6-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ
Толипов Ф.
Режа:
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари.
Аҳолини арзон уй-жойлар, йўл транспорт, мухандислик комуникация ва ижтимоий инфратузилма соҳаларининг ислоҳ қилиниши
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастурлари Янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётида муҳим омил.
Таълим, илм-фан соҳаларидаги изчил ислоҳотлар. Ёшлар- келажагимиз давлат дастурининг амалга оширилиши.
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари. Аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдори жадал равишда оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядлар 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланган намуналари асосида жорий этилди. 2019 йил 1 сентябрга қадар Халқаро молиявий институтлар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутадиган Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Бизнинг фикримизча, бу қонун аҳолини ўзини ўзи иш билан банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан, масофавий меҳнат ва шу каби бошқа фаолият турларини кенгайтириш ва унинг ҳуқуқий мақомини белгилаш учун асос бўлади. Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини ошириш зарур. Бу йўналишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилди.
Солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади. Меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади ва Меҳнат кодексида бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар; ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, ходим билан бир вақтда иш берувчининг ҳам манфаатларини ифодалайдиган қоидалар ўз ифодасини топди.
Меҳнат кодексида Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади. Меҳнат қонунчилигидаги бундай ўзгаришлар, бизнинг фикримизча аҳолини эркин меҳнат фаолиятини олиб боришга ва меҳнатга муносиб ҳақ олишга кенг йўл очиб беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасида Марказий банк, Қорақал- поғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарларига 2019 йилда турмуш шароити оғир бўлган 1 минг 600 нафар хотин-қизларни имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жойлар билан таъминлаш вазифаси топширилган.
Пенсия таъминоти тизими меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган фуқароларнинг турмуш даражасни таъминлашга ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий характерга эга бўлган қатор чора-тадбирлар комплексини амалга оширилишини назарда тутади. Ушбу тизим 3,3 миллиондан ортиқ фуқароларни ўз ичига олиб, мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизини қамраб олади. Бунда ёшга доир пенсия олувчилар – 2 502,6 минг нафар, ногиронлик пенсияси олувчилар – 360,3 минг нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар – 168,5 минг нафар ва ижтимоий нафақа олувчилар – 294,1 минг нафарни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштиришга доир муайян ишлар амалга оширилган бўлиб, умумқабул қилинган пенсия суғуртаси тамойилини жорий этиш билан боғлиқ тизим модернизацияси амалга оширилган. Сўнги йилларда ижтимоий тўловларнинг ягона иш ҳақи базаси шакллантирилган, пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун ҳисобга олинадиган иш ҳақини бугунги кун ҳолатига келтириш (замонавийлаштириш) механизми қўлланмоқда ҳамда фуқароларга ҳисобланган суғурта бадалларининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш тизими жорий этилган. Бироқ, шу билан бирга, ҳанузгача муносиб пенсия миқдорига эришишнинг аниқ меъёрлари жорий этилмасдан қолмоқда. етарли даражада юқори иш ҳақи ва иш стажи давомийлигига эга бўлганлар ҳисобидан, суғурта бадаллари билан қопланмаган характердаги пенсиялар тўланиб келинмоқда, ҳозиргача аниқ асосларга эга бўлмаган имтиёзлар амалда бўлиб, пенсия миқдори ва суғурта бадали ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тобора заифлашмоқда.
Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги яқин келажакда кутилаётган номутаносиблик, ўз навбатида, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларни молиялаштиришга тўсқинлик қилиши қуйидаги асосий омиллар билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасида сўнгги йиллар давомида иқтисодий фаол аҳоли ҳис- сасига ижтимоий бадаллар бўйича юклама тобора ошмоқда. Демографик прогнозларга кўра, 2018–2025 йилларда пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (1,2 миллион кишига) ошиши кутилмоқда, бу эса, ўз навбатида, Пенсия жамғармаси харажатларининг мутаносиб равишда ошишига олиб келади. шундай қилиб, 2016 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида пенсия тайинлаш учун йиллик мурожаатлар сонининг ортиб бориши (йиллик ўртача ўсиш – 16 минг нафар фуқаро) кузатилмоқда ва 2025 йилга бориб 300 минг нафарга ортиши кутилмоқда.
