6-мавзу. Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари Фалсафада метод ва методология, методика тушунчалари


Илмий билишда фалсафий методларнинг роли катта



Download 69,38 Kb.
bet5/5
Sana25.02.2022
Hajmi69,38 Kb.
#310390
1   2   3   4   5
Bog'liq
метод

Илмий билишда фалсафий методларнинг роли катта. Фалсафанинг аксарият методлари фан тараққиёти ва дифференциациясида умумилмий метод вазифасини бажарган. Хусусан, фалсафанинг универсал методи бўлган тарихийлик ва мантиқийлик тамойилининг бирлиги методи биология, химия, антропология, тарих ва бошқа фанларда эволюсион таълимотнинг асоси бўлиб хизмат қилган. Ижтимоий билишда тарихни мушоҳада қилиш ва тизимлаштириш, қиёслаш ва моделлаштириш барча ижтимоий фанлар учун метод вазифасини бажаради. Шунингдек алоҳида фан доирасида тадқиқот жараёнида қўлланиладиган ўзига хос методлар мавжуд бўлиб, улар хусусий методлар деб аталади. Мисол учун, физика, химия, астрономия ёки мантиқ фани доирасида муайян ҳолатни ўрганиш жараёнида ишлатиладиган тамойил, тадқиқот усуллари бошқа фан доирасида қўлланилишининг иложи бўлмайди.
Фанлараро тадқиқот методлари эса бир нечта фан доирасида дициплиналараро
тадқиқотларга татбиқ этилиши мумкин бўлган методлардир. Мисол учун ижтимоий социология, ижтимоий фалсафа, социал психология предметлари орасида ўрганилаётган муаммолар эчишга ёрдам беради. Бунга маълумотларни синтетик ва интегратив усулда ишлаш, тизимли ёндошув асосида хулоса чиқариш методи ҳам мисол бўла олади.
Ижтимоий-гуманитар фанлар методларининг ўзига хос хусусияти. Ҳозирги замон методологияси. Ижтимоий гуманитар фанлар соҳалар нуқтаи назаридан бир нечта йўналишга бўлинсада, мазмунан ва мантиқан фалсафанинг классик
давридан шаклланиб келган методларни ўз соҳаларида қўллайдилар. Бу ҳолат
ижтимоий-гуманитар фанлар фалсафадан дифференциаллашгани туфайли ўз тарихий илдизларида тарихийлик ва мантиқийликнинг бирлиги, индукция ва дедукция, анализ ва синтез, қиёслаш ва моделлаштириш тамойиллари ва методларига биноан назарий корпусининг мавжудлиги билан характерланади. Шунингдек замонавий методологияда постмодернистик фалсафанинг герменевтик, синергетик ва интеграцион методларидан унумли фойдаланиш, уларни умумий методологик йўналиш сифатида қабул қилиш ижтимоий –гуманитар фанларга хосдир.
Хусусан герменевтика фалсафа, тарих, психология, социология фанларида кенг қўлланилади. Герменевтика ҳозирги замонда этакчи фалсафий оқимлардан бири, тарихий-фалсафий фан доирасида матнларни назарий асословчи ва методологик жиҳатдан тушунтирувчи соҳадир. Немис файласуфи, психологи, маданият тарихчиси Вилгелм Дилтей (1833-1911) ижодида герменевтика фан сифатида такомиллашди ва концептуал йўналишига эга бўлди. Унинг «Герменевтиканинг вужудга келиши», «Дунёга
бўлган қараш, инсонни Уйғониш ва Реформация давридан бошлаб тадқиқ этиш» асарларида инсон руҳиятини ўрганиш билан боғлиқ янги тафаккур тарзи шаклланиши масалалари таҳлил этилади. Айнан шу метод туфайли психология фани фалсафадан ажралиб чиқди. Дилтей назарида фалсафа ва тарихий фанларни боғловчи восита «талқин тўғрисидаги таълимот», ёки герменевтика бўлиб, у ўтган қайтарилмас ва қоронғу маданий дунёларни қайтадан яратишга воситадир». Дилтейнинг герменевтикага берган ушбу таърифида тарихий жараён инсонни эмас, балки инсон тарихий жараённинг нимадан иборат бўлганини очиб беради, деган муҳим фикр бор. У ушбу фикрни метод сифатида «Дунёга бўлган қараш, инсонни Уйғониш ва Реформация давридан бошлаб тадқиқ этиш» асарида қўллади. Мазкур асарда инсон руҳияти, ментал борлиғининг дин, маданият, мафкура ва қадриятлар муштарак таъсири доирасида шаклланиши ва бу динамик жараённинг конуниятлари ёритиб берилган.
Ижтимоий-гуманитар фанларда синергетик метод ҳам муҳим ўрин тутади. Ўзўзини бошқариш, ночизиқли ҳодисаларни ўрганиш, ўз-ўзидан ташкил бўлиш назарияси, тафаккур услуби, методи сифатида синергетика шаклланиш ва ташкил бўлиш жараёнини, инқилобий ўзгаришларнинг онг-тафаккурга таъсир этиш ҳолатларини, ижтимоий жараёнлар шаклланишидаги ички ва ташқи хусусиятлар муштараклигини яхлит илмий концепция сифатида очиб беришга восита бўлади. Синергетикада ночизиқли тафаккур тарзининг эътироф этилиши ижтимоий онг шаклларидаги ўзгаришлар ва қонуниятларнинг имкониятларини кенг тадқиқ этишга йўл очади.
Интеграцион метод ҳозирги замон ижтимоий гуманитар фанларида кенг қўлланилаётган метод ҳисобланиб, ушбу метод фанлар аро тадқиқ этиладиган
мавзуларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур методнинг шаклланиш даври ўтган асрнинг 80-йилларидаги Ғарб социал антропологиясига тўғри келади. Замонавий илмий-техник тараққиёт даврида фанларнинг ва илмий билимларнинг интеграциялашуви бир фаннинг иккинчисига, ёки бир назариянинг иккинчисига қўшилиб кетишини эмас, балки уларнинг синтезини ва органик бирлигини ифодалайди. Тушунчалар алоқасининг янги тизимида интеграциялашган фанлар трансформациялашади». Дастлаб бу каби метод ўтган асрнинг ўрталарида аниқ фанлар доирасига кириб келган ва бу соҳада катта кашфиётларга сабаб бўлган эди.
Ўтган асрнинг охирги ўн йиллигида Ғарб ижтимоий фанларида бу методнинг
оммавийлашиб кетиши этакчи йўналиш ҳисобланган социал антропологиянинг ўз таркибида такомиллашиб кетишига ҳаттоки унинг доирасида аниқ фанлар тажрибалари ҳам қўлланишига олиб келди. Cоциал антропология фани учта асосий йўналиш: антропология, лингвистик антропология, этнология ёки социал-маданий антропологияга бўлинса, унинг таркибидаги ментал соғлиқ ва маданий тараққиёт даражасини ўрганувчи фан этнология ўз ичидан турли йўналишларга дифференциаллашди: «Жумладан, Ғарбий Эвропа этнологиясида иқтисодий (хўжалик) этнология, ижтимоий этнология, ҳуқуқий этнология, сиёсий этнология, диний этнология йўналишлари шаклланди ва истиқболли ривожланиб бормоқда».
Ижтимоий фалсафа, социалантропология, тарих фанида бугунги кунда кенг
қўлланилаётган метод «орал ҳисторй»-«оғзаки тарих» методидир. Бу халқ
оғзидан эшитилган, системалаштирилган, лекин тарихий хужжатларда ўз ифодасини баъзи сиёсий вазиятлар сабаб топа олмаган материаллардан фойдаланиш услуби. Хусусан, ХИХ аср охири, ХХ аср бошларида Ўзбекистонда содир бўлган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнларда, ―очарчилик‖, ―қатоғон‖, ―пахта иши‖ каби сиёсий ўйинларда тарихий ҳақиқатнинг объэктив динамикасини аниқлашда мазкур метод -«оғзаки тарих»га мурожаат қилинган. Мазкур метод ҳақидаги ғоя биринчи бўлиб Италияда 1979 йили «Оғзаки тарих услубининг спетсифик хусусиятлари» мақоласида пайдо бўлди.
Ушбу методнинг Ғарбий Эвропа замонавий ижтимоий-гуманитар фанларига кириб келиши ХХ асрнинг 90-йилларига тўғри келади. «Оғзаки тарих»
методи асосида бўлиб ўтган воқеа ҳодисаларни ўз кўзи билан кўриб, бошидан
ўтказган респондентлар билан суҳбатлар олиб бориш, бу каби суҳбатдошларнинг бир
нечтасининг ҳикояларидаги фактларни тарихий манбалар билан солиштириш, тарихдаги оқ доғлар ёки бузиб кўрсатилган воқеа-ҳодисаларни информаторларнинг маълумотларидан аниқлаштиришдан иборат.
Оғзаки тарих услуби этнография, тарих, социология, мантиқ, психология каби
фан йўналишларининг илғор методларини ўз тизимида бирлаштириб, ўзбек халқи тарихида қайтадан жиддий ўрганилиши лозим бўлган масалаларга гуманитар фанларнинг интеграцион ёндашувини тақозо қилиб қўйди.
Фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси. Шаклланиш,
ўзгариш ва ривожланиш тушунчалари.
Асрлар мобайнида инсоният онгида ўзгариш, ривожланиш, тараққиёт ёки
турғунлик каби жараёнлар тушунча сифатида шаклланиб келгандир. Дастлаб бу ғоя бир ҳодисанинг вужудга келиши ва бошқасига айланиши, шаклланиши
ҳақидаги тасаввур кўринишида уйғонган. Инсонлар онгида тарихий жараёнда ҳосил бўлган маданий тараққиёт, сивилизацион ўзгаришлар, жамият ривожланиш хусусиятлари, уруш ва тинчлик омилларининг инсонлар турмуш тарзига таъсиридан олинган тасаввур ва тажрибалар бу тушунчалар ҳақидаги билимларни бойитди. Масалан, қадимги юнонлар дунёда ҳамма нарса такрорланади ва айланиб-айланиб маълум муддат ўтгач «ўзининг дастлабки доирасига» қайтиб келади, деб ҳисоблашган. Дунё мангу ва яратилмаган, у муайян циклда такрорланувчан хилқатдир.
Гераклит: «Дунё ягонадир ва у на бирор одам, на бирор худо томонидан
яратилмаган, у бўлган, бор, бўлади ва у мангу алангаланиб ва сўниб турувчи
оловдан иборатдир»- деб хитоб қилган эди. Антик фалсафанинг аксарият вакиллари борлиқнинг доимий равишда ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишда бўлиш ғоясини талқин қилувчи таълимотлар яратдилар.
Шарқ фалсафасида ҳам зардуштийликнинг абадийлик ва чексизликни тарғиб
қилувчи дуалистик таълимоти борлиқнинг атрибути бўлмиш абадий ва тўхтовсиз ҳаракат ғоясини тарғиб қилади. Ҳиндистон ва Яқин Шарқ, Марказий Осиёнинг қадимги анъаналарини давом эттирган Илк ўрта аср Шарқ фалсафаси Ислом теологиясига борлиқнинг макон, замон ва ҳаракатда абадийлиги ва чексизлиги ғоясини олиб кирди. Бу фикрлар ривожланишини ўтмишдан келажакка қараб йўналган жараён сифатида тушунишга туртки берган муҳим ғоялардир.
Ривожланиш жараёнининг замирида ҳаракат ва ўзгариш ётади. Ҳаракат – бу
ҳам бир ўзгаришдир. Агар ҳаракатни умуман ўзгариш, яъни ҳар қандай ўзгариш маъносида тушунсак, ривожланиш алоҳида шаклдаги ўзгаришдир. Ривожланиш жараёнида объэктни ташкил этувчи барча элементлар ўзгаришга
учрайди. Лекин, бу элементлар бир-бирига асосланган ва бир-бирига алоқадор ҳолда, комплекс ва яҳлит ҳолда ўзгаради.
Ривожланаётган система комплекс ва яхлит ўзгариши натижасида бир миқдорий ва сифатий ҳолатдан бошқа ўзгарган миқдорий ва сифатий ҳолатга ўтади. Шу тариқа ўзгариш системанинг яхлит ўзгариб кетишига (бошқа системага айланишига) сабабчи бўлади, яъни ривожланиш – бу ҳолатларнинг айланиб туришидир. Агар биз бу жараённи вақтнинг ўтиши нуқтаи назаридан изоҳласак, қуйидаги фикрга келамиз: ҳозирги замон ўтган замоннинг айланган ҳолати ва келгуси замоннинг айланадиган ҳолати, келажак эса ҳали айланишга улгурмаган ҳозирги замондир.
Бундан, циклик айланган ҳолат ривожланишнинг натижасидир, деган хулоса келиб чиқади. Системанинг айланиши ўзининг йўналишига эгадир. Система пайдо бўлишда, янгиланишда, гуллаб-яшнашда, равнақ топишда, қариш-чиришда ва ҳалокат ҳолатида бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси айланиш оқибатида содир бўлади. Айланишлар система ташкилий ҳолатини мураккаблаштириши, ёки аксинча соддалаштириши мумкин. Шунга қараб система равнақ сари, ёки инқироз сари йўналади. Бу эса, ривожланиш – йўналишга эга бўлган ўзгаришдир, деган хулосани беради.Дунёда абсолют изолясияланган, алоҳида ажратилган, абсолют ёпиқ системанинг ўзи бўлиши мумкин эмаслигидан ривожланаётган система, у билан ёнма-ён яшаётган бошқа қўшни системалар билан ўзаро алоқадорликка киришади, бунинг оқибатида у ички ва ташқи ўзгаришларга учрайди. Бу ўзгаришлар мазкур системанинг эркинлик даражасининг (ички ва ташқи алоқаларнинг) кучайишига (прогрессив ривожланишда) ёки сусайишига (регрессив ривожланишда) олиб боради. Бундай ички ва ташқи алоқадорликлар оқибатида ривожланаётган система ҳар томонлама ўзгаришга учрайди. Бундай хилма-хил ўзгаришлар эса орқага қайтмаслик хусусиятига эгадир. Бундан, ривожланиш –орқага қайтмас жараёнлар, деган хулоса келиб чиқади. Ривожланиш жараёнида системадаги ўзгаришларнинг бундай хусусиятлардан келиб чиқиб ривожланишга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Ривожланиш системанинг шундай яхлит, комплекс, йўналишга эга бўлган, орқага қайтмайдиган фазо-вақт структураси ўзгаришики, унинг натижасида система бир миқдорий ва сифатий ҳолатдан бошқа миқдорий ва сифатий ҳолатга ўтади.
Ривожланиш жараёнида системанинг янги ҳолати унинг аввалги ҳолатини инкор этиш натижасида пайдо бўлади. Ривожланаётган системанинг ҳозирги ҳолати унинг ўтмишдаги ҳолатини инкор этиш эвазига вужудга келади. Системанинг аввалги ва кейинги ҳолатларини таққослаш натижасида билувчи субъэкт ривожланишнинг суръатини ва йўналишини аниқлаши мумкин. Агар ривожланувчи система нисбатан кам ташкиллашган ҳолатдан юқорироқ даражада ташкиллашган ҳолатга ўтган бўлса, бундай системадаги ривожланиш прогрессив йўналишга эга бўлади, агар система нисбатан юқори даражада ташкиллашган ҳолатдан пастроқ даражадаги ташкиллашган ҳолатга ўтса, ривожланиш регрессив йўналишда бораётган бўлади. Агар ривожланиш
натижасида системанинг ташкиллашган ҳолати ўзгаришсиз қолса, бундай ривожланиш бир текисдаги ривожланиш дейилади. Бундай ҳолатларда системанинг мураккаблик ва ташкиллашиш даражаси илгаригидек қолгани билан, унинг элементлари ўртасидаги ва унинг бошқа системалар орасидаги ўрни ўзгаради, бундай ўзгаришлар у билан ёнма-ён яшаётган ёки унга нисбатан кенгроқ бўлган бошқа системаларда прогрессив ёки регрессив ривожланишлар содир бўлишга замин яратади. Оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир солатдан иккинчи ҳолатга ўтиб
туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро тасир каби масалалар қадимдан мутафаккирлар, олимлар, файласуфлар ўртасида турли ақс, мунозара, тортишувларга сабаб бўлган. Чунки улар тўғрисида аниқ билимга эга бўлмасдан туриб, олам ва унинг тараққиёти, ривожланиш манбаи, ҳаракатлантирувчи кучлари тўғрисида ҳамда, энг асосийси, келажак ҳақида илмий тасаввурга эга бўлиш қийин.
Атрофимиздаги жамики нарса-ҳодисалар, яни энг майда заррачалардан тортиб то эр, Қуёш, Коинотгача барчаси, шу жумладан, кишилик жамияти ҳам, доимо
ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишдадир. Улар ўртасида абадий ўзаро боглиқлик, ўзаро тасир ва алоқадорлик мавжуд. Оламда ўз-ўзидан, тасодифий равишда ҳеч қандай ҳаракат ҳам, ўзгариш ҳам юз бермайди.
Қонун тушунчаси. Қонунларнинг турлари. Қонун тушунчаси дунёнинг мавжудлиги ана шундай ботиний ва зоҳирий ўзгаришларнинг абадий такрорланиб туришидан иборатдир. Бу такрорланишлар эса ўз моҳияти ва хусусиятларини сақлаб қолганликларидан қонун ва қонуният тусини
олган.Масалан, биз Нютон томонидан кашф этилган бутун олам тортишиш қонунини ўрганганимизда ана шундай ҳолни идрок этамиз. Бу қонуннинг асосий моҳияти бутун оламдаги нарсаларнинг бир-бири билан алокадорлиги тамойилининг доимий такрорланиши, ҳар сония ва ҳар дақикада бу ҳолатнинг содир бўлиб туришини исботлайди.
Хўш қонун ўзи нима? У киши ва умуман, жамият ҳаётида қандай
аҳамиятга эга? Қонунни билмасдан, ўрганмасдан туриб яшаш мумкинми?
Қонун тушунчаси кундалик ҳаётимизда нисбатан тез-тез ишлатиб туриладиган тушунчадир. Хусусан, физика ёки химия қонунлари деймиз, табиат қонуни ёки бўлмаса, иқтисодий қонунлар, юридик қонунлар ва ҳ.к. Юқоридагиларни бирлаштириб турадиган, барчаси учун ҳам умумий булган хосса, хусусиятлар борми? Энг аввало, шуни айтиш керакки, оламдаги барча нарса — табиат, жамият ва инсон тараққиёти маълум қонунлар асосида амалга ошади. Фанларнинг (ижтимоий, гуманитар, табиий ва ҳ. к,) асосий вазифаси ҳар бир соҳа бўйича тадқиқот ўтказиб, қонунларни кашф қилиш ёки уларнинг амал қилиш хусусиятларини ўрганиш, очиб беришдан иборат.
Қанча кўп қонун кашф қилинса, тараққиёт шунча тез булади. Тараққиёт
қонунларини билмасдан туриб, ривожланишга эришиш қийин. Ҳозир мустақил Ўзбекистон барча ривожланган мамлакат сингари ижтимоий йўналтирилган бозор иқгисодиётига асосланган демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо қилиш йўлидан бормоқса. Бунда умумбашарий қонунлар ва мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган.
Инсон қонунларни билиши, уларга амал қилиши доирасида эркиндир. Эркинлик нима?
Эркинлик англаб олинган заруриятдир. Ҳар қандай қонунга хос белгилардан бири зарурийлиги яни объэктив тарзда амалга ошиш, ўз-ўзидан намоён бўлишдир.
Эркинлик эса ана шу зарурийликни англаб олиш мазмунига амал қилишдан иборат фаолиятни англатади.
Юристларда шундай ибора бор: «Қонунни билмаслик жавобгарликдан холос
қилмайди». Ана шу туфайли сиз юридик қонунларни канча яхши билсангиз,
ўзингизнинг фаолиятингни!» шунга мослаб олиб борасиз. Демак, шунча эркин
бўласиз. Шу ҳолда сиз нима қонуний, нима эса қонуний эмаслигини яхши биласиз, қонунга хилоф қадамлар қўймайсиз.
Юқоридаги фикрларни хулоса қилиб, қонунга қўйидагича тариф бериш мумкин:
Қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир.
Энди қонуннинг белгиларига тўхталамиз:
1) Қонун турли-туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳимларини,
яни бундай боғланишларни ифодалайдики, бу «оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва
ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади;
2) Қонун зарурий боғланишларни ифодалаши, яъни тасодифий боғланишлар,
гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боғланишларга асосланмайди;
3) қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларини ифодалайди.
Қонун нисбатан барқарор, такрорланиб турувчи ривожланишларни
(муносабатларни) ифодалайди, яни бир сафар бериб, иккинчи сафар юз бермайдиган боғланишларни бутунлай қамраб олмайди.
Табиат қонунларинииг яна бир энг муҳим хусусияти — бу объэктив характерга эга, яни у инсонга ҳам, инсониятга ҳам боғлиқ эмас. Бирор киши, ҳатто миллатнинг иродаси билан ҳам, табиат қонунига туб ўзгартириш киритиш ёки уни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас. Чунки бу қонунларнинг асосини ташкил қилган боғланишлар, муносабатлар объэктив хусусиятга эга.
Оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодиса бир-бирини тақозо қиладиган ва шу билан бирга, бир-бирини истисно қиладиган қарама-қарши томонлар бирлигидан иборат. Демак, воқеълик ва ўзгариш жараёнида айният ва зиддиятнинг бўлиши ҳам одатий ҳол.
Масалан, иссиқ ва совуқ, оқ ва қора, кеча ва кундуз, электрнинг мусбат ва манфий зарядлари, яхшилик ва ёмонлик, адолат ва жаҳолат ва ҳ. к. Қарама-қарши томонлар бир-бирини инкор этади ва шу билан бирга бири иккинчисини тақозо этади, бири иккинчисисиз мавжуд бўла олмайди. Фараз қилайлик, магнитнинг манфий заряди бўлмаса, у ҳолда ушбу нарса магнит бўлолмайди.
Борлиқ нарса, воқеа-ҳодисаларнинг турли-туманлигидан иборат. Лекин нарсалар қанчалик ҳилма-хил, турли-туман бўлмасин, улар ўртасида яқинлик, айнанлик мавжуддир. Масалан, стол ва стул сифат жиҳатидан турли нарсалардир. Лекин барибир улар ўртасида ўхшаш томонлар, белгилар бор. айтайлик уларнинг ё ранги ёки бир турлиматериалдан ясалганлиги ёки бўлмаса, вазни ўхшаш бўлиши мумкин ва ҳ.к.
Айният тушунчаси нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни
ифодалайди. Шу билан бирга нарса-ҳодисалар бир биридан фарқ қиладиган томонлар, хусусиятлар, белгиларга ҳам эгадир. Айнан бир хил бўлган нарсанинг ўзи йўқ.
Ҳатто дарахтнинг бир шохида ёнма-ён турган 2 барг ҳам бир-биридан фарқ
қилувчи бази жиҳатларга эга. Ҳеч бўлмаганда, улар бир биридан макондаги ўрни билан фарқ қилади.
Ҳаётдан мисол келтирадиган бўлсак, бир-бирига ташқи томондан тамомила
ўхшаш бўлган Ҳасан ва Ҳусанларда ҳам ҳудди кун фарқ қилувчи хусусиятлар
бор. Масалан, уларда фел-атвор, қизиқиш тури, дунёқарашлар ҳар хил бўлиши, уларнинг ички дунёлари фарқ қилиши мумкин. Демак, тариф нарса — ҳодисаларнинг фарқ қилувчи томонларини ифодаловчи тушунчадир.
Хўш, қонуниятли алоқаларнинг муҳим белгилари ва асосий хусусиятлари
қандай? Қонун, бу – муҳим характерга эга бўлган алоқадир. Қонун ва моҳият
тушунчалари бир хил тоифадаги тушунчалардир. Қонуниятли алоқаларнинг муҳимлик ва зарурлик хоссалари уларнинг яна бир хусусиятини – умумийлигини келтириб чиқаради. Умумийлик қонуннинг тегишли шароит бўлган ҳамма эрда амал қилишини билдиради. Қонунлар камроқ умумий бўлиб, фақат моддий жараёнларнинг чекланган соҳаларидагина амал қилиши, айрим конкрет фанлар томонидангина ўрганилиши (масалан, энергиянинг сақланиши ва айланиши қонуни) мумкин;
шунингдек қонунлар фалсафа томонидан ўрганиладиган умумий, универсал бўлиши мумкин (диалектика қонунлари).
Қонунлар ўзининг ифодалаш шакллари бўйича бир-биридан фарқ қилади. Бир хил қонунлар ҳодисалар ўртасидаги қатъий миқдорий боғлиқликни акс эттиради ва фанда математик формулалар билан қайд этилади (масалан, бутун жаҳон тортилиш қонуни).
Бошқа хил қонунларни эса қатъий математик формулалар билан ифодалаб бўлмайди (масалан, табиий танланиш қонуни). Қонунларни синфларга бўлиш ғоят муҳим аҳамиятга эга: динамик қонунлар (қаттиқ детерминация), статистик (эҳтимолий) қонунлар, симметрик қонунлар, бошқарув қонунлари. Қонунларнинг турли синфлари мавжудлиги дунёда сифат жиҳатдан турли туман муҳим алоқалар мавжудлигини акс эттиради, бу эса илмий билим тузилмасида, унинг тузилиш мантиқида ўз ифодасини топади.
Фалсафанинг асосий қонунлари ва тамойиллари. Қарама-қаршилик ва
зиддият қонуни. Миқдор ва сифат ўзгаришлари диалектикаси. Инкорни-инкор
қонуни ва ворисийлик.
Фалсафа ўз моҳияти билан нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши ва
ривожланишига улар ўртасидаги боғланиш ва алоқадорлик муносабатларини ўрганади.
Шунингдек жамият ва инсон тафаккурининг мавжудлик қонуниятлари ҳам
борлиқнинг ажралмас қисми сифатида умумий алоқадор қонуниятларда ўрганилади.
Албатта, оламдаги ҳар қандай боғланиш ҳам ривожланишга сабаб бўлавермайди.
Чунки бу боғланишларнинг кўлами, моҳияти, таъсир кучи ва доираси турлича.
Боғланишларнинг ана шу хусусиятларига қараб, зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳоказо
боғланишларга ажратиш мумкин.
Шунингдек, оламда бошқа воқеа ёки ҳодисалардан алоҳида, улар билан
боғлиқ, ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлмаган бирорта ҳам воқеа ёки ҳодиса мавжуд эмас. Демак, ўзаро боғланиш ва таъсир натижасида нарса-ҳодисаларда ўзгариш содир бўлади. Лекин, барча ўзгаришни ҳар доим ҳам бирданига, яққол сезиш мумкин эмас. Чунки оламнинг намоён бўлиш турли даражада бўлганлиги сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир.
Ташқи факторлар (инсон фаолияти, ёруғлик, иссиқлик, намлик, атмосфера босими) натижасида рўй беради ўзгаришларни кўз кўради, қулоқ эшитади. Хуллас, улар осон англаб олинади, очиқ-ойдин намоён бўлади. улардаги ўзаро боғлиқликни ҳам осон кўриш, илғаш мумкин. Ана шундай осон кўриш ва илғаш мумкин бўлган, очиқойдин рўй берадиган воқеа, ҳодиса, натижага нисбатан «зоҳирийлик» тушунчаси,
моҳиятини илғаш қийин бўлган ва мураккаб ички сабаблар натижасида кечадиган
жараёнлар ўзгаришларга нисбатан «ботинийлик» тушунчаси қўлланилади. Фалсафада
ривожланиш, ўзгариш, тараққиёт жараёнлари диалектик нуқтаи назардан қарамақаршиликлар бирлиги ва ана шу бирлик асосида рўё берадиган ўзгаришлар асосида
ўрганилади.
Қарама-қаршилик деб эса, нарса, воқеа-ҳодисаларнинг бир бирини тақозо
этувчи ва шу билан бирга бир-бирини инкор этувчи томонлари, кучларининг ўзаро
муносабатига айтилади.
Қарама-Қаршиликлар ўртасидаги муносабатни зиддият деган тушунча
ифодалайди. Кўп ҳолларда айният ва тафовутнинг зидлиги ва уларнинг бир махражга
келиш, меъёрий ўзгариши туфайли ривожланиш, тараққиёт, янгиланиш жараёнлари
амалга ошади. Тараққиёт шу манода айният, тафовут ва зиддиятлирнинг пайдо
бўлиши, ривожланишини ва ҳал қилинишидан иборат бўлган абадий ва азалий мураккаб
жараёндир.
Инсоният пайдо бўлибдики, унинг ҳаётида айният ва тафовут ҳам, зиддият ва
қарама-қаршиликлар ҳам мавжуд бўлиб келмоқда. Одамзод зиддиятлар камроқ
бўлган, кишиларнинг ҳилма-хил интилиш ва мақсадлари, бир-биридан фарқ қиладиган
ғоялари уйғунлашган, барқарорлик устувор бўлган жамиятни қуриш учун бош
қотириб келмоқда.
Ану шундай интилишлар фанда «Конфликтология» (конфлик — зиддият, логосталимот) деб аталадиган фалсафий таълимотнинг пайдо бўлишига олиб келган. Бу соҳа
билан шуғулланадиган олим ва мутахассислар конфликтологлар деб аталади. Улар
конфликтларни келтириб чиқариш эмас, балки уларнинг
олдини олиш ва жамият учун фойдали тарзда ҳал қилиш йўллари ва усуллари устида
бош қотиришади.
Ҳар бир зиддиятнинг аниқланиши, ҳал қилиниши ўзгаришга, янгиланишга, бир
сифатдан иккинчи сифатга, эскидан янгига ўтишга сабаб бўлади. Олам турли-туман
бўлганлиги учун зиддиятлар ҳам хилма-хилдир. Масалан, ички ва ташқи зиддиятлар,
асосий ва асосий бўлмаган зиддиятлар мавжуд. Улар Ўртасида фарқ бўлгани билан
бирга, мутлоқ чегара ҳам йўқ. Чунки амалда, ҳаётда улар бир-бирига ўтиши,
биргалашиб кетиши ва тараққиётда турли хил ўрин тутишлари мумкин.
Оламнинг мавжудлиги — миқдор ва сифат воқеълиги тарзида намоён бўлади.
Бунинг моҳияти шундан иборатки, нарса ва ҳодисалардаги сезиларли бўлмаган
миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, тараққиётнинг маълум бир
босқичида меъёрни бузади ва сакраш йўли билан туб сифат ўзгаришларига олиб
келади. Ҳаракат жараёнида предметларда маълум ўзгаришлар содир бўлади. Бирон
– бир лаҳзагача миқдор ўзгаришлар кўпаяди, ички ва ташқи таъсирлар натижасида
объэктда юз берадиган жараёнларнинг миқёси кенгаяди. Кейинчалик
«тўпланиб» қолган миқдор ўзгаришлар билан объэктнинг сифати ўртасидаги тафовут
ҳосил бўлади. Тафовутни ўткирлашиб бориши янги сифатнинг вужудга келиши билан
якунланади. Полимердан биополимернинг ҳосил бўлиши, ҳар қандай янги
объэктларни вужудга келиши сифат ўзгаришидан далолат беради.
Янги сифатнинг вужудга келиши олдин содир бўлган миқдор ўзгаришлар
турғунликни сақлаб турган меъёрни бузилиши орқали юз беради. Ўз навбатида
янги сифат ўзгарган миқдор билан бирликни ҳосил қилар экан, объэктни ўзида янги
меъёр пайдо бўлади.
Табиийки, янги сифат янги миқдорий ўлчамни келтириб чиқаради. Бу хислатни
асосида ётган нарса – объэктдаги элементларнинг ҳаракати ва мустақиллигининг
миқёсини ошиши, муҳит билан масса, энергия ва структура воситаси орқали
алмашунув жараёнининг тезланиши ёки кенгайиши, предметнинг
мукамаллашишига қаратилган фаоллик қобилиятини юксалишидадир. Бу янги сифат ва
миқдор олиб келган жараёнлар мазмунан ривожланишдан дарак беради. Миқдор
ўзгаришларининг сифат ўзгаришига ўтиши, ҳамда, янги сифат ўз навбатида янги
миқдорий хислатларни келтириб чиқариши ривожланиши қандай юз беришини кўрсатади.
Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришига ўтиши, борлиқда бундай ўтишни
доимий ва умумий усул тазрда намоён бўлиши бу жараёнга қонуният тусини
беради. Бу хилдаги қонуниятнинг амал қилиши икки йўналишда содир бўлади: 1)
Маълум тизим доирасида миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришига ўтиши олдин
мавжуд бўлмаган янги предметни юзага келтиради. Илмий билиш соҳасида олдин
маълум бўлмаган фактларни таҳлил қилиш мавжуд концепциянинг чекланганлигини
кўрсатиши ва янги мазмунга эга бўлган назарияни ишлаб чиқишга олиб келиши
мумкин. 2) Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришига ўтиши бирон – бир олдиндан
мавжуд бўлган тизимнинг йўқолиши эмас, балки унинг янгиланиш шаклида
намоён бўлиши мумкин. Моддий оламдаги хилма-хил нарса ва ҳодисалар бирбиридан ўз сифати билан ажралиб туради. Сифат — нарсаларнинг ички ва ташқи
муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди.
Сифат нарса қандай бўлса, уни шундайлигича кўрсатиб беради, жисмнинг барча
ташқи хоссаларини боғлиқликда намоён қилади.
Демак, сифат нарсанинг умумийлигини, яхлитлигини, унинг иисбий барқарорлигини,
бир-бирига ўхшашлиги ёки ўхшамаслигини ифодалайди. У кенг манода
нарсаларнинг турли-туман хоссалари йиғиндисидир. Лекин сифат ва хосса айнан бип хил
маънодаги тушунчалар эмас. Сифатнинг ўзгариши, муқаррар суратда, хоссанинг
ўзгаришига олиб келади. Бироқ хоссанинг ўзгариши ҳар доим сифатнинг ўзгаришига
таъсир қилавермайди, айрим хоссалар нарсаларнинг сифатига таъсир этмасдан йўқ бўлиб
кетиши мумкин. Сифат предметнинг доимийлигини, нисбий барқарорлигини ифода эгади.
Нарсалар сифат муайянлигидан гашқари, бир-биридан миқдорий томонлари билан
ҳам фарқ қилади. Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови, оғирлиги, ҳаракат тезлиги ва
шу кабилар билан тавсифланади. Табиат ҳодисалари каби ижтимоий ҳодисалар ҳам
миқдорий томонга эга. Чунончи, сув ўз солиштирма оғирлигига, қайнаш ва
музлаш даражасига эга. Бир ижтимоий тузум бошқасидан хусусияти жиҳатидангина
эмас, балки ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти, меҳнат унумдорлиги, маданияти
ва ҳоказолар билан ҳам фарқ қилади. Ҳар қандай ҳодиса миқдор ва сифат бирлигига эга.
Табиатда фақат миқдорга ва сифатга эга бўлган, яъни сифати бўлиб миқдори, миқдори
бўлиб аксинча, сифати бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ.
Тараққиёт жараёнида миқсор ўзгаришлари туб сифат ўзгаришларига ўтиши
билан бирга сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига ҳам ўтади. Миқдор
ўзгаришлари битан сифат ўзгаришлари ўзаро чамбарчас боғланган бўлишига
қарамай, йлар айрим ўзига хос хусуссиятларга ҳам эга. Чунончи:
- биринчидан, миқдор ўзгаришлари доимо юз бериб туради Ҳатто ҳодисалар
сифатининг нисбий барқарорлиги даврида ҳам миқдорий ўзгаришлар аста-секин юз
беради. Сифат ўзгаришларига ўтиш фақат малум бир даврда бошланади;
- иккинчидан, миқдор ўзгаришлари маълум вақтгача нарсаларга муҳим таъсир
кўрсатмайди. Сув нормал атмосфера босимида 100° гача суюклик ҳолатини
йўқотмайди, кейин эса буғга айланади, сифатини ўзгартиради. Демак, сифат
ўзгаришлари ҳодисаларни тубдан ўзгартириб, унинг бошқа ҳодисага айланишини
тақозо қилади;
- учинчидан, миқсор ўзгаришлари аста-секин амалга ошади
- кўп ҳолларда сезилмасдан ўтади. Сифат ўзгаришлари эса анча кейин, айрим
ҳолатда тўсатдан содир бўлади;
- тўртинчидан, сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига қараганда туб
ўзгариш бўлиб ҳисобланади.
Сакраш нима? Сакраш табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат
ўзгаришларини англатадиган фалсафий тушунча бўлиб, тараққиётнинг узлюксиз
кўринишига қараганда анча тез ўтадиган жараёндир.
Сакраш миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтишда узлюксизликнинг
узилишини билдиради. Сакраш нарса ва ҳодисаларнинг узлюксиз ривожланиш давомида
тайёрланиб, шу узлюксиз ривожланиш моменти тугаб, узилиш содир бўлиши билан
зарурий равишда юз беради. Сакраш бирданига, тўсатдан бўладиган ҳолатгина
эмас, балки янги сифат элементлари кўпайиши орқали юз берадиган тадрижий жараён
ҳамдир.
Сакрашнинг турлари ўз ҳарактерига кўра табиат ва жамиятда хилма-хил бўлиб,
улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. Жамият тараққиётидаги сакрашларнинг ўзига хос
томони шуки, бу сакрашлар эски ижтимоий тузумни йўқ қилиш ва янги ижтимоий
тузумни ўрнатадиган ижтимоий жараёнлар, тадрижий ривожланиш орқали амалга ошади.
Бундай сакрашларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: биринчиси — портлаш йўли билан
пўладиган сакрашлар, иккинчиси секин-аста, тадрижий йўл билан бўладиган
сакрашлар. Биринчи тур сакрашларнинг ўзига хос кусусияти шундан иборатки,
бунда нарса ва ҳодисаларнинг янги сифатга ўтиши ниҳоятда тезлик билан юз беради
ва кутилмаган натижаларни, тасодифий жараёнларни бошлаб юбориши, ҳатто салбий
ҳолатларни келгириб чиқариши ҳам мумкин.
Сакрашнинг иккинчи турида эса, эски сифат элементларининг аста-секин йўқолиб
бориши ва янга сифат элементларининг аста- секин тўпланиши натижасида янга сифат
пайдо бўлади.
Шундай қилиб сакраш қуйидаги жиҳатларга эга:
- биринчидан, сакраш тараққиёт натижасида амалга ошадиган обектив ва
қонуний жараёндир;
- иккинчидан, сакраш тадрижийликнинг узилиб, миқсор Узгаришларидан туб сифат
ўзгаришларига ўтишидир;
- учинчидан, сакраш эскини тугатиш ва янги сифатга мос
келадиган ҳолатларнинг вужудга келиши туфайли содир бўладиган зиддиятларни ҳал
қилишдир;
- тўртинчидан, сакраш оламнинг ривожланиб, илгарилаб боришидир.
Ҳодисаларнинг сифат хусусиятларига ва уларнинг ривожланиш шароитига боғлиқ
равишда эски сифатдан янги сифатга
ўтиш турли шаклларда содир бўлади. Ҳар бир нарса, ҳодиса ўзининг аниқ инкор
қилиниш усулига, ўз навбатида аниқ сакраш шаклига эгадир.
Демак, ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай ривожланиш миқдор
ва сифат ўзгаришларининг ўзаро бир-бирига ўтиши орқали содир бўладиган
жараёнлардан иборат. Борлиқнинг ҳам соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса
ва ҳодисаларнинг барҳам топиши, янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш
жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан алмашиниши инкор деб
аталади.
Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили ниҳоятда
муҳим. Бунда ворислик — эскининг инкори ва янгиликнинг шаклланиши сифатида
намоён бўлади. Ана шу жараёнларнинг доимий такрорланиши инкорни ипкор
қонунини моҳиятини билдиради.
Мазкур қонунга мувофиқ обектив воқелиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг
ривожланиши жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ,
аксарият ҳолларда, эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар
сақланиб қолади.
Инкор тушунчаси кундалик онгда «йўқ», сўзи билан қўшилиб келади, инкор
қилмоқ — «йўқ» демакдир, бирор нарсани рад этмоқдир. Лекин диалектикада инкор
кундалик онгда ишлатиладган тушунчадан фарқ қилади. Диалектикада инкор қилиш
тўғридан- тўғри «йўқ» дегани эмас, яни нарсани мавжуд эмас, деб элон қилмоқ
ёки уни ҳар қандай усул билан йўқотиб ташламоқ эмас.
Инкорни диалектик тушуниш янгининг эски билан оддий алмашуви
бўлмасдан, балки эскининг бағрида вужудга келиб, ундан фойдаланиб, қарор
топишини тан олишдир. Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мавжуд: биринчиси,
эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-тарихий жараён бўлганлиги учун
тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; иккинчиси, биринчи эски билан ворисий
боғлиқ эканлигини ҳам ифодалайди.
Инкорни инкор қонунини тушуниш учун уни нега шундай аталишини изоҳламоқ
лозим. Фалсафанинг бу таълимотини икки марта такрорланувчи инкорда ифодаланиши
оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг доимий равишда ўзгариб, бир ҳолатдан иккинчи
ҳолатга ўтиб бориши ва оқибатда, ривожланиш йўлида эканлигидан келиб чиқади.
Бу қонунга кўра, ҳар бир мавжуд бўлган нарса ва ҳодисаларгача бўлган
сифат ва миқдор инкор этилишининг маҳсули, шй билан бирга, ана шу нарса ва
ҳодисаларнинг ўзи ҳам шароитининг ўзгариши, вақтининг ўтиши билан инкор
этилишга маҳкумдир. Демак, ҳар бир нарса ва ҳодисанинг ўзгариши ва ривожланиши
ҳамиша икки ва ундан кўпроқ инкор этишлар билан амалга ошади. Инсоният тарихи
— авлодлар алмашинуви тарихидир, дейилганида ҳам ана шундай ҳол назарда
тутилади.
Инкорни инкорнинг яна бир муҳим белгиси шуки, тараққиётдаги даврийликнинг
муайян ҳалқасида, яни навбатдаги инкор босқичида унинг олдинги босқичидаги
бази белгилар миқдорланади. Масалан, дон ўсимлиқдан яна донларга айланади,
кейинроқ яна ўсимликка ва ҳоказо.
Инкорни инкорнинг амал қилиши туфайли тараққиёт тўғри чизиқ шаклида эмас,
доира шаклида бўлади, унинг охирги нуқтаси бошланғич нуқтага яқинлашади.
Лекин бу яқинлашув унинг охирги нуқта билан туташиши бўлмасдан, балки юқори
босқичда содир бўлиши сабабли тараққиёт спирал шаклга эга булади. Бу спиралнинг
ҳар бир янги ўрами олдинги ўрамига нисбатан юқорироқ босқичда юзага келади.
Диалекгак инкор янги билан эски ўргасидаги боғланишни Буткул рад қилади,
деб тушунмаслик керак. Янги қанчалик илғор бўлмасин, у йўқ жойдан пайдо
бўлмайди, балки эскининг қобиғида аста-секин шаклланади. Шунинг учун ҳам
кўп ҳолларда эскидан янгига ўтилаётганда эски бутунлай ташлаб юборилмайди,
Шунинг ижобий томонлари сақланиб қолади ва ривожланиш давом эттирилади. Демак,
янги билан эски ўртасида ворислик мавжуддир. Инкорни инкор қонуни тараққиётда
ворислик ва ўзгарувчанликнинг бирлигини тавсифлайди. Диалектик инкорнинг муҳим
хусусияти ана шундан иборат.
Инкорни инкор қонуни мустақиллик ва бозор иқтисодиёти жараёнида рўй
бераётган ҳодисалар моҳиятини илмий англашда катта аҳамият касб этади. Янги
жамиятни барпо этишга қаратилган ўзгаришлар ҳамма нарсани бутунлай йўқ
қилишни билдирмайди. Аксинча, бу — халқимиз тараққиёти жараёнида эришилган
ижтимоий-иқтисодий, маданий, манавий ютуқларни сақлаб қолиб, уларни янада бойитиб,
ривожлантиришдан иборатдир. Мазкур жараённинг асосий тамойили янгисини
қурмасдан, эскини бузмаслик лозимлиги тўғрисидаги хулосада яққол ўз асосини
топган.
Категория тушунчаси ва уларнинг турлари. Фан ва фалсафа
категорияларининг таснифи. Ҳар қандай фан объэкти ва предметига ёндошувда
ўрганилиши керак бўлган муаммонинг тушунтиришда маълум тушунча, меъёр,
жиҳатлар, ўзига хос қонунлар ва тамойиллари бўлади. Масалан, физика фани физик
қонунлар, масса, оғирлик, тезлик, куч каби тушунчалар билан ишлайди. Аксарият
қонун ва тушунчалар бу фан тарихида чуқур из қолдирган машҳур олимларнининг
номи билан боғланган. Масалан, физикада Исаак Нютон, Алберт Эйнштейн, Никола
Тесла ва бошқа олимлар физика соҳасида муҳим кашфиётлар қилганлар.
Математикани эса Пифагор, ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний кашфиётларисиз,
қонунларисиз тасаввур қилиш қийин. Ҳудди шундай фалсафанинг фанлик мақомини
белгилайдиган асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизими ҳам бор. Уларни
ўрганишдан аввал, қонун ва категория тушунчаларининг мазмунини аниқлаб
олиш зарур. Агар қонун фалсафий категория сифатида нарса ва ҳодисалар
ривожланиши жараёнидаги энг муҳим, зарурий, нисбатан барқарор, доимий такрорланиб
турувчи, ички ўзаро боғланишлар, алоқалар, муносабатларнинг мантиқий ифодаси
эканлиги бўлса, категориялар «изоҳлаш», «тушунтириш», «кўрсатиш», деган
маъноларни англатади.Фалсафа тарихида уларни биринчи бўлиб, Арасту таърифлаб берган.
У ўзининг «Категориялар» деган асарида уларни объэктив воқеъликнинг
умумлашган инъкоси сифатида қараб, туркумлаштиришга ҳаракат қилган. Хусусан,
унингча қуйидаги категориялар мавжуд: «моҳият» (субстанция), «миқдор»,
«сифат», «муносабат», «ўрин», «вақт», «ҳолат», «мавқе», «ҳаракат», «азобуқубат». Бу туркумлаштириш, ўз вақтида илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга
бўлган. Кейинчалик Арасту «Метафизика» асарида «моҳият», «ҳолат» ва
«муносабат» категорияларини ҳам изоҳлаган.
Умуман, категорияларни фалсафа тарихида илмий мавзу сифатида ўрганишни
айнан Арасту бошлаб берганлиги эътироф қилинади. Маълумки, унгача
Юнонистонда кўпроқ сиёсат ва нотиқлик санъати системалашган, яъни фан сифатида
тизимга туширилган эди. Чунки ўша даврда қўшинни, мамлакатни ва одамларни
бошқариш учун сиёсат ва нутқ маданияти сирларини билиш катта аҳамиятга эга
бўлган. Аммо ўша даврларда ҳали фалсафа қонунлари, категориялари ва асосий
таянч тушунчалари муайян тизимга туширилмаган, изчил баён қилинган
билимлар системаси сифатида шакллантирилмаган эди. Арасту фалсафанинг қонун ва
категорияларини биринчи марта системалаштирган, таърифляган ва фалсафани фан
даражасига кўтарган. Ўша даврдан бошлаб фалсафа ўз қонунлари, тамойиллари,
категориал тушунчаларига эга бўлган фанга айланган. Шарқда бу масалага
Форобий, Беруний ва ибн Синолар ҳам катта аҳамият берганлар. ХВИИИ асрларга
келиб, фалсафий категориялар таҳлилида янги давр вужудга келди. ХВИИИ-ХИХ асрга
келиб, хусусан, И. Кант қарашларида категориялар «сифат» (реаллик, инкор,
чегаралаш), «миқдор» (бирлик, кўплик, яхлитлик), «муносабат» (субстанция ва
моҳият, сабаб ва ҳаракат, ўзаро таъсир), «модаллик» (имконият ва
имконияцизлик, воқеълик ва новоқеълик, зарурият ва тасодиф) тарзида изоҳланган.
Кантдан фарқли уларок, Гегел мантиқий категорияларни: «борлиқ» (сифат, миқдор,
меъёр), «моҳият» (асос, ҳодиса, мавжудлик), «тушунча» (объэктив, субъэктив,
абсолют Ғоя) тарзида изоҳлаган.
Фалсафа фанининг категориялари ҳақидаги турли қарашларни умумлаштириб
айтганда, уларнинг мантиқий тушунчалар сифатидаги қуйидаги тавсифлари бор: 1)
объэктив вокеликнинг инъикоси; 2) нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғланиш ва
алоқадорлигини мантиқий умумлаштирувчи билиш усули; 3) нарса ва ҳодисаларнинг
ривожланиши билан ўзгариб турувчи мантиқий тушунча; 4) борлиқнинг
мавжудлигидан келиб чиқадиган тарихий — мантиқий билиш даражаларидан бири.
Кўпчилик мутахассислар категориялар олам, ундаги нарса ва воқеалар, уларнинг
асосий ва такрорланиб турувчи алоқадорлигини ифодалайдиган кенг мазмундаги
тушунчалардир, деган фикрга қўшиладилар. Бу маънода борлиқ, воқеълик, ҳаракат,
макон, замон, миқдор, сифат ва бошқалар фалсафанинг ана шундай
категорияларидир.
Фалсафада ўз хусусиятларига кўра, «жуфт категориялар» деб аталадиган;
умумий боғланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодаловчи тушунчалар ҳам
бор. Моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл, миқдор ва сифат, сабаб ва оқибат,
зарурат ва тасодиф, имконият ва воқеълик шулар жумласидандир. Улар нарса ва
ҳодисаларнинг муайян йўналишдаги энг муҳим, зарурий, нисбатан барқарор,
даврий такрорланиб турувчи боғланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодалайди.
Фалсафа категориялари мазмунидаги ички бирлик, боғланиш, алоқадорлик ва
муносабатларнинг яхлитлиги билиш жараёнининг ўзлюксизлигини таъминлайдиган
умумий қонуният тарзида вужудга келган.
Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик. Улар нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш
жараёнидаги макон-замон муносабатларини конкрет тарзда намоён қилади.
Умумийлик – оламдаги алоҳида, индивидуал тарзда намоён бўлаётган нарса –
ҳодисаларнинг турфа, хилма-хил умумлаштирувчи хосса ҳамда хусусиятларнинг
муштараклашган ҳолда намоён бўлишидир. Алохидалик ва умумийлик ўртасидаги
боғланиш, алоқадорлик ва муносабат «хусусийлик» категорияси орқали ифодаланади.
Биринчидан, бу категорияларнинг мазмуни оламнинг бирлиги, уларнинг мантиқий
ифодаси конкретлик бўлиб хисобланади. Иккинчидан, «алохидалик», «хусусийлик»,
«умумийлик» нарса ва ҳодисаларнинг макон-замон конкретлигини ифодалайдиган,
нисбатан мустақил мантиқий тушунчалар тарзидагина намоён бўлиши мумкин.
Зеро, уларнинг нисбатан мустақиллиги, ички бирлигининг намоён бўлиш шаклидир.
Фалсафий адабиётларда, билишнинг умумий тенденциясини алохидаликдан
хусусийликка ва шу босқич орқали умумийликка ўтиш тарзида ёки аксинча,
изоҳлаш кенг тарқалган. Ваҳоланки, фалсафий билишнинг асосий хусусияти ва
мақсади ҳар қандай алохидаликнинг индивидуал хусусиятларини умумийликдан
фарқлашдан иборатдир. Масалан, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш жамият
тараққиётининг умумий қонунияти бўлса ҳам, бу жараён турли ижтимоий-тарихий
макон ва замонда ҳар бир давлат учун ўзига хос бўлган моделни тақозо қилади.
Алохидаликнинг умумийликдан фарқини аниқлаш асосида, махсус усул ва воситаларини
қуллаш бозор стратегияси ва тактикасининг миллий хусусиятларини белгилашга
ёрдам беради.
Алохидалик ёки, баъзи фалсафий адабиётларда кўрсатилганидек, яккаликни
муайян хосса ҳамда хусусиятга эга бўлган нарса ва ҳодисаларнинг макон ва
замондаги чегараланган конкрет ҳолати, бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай
ҳодиса ва нарсанинг ички сифат муайянлиги, индивидуаллиги дейиш мумкин.
Антик фалсафада алохидалик категориясининг мазмуни муайян турғунликка
эга бўлган бирлик сифатида қаралган (Афлотун, Арасту). Хегел, алохидаликни
воқеаларнинг зарурий шакли, макон ва замондаги тафовутларнинг намоён бўлиш
моменти сифатида қарайди.
Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик масаласида алохидаликнинг
умумийликдан фарқини мутлоқлаштириш натижасида муайян қарашлар вужудга
келиши мумкин (Бу хақда «Осийоцентризм» ва «Эвропатсентризм» таълимотлари
тўғрисида эслаш кифоя).
Ваҳоланки, умуминсоният цивилизациясининг тадрижий ривожланишида муайян
ички бирлик мавжуд бўлиб, маданият тарихида ҳар бир халқ, миллат ўз ўрни ва
аҳамиятини намоён қилади. Шунинг учун умуминсоният цивилизацияси
тарғибидаги миллий маданиятни мутлоқлаштириш, муайян сиёсий манфаатларга
асосланган бўлиб, буюк давлатчилик, шовинистик қарашлардан бошқа нарса
эмас. Бу ХХ асрнинг 30-йилларида фашизм мафкўрасини шакллантирган асосий
сабабалардан бири эди.
Алохидаликни, умумий қонуниятлар тарғибидаги, элементларнинг индивидуал
ривожланиш жараёни сифатида олиб қараш керак. Чунки ҳар қандай умумийлик,
дастлаб вокеликнинг алохидалиги тарзида вужудга келади. Шунга кўра, ҳар қандай
система ўз тарғибидаги нисбатан янги, алохида ҳодисаларнинг индивидуал
ривожланишисиз содир бўла олмайди. Шундай қилиб, алохидалик воқеълик
ривожланишининг хилма-хил шаклларини вужудга келтиради.
Нарса ва ҳодисаларда алоҳидаликларнинг конкрет хусусиятлари ўртасидаги
боғланишлар, бир томондан, умумийликни намоён қилиш билан бир қаторда,
уларнинг муайянлиги ва мазмунини ҳам белгилайди. Иккинчи томондан эса,
умумийликнинг конкретлиги алохидаликлар системаси тарзида намоён бўлади. Бу
системага структурали ёндашиш билишнинг нисбатан тулаконли бўлишини
таъминлайди. Масалан, муайян жамиятдаги кишиларнинг ижтимоий муносабатлари
ўзига хос бўлган йўналишларини вужудга келтирган. Яъни, иқтисодий, ҳуқуқий,
сиёсий, диний экологик ва бошқа шу каби ижтимоий муносабатлар умумий
маданият тарғибида «иқтисодий маданият», «ҳуқуқий маданият», «сиёсий
маданият», «экологик маданият» ва бошқа нисбатан мустақил йўналишларга
асос бўлган. Бу маданият йўналишлари нисбатан мустақил бўлса ҳам, бир-бирини
тақозо қилади. Уларнинг ички бирлиги ва ривожланиш тенденцияси умуминсоният
цивилизацияси манфаатларидан келиб чигкан бўлиб, умумий тараққиёт даражасига
мос келади.
Фалсафанинг бу категорияси билан «бутун», «қисм» «структура», «система»,
«элемент», категориялари ўртасида узвий боғлиқлик ва муайян фарқлар мавжуд.
Яъни «алохидалик», «хусусийлик», «умумийлик» нарса ва ҳодисалар ривожланиш
жараёнидаги боғланиш, алоқадорлик муносабатларининг яхлитлигини нисбатан
мустақил ифодалаш бўлса, «бутун», «қисм», «структура», «система»,
«элемент», категориялари эса, уларнинг макон ва замондаги боғланиш
муносабатларини жараён тарзида ифодалашдир. Шу нуқтаи назардан, бутунни –
умумийлик, қисмни ёки элементни – алоҳидалик тарзида олиб қараш ҳолатлари
учрайди. Шунингдек, муайян ўхшашлик бўлишига қарамасдан, системани
умумийлик тарзида кабул қилиш мумкин эмас. Бунда система турли даражадаги
умумийликларнинг мажмуи ҳам бўлиши мумкин. Умуман, нарса ва ҳодисаларни
тарғибий жихатдан «бутун», «қисм», «элемент»ларга ажратиш билишга хос нисбий
ҳодиса бўлиб, унинг самарадорлигини таъминлайдиган зарурий шартдир. Шунга кўра,
юқорида айтилган ҳар иккала категориялар тизими билишнинг босқичи сифатида эмас,
балки усули сифатида олиб қаралиши керак.
Система, структура, элемент фалсафанинг мухим категорияларидан бўлиб
хисобланади. Система – грекча сўз бўлиб, мантиқий маъноси бутунлик, яхлитлик,
элементлардан ташкил топган бирикма, деган маъноларни англатади.
Система категориясининг мазмуни, уни ташкил қилган элементларнинг
структуравий муносабатларига мос келади. Шу нуқтаи назардан, билиш жараёнидаги
системалаштириш, назарий фаолият сифатида, уларнинг ташкил қилинган тарғибий
элементларини тарихий-мантиқий изчил тартибга келтириш билан изоҳланади. Хусусан,
бу элементларнинг функсионал фаолиятини, аҳамиятига кўра туркумлаштириш,
муҳим методологик аҳамиятга эга, чунки инсоннинг борлиқни билиш фаолияти
система структурасидаги элементларнинг мавжудлик ҳолати ва ривожланиши объэктив
қонуниятларини ўрганиш асосида, уларни мақсадга мувофиқ ташкил қилишга
қаратилган. Яъни, инсоннинг объэктив реалликни назарий билишга асосланган:
ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш фаолиятлари самарадорлиги ва мақсадга
мувофиқлиги турли категориялардан унумли фойдаланиши билан ҳарактерланади.
Система — нарса ва ҳодисаларнинг боғланишлари, алоқадорлиги ва
муносабатининг тартибли тадрижий ривожланишини ифодалайди. Структура эса, нарса
ҳодисалар боғланиши, алоқадорлиги ва муносабатлари тизимининг макон ва
замондаги бирлигини таъминлайдиган системанинг мавжудлик ҳолатидир. Умуман,
структура (лотин тилида тўзилиш, тартиб деган маънони англатиб), системани ташкил
қилган элементларнинг нисбатан турғун боғланиш, алоқадорлиги ва муносабатидир.
Ҳозирги мавжуд фалсафий қарашларда структурани системанинг аспекти
сифатида қараш устувордир. Системани ташкил қилган элементларнинг структуравий
тўзилиши унинг мавжудлик ҳолатини ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилаб туради.
Масалан, табиатдаги атомларнинг тарғибий тўзилишлари хусусиятларига қараб,
моддий оламнинг хилма-хил кўринишлари, ДНК ёки РНК ларнинг ўзаро ички
муносабатлари, хромосомалар хилма-хиллиги, тирик организмлар турли-туманлиги
аниқланган. Улар умумлашган ҳолда, моддий оламнинг объэктив реаллиги тарзида
мавжуд бўлса ҳам, моддийликнинг конкрет структурасига эга бўлган системалардир.
Борлиқни ташкил қилган элементларнинг муносабатларига, макон ва замон
хусусиятларига қараб, уларни «ички структура» ва «ташқи структура» га ажратиш
мумкин.
Элемент системани ташкил қилган структуранинг ўзаро боғланиш, алоқадорлик,
муносабат жиҳатларини таъминлайдиган нисбатан мустақил таркибий қисмидир.
Жамиятда элемент ижтимоий муносабатларнинг конкрет кўринишлари тарзида
намоён бўлади. Масалан, жамиятни яхлит система деб оладиган бўлсак, ундаги
элемент алоҳида индивидлар, ижтимоий қатламлар, табақаларнинг онгли муносабатлари
тарзида кўзга ташланади. Яъни, жамиятнинг ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий
ва бошқа муносабатлари структуравий тўзилишни ташкил қилган. Ўз навбатида,
системани тўлалигича билиш, унинг стуктуравий тўзилишидаги ҳар бир элементнинг
функсионал фаолиятини алоҳида таҳлил қилишни тақозо этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, инсонларнинг нарса ҳамда ҳодисаларга
муайян манфаатлари ва эхтиёжларига кўра ёндашишига қараб, ҳар бир элементни
нисбатан мустақил система сифатида олиб қараш мумкин. Масалан, маънавият
жамият структурасида, уни ташкил қилувчи мухим элементларнинг бири ҳисобланади,
лекин маънавиятни, махсус ижтимоий ҳодиса сифатида алоҳида олиб таҳлил қиладиган
бўлсак, унинг ички элементлардан иборат мустақил системалигини кўрамиз. Шунга
кўра, система, структура ва элемент нисбий тушунчалар бўлиб, категориялар
сифатида, унга бўлган муносабат доирасида конкретлашади.
Шунинг учун «система», «структура», «элемент» каби фалсафий категориялар
нарса ва ҳодисаларни билишга системали ёндашиш, структуравий таҳлил усулларининг
умумметодологик асоси бўлиб хисобланади.
Элементларни системани ташкил қилишдаги структуравий аҳамиятига кўра:
муҳим ва муҳим бўлмаган, асосий ва асосий бўлмаган элементларга ажратиб
ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ҳар қандай конкрет элемент, муайян
системада макон-замон хусусиятларига кўра, ўз аҳамиятига эга бўлади. Бирок,
уларнинг аҳамиятини, юқорида кўрсатилганидек, туркумлаштириш мутлоқо нисбий
ҳамда шартли ҳарактерга эга бўлиб, муайян манфаатлар ва эхтиёжлар асосида
ёндашишдан келиб чиқади. Шунга кўра, конкрет макон ва замонда системани
ташкил қилишдаги элементларнинг аҳамияти структуравий функциясида муқобилликлар
вужудга келиб туриши билан изоҳланади. Яъни, системадаги унинг ҳарактерини
белгилаб тўрган мухим элемент, маълум вақтга келиб муҳим бўлмаган
элементга айланиши ёки аксинча бўлиши мумкин.
Умуман, фалсафанинг система, структура, элемент категориялари нарса ва
ҳодисаларнинг мазмунини, шаклини очиб беришда методологик асос бўлади.
Фалсафа фанидаги анъанавий тарзда ёзилган дарсликлар, укув қуланмаларидан
фарқли уларок, бу категорияларни киёсий таҳлил қилишимиздан мақсад, бошқа жуфт
категорияларнинг мазмунини очиб бериш имкониятини яратишдир. Чунки,
«моҳият ва ҳодиса», «мазмун ва шакл», «сабаб» ва оқибат», «зарурият ва
тасодиф», «имконият ва вокелик» категорияларининг мазмуни, юқорида
кўрсатилган «алохидалик», «хусусийлик» «умумийлик», «бутун», «қисм»,
«структура», «элемент», категориялари мазмуни билан узвий боғлиқдир. Шунинг
учун биз фалсафа категорияларини бир-бирини тақозо қилувчи, нисбатан мустақил
билиш усулларининг яхлит системаси тарзида олиб қарашни лозим топдик.
«Моҳият ва ҳодиса» категориясини олиб кўрайлик. Моҳият-ўзида алоҳидалик,
махсуслик, умумийликнинг мазмунини, сабабини, заруриятини, имкониятини, бутун,
қисм, система, структура, элемент тарзида намоён қилади. Ҳодиса эса, уларнинг
боғланиши, алоқадорлик ва муносабатларининг намоён бўлишидир. Моҳиятни
алоҳидалик, махсуслик, умумийлик, бутун, қисмга мос келишига қараб,
туркумлаштириб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, субъэкт назарида
аҳамиятига ва функциясига кўра, асосий ва асосий бўлмаган, нисбатан барқарор
ёки ўзгарувчан моҳиятларга ажратиб, уларнинг ривожланиши жараёнида ўрнини
алмаштириб туришларини эътиборга олиш зарур.
Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиш уларнинг инсон эхтиёжларини
қондириш вазифаси ва мақсадларини конкретлаштиришдан иборат. Масалан, жамият
устқурмасининг сиёсий элементи бўлган давлатнинг мақсади ва вазифаси, уларни
амалга ошириш усул ҳамда воситалари мамлакат ҳудудида яшаётган
кишиларнинг муайян ҳаёт шароитларини таъминлашдан иборат бўлиб, унинг
моҳиятини ташкил қилади. Шунга кўра, ҳар қандай моҳиятни одамларнинг
манфаатлари ва эхтиёжларига, цивилизация келажагига боғлаб таҳлил қилгандагина, у
аҳамиятга эга бўлади.
Нарса ва ҳодисаларни билиш ҳамда ўзгартиришга инсон муайян эхтиёжлар
асосида ёндошади. Бу ёндошиш субъэктив ҳарактерга эга бўлиб, унинг конкрет
эҳтиёжлари ва манфаатлари нуқтаи назаридан баҳоланади. Масалан, чанқаган киши
учун сув унинг чанқоғини кондириш, физик учун-агрегат ҳолати, электр токини
ўтказиши ёки оптик хусусиятлари, химик учун, унинг Н2О кимёвий бирикма
сифати, тегирмончи учун-тегирмон паррагини айлантириш хусусиятлари асосий
моҳият хисобланади.
Нарса ва ҳодисалар доимий ривожланиб туриши жараёнида, уларнинг моҳияти
ҳам, шунга мос тарзда ҳодиса ҳам ўзгариб туради. Моҳиятдаги ҳар қандай
жўзъий ўзгариш ҳам, унинг муқаррар ўзгарган ҳодисасида ифодаланади. Масалан,
сувнинг электр токини ўтказиш хусусияти, унинг температурасига боғлиқлиги
аниқланган. Агар биз сувнинг температурасини маълум даражада котарсак, унинг
электр токини ўтказиш хусусиятини улчайдиган асбоблар бу ўзгаришларни кайд
қилмаслиги мумкин. Лекин, бундан сувнинг моҳиятини ифодалайдиган электр токини
ўтказувчанлик хусусияти юқолган, деган хулоса келиб чиқмайди.
Нарса ва ҳодисаларнинг моҳият ва ҳодиса тарзида боғланишлари макон ва
замондаги муайян конкретлиги билан ажралиб туради. Моҳият ва ҳодиса ўз
хусусиятларига кўра система, структура ва элементларда ўзига хос тарзда намоён
бўлади. Шунинг учун ҳар қандай ҳодисани ва моҳиятни таҳлил қилишда аниқ
тамойилларга асосланиш лозим.
Мазмун ва шакл. Фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса,
ҳодисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули сифатида муҳим
аҳамиятга эга. Мазмун - нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги
системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланиши бўлиб, уни бошқа
системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди.
Шакл эса – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий
боғланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. Ҳозиргача
фалсафий адабиётларда мазмун ва шакл ўртасидаги боғланишларни бир-биридан
ажратиб таҳлил қилиш анъанавий ҳарактерга эга. Яъни, мазмуннинг ўзгариши
шаклнинг ўзгаришига олиб келади, деган хулоса устувор бўлган. Системанинг
элементлари структуравий боғланишларсиз, алоқадорликларсиз мавжуд бўлиш мумкин
бўлмаганлигидек мазмун ва шакл ҳам бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Биз
фақат нисбатан мустақил бўлган мазмун ва шаклни билиш хусусиятига қараб,
шундай мантиқий хулосага келишимиз мумкин. Бошқача қилиб айтганда,
мазмун ва шаклдаги ҳар қандай жўзъий ўзгариш ҳам бир-биридаги ўзгаришларни
тақозо қилади, фақатгина биз уларни билиб олган ёки билмаган бўлишимиз мумкин.
Масалан, сувнинг агрегат ҳолати, шакли ўзгариши билан унинг мазмуни ҳам
ўзгаради. Яъни, сув буғ ҳолатида чанқоқни қондирмайди, ўсимликларни
суғориш учун ярамайди. Бундан ташқари, элементларнинг структуравий
боғланишлари системанинг ҳарактерини белгилашидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак,
структуравий боғланишлар шакл сифатида системанинг мазмунини ҳам белгилаб
туради. Шунга кўра, шаклни мазмунга нисбатан «иккиламчи» дейиш ноўриндир.
Бунга ижтимоий ҳаётдан мисол келтирадиган бўлсак, демократия бошқаришнинг
шакли сифатида жамиятнинг мазмунини белгилаб туради.
Фалсафада мазмун ва шакл категориясини бошқа категориялар тизимидан
ажратиб олиб, нисбатан мустақил таҳлил қилганда, унга инсонларнинг муайян
манфаатлар ва эҳтиёжлар асосида ёндашишларини алоҳида эътиборга олиш керак. Бу
умуман мазмун ва шаклнинг объэктив ҳарактерига путур этказа олмаса ҳам,
уларни баҳолашдаги субъэктив, муқобил қарашларда ўз ифодасини топади.
Миқдор ва сифат. Борлиқда мавжуд бўлган моддий ва маънавий предметлар,
тизимлар ва ҳодисалар мувозанат сақлаб турадилар ёки ўзаро таъсир жараёнида
ҳолатларини ўзгартирадилар. Ўзгаришлар турлича бўлади: жой алмашиш, кўпайиш,
структуравий силжиш, кенгайиш, юксалиш, янгиланиш ва ҳоказолар. Бундай
ўзгаришларни кузатиш асосида кишилар нарсаларнинг миқдори ва сифати ўртасида
боғланиш борлигини англаганлар.
Нарса ва ҳодисаларни билиш уларнинг белги ва хусусиятларини аниқлашдан
бошланади. Дарахт баргининг зангори бўлиш хусусияти бир қатор биохимик ва
физиологик жараёнларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келади. Ўз навбатида
предметларнинг ички ва ташқи хусусиятлари хоссалар орқали намоён бўлади. Ҳар
бир предметнинг алоҳида, якка объэкт ҳолатида мавжуд бўлиши белгилайдиган
хусусиятлар мажмуи, тизимидир.
Хосса барқарор ва ўзгарувчан, умумий ва жузъий, уюшмаган ва
структуравий бўлиши мумкин. Ҳар бир кишига хос бўлган темперамент, ҳиссиёти,
меҳнат қилиш қобилияти барқарор, умумий хоссадир. Лекин, жисмоний тузилиш, бирон
– бир касбга нисбатан лаёқатга эга бўлиш эса инсонда мавжуд бўлган
ўзгарувчан хоссалар қаторига киради.
Тажриба шуни кўрсатадики, хоссаларнинг ўзгариши ҳар доим сифатини
ўзгаришига олиб келмайди. Хосса объэктнинг якка, айрим белгисини ёки
хусусиятини билдиради. Темирнинг тораювчанлиги хоссаси ўзгариши мумкин, лекин
бу металл сифатининг ўзгаришига олиб келмайди. Хоссалар билан бирга объэктда
хоссалар ўртасида ўзаро таъсир, структура, муҳит билан муносабат ва бошқа
хислатлар мавжуддир. Унда сифат нимани билдиради? Сифат шунчаки хоссалар йиғиндиси
эмас.
Масаланинг мураккаб томони шундаки, сифат хоссаларнинг йиғиндиси бўлмаса
ҳам, лекин у ўзини хоссаларнинг йиғиндиси бўлмаса ҳам, лекин у ўзини хоссалар
орқали намоён қилади. Бу эрда фақат хосса ёки хоссалар йиғиндиси билан сифатни
айнан эмаслигини кўзда тутиш керак. С и ф а т – бу объэктнинг барча
элементлари ва хоссалари ва хоссалари ўртасидаги ўзаро таъсир, ундаги ички
боғланишлардан, бошқа объэкт, ташқи муҳит билан бўлган барқарор
алоқалардан ҳосил бўлган бир бутунлигини, тизимли яхлитликни, муайянликни
билдиради. Сифат объэктнинг бир бутунлигини, барқарор муайянлигини, моҳиятли
томонини билдирса, хосса унинг ўзгарувчан, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб
турадиган хислатини намоён қилади.
Ўзининг сифати билан бир объэкт бошқа объэктдан тубдан фарқ қилади. Шу билан
бирга, объэктнинг сифат муайянлиги доирасида айрим хоссалари йўқолиб, янги
хоссалар вужудга келиши мумкин. Эски ва янги хоссаларнинг алмашинуви
объэктнинг бир бутунлиги хислатини ўзгартирган тақдирдагина унинг сифати ҳам ўзгара
бошлайди.
Сифат жиҳатдан бир – биридан фарқ қилувчи қисмларнинг биронта объэктда бирлашиши
кўп сифатли хислатни юзага келтиради. Турли мавжудотда физикавий, кимёвий ва
биологик сифатларнинг, инсонда булардан ташқари ижтимоий ва шахсиятли сифатларнинг
мураккаб уюшмаси мавжуддир.
Сифат муайянлиги билан бирга объэктларга миқдор муайянлиги ҳам хосдир. Бу хусусият маълум ўлчамни билдирадиган сон, ҳажм, даражасида намоён бўлади. Миқдорни ўзи пайдо бўлади. Яъни пойдо қиладиган асос айнан бир хил сифат, хосса ёки қисмга эга бўлган предметларнинг маълум туркум ва тизим доирасида бирлашишидир. Бир – бирига ўхшаш бўлган, яйни пайтда ўзаро боғланган нарса ва ҳодисалар туркуми миқдорли муносабатни ҳосил қилиб, бу муносабат ўлчам (оз – кўп, катта – кичик, кенг – тор, тез – секин ва ҳоказолар) орқали белгиланади. Миқдор - бу мазмунан фарқ қилмайдиган, ўхшаш сифатга эга бўлган объэктларнинг туркумланишидан чиққан ўлчамдир. Мазмун жиҳатидан фарқ қиладиган, сифат ва хоссаси тафовутда бўлган объэктлар миқдорни, миқдорий муносабатни ҳосил қилмайдилар. Масалан, алоҳида – алоҳида олинган электрон, атом ва молекула туркумни ташкил қилмайди, сифат жиҳатидан турли моддаларга мансуб бўлганлари учун уларни санаб бўлмайди. Предметда мавжуд бўлган миқдордаги элементларнинг ўзаро алоқадорлиги ва таъсири ўзига хос хусусиятга эга бўлган сифатни ҳосил қилиши. Кислород атомининг сифати ундаги ўзаро алоқада бўлган элементар зарра унинг миқдорий муайялиги билан белгиланади. У ёки бу ижтимоий тузумнинг сифати ижтимоий – иқтисодий муносабатларнинг кўп хиллиги, иқтисодиётни потенциал имконияти, шахс, ижтимоий уюшма ва гуруҳлар, ҳамда жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорликни суръати, даражаси билан характерланади. Демак, маълум миқдор муайян сифатни келтириб чиқаради. Сифат билан миқдорнинг бир – бирига нисбатан қанчалик мустақил бўлиши ва айни пайтда узвий боғланиш чегараси «меъёр» категорияси орқали ифодаланади. Яъни, «меъёр» фақат миқдор билан сифатнинг бирлигини белгиламасдан, балки улар ўртасидаги чегарани ҳам билдиради. Меъёр – бу объэктдаги қисмларнинг ўзаро алоқадорлиги хусусиятидан келиб чиқадиган сифат ва миқдор бирлигининг чегаранганлигини, шу бирликнинг муайянлигини сақлайдиган миқдорий ўзгаришлар интервалини ифодалайдиган категориядир.
Сабаб ва оқибат. Нарса ва ҳодисаларнинг ички бирлиги, яхлитлиги ва тарихий-тадрижий ривожланиш тамойилига кўра, уларнинг мазмуни ва шакли ўзгариб туради. Ўз навбатида, ҳар қандай системанинг элементлари ўртасидаги структуравий боғланиш конкрет мазмунга эга бўлиб, унга мос мазмунларда ўз ифодасини топади. Бошқача қилиб айтганда, мазмун ва шакл ўртасидаги алоқадорлик, боғланиш, муносабатнинг характери муайян сабабга асосланади. Яъни, нарса ва ҳодисаларнинг система шаклида намоён бўлиши, муайян сабаб оқибатидир. Демак, нарса ва ҳодисаларнинг тадрижий ривожланиши сабаб-оқибат муносабатлари тарзида намоён бўлади. Шунга кўра, сабаб – бирор нарса ва ҳодиса ривожланиш жараёнининг оқибатидир.Нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнидаги сабаб ва оқибат муносабатларини билишда, уларнинг макон ва замондаги тарихий ва мантиқий изчиллиги мухимдир. Бошқача қилиб айтганда, бир томондан, ҳар қандай сабаб аввалги ҳодисалар ёки уларнинг ривожланиш оқибати тарзида намоён бўлади.
Иккинчи томондан эса, бу оқибат кейинги ривожланишнинг сабаби бўлиб ҳисобланади. Сабабнинг моҳияти аввалги ҳодисаларнинг оқибати сифатида вужудга келаётган ҳодисалар учун сабаблигидадир. Шунга кўра, сабабни бир вақтнинг ўзида оқибат тарзида қараш мумкин. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай оқибат сабаб тарзида намоён бўлади. Шу билан бирга, сабабни нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги макон ва замондаги даврий такрорланишдан фарқлаш керак. Чунки, сабаб мавжудликнинг генетик боғланишларини, алоқадорликларини ифодалаши билан биргаликда, уларнинг истиқболларини ҳам белгилаб беради. Сабаб фалсафий категория сифатида қуйидаги хусусиятларга эга:
1) унинг объэктив ҳарактери нарса ва ҳодисаларнинг ички, тарғибий элементлари
муносабатларига хос бўлиб, моҳиятнинг реал мавжудлик ҳолатини ифодалайди;
2) сабабнинг конкретлиги нарса-ҳодисаларнинг хусусиятларидан келиб чиқади, ҳамда унинг индивидуаллигини таъминлайди; 3) сабаб умумий ҳарактерга эга бўлиб, хеч қандай нарса ва ҳодисанинг ривожланиши сабабсиз содир бўлмайди; 4) сабаб зарурий бўлиб, муқаррар равишда, муайян оқибатларни келтириб чиқаради;
5) сабабнинг узлюксизлиги, бир томондан, турли сабабларнинг изчил боғланишларини,
муносабатларини, иккинчи томондан, ҳар бир сабабнинг оқибат тарзида олдинги сабаб билан боғлиқлигини ҳарактерлайди. Зарурият ва тасодиф. Объэктив оламни билишда зарурият ва тасодиф категорияси муҳим фалсафий-методологик аҳамиятга эга. Зарурият – нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланишини таъминлайдиган шартшароитлар, муносабатлар мажмуасидир. Тасодиф эса – заруриятнинг намоён бўлиш шаклидир.
Зарурият ва тасодиф категорияси оламни фалсафий билишнинг муштараклигини ва самарадорлигини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан, заруриятни туркумлаштирганда, унинг макон ва замондаги структуравий тўзилишини ташкил қилган элементларини системали-структурали таҳлил қилиш лозим. Шунингдек, заруриятни сабаб-оқибат муносабатлари тарзида тушуниш лозим. Зарурият нарса ва ҳодисаларнинг муқаррар ривожланиш қонуниятдан келиб чиқади ҳамда объэктив сабаблар тизимига асосланади. Заруриятлар табиий-тарихий ривожланишнинг объэктив қонуниятларидан келиб чиқиб, доимий ўзгариб туради. Заруриятларнинг тасодифлар тарзида намоён бўлиши, ўз навбатида, бошқа ҳодисалар учун зарурият мақомига эга бўлади.
Бундан кўриниб турибдики, зарурият ва тасодиф ўртасидаги боғланишлар сабабоқибат муносабатлари характерига мос келади.Зарурият ва тасодифнинг алоқадорлиги, боғланиши шундаки, улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди, яъни заруриятнинг муқаррарлиги тасодифга ҳам хосдир.Имконият ва вокелик – фалсафанинг муҳим категорияларидир. Имконият нарса ва ҳодисаларнинг макон ва замондаги ривожланиш тенденциясини таъминлайдиган, муайян қонуниятларга асосланади. Воқеълик эса, шу қонуниятларга асосланган ривожланишнинг намоён бўлишидир. Имконият ва вокелик категориясини ҳам, билишнинг умумий мантиқий тамойилларига кўра, бошқа категориялар билан боғлиқликда таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Имконият нарса ва ҳодисалар ривожланиш жараёнининг ички бирлигини ифодалайди ва уларнинг ривожланиш шарт-шароитларини, сабабларини, зарурий қонуниятларини, моҳиятини ўзида мужассамлаштирган. Имкониятнинг воқеъликка айланиши қонуний ҳодисадир. Унинг реал, формал, мавҳум имконият деб аталадиган шакллари бор.
Мустақил ишлаш учун савол ва топшириқлар
1. Қонун нима?
2. Табиат ва жамият қоиунларининг қандай хусусиятлари бор?
3. Оламдаги айният ва зиддият ҳолатларига мисоллар келтира оласизми?
4. Миқдор ва сифат нима? Меёр-чи?
5. Инкор нима? Инкорни инкор-чи?


Download 69,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish