Кўриниб турибдики Холл доимийсидан фарқли равишда qнинг ишораси заряд ташувчилар ишораларига боғлиқ бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам заряд ташувчиларнинг электр майдонидаги дрейфида заряд ишорасининг ўзгариши дрейф йўналишининг ўзгаришига, бу эса ўз навбатида Холл доимийси ишорасининг ўзгаришига олиб келади. Қаралаётган бу ҳолда эса диффузия оқими ҳамма вақт, зарядлар ишорасига боғлиқ бўлмаган ҳолда, намунанинг иссиқ учидан унинг совуқ учига қараб йўналган бўлади. Шунинг учун Лоренц кучининг йўналиши мусбат ва манфий зарядлар учун қарама-қарши йўналган, аммо электр зарядларининг оқими ҳар иккала ҳолда ҳам бир хил бўлади.

Риги – Ледюк эффекти.
Температура градиенти ҳосил қилинган яримўтказгични температура градиентига перпедикуляр йўналган магнит майдонига киритганимизда унда дастлабки иссиқлик оқими ва B нинг йўналишига пепендикуляр бўлган температуралар фарқи ҳосил бўлади (6–расм). Кўндаланг температура градиентини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:
(24)
бу ерда S – берилган модда хоссаларини характерловчи Риги–Ледюк доимийси.
Риги–Ледюк эффекти диффузияланувчи заряд ташувчилар заряд билан бирга иссиқлик ҳам ташишлари билан (иссиқлик ўтказувчанлик) боғланган. Магнит майдонисиз иссиқлик оқими намунанинг иссиқ учидан унинг совуқ учига қараб, яъни –xT га параллел йўналган бўлади. Магнит майдонида диффузия ва иссиқлик оқимлари Лоренц кучи таъсири остида қандайдир бурчакка бурилади. Шунинг учун иссиқлик оқимининг Yўқи бўйлаб йўналган ташкил этувчиси юзага келади ва у температура градиентининг yT ташкил этувчисининг пайдо бўлишига олиб келади. Берилган диффузия йўналишида Лоренц кучининг йўналиши заряд ташувчилар ишорасига боғлиқ бўлганлиги учун иссиқлик оқимининг бурилиш бурчаги ва унга мос равишда S доимий ҳам мусбат ва манфий ишорали заряд ташувчилар учун турли ишораларга эга бўлади.