Марказий Осиё давлатларида, масалан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи эркаклар учун 63 ёш, аёллар учун –58 ёш. Қозоғистонда аёлларнинг пенсия ёшини 63 ёшга етказиш, бунда ҳар йили пенсия ёшини 6 ойга босқичма-босқич ошириш йўли билан амалга ошириб борилади. Туркманистонда пенсия ёши эркаклар учун 62 ёшни, аёллар учун 57 ёшни ташкил этади. Бугунги кунда (2018 йил) мамлакатимизда пенсия ва ижтимоий нафақа олувчи шахслар сони 3621,5 мингтага етди.
2014-2018 йилларда ёшга доир пенсия олувчилар сони – 18,7 фоизга, ёшга доир тайинланган ўртача пенсия миқдори – 50,2 фоизга ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – 64,8 фоизга ортган. Таҳлил қилинаётган даврда ногиронлик бўйича пенсия олувчилар сони 4,2 фоизга камайган, аксинча уларга тайинланган ўртача пенсия миқдори 59,0 фоизга ортган. 2018 йилда боқувчисини йўқотганлиги сабабли пенсия олувчилар сони 249,6 минг кишини ташкил этган, уларнинг сони 2014 йилга нисбатан 3,1 фоизга ортган. Бу даврда уларга тайинланган ўртача пенсия миқдори 51,3 фоизга кўпайган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллабқувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5597-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб: – барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади; – пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор йўналишлардан бири ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, аҳолининг мажбурий ижтимоий кафолатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. б) пенсия таъминоти тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида: пенсия таъминоти соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол татбиқ этиш, «Пенсия» дастурий мажмуасини модернизация қилиш, навбатни юзага келтирадиган, бунинг натижасида коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларини келтириб чиқарадиган қоғоз ҳужжатлар айланишини бартараф этиш.
Пенсияларни ҳисоблашда асос сифатида 2015 йилдан ташкил этилган фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказиб борилган суғурта бадалларининг марказлаштирилган реестри маълумотларини инобатга олишни жорий этиш. в) пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолати ва самарадорлигини ошириш соҳасида: барча ишловчи пенсионерларга пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқини бериш; қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларда) яшовчи ёлғиз пенсионерларга тўланадиган пенсия миқдорини ошириш кўзда тутилди.
III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қатъий белгиланган миқдорда нафақаларни тадбиқ этиш. г) рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш, пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнат соҳасидаги ҳиссаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ошириш соҳасида. Фуқароларнинг 35 йилдан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорини ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақининг 2 фоизи миқдорига оширишни назарда тутиш; 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ пенсияни умумий белгиланган ёшдан кечроқ расмийлаштирган аёлларнинг пенсияларига устамалар белгилаш; пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобга олинадиган ўртача иш ҳақини пенсия тайинланиш кунидаги белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан 12 баробаригача ошириш.
Ижтимоий суғурта тизимида фуқароларнинг ихтиёрий иштирокини рағбат- лантириш чораларини қўллаш соҳасида: пенсия ёшига етган, аммо зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга, давлат пенсияларини ҳисоблашда етишмаётган стажнинг ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига бир марталик суғурта бадалларини тўлаш ҳуқуқини таклиф этиш (2018 йил 1 апрель ҳолатига кўра янги тайинланган пенсияларнинг 55 фоиз улушини тўлиқсиз иш стажи билан тайинланган пенсиялар ташкил этади); ишловчи эр (хотин)нинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлари ҳисобидан ишламаётган турмуш ўртоғи учун ихтиёрий равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ҳуқуқини таклиф этиш. Эр(хотин) ишламаётган турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадаллари тўлаш тизими дунёнинг кўплаб давлатларида мавжуд.
2016 йилда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши натижасида мамлакатда барча соҳаларда жадал янгиланишлар ва ислоҳотларнинг янги даврига қадам қўйилди. Ушбу йўналишда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг моддий аҳволини яхшиланишига, уларнинг мурожаатларини ҳал қилиниши учун кўплаб шарт шароитлар яратиб беришга эришилди ҳамда ислоҳотларнинг янги босқичига ўтилди.
Айниқса қатор йиллар бу борадаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича амалий қадамлар қўйилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхона” лари ва “Виртуал қабулхоналари” муҳим рол ўйнади. 2017 йилдан бошлаб жорий этилган халқ билан фаол мулоқот олиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида республикамиз шаҳар ва қишлоқларига “Сайёр қабуллар” уюштирилиши йўлга қўйилди. Жумладан, 2018 йил 1 апрелигача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика “Жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи” вакиллари маҳаллаларда ижтимоий ҳолатни ўрганиш мақсадида Наманган вилояти Поп, Косонсой туманларида, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон ва Сариосиё туманларида, Фарғона шаҳри ва Қува туманида, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Жиззах шаҳарларида бўлишиб, аҳолини қийнаётган ва “Халқ қабулхона”ларига келиб тушаётган шикоятлар ечими юзасидан сайёр рейдлар уюштирилиб кўпгина муаммолар ўша ерларнинг ўзида ҳал этилган. Ушбу тизим бугунги кунда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд қилганидек, “Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ тушунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур”. Бунинг учун қуйидаги стартегик вазифаларни амалга ошриш лозим, дея қайд этади Президент.
Биринчидан, аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим. Ҳукумат бир ой муддатда 2019 йил учун бандликка кўмаклашишнинг янги давлат дастурини тасдиқлаши керак.
Бу борада ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш керак.
Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини оширишимиз зарур.
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам беришлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу масалани ҳал этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Иккинчидан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур. Зеро, янги қабул қилинган Президент фармонига кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ишлайдиган барча пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди.
Ижтимоий ҳимоянинг янги тизимига кўра, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. Ислоҳотларнинг кейинги босқичида ушбу чекловлар ҳам бутунлай бекор қилинади. Айни вақтда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, боқувчисини йўқотганларни ўн олти ёшгача ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътиборимиз марказида туриши керак. Умрини ногирон фарзандига қараш, уни парвариш қилишга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз, дея қайд этади, Юртбошимиз.
Умуман, Ўзбекистонда давлат ижтимоий сиёсатининг айрим жиҳатларига эътибор қаратадиган бўлсак, мустақиллик йилларида давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг ўзига хос тизими шаклланганлигини кўриш мумкин. Яъни, давлат муҳтож аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз оиласининг фаровонлигини таъминлашга интилувчиларга қулай имкониятлар яратмокда (булар тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар, ногиронлар, етим-есирлар, боқувчисини йўқотганлар ва муҳтожларга имтиёзли асосда уй-жой, томорқа ер участкалари билан таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларни вақтинча ҳамда ортиқча текширувлар ва солиқлардан озод этиш кабилар шулар жумласидандир). Бу билан аҳолининг турмуш тарзида ижобий силжишлар юз бериб, жамиятда ижтимоий барқарорлик, миллатлараро тотувлик таъминланмоқда.
Айниқса 2017-2020 йилларда фуқаролар фаровонлигини ошириш, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш учун “Халқ давлат идораларига эмас балки, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган ғояни ҳаётга татбиқ этилмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, аҳолининг яхши яшаши учун ҳар томонлама шарт шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз аксини топган. Унда аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш, бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш масалалари кўзда тутилган
Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд қилганидек, “Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ тушунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур”. Бунинг учун қуйидаги стартегик вазифаларни амалга ошриш лозим, дея қайд этади Президент.
Биринчидан, аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим. Ҳукумат бир ой муддатда 2019 йил учун бандликка кўмаклашишнинг янги давлат дастурини тасдиқлаши кераклиги топширилди. Бу борада ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш керак. Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини оширишимиз зарур. Унга кўра энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам беришлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу масалани ҳал этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Иккинчидан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги белгиланди. Янги қабул қилинган Президент фармонига кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ишлайдиган барча пенсионерларга иш ҳақи билан бирга, пенсиялар ҳам тўлиқ миқдорда тўлана бошланди. Зеро, ижтимоий ҳимоянинг янги тизимига кўра, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш бўйича янги тизим жорий этилди.
Шарқда ғарбдаги индивидуализм (ўзлик) тушунчасидан фарқли жамоа туйғусига мойиллик кучлироқ. Яъни, кишилар инсон маҳалла- кўй, қўни-қўшнилар, катталар, кесалар фикри билан иш тутишга кўниккан. Ҳар бир инсон кексалар, ногронларни асраб авайлаш, уларга кўмак беришга одатланган. Шу боисдан соҳанинг муҳим норматив-ҳуқуқий асоси сифатида кексалар, ногиронларни қўллаб қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар қаторида 2008 йил 11 июлдаги “Ногрионларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонун, 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори, “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлашни янада кучайтриш чора тадбирлари тўғрисида” ги 2014 йил 13 октябрдаги ПФ 46-58 сонли каби норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин. Мазкур қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақиллик йилларида Республика “Маҳалла” фонди, “Нуроний” жамғармаси ҳамда маҳалладаги хомийлар кўмагида уларга моддий ёрдамлар кўрсатилган.
Олиб борилган кучли ижтимоий сиёсатга мувофиқ Ўзбекистонда 2019 йил 1 июл ҳолатига кўра, 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган инсонлар мавжуд. 10 мингга яқин уруш ва фронт ортида хизмат қилган шахслар, 12 мингга яқин эҳтиёжманд ногиронлар истиқомат қилади.
Айни вақтда республикада ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, боқувчисини йўқотганларни ва 16 ёшгача бўлган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътибор марказида туради. Умрини ногирон фарзандига қараш, уни парвариш қилишга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз, деган эди, Президент.
Айниқса сўнгги 2-3 йил ичида фуқаролар фаровонлигини ошириш, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш учун “Халқ давлат идораларига эмас балки, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган ғояни ҳаётга татбиқ этилмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, аҳолининг яхши яшаши учун ҳар томонлама шарт шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз аксини топган. Унда аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш, бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш масалалари кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади”, ― деб белгиланган. Давлатнинг ижтимоий адолат ва демократия қоидаларига содиқлиги Конституциянинг “Муқаддимаси”да ҳам қайд қилинган. Лекин фақатгина давлатнинг кучли ижтимоий сиёсати билангина жамиятда адолатни ўрнатиб бўлмайди. Бунда нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамоатчилик, сиёсий партиялар ҳам адолат тамойиллари асосида иш олиб боришлари муҳим. Республикамизда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг амалдаги ўзига хос тизими қуйидаги мезонларда намоён бўлади:
― оилаларга, айниқса, кўп болали оилаларга қаратилган манзилли ижтимоий ёрдам;
― муҳтож оилаларга ўйналтирилган моддий кўмак.
2020 йил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ижтимоий масалаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратди. Яъни “Охирги уч йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттириш хусусида фикр билдирди. Бунда, биринчидан, аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чекка ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслигини инобатга олиш лозим.
Умуман, ўзбек халқининг тарихий анъаналарига кўра ва мустақиллик йилларида олиб борилаётган янгича ислоҳотлар натижасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг қуйидаги натижаларини қайд қилиш мумкин:
-биринчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, оғир шароитларда уларга кўмак бериш, доимо бир бирини қўллаб-қувватлаш ўзбек халқига хос тарихан шаклланган миллий менталитетнинг таркиби қисми бўлганлигига гувоҳ бўлдик;
-иккинчидан, мустақиллик йилларида собиқ Совет Иттифоқи ҳукмронлик қилган 70 йиллик даврда мулкка давлат эгалиги, ишлаб чиқариш воситалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг монополия тизимига барҳам берилди;
-учинчидан, ўша совет тузуми давридаги давлат мулкчилиги тугатилиб, тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳаларига йўл очилиши кишилариинг ижтимоий турмушини яхшилаш имконини берди;
-тўртинчидан, муҳтож оилаларнинг бозор муносабатлари моҳиятини тушуниб етиши натижасида, оила даромадларини кўпайтириш имкониятларини қидиришга, тўқ ва фаровон ҳаёт кечираётган оилаларга тенглашишга интилиш кучая бошлади;
-бешинчидан, ишончли ижтимоий кафолатларнинг таъминланиши, бозор муносабатларига ўтишдаги қийинчиликларни юмшатиш ва янги шароитга кўникишга кўмаклаша бошлади;
-олтинчидан, бугунги “Янгиланаётган Ўзбекистон”да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясига мувофиқ, давлат муҳтож аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз оиласининг фаровонлигини таъминлашга интилувчиларга қулай имкониятлар яратмоқда
2018 йил 3 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида оилани ҳар томонлама қўллаб қувватлашда хотин қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳам анчагина имтиёзлар берилиши кўрсатиб ўтилган1.
Ваҳоланки мустақилликнинг илк дамларида, қишлоқ хўжалигидаги оғир меҳанатда аёлларнинг бандлиги 1991 йилда 47% ни ташкил этган бўлса, 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 42, 5% га қисқарган. Яъни, аёллар қишлоқ хўжалигидаги қўл меҳнатидан фермерлик ҳаракати, аграр соҳалар бошқаруви томон дадил одимлаганлар. Бунда улар фаолияти кенгайиб, бу соҳадаги нуфузи ортган. Аграр соҳа ривожида Президентимиз Шавкат Мирзиёев фахр билан қайд этганидек, Ўзбекистон Қаҳрамонлари фидойи аёллар Халчахон Мирзаева, Патилахон Эргашева, Сиёсатхон Абдуллаева, Муяссар Темирова, Мартия Раҳматова барчага ўрнак ва намуна бўлиб келаётганлигини таъкидлаган эди. Айниқса тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишлаб чиқаришда аёлларнинг ўрни баланд эканлиги фикримизнинг яққол тасдиғидир.
Мусатқиллик йилларида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашда аёллар бошқаруви муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу борада 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда аёллар ролини ошириш, унда бошқарув тизимини демократик тамойилларга таянувчи таъсирчан тизимини ташкил этиш муҳимлиги сиёсий-амалий аҳамиятга эга бўлди.
Фармонда таъкидлаганидек, мамлакатимизда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига ҳамда аграр соҳани ва у билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни ҳамда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун маъсулиятини ўз зиммасига олишга қодир бўлган аёллар жамиятимизда етакчи кучга айланиб бораётганлиги уқдирилган.
Барчамизга аёнки 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хотин- қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган.
Ваҳоланки сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги фаолияти, айниқса иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласида ҳам анча ўсишга эришилган. Масалан, бугунги кунда маҳаллий вакиллик органларида аёллар улуши 16 % ни, Қонунчилик палатасида 17,5% ни, Сенатда эса уларнинг салмоғи 15% ни ташкил этмоқда. Ижро органларида 3.4 %, суд органларида 22,7 %, ишлаб чиқаришда ҳам олдинги даврларга нисбатан икки баробар ортганлигининг ўзиёқ аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ортиб бораётганлигини тасдиқлайди.
Жамиятимизда аёлларга эътибор, уларни эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилаётгани чуқур ҳаётий асосга эга. Жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти кўп жиҳатдан аёлларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан белгиланиши бежиз эмас.
Шу боисдан мамлакатимизда хотин-қизларнинг аграр соҳадаги ўрни ва нуфузини ошириш, улар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бизнингча уларнинг мазмуни қуйидагилардан иборат:
Хотин-қизларни тадбиркорлик соҳага оид билимларини ошириш, иқтисодий маданиятини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Аёлларнинг қишлоқ хўжалик соҳалари ривожидаги ўрнини ошириш учун тадбиркорлик соҳаларига янада кенгроқ жалб этиш;
Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадида аграр соҳада кредит уюшмаларини ташкил этишни кўпайтириш;
Нодавлат, нотижорат ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда турли дастурларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалигида иш жойларини янада кенгайтириш;
Аёлларнинг ишлаб чиқаришдаги меҳнат муҳофазасини кучайтириш, улар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бошқалар.
Ваҳоланки кейингги йилларда кўпгина соҳаларда аёлларнинг иштироки янада кенгайиб бормоқда. Аммо аграр-индустриал давлат ҳисобланган Ўзбекистонда аёлларнинг ушбу соҳадаги иштирокини ҳали етарли, деб бўлмайди. Бунда ширкат хўжаликлари, фермерлик уюшмалари, қишлоқ хўжалик кооперативлари, агробизнес соҳалари муҳим рол ўйнамоқда. Аммо улардаги аёлларнинг ўрни(хусусан, бошқарув тизимига жалб этиш, иш билан таъминлаш) ни ҳали етарлича, деб бўлмайди. Зеро, халқимиз менталитетида ҳанузгача аграр соҳа аёллар учун хос соҳа эмас, деган эскича қараш ҳамон ҳукмрон.
Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, Республикамизнинг айрим касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизлари орасида ўтказилган ижтимоий сўровномалар асосида ўқишни битириб ушубу соҳада ишлашини, яъни фермер бўлишни айрим қизлар истайдилар, бироқ меҳнатнинг бу турига интилувчилар улуши унча кўп эмас: йигитларда- 16,9%, қизларда-6,4 %. Бошқача айтганда, ҳозирги давр қишлоқ ёшлари меҳнатнинг қишлоқ хўжалиги турига қизиқишни йўқотмоқдалар. Ўқишни давом эттиришни ҳоҳлайдиган ўқувчилар орасида агроном бўлишни истайдиган йигитлар ҳаммаси бўлиб 33 нафар эканлиги (5,4 %), қизлардан бирортасида бундай касбга интилиш йўқлиги бунинг исботи ҳисобланишини ҳал этилиши лозим бўлган муаммолардан биридир2.
Жамиятимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор натижасида бугунги кунда уларни нафақат ижтимоий ҳимоялаш, балки давлат ва жамият бошқаруви, жумладан агар соҳа ҳаётида янада самаралироқ иштирок этишини таъминлаш, ишлаб чиқариш, хусусан қишлоқ хўжалиги соҳаларига фаол жалб этиш, улар фаолиятидан янада кенгроқ фойдаланишни назарда тутади. Шунинг учун мамлакатимизда тараққиётнинг ўзаги ҳисобланган аграр соҳа ривожида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада ошириш нуқтаи назаридан қуйидаги таклифларни илгари суриш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, соҳа ривожи ва уни бошқаришда аёлларнинг ўрни ва мавқеини ошириш учун аграр соҳага аёлларни янада кенгроқ жалб этиш;
Иккинчидан, аёлларнинг аграр соҳадаги тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш нуқтаи назаридан уларга кредиталар, микрокредитлар ажратишда айрим имтиёзлар бериш;
Учинчидан, соҳани янада ривожлантириш истиқболларини аниқ белгилаш учун ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишларини янада кенгайтириш;
Тўртинчидан, аёлларнинг аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш ва модернизация қилиш ва бошқаришдаги иштироки ва соҳани ривожлантириш истиқболларини оммавий ахборот воситаларида янада кенгроқ тарғиб қилишга эришиш;
Бешинчидан, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимининг янги йўналишларини, аёл кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида тегишли олий таълим муассасаларида аграр соҳа учун аёл кадрлар тайёрловчи махсус мутахассислик йўналишларини кўпайтириш кабилардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |