Акт электрон форматдаги ахборотларни сақлаш, тиклаш, ишлов бериш, узатиш ёки қабул қилиш мумкин бўлган ҳар қандай маҳсулотни ўз ичига олади



Download 41 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi41 Kb.
#119811
Bog'liq
АКТ электрон форматдаги ахборотларни сақлаш


АХБОРОТ – КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ:
натижа, ечим ва муаммолар
Ахборот –коммуникация технологиялари (АКТ) -бу электрон форматдаги ахборотларни сақлаш, тиклаш, ишлов бериш, узатиш ёки қабул қилиш мумкин бўлган ҳар қандай маҳсулотни ўз ичига олади. Масалан, шахсий компьютерлар, рақамли телевидение, е-мэйл, роботлар.
Ахборот тушунчаси. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 439-II сон “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан, ахборот - манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъий назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлардир.
Ахборотнинг турлари: матн, тасвир, анимация, аудио ва видео.
Ахборот коммуникация технологиясининг асосий курилмаси бу –компьютердир. Хозирги давримизга келиб хеч кайси сохани компьютерсиз тасаввур этиб булмайди. Компьютер сўзи инглиз тилидаги “to compute”, “computer”, сўзларининг ҳосиласи бўлиб, улар “ҳисоблаш”, “ҳисоблагич” деб таржима қилинади.
XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб, компьютер атамаси электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) атамасини амалда сиқиб чиқарди. Компьютер қуйидаги асосий курилмалардан иборат:

  • Монитор;

  • Системали блок;

  • Клавиатура;

  • Сичконча;

Компьютер - бу турли ҳажмдаги, ҳар хил кўринишдаги ахборотларни тезлик билан ишлаб беришни таъминловчи универсал автоматик қурилмадир.
Компьютернинг салбий ва ижобий томонлари. Компютердан фойдалананиш бўйича маълум меъёрлар, қоидалар ва талаблар мавжуд. Бунга компьютернинг жойлашиши, хонанинг ёруғлиги, ҳаво алмашишига бўлган талаблар ва техника хавфсизлиги қоидалари киради. Компьютер ишлаш вақтида ўзидан электромагнит тўлқинларни тарқатади, бу эса ўз навбатида компьютердан узоқ вақт фойдаланилганда инсон соғлиғига зарар етказади. Компьютернинг нотўғри жойлашиши фойдаланувчининг танаси тузилишига, компьютер жойлашган хонанинг ёруғлик даражаси эса компьютернинг фойдаланувчи кўриш қобилиятига таъсирини белгилайди. Мактаб ёшигача бўлган фойдаланувчи компьютер билан 15-20 минут ишлаши мумкин. Мактаб ёшидаги 1-2 соат оралиғида компьютерда ишлаши мумкин. Катталар эса бир иш куни давомида 3-4 соат атрофида ишлаши мумкин.
АКТ турлари:

  • Матннинг электрон шаклини тайёрлашMicrosoft Word

  • Жадваллар билан ишлаш Microsoft Excel

  • Маълумотлар базаси учун дастурлар Oracle, Microsoft SQL Server, MS-Access

  • Тақдимотлар тайёрлаш учун дастурларMicrosoft PowerPoint, Movie Maker

  • Босма маҳсулотларни саҳифалаш PageMaker

  • График дастурлар Adobe Photoshop

  • Анимацион дастурлар Flash

  • Аудио ва Видео проигрователларMedia Player

Таълим тизимимизда АКТ дан фойдаланган холда дарс утишда укитувчилар ва укувчилар учун куйидаги самрали натижаларга эришиш мумкин.


Ўқитувчилар



    • Ўқитувчилар АКТдан фойдаланиб, руҳий зўриқишларсиз стрессларсиз, ўқитишга қодирлар.

    • Ўқитувчилар концепцияни енгил тушуниш учун катта электрон экранда турли АКТ ресурсларидан фойдалана оладилар.

    • Ўқитувчилар ўқувчиларга мустақил таълим олиш малакаларини ривожлантиришларига ёрдам бера оладилар.

    • Ўқитувчилар ўқувчиларнинг АКТдан фойдаланиб, катта натижага эришаётганларига ишонч ҳосил қилгач, ўз вақтларидан самарали фойдалана оладилар.

    • Ўқитувчилар талабалар шахсий эҳтиёжларини қондиришлари учун АКТдан фойдаланиб, материалларни ишлаб чиқа оладилар.

    • Ўқитувчилар АКТдан фойдаланиб, ўз маҳоратларини ўстиришда янги туртки бера оладилар.

    • Ўқитувчилар ижтимоий тармоқлар, гуруҳ ва сайтларда иштирок этиб, тажриба алмаштира оладилар.

Ўқувчилар



  • Ўқувчилар АКТдан фойдаланиб таълим фаолиятида иштирок этишдан қизиқиш, мотивация ва қониқиш олишнинг юқори даражасини намоён этадилар.

  • Ўқувчилар визуал, анимацион қўлланма, видеоролик ва бошқаларни яхши қабул қиладилар, шунингдек улар вақти чекланган вазифаларни бажаришда бажонидил иштирок этадилар.

  • Ўқувчилар гуруҳий ишлар ва жуфтликда машқ бажаришда кооперациянинг юқори даражасини намоён этадилар.

  • Ўқувчилар АКТ дан фойдаланиб у билан, ҳамкорликда топшириқларни бажарадилар ва «ҳамкорлари» ёрдамида яхшироқ ўқийдилар.

  • Ўқувчилар уйда тадқиқот ўтказишда Интернет тармоғи ёки махсус материаллари бўлган
    CD ROM дискларини қўллаб мустақил топшириқларни бажаришни ёқтирадилар.



АКТнинг ижобий томони шундан иборатки, ўз вақтида олинган тўғри ва сифатли ахборот турли соҳаларда аниқ қарор қабул қилиш имконини беради. Тўғри сифатли ахборот инсонлар, айниқса ёшларнинг дунёқарашини бойитиши, билим олиши, замонавий билимлар эгаси бўлиши имконини беради, зеро Президентимиз таъкидлаганларидек фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур.
АКТнинг салбий томони шундан иборатки, ҳозирги кунда айрим ғарб давлатларидан кириб келаётган бизнинг миллий қадриятларимизга ёт бўлган ахборотлар ва қарашлар ҳамда инсонлар онгини заҳарловчи маълумотлар ҳам мавжуд. Айниқса бундай маълумотлар Интернет тармоғи орқали кенг тарқалмоқда. Интернет ва СМС хабарлар орқали тарқалаётган жамиятимизга, қадриятларимиз ва анъаналаримизга, давлатчилигимизга зид бўлган ножўя ахборотлар ёшларнинг онгини заҳарлаши ва уларни нотўғри йўлларга бошлаши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бизнинг вазифамиздир. Ҳар доим ахборотдан ўринли ва тўғри фойдаланиш зарур.
Download 41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish