6-мавзу. Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари
Фалсафада метод ва методология, методика тушунчалари.
Метод (юнон методос – тадқиқот ёки билиш йўли, назария, таълимот) воқеъликни-амалий ёки назарий ўзлаштириш усули. Метод аслида инсон амалий фаолиятининг негизида юзага келган. Билиш предметини ўрганиш йўлида тафаккурнинг англаш усулларини амалий ва мушоҳадавий йўлларини чамбарчас алоқаси ҳосил қилган тажриба илм-фанда ўзига хос методларни яратади. Фалсафа фани бошқа фанлар учун методологик асос бўлиб хизмат қилади. Фалсафа фани методлари барча фанлар учун-умумий қўллаш мумкин бўлган методлардир, шунингдек алоҳида фан доирасида-қўллаш мумкин бўлган хусусий методлар ҳам мавжуд. Фалсафанинг предмети табиат, жамият ва инсон тафаккурининг энг умумий ривожланиш қонунларини-ўрганишдан иборат экан, фалсафа фани бир вақтнинг ўзида табиат, жамият ва инсон тафаккурининг алоҳида жиҳатларини ўз объэкти доирасида ўрганувчи фанларга методологик йўналиш беради. Алоҳида фанлар доирасида ўрганилаётган объэкт ва предмет ҳақида тўғри билим шаклланиши учун, фанлар доирасида кашф этилаётган-қонуниятлар тўғри англанилиши учун фалсафий билимлар умумий методологик-тамойилларни шакллантириб беради.
Методлар экспериментал фанларнинг пайдо бўлиши билан изчил ривожлантирилди ва-ўрганила бошланади. Ҳозирги замон фанларининг методлари илмнинг ўзи каби турлитумандир. Шунга мувофиқ методлар турлича классификация қилинади.
Илмий-назарияларни яратиш ва уларни текшириш методи, илмий хулосаларни баён этиш-методи; фалсафий, умумназарий ва махсус илмий методлар; булардан ташқари воқеъликни сифат ва миқдор бўйича ўрганиш методлари фарқланади. Фанлар ўртасидаги ўзаро алоқанинг чуқурлашиши, муайян фанларнинг натижалари, моделлари ва методларни бошқа фанларда қўлланилишига олиб келмоқда.
Инсон амалий ҳаракатининг усуллари англанувчи услубий омилга айлангач, бу-усуллар охир-оқибатда методлар ҳақидаги таълимот - методологиянинг пайдо бўлишига олиб келди. Методологик билим, биринчидан, муайян фаолият турларининг-мазмуни ва изчиллигини ўз ичига олган одат ва нормалар шаклида, иккинчидан, амалда бажарилган фаолиятнинг таъсири сифатида юзага чиқади. Ҳозирги замон-адабиётларида методология дейилганда, аввало, илмий билиш методологияси, яъни илмий билиш фаолиятининг шакллари ва методлари тушунилади. Фан методологияси илмий тадқиқот компонентлари – унинг объэкти, анализ мавзуи, тадқиқот вазифалари, уларни ҳал этиш учун зарур бўлган воситаларни ифодалайди, шунингдек масалани ҳал-этиш жараёнида тадқиқотчи фаолиятининг изчиллиги ҳақида тасаввур ҳосил қилади.
Масалани қўйиш, тадқиқот мавзуини ва илмий назарияни шакллантириш, шунингдек-олинган натижани унинг ҳақиқийлиги, яъни ўрганилаётган объэктга мувофиқлиги-жиҳатидан текшириш методологияни қўлланилишини энг муҳим томони ҳисобланади.
Методологиянинг асосчиси инглиз философи Ф.Бекондир. У биринчи марта фанни-методлари системаси билан қуроллантириш ғоясини илгари сурди. Р.Декарт билиш-муаммоси сифатида таърифлаб, биринчи марта тафаккурнинг ўзига хослиги, уни-реалликнинг шунчаки ва бевосита инъикосидан иборат қилиб қўйиш мумкин эмаслиги-ҳақидаги масалани илгари сурди. Немис философи И.Кантга қадар методология муаммоси билиш назарияси билан бирга эди. Кант биринчи марта билимнинг объэктив-мазмуни билан шакли ўртасидаги фарқни ажратиб, методологик билимнинг алоҳида-мавқеини асослаб берди. Методология муаммосини ўрганишда немис классик-идеализми эришган муҳим натижа шу бўлдики, у билишнинг ва умуман, маънавий-фаолиятнинг умумий методи – диалектиканинг ролини кўрсатиб беради.
Агар илгари методология тушунчаси аввало илмий билиш фаолиятидан фалсафий-асослар ҳақидаги тасаввурларни ўз ичига олган бўлса, эндиликда илмнинг кўп тармоқли, ривожланган махсус соҳасини англатади. Умуман билиш назариясидан методология билиш воситаларига жиддий эътибор бериши билан фарқ қилади. Фан социологияси ва фаншуносликнинг бошқа соҳаларидан фарқли ўлароқ методология, билишнинг ички тартиб - қоидалари, логикаси ва структурасини ўрганади.
Методика – билиш объэктини ўрганишга ёндошувда, назарий ва-методологик манбаларни қўллашдаги амалий тактик жараён. Методикани аксарият ҳолатларда амалий фаолиятда ишлатиладиган қарор, метод ва методологиянинг-ташкил этиш усули, техник ташкил этиш кўникмаси сифатида олиб қаралади. Замонавий-илм-фанда ҳар бир илмий соҳага тегишли методлар ва методологик тизимларнинг-хилма-хиллиги кундан-кунга ривожланиб, ранг-баранг тус олгани сабабли, бирор-бир-илмий муаммони ўрганишда қандай методлар жамланмаси қўлланилиши керак, деган саволга методика техникаси ёрдам беради. Методика ҳозирги кунда-педагогик соҳада дарс ўтиш техникаси, ташкил қилиш усули сифатида тушуниладиган-тушунча бўлса ҳам, мантиқий жиҳатдан ўрганилаётган мавзуни ёки муаммони ўрганишнинг тўғри йўлини ташкил қилиш сифатидаги фалсафий мазмунга боғланган. Муаммони ўрганишга методик жиҳатдан тўғри ёндошув тўғри билим ҳосил бўлишига ёрдам беради.
Методика метод ва методология каби ўз-моҳиятида назарияга жуда кўп боғланмаган, ўзида кўпроқ тадқиқотни ташкил-этишнинг техник томони бўлиб кўринса ҳам, аслида методика ўрганиш жараёнида-назария ва методни қўллашда кўпроқ билим ва тажрибани талаб қилади. Мисол учун
маълум бир касалликни даволашнинг жуда кўп усуллари бўлса, шифокордан шу-касалликни тез, самарали ва кам ҳаражат усулда даволаш методикасида катта тажриба,-билим ва қўлланиладиган усулга ишонч талаб этилади. Методика шу билан бирга-маълум даражада назарий, методологик билимни амалиёт билан боғлайди. Чунки-янги назария, концепция, метод ва методологик тизим амалий жиҳатдан-методикада қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |