6-мавзу. Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари Фалсафада метод ва методология, методика тушунчалари



Download 69,38 Kb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi69,38 Kb.
#310390
1   2   3   4   5
Bog'liq
метод

Методларнинг таснифи. Методлар билиш воситаси экан, у барча фан соҳаларида-предметни билишда асосий қурол ҳисобланади. Шунингдек билишнинг қонунияти,-даражаси, тамойиллари, соҳаларига қараб методлар умумий, хусусий ҳамда фанлараро-тадқиқотлар методларига бўлинади. Умумий характерга эга бўлган методлар:-таққослаш, анализ ва синтез, умумлаштириш, абстрактликдан конкретликка қараб-бориш, индукция ва дедукция ҳамда ҳар бир фанга хос, лекин турлича тарзда-қўлланадиган методлардир. Ҳозирги замон фани тараққиётининг муҳим хусусияти-шундан иборатки, у кўпинча воқеъликнинг бирор томонини шунчаки акс эттириб-қолмасдан, балки муайян мақсадга мувофиқ равишда бу воқеъликни-гавдалантиради ҳам. Бу ҳол билиш методларини, айниқса формал методларни ишлаб-чиқиш ва татбиқ этишни тақазо этади. Шунинг учун формал методларнинг логик-тузилишини махсус ўрганишга ҳам катта эътибор берилмоқда.
Фалсафа методлари. Фалсафанинг асосий методологик қуроли назарий-тафаккурдир. Табиий фанларда бўлгани каби фалсафада тажриба, эксперимент ёки-бошқа бир аниқ фан методлари мавжуд эмас. Лекин фалсафа бошқа барча фан тизимларида рўй бераётган ўзгаришлар, тараққиёт хусусияти, кашфиётлар, вужудга келаётган қонуниятларни умумий таҳлил, анализ ва синтези асосида ўзининг хулосаларини беради. Шунинг учун фалсафада оддий кузатув ва мушоҳада усулидан синергетик методгача оддий тизимлардан мураккаб тизимларгача бўлган борлиқ сифатидаги мавжудликнинг макон, замон, ҳаракатдаги жараёни қонунияти ўрганилади.
Диалектика. Фалсафанинг асосий илмий методларидан бири диалектик методдир. Дастлаб диалектика сўзи маъноси суҳбат ёки диалог юритиш санъати, усули сифатида қўлланилиб, юнон тилида «суҳбатлашув санъати», «баҳслашув санъати» деган маънони билдирган. Турли нуқтаи-назарларни изоҳлаш, ўз фикри тўғрилигини исботлаш маҳорати Суқрот ва Афлотунда яққол намоён бўлган. Уларнинг таъкидлашича, ҳақиқатнинг қандайдир янги нарса, яъни баҳснинг бошланишида бўлмаган, лекин муҳокама жараёнида пайдо бўлган нарса сифатида туғилишига мулоқот ёрдам беради. Шу тариқа тафаккурнинг ижодий асоси шаклланади. Диалектика элементлари Қадимги Ҳиндистон ва Хитой фалсафасида ҳам мавжуд бўлган. Масалан, даосизм фалсафасига кўра, дунёда ҳеч нарса доимий эмас.
Фалсафа тарихида Қадимги юнон диалектикасини алоҳида айтиб ўтмоқ зарур.
Гераклитнинг фикрича, ҳамма нарса мавжуд ва айни вақтда мавжуд эмас: ҳамма нарса ўткинчи, доимо пайдо бўлиш ва йўқ бўлиш жараёнида бўлади. Масалан, унинг фрагментларидан бирида бундай дейилади: «Биздаги айни бир нарса – жонли ва жонсиз, уйғоқ ва ухлоқ, ёш ва қари. Ахир, бу ўзгарган ўшадир ва аксинча, ўша ўзгарган будир»
Диалектик қарашлар Арастуда унинг модда билан шакл ўртасидаги нисбатни уларнинг бир-бирига ўтиш имконияти ва шароити сифатида қилган таҳлилида мавжуддир. Ҳар бир нарса бошқа нарсага: мармар ҳайкалга, дарахт столга айланиши мумкин ва ҳакозо.
Ҳозирги замон фалсафасида диалектика фалсафий билимнинг муҳим элементи сифатида мавжуддир. Фалсафада диалектика ғояларини ишлаб чиқишда экзистенсионал диалектика ва мессианлик диалектикаси каби бир қатор йўналишларни кўрсатиш мумкин. Эксистенсиал диалектика инсон «Мен»ининг ривожланиш қонуниятини тушунишга уринади. Мессианлик диалектикаси ўз таълимотига практика тушунчасини асос қилиб олади ва бутун дунёга социология категориялари нуқтаи-назаридан қарайди. ХХ аср диалектик фалсафасининг маълум йўналишларидан бири машҳур Франкфурт мактабининг намоёндаларидан бири Т.Адорнонинг негатив диалектикасидир. Бу мактабнинг асосий ғоясига кўра, ривожланиш бузишдир, ҳаммани ва ҳамма нарсани инкор этишдир. Т.Адорнонинг «негатив диалектикаси»га кўра, қарама-қаршиликлар кураши, миқдорнинг сифатга ўтиши, турли тизимларнинг ўсиши ва мураккаблашувига эмас, балки аксинча, унинг парчаланишига, ўлишига йўналган. Адорно ижтимоий тизимларнинг ривожланишига диққатни жалб қилади ва ривожланишнинг асоси регрессив ижтимоий ўзгаришлардир (рефлекциянинг ўлиши, унинг стереотип реакциялар, фикрлаш шаблонлари билан алмашиниши ва ҳакозолардир), деб билади. Жамиятда бу оммавий маданиятнинг ривожланиши ва ёйилиши, инсоний муносабатларнинг стандартлашуви, ўзига хосликларнинг йўқотилиши орқали ифодаланади. «Негатив диалектика»да инкор ҳар қандай
тушунчалар тизимидан воз кечиш, қандайдир позитив модел бўлмаган утопиянинг конкрет имкониятларини деб ҳар қандай диалектикликни инкор этиш сифатида кўринади.
Диалектика соҳасида француз файласуфи Г.Башлярнинг неорационализми вужудга келди. У билиш жараёнида рационализм билан эмпиризмнинг доимий
(диалектик) ўзаро таъсирини кўрди. Башляр ноклассик фан тушунчасини киритди. Унга хос нарса, қандайдир узил-кесил ҳақиқатлардан воз кечиш, очиқлик (экспериментал раддияга тайёрлик), янги эмпирик маълумотларни тушунарли умумлаштиришга синтезлаштирувчи лаёқат, билимнинг турли шакллари, тузилмалари ва соҳалари ўртасидаги янги алоқаларни топишдир. Алоқаларни, жумладан қарамақаршиликлар бирлигини англаш, бу диалектикага хос англашдир. Диалектика – бу дунёни шундай тушунишки, ва уни онгли равишда ўрганишнинг шундай усулики, бунда турли ҳодисалар, уларнинг турли-туман алоқалари, қарама-қарши кучларнинг ўзаро таъсири, ўзгариш ва ривожланиш жараёни билан бирликда қараб чиқилади.

Download 69,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish