Метафизика. Фалсафанинг яна бир муҳим классик методи метафизикадир.
Дастлаб «метафизика» атамасининг маъноси инсон ақли орқали эгалланиши мумкин бўлган барча билимлардан юқори турувчи мураккаб билим маъносини берган.
Эрамиздан аввалги биринчи асрда Родослик Андронник Аристотел қўлёзмаларини системалаштириб, унинг физика тўғрисидаги трактатлари гуруҳидан кейин унинг бир катор бошқа мавзудаги асарларини тизимлаштиради. Буларни Арастунинг ўзи «илк фалсафа» деб атаган эди. Бу борлиқ ва билишнинг дастлабки олий принципларини ақлий билиш тўғрисидаги асарлар эди. Мана шуларни Андронник «метафизика» деб атайди
(юнон тилидаги айнан маъноси: физикадан кейин келадиган нарса). Шу анъанага биноан кейинги замонларда ижод қилган тадқиқотчилар ҳам «метафизика» деганда борлиқ ва билишнинг олий асослари тўғрисидаги фалсафий тадқиқотларни тушунганлар.
Метафизикани ана шундай тушунишни Янги замон фалсафасига қадар учратамиз.
ХВИИИ аср охири, яъни маърифатпарварлик даврида метафизика дунё ҳақидаги тасаввурларнинг системалашган кўриниши сифатида эмас, билишнинг алоҳида шакли сифатида тушунила бошланди. Мутафаккирлар олам табиатини тасвирлар эканлар, барча саволларга тугал жавоб беришга, дунёни тўла-тўкис изоҳланган деб кўрсатишга интилганлар. Бошқача қилиб айтганда, модомики дунё ҳақида муайян қараш тўғри экан, бу фақат бугунги дунёни эмас, балки тубдан ўзгармаслиги керак бўлган келгусидаги дунёни ҳам тасвирлаб беради деб ўйлашган. Агар билиш методи объэктни қандайдир қотиб қолган, ривожланмайдиган нарса сифатида тадқиқ этсагина бундай фикр юритиш мумкин бўлади. Шу тариқа метафизика билиш методи сифатида шаклланди.Метафизика методини биринчи бўлиб И.Кант танқид қилди. Инсон билими, Кантнинг фикрича, фақат унга сезги ва идрокда берилган тажрибанигина изоҳлай олади. Метафизика тушунчасини янгича изоҳлаш ҳам Кантдан бошланади. У ўз фалсафасини танқидий метафизика деб атайди ва билишнинг чегаралари тўғрисидаги барча олдинги фалсафий билимларни танқидий нуқтаи-назардан қараб чиқади. Кант таълимотида бутун фалсафа «танқидий фалсафага» (яъни, унинг фалсафасига) ва «нотанқидий», догматик фалсафага (метафизикага) бўлинади. Гегел таълимотидан бошлаб фалсафий билиш методини икки қарама-қарши методга – метафизик ва диалектик методларга ажратиш бошланади. Метафизик, догматик тафаккур, бу – инсонни қуршаб турган дунёнинг ва инсон тафаккурининг бирон бир томони, қирраси, хоссасини абсолютлаштиришдир. Бундай фикрлаш ҳодисаларнинг ўзаро алоқалари ва таъсирини кам ҳисобга олади, унга предметларнинг айрим элементлари ва хоссаларини фарқлантириш ва қайд этишни абсолютлаштириш хосдир. Метафизик тафаккур алоқалар, ўзаро таъсирлар ва ўтишларни назардан қочириб, ўзини дунёнинг барча турли-туман томонлари, бойлиги ва бирлигини очиб бериш имконидан маҳрум этади. Агар диалектика алоқалар ҳақидаги таълимот сифатида намоён бўлса, метафизика уларни инкор этишга интилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |