тарихчиси Герадот хам 
Миср тарихини илдизигача тополмаган, чунки бу тарих афсона ва ривоятларга сингиб 
кетган. Баъзи замонавий европа халклари горларда яшаб юрган бир вактда Мисрда 
хашаматли сарой ва ибодатхоналар, давлат бошкаруви, ривожланган кишлок хужалиги, 


колаверса астрономия ва медициянада юкори ривожланишларга эришилган эди. Бизнинг 
юнон укитувчиларимиз мисрликларда укишган, Миср бугдойи билан Рим императорлари 
бокилган, христианлик хам Мисрдагидек бой заминга эга булган. 
Шундан сунг Огюст Мариет Серапеум якинидан Хеопс пирамидаси билан деярли 
тенгдош булган Ти маъбуди кабр тошини топади. Унда кадимги Миср хаётининг бир 
кисми акс эттирилган буртма тасвирлар курсатилган. Бу тасвирларда мисрликларнинг 
кандай ерга ишлов бергани, тошни кандай йунганлари, вазалар кандай ясалгани, кандай 
куроллар билан жанг килингани, кандай овкат тайёрлашгани ва кийим тукиш жараёнлари 
тасвирланган. Қушлар, усимликлар ва уй хайвонлари тасвири аник ифодаланган. Бунда 
Ти маъбуди бир канча куллари билан бирга тасвирланган. 
Кейинчалик О. Мариет уз кашфиётларини Эдфу, Карнаке, Жайр-эль-Бахрида давом 
эттирган ва хамма ерда кадимги Мисрнинг аёвсиз таланганлик изларини куриб чексиз 
надомад чеккан. Хуллас Мариет топилган топилмаларнинг маълум кисмини Қохирадаги 
Миср музейига олиб боришга хукуматдан карор чикартириб олган. Мисрликлар француз 
олими О. Мариетга миннатдорчилик сифатида Миср музейи ёнига ёдгорлик урнатишган. 
Миср хазиналарининг талон-таррожлиги бир мунча вакт тухтамаган. 1881 йил Миср 
музейи директори Гастон Масперо музей ходимларига бундан буёгига талончиликка йул 
куйилмаслик кераклигини эълон килган. 
Мисрлик ва европалик полициячилар жуда куп маълумотлар туплашган лекин 
тергов хеч нарса бермаган. Хужжатда айтилишича кандайдир хоин немис профессорига 
XVIII
сулоланинг илохийлаштирилган купгина сотиб юборган...халигача фанга номаълум 
XIX
сулола фиръавнлари даврига таллукли папирусни америкалик коллекционер “бой 
шайхга ухшаган киши” дан сотиб олган... 
Шундай вазият булганки, Лувр музейининг ёш асистенти ушанда Луксорга археолог 
сифатида эмас, балки бой француз кишисидек, кадимги Мисрнинг таъкикланган бозорига 
гуёки эринибгина келган. Унга албатта кимматбахо буюмларни кулбола усулда тайёрлаб 
сотиувчилар учраган, лекин у уларнинг устидан кулиб угирилиб кетган. Ушанда унга 
кичкинагина бир нарса келтиришганда у бунинг XIX сулола фиръавнлари макбарасидан 
келтирилган кумматбахо буюмлигига икрор булган, сотиб олиб узини шунчаки 
кизикаётган одамдек тутган. Кечкурун бозорни айланаётганда у бир араб савдогари билан 
учрашиб, маслахатлашган. Араб савдогари эса уни бир одам билан учраштирмокчи 
булган, у одам Курнилар оиласининг бошлиги булиб, исми Абд-эр-Расул булган, у билан 
хамма нарсани савдо килиш мумкинлигини айтган. Ёш француз эса у билан якиндан 
танишган ва Абд-эр-Расул унга шохлар макбарасидан бир неча буюм келтириб берган. 
Ёш ассистент уша вактнинг узида уни хибсга олишни буюрган. 
Тергов давомида Абд-эр-Расул икрор булганки, олти йил аввал Дайр эль-Бахрида, 
шохлар водийси якинида жойлашган кузга ташланмайдиган кояни учратганини, унинг 
тагида торга олиб кирувчи 11 метрли йулакча оркали кириб мумиё ва саркофаг топганини 
тан олган. Узининг топилмаларини факат оила аъзоларигина билишни айтиб, биргаликда 
касам ичиб, макбара сирини хеч кимга айтмасликни, факатгина керак булганда оз 
микдорда олиб ишлатишни келишиб олишган ва 6 йил давомида сирларини саклаб бойиб 
кетишган. 
Макбарада саноксиз хазина яширинган. Факатгина Тутанхамон макбарасининг 
тахминий сЎртаи олимлар кулига уз куринишини йукотмай етиб келган. 
1923
йилда бутун дунёга оламшумул янгилик ёйилиб кетди: экспелиция аъзолари 
Лорд Карнарвон ва археолог Говард Картер шохлари водийсидан тутанхамон 
макбарасини топишган. Бу ердан Миср хокимининг мумиёси ва хазинасини хам 
топишган. 
1924
йилда инглиз экспедицияси фиръавн макбарасининг факат олдинги 
хоналаридан 34 та катта контейнерларда барча бебахо заргарлик ва зеб-зийнат буюмлари, 
кимматбахо тошлар олтинлар ва санъат асарларини олиб чикиб кетишган. 
Уша вактда экспедиция аъзолари фиръавн ётган хонага киришди ва у хонадан 


ёгочдан ясалган тилла суви юритилган сандик унинг ичида яна бошка дубдан ясалган ва 
тилла суви юритилган, кейинги иккинчи ва учинчилари тилла суви юритилган сандик ва 
яна туртинчиси хам. Уша туртинчисидан бутунлай биллур булакларидан ишланган 
саркафаг жойлашган ва унинг ичида яна учра саркафаг бор. Энг охиргиси эса соф 
олтиндан ишланган булиб, унда мумиёланган фиръавн ётарди. Мумиёнинг юз кисмида 
олдиндан ясалган никоб, бармокларида тилла узук, буйнида эса икки кават тилла занжир 
бор эди. 
Говард Гартер мумиё юзидан пардани олганда бир канча кимматбахо зеб 
зийнатларни топади ва уларни 101 гурухга булиб руйхатга киритади. Бундан ташкари 
макбарада мохирлик билан ишланган улган хокимнинег хайкали, сакловчи худолар 
хайкаллари, подшолик расм-русумларига оид кимматбахо буюмлар, уларнинг орасида 2 
та тилла суви юритилган повозка, тахт, шкафлар мавжуд. Тутанхамон Мисрнинг энг буюк 
фиръавнлардан бири булганлигини айтиб утиш жоиз. Уша даврда буюк фиръавнлар 
хазиналарини макбараларига беркитишган, масалан, Рамзес II га ухшаб. Хозирда 
Тутанхамон хазинаси Миср музейининг 10 та залида сакланади, майдони битта футбол 
майдонига тугри келадиган жойда. Кузни камаштирувчи афсонавий бойликлар хакида Г. 
Картер дархол фикр юритиб иероглиф ёзувлар билан лойли доскага “Кимки фиръавн 
тинчилигини бузса, улимги махкум этилади” деб ёзиб куйган. 
Бу ёзувларга унча эътибор берилмаган, лекин бу бекор эди. 
1923 йил 13 февралда Тутанхамон макбарасига кирганлар Картер ва Карнарвон 
билан бирга 17 киши эди. Экспедиция бошлиги Лорд Карнарвон бир неча кун Руксорда 
булиб, бирданига Қохирага жунаб кетади. Бир ойдан сунг кохирадан ажабтовур хабар 
келади: эмишки, Карнарвон огир сирли касал билан ётиб колган. Врачларнинг барча 
харакатлари зое кетган. Карнарвон умрининг сунгги дакикаларида алахсираб килган 
ишларини ва Тутанхамон исмини эслаган. Энг сунгги сонияларда унинг хуши жойига 
келиб хотинига “Мана хамма ишлар тугади, менга вахий келди, у мени уз, ёнига олади” 
деган эди. Лорд Карнарвон улгандан сунг Қохирада сирли узгаришлар булди ва уни анча 
вак-тгача хамма гапириб юрди. Тунги сменадаги ишчилар таъкидландики, 
электростанцияда тусатдан хач кандай сабабсиз электр токи сирли учиб колган ва яна уз 
холига келганлиги халигача жумбок булиб колмокда. Бир неча ойдан сунг фиръавн 
Тутанхамон кабрида ишлаган яна 2 киши сирли холатда оламдан утади. 
Улим кетидан яна улим. Инглиз тадбиркори Жол Вулф хеч качон археологик 
ташкикот утказмаганди. Лекин Лорд Карнарвоннинг сирли улими уни шохлар водийсига 
етаклади. У анча вактгача уша ерда булиб уйига кайтади ва тез орада узининг сайёшати 
тасуротлари хакида хеч кимга айтишга улгурмай оламдан утади. Бир неча йил ичида 22 
киши улади: уларнинг купчилиги тутанхамон кабрида булганлар. Хар доим келган ажал 
сузсиз ва тез фурсатда булган. Уша вактда канчадан-канча, таникли врачлар, лингвестлар, 
тарихчи ва археологлар уша ажал домига кетган. Улардан хар бири ёлгиз холда, лекин 
бир хил дард билан: иситма, юрак хуружи ва хуши йукотган холда вафот этган. 
Лондондар Қохирагача, колаверса, бутун дунёда бир-бирига карама-карши 
мишкмишлар ва кераксиз гаплар таркалган. Улардан энг мухими: Қохира музейида 
булган сунгги вокеа одамларни куркитиб куйган. Уша куни кечкурун хаво жуда иссик ва 
нам булган. Хар доимгидек, саркофаг жойлашган зал сайёхлар билан гавжум булган. Тун 
кириши билан зал ёришиб кетиб, тусатдан Рамзес II нинг саркофаги булиниб, кенгайган. 
Сайёрлар эса сизиб окаётган конни ва ойна ичида саркафагнинг жонланиб, унда Рамзес II 
нинг огзидан бакирик товуш эшитилганининг гувохи булишган. Энг кизиги жасад 
кимирлаб, унинг кулларини уралган бинтлар ечилиб, ойна копкогига урилган. Ойналар 
синиб, мумиё одамлар устига ташланаётгандек туюлган. Биринчи каторда турган одамлар 
вахимага тушиб, узларини ойнадан ташкарига отган. Эртасига эрталаб газетада 
врачларнинг хулосалари чикди: утган тундаги вокеа ёлгон эканлиги, Рамзес II жасади уз 
холатида турганлиги кайд этилган. 
Миср музейида яна фиръавн Хефреннинг хайкали хам урин олган. Хайкал кора 


диоритдан ишланган. Қора рангли тош фиръавннинг юзига кандайдир нур таратиб 
турибди. Фиръавннинг юзи ва кузи узок келажакни кураётгандек. Инсоният ташвиши 
гуёки унга бегона, денгиз тулкинланиб, баланд тоглар унга ва бутун Мисрга рух багишлаб 
турибди. 

Download 316,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish