Ахборот маданияти - бу жамиятнинг ахборот коммуникация воситалари ва воситаларини самарали қўллаш қобилияти, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ахборот технологияларини ривожлантиришда илғор этакчи натижалар ва ютуқлардан фойдаланиш қобилиятидир.
"Ахборот маданияти" тушунчаси: бир нечта талқинлар.
ахборот маданияти - бу шахс эга бўлган билимлар тўплами ва улардан маълум муаммоларни ҳал қилишда амалда қўллаш қобилияти;
ахборот маданияти - жамиятда ахборотнинг ишлаши ва маълум бир шахснинг ахборот фазилатларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган маданиятнинг алоҳида соҳаси;
ахборот маданияти шаклланишнинг ўзига хос даражасидир ахборот жараёнлари, ахборотни яратиш, тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш даражаси, инсоннинг ахборот коммуникациясига бўлган эҳтиёжларини маълум даражада қондириш даражаси;
ахборот маданияти - маълум бир шахснинг ахборотни қабул қилиш, узатиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳаётий фаолиятининг сифат кўрсаткичи, бунда асосий маънавий умуминсоний қадриятлар;
ахборот маданияти – инсонга ахборот маконида тўсиқларсиз эркин ҳаракатланиш, уни шакллантиришда фаол иштирок этиш ва ахборотнинг ўзаро таъсирини ҳар томонлама рағбатлантириш имконини берувчи маълум билим даражаси.
Азалий тушунчалар маъно қатлами бениҳоя кенгайиб бораётган замонда яшаяпмиз. “Маданият” атамаси ҳам ана шундай кенгаюв, чуқурлашув, ранг-баранглашув жараёнини бошдан кечирмоқда. Шахсий маданият, муомала маданияти, кийиниш маданияти сингари бирмунча тор бўлган мавзулар билан чекланиш даври ортда қолди. Эндиликда иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, бозор муносабатлари, деҳқончилик, тиббиёт, раҳбарлик, сиёсат ва халқаро муносабатларнинг ўз маданияти бор, яъни “маданият” тушунчасидан холи соҳа, тармоқ, жабҳа йўқ. Ҳатто, ҳар қандай жамият ўзагини, демак, тараққиёт йўсинлари умуртқасини маданият ташкил этиши исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатга айланиб улгурди. Буни қарангки, ахборотлашган жамият, жамоатчилик билан алоқалар (оммавий коммуникация) аср муаммоси сифатида сертармоқ фан мақомига эга бўла бораётган ҳозирги вақтда ахборот маданияти ҳаёт-мамот масаласи даражасига кўтарилди. Атак-чечак қадам -ташлаётган болажондан тортиб, асрни қаритган бобо-бувиларгача шу “ҳаёт-мамот” исканжасида деяверинг.
Онгли инсон борки, ҳаётининг ҳар лаҳзасида ё ахборот олади, ё уни идрок этади ва ёки узатади. Ушбу уч жараённинг тўртинчиси — кераксиз ахборотдан халос бўлиш. Биз ахборот эркинлиги ҳақида жуда кўп гапирдик, энди эса кераксиз ахборотдан қутулиш муаммоси йўлимизда кўндаланг бўлиб турибди. Афсуски, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда мулкингизга айланган ахборот йиғиндиси хонадонингизда ҳосил бўлган чиқинди эмаски, ундан осонгина воз кечсангиз. Ахборот маданияти мазкур тўрт босқичли жараён ичида эсон-омон яшаш ҳамда фаолият юритишга замин яратади, доимий ёрдамчига айланади. Мураккабдан-мураккаб, серқатлам ахборот алмашинув жараёни соҳалар, жамиятлар, мамлакатлар, минтақалар ва дунё миқёсида кенг кўламларда кечаётганини тасаввур қилиб кўрсак, сўз юритилаётган мавзунинг ҳам илмий, ҳам амалий аҳамияти нақадар улканлиги аёнлашади. Бироқ мазкур ҳақиқатни тўла англашга тасаввуримиз ҳамда ақл-идрокимиз имкониятлари қодирмикан? Қодир бўлмагани учун ҳам инсон бу қадар мислсиз, залворли юкни ахборот воситалари зиммасига юклади. Газета, журнал, китоб, радио, телевидение, телефон, факс, компьютер, интернет, мобиль телефон шарофати билан Ер юзи мўъжаз “қишлоқ”қа айланди-қўйди. Икки дунёни бир қадамга айлантирган ҳам ахборот, глобаллашув жараёнлари махражи, устқурмаси ҳам ахборот. Замонавий тараққиёт, фаровонлигу фароғатнинг нони, суви, ҳавоси ҳам шу! Санаб ўтилган ахборот воситаларининг кўзга кўринмас чангалидан ташқарида яшаётган одам йўқ ҳисоби. Уларнинг барчаси оддий турмуш тарзининг ажралмас заруратига, таъбир жоиз бўлса, танамизнинг “аъзоси”га айланиб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